Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг


“У даво эмас, касалликнинг айни ўзи



бет10/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
У даво эмас, касалликнинг айни ўзи дейилган. Хомр мусулмон кишининг қўлига тушиб сиркага ўз-ўзидан айланиб қолишидан шундай ҳолат назарда тутиладики, валлоҳу аълам, мусулмон кишининг қўлига хомр тушиб қолган ва у бу хомрни тўкиб юборишга бирон бир узр сабабли улгурмай, у сиркага айланиб қолган. Ёки бўлмаса, бирон меванинг шарбати хомрга айланган ва бу мусулмон киши ушбу хомрни тўкиб юборишга қандайдир узр билан улгурмай у сиркага айланган. Ёки бўлмаса, Ибн Таймия айтганларидек, хомр ҳаром бўлишидан олдин сақланган бўлса, унинг эгаси бу учун гуноҳкор бўлмайди. “Энг яхши сиркангиз, хомрингиздан бўлган сиркангиз” деган ҳадис эса (Байҳақий “Маърифа”да Жобирдан) заифдир. Чунки унинг санадида ал-Муғира ибн Зиёд деган киши бор, уни Байҳақийнинг ўзи: Кучли эмас деди. Бунинг устига Абу аз-Зубайр мудаллис бўлиб, бу ҳадисни “ъан” – “Жобирдан” деб ривоят қилган, уни Жобирдан эшитганини очиқ-ойдин айтмаган. Бу ҳадиснинг заифлигини шайхул-ислом Ибн Таймия “Фатово”да (1/71) айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг муҳаддиси Зайлаий “Насбур-роя”да бу ҳадисни заиф деб, агар у саҳиҳ бўлганида ҳам ўз-ўзидан сиркага айланган хомр деб тушуниларди, деганлар. Зайлаийнинг бу сўзларини ҳанафий мазҳабининг йирик олими, шориҳ Абдурраҳмон Муборакфурий “Туҳфатул-Аҳвазий”да келтириб рад қилмадилар. Таркибида алкогол (спирт) бўлган дорилар ва баъзи ширинлик (конфет)ларга келсак, улар ҳақида ҳам ушбу қоидага биноан ҳамда: Кўпи маст қилса, ози ҳам ҳаром деган ҳадисга биноан ҳукм чиқарилади. Бу ҳадиснинг мафҳуми (тушуниладиган нарсаси) – агар кўпи маст қилмаса, унда у ҳаром эмас. Яъни, агар кофирлардан келган шундай спиртли дориларнинг кўпини ичса маст қилмайдиган бўлса, уларни истеъмол қилиш жоиз. Лекин мусулмон кишининг бундай дориларни тайёрлаши жоиз эмас, чунки бу иш спирт, яъни хомрни сақлашга олиб келади. Бу ҳақда Албоний (“Силсилатул-ҳуда ван-нур” овоздаги фатволари) ва Ибнул-Усаймин (“Усул ало илмил-усул” китоблари, “Фатово”ларининг 11-жилди) раҳимаҳумуллоҳ айтишган. Ибнул-Усаймин фатволарида қадим уламолардан (“Муғний” 8/306-с., “Иқноъ” 4/71) бу ҳақда нақл келтирганлар (ҳамирга алкоголь қўшилиб қолса, ундан нон ёпиб, пишириб ейиш ва сувга алкоголь қўшилиб қолса уни ичиш ҳақида). Бунга қўшимча Ибнул-Усаймин уламоларнинг ижмоъсини келтирганлар: “Агар нажосат сувга тушиб мазасини, рангини ёки ҳидини ўзгартирмаса, у пок бўлаверади”. Ваҳоланки, алкоголь нажосат ҳам эмаслиги юқорида исботланди. Яна Ибнул-Усаймин Бухорий таълиқ шаклида Абу Дардодан келтирган (9/64 “Фатҳ”) асарни далил қилиб келтирадилар. Бу асардан шайх раҳимаҳуллоҳ алкогольга ботирилган балиқ офтобга ташланиб қўйилса, алкоголь асари чиқиб кетиб у ҳалол бўлишига далил олганлар. Ақлий далиллардан Ибнул-Усайин: “Спирт (алкоголь, хомр) маст қилиш сабабли ҳаром қилинганини келтирадилар. Агар бу маст қилиш сифати кетса, ҳаромлиги кетади. Бу хулосага юқорида келтирилган: Кўпи маст қилса, ози ҳам ҳаром деган ҳадиснинг мафҳуми ҳам олиб келади. Аллоҳ билгувчироқ.

17 Таржимон изоҳи: яъни, хутба жума намозининг рукни дейишган. Имом Шофеъий ва “Бадрут-тамом” муаллифи жуманинг хутбасини вожиб (фарз) дейишган.

18 Таржимон изоҳи: юқоридаги изоҳларда уларнинг қони ҳам пок эканлиги ҳақида айтилиб ўтилди.

19 Таржимон изоҳи: Бу Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг яна бир ривояти. Яъни, Ибн Ҳажар “Булуғул-маром”да келтирган лафздан бошқачароқ лафз.

20 Таржимон изоҳи: Ибн Хузайма “Саҳиҳ”ида (1/147/290) Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда: (Оиша) манийни ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб турганларида кийимларидан қириб ташлардилар дейилган. Яъни, маний нажосат эмаслигига бу очиқ-ойдин далилдир. Бу ҳадиснинг санади саҳиҳ, ровийлари ишончли, “Саҳиҳ” тўпламларнинг ровийлари. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо маний ҳақида сўралганларида: У бурун суви, балғам ва туфук каби. Уни мато ёки изхир билан ишқалаб ташлаш сенга кифоя деди. Буни Дорақутний (46) ва Байҳақий (2/418) ривоят қилишиб Байҳақийнинг айтишича, бу Ибн Аббоснинг сўзлари эканлиги саҳиҳдир. Дорақутний ҳам шу фикрда бўлган. Буни Шофеъий ҳам “Сунан”ида (1/24) Бухорий ва Муслим шартларига мувофиқ равишда келтирган. Ибн Ҳажарнинг “Фатҳ”да айтишича, манийнинг поклиги Шофеъий, Аҳмад ва асҳобул-ҳадисларнинг мазҳабидир. Бу фикрни Ибнул-Қоййим ҳамда Санъоний “Субулус-салом” қўллашган. Манийни ювиш унинг нажосатлигига далолат қилади деган сўзга Санъоний “Субулус-салом”да айтадиларки, ювиладиган нарса ҳам доим ҳам нажосат бўлмайди. Балки тозалик мақсадида кир (чанг, тупроқ ва ҳоказо) ҳам ювилади.

21 Таржимон изоҳи: Термизий (№115), Абу Довуд (№210) Ибн Можа (№506) Саҳл ибн Ҳунайфдан ривоят қилган ҳадисда кийимга теккан мазийни кетказиш учун “бир кафтда сув олиб сепиш кифоя” дейилган. Термизий уни ҳасан саҳиҳ деган. Албоний уни ҳасан ҳадис деган. Муҳаммад ибн Исҳоқ мудаллис бўлса ҳам Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятида бу ҳадисни эшитганини очиқ айтган. Термизийнинг (№115) айтишича Имом Аҳмад ҳам мазий ҳақидаги бу ҳукмни қўллаган. Саййид Собиқ “Фиқҳус-сунна”да (26-с.) шу ҳадисни келтириб айтадики, унга сув сепиш кифоядир, чунки ундан эҳтиёт бўлиш қийин, у бўйдоқ ёшларда кўп учрайди, унинг ҳукми енгил бўлиши гўдакнинг сийдиги ҳукми енгил бўлишидан ҳам авлороқдир.

22 Таржимон изоҳи: Бошқа ҳадисларда сидр ишлатишга буюрилган. Шунинг учун Шофеъий, аль-Атира (“Найлул-Автор” 1/36/36), Санъоний “Субулус-салом” 1/55да ва бошқалар сувдан ташқари яна сидр, совун ёки шунга ўхшаш моддаларни ҳайз қонининг изини кетказиш учун ишлатишни вожиб дейишган. Ҳадислардаги унинг изи сенга зарар қилмайди, ҳамда: Агар у (изи) кетмаса деган лафзлар эса “ушбу моддалар билан ишқаланганидан сўнг кетмаса зарар қилмайди” деб тушунилади.

23 Бу ҳадисни Термизий эмас, Абу Довуд №365, Аҳмад (2/380) ва Байҳақий “Сунан”ида ривоят қилишган. Термизий фақат бунга ишора қилган, лекин санадини ҳам, матнини ҳам ривоят қилмаган. Байҳақийнинг ривояти Абдуллоҳ ибн Ваҳб орқали Ибн Лаҳийъадан келган. Муҳаддислар орасида маълум нарса шуки, Ибн Лаҳийъа ўзи ишончли бўлиб, китобларидан ҳадисларни айтиб берган. Китоблари ёниб кетганидан сўнг хотирасидан ривоят қила бошлаган ва хато қилган. Ибн Лаҳийъадан тўрт Абодила (Абдуллоҳлар): Абдуллоҳ ибн Ваҳб, Абдуллоҳ ибн Муборак, Абдуллоҳ ибн Язид ал-Муқрий, Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қоънабий ривоят қилишса, у саҳиҳ кучли ҳисобланади. Шунинг учун Байҳақийнинг санади саҳиҳ. Бунинг устига мавқуф ҳадис – Оиша онамизнинг сўзлари бунга шоҳид бўлади: “Оиша айтдиларки: Агар аёл (ҳайз) қонини ювса-ю, у(нинг изи) кетмаса, сариқ бўёқ (варс сариқ дарахт бўёғи) ёки заъфарон билан унинг рангини ўзгартириб қўйсин. Доримий (1/238) икки шайх шартларига мувофиқ равишда саҳиҳ санад билан ҳамда Абу Довуд шунга ўхшаш лафз билан ривоят қилишди. Қўшимча: Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний Суютийнинг “Алфия”сига қилган шарҳидан: Ибн Лаҳийъадан китоблари 170 ҳижрий йилда куйиб кетган, ўзи эса 174 ҳижрий йилда вафот этган. Мана шу 170 йилгача ундан ҳадис эшитган ровийларнинг ривояти кучлидир. Булар 10 киши. Юқорида тўртта Абодиланинг исмлари зикр қилинди. Қолган олтитаси: Яҳё ибн Исҳоқ ал-Бажалий ас-Сайлаҳайний, Бишр ибн Бакр, Абдурраҳмон ибн Маҳдий, Лайс ибн Саъд, Исҳоқ ибн Исо ибн Нажиҳ, ал-Валид ибн Мазид ал-Байрутий. Ибн Лаҳийъадан олдин вафот этган ва у кишидан ривоят қилган муҳаддисларнинг ҳам Ибн Лаҳийъадан қилган ривоятлари кучли ҳисобланади. Улар тўрт муҳаддис: Суфён Саврий, Авзоъий, Амр ибн Ҳорис, Шўъба ибн ал-Ҳажжож. Бундан ташқари шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳа” №2517да Заҳабийнинг “Сияру аълами нубала” китобида Қутайба ибн Саъид ҳам Ибн Лаҳийъанинг ҳадисларини китобдан олгани айтилган деган. Ҳақиқатан ҳам бу “Сияру аълами нубала” (8/16-17)да зикр қилинган.

24 Таржимон изоҳи: Жазира араблари шалвардан ташқари камида тиззага тушиб турадиган узун кўйлак (қамийс) ёки ридо (плашч) кийишади, шунинг учун шалварни ечишнинг уларга зиёни йўқ. Афсуски, бизнинг диёрларимизда кофирларнинг кийимлари ғолиб бўлиб, маҳаллий эркак аҳолинининг шариатга мувофиқ узун кийимлари йўқ бўлиб кетмоқда. (Аёлларни гапирмасак ҳам бўлади, улар эркак киши кўча у ёқда турсин, уйда кийишга уяладиган шаклдаги кийимларни кўчада уялмай кийиб юришибди. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз.) Бунинг устига ҳозирда авратларни шакллантирадиган тор шимлар ва сажда қилганда бел очилиб қоладиган калта майка (футболка)лар кийилмоқда. Ваҳоланки, баданнинг белдан тепадаги қисми намоз учун хос аврат ҳисобланади, баъзи уламолар, уларнинг ичида Албоний, буни намознинг шарти дейишган, яъни усиз намоз намоз бўлмайди. Чунки Абу Довуд ва Байҳақий ҳасан санад билан Бурайданинг ҳадисини келтиришган: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлаксиз бир шалварда намоз ўқишдан қайтардилар. Бухорий (№359) ва Муслим (516) Абу Ҳурайрадан ривоят қилишган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлардан ҳеч ким елкасини ёпмасдан бир кийимда намоз ўқимасин деганлар. Агар кўйлак бўлмаса, унда бир шалвар (изор)да намоз ўқиса бўлади, бу ҳолат шартдан ожизлик ҳисобланади. Чунки Бухорий (№361) ва Муслим Жобирдан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар кийим кенг бўлса, унга ўраниб ол. Агар у тор бўлса, изор қилиб кийиб ол (яъни, тизза ва киндик орасини ёп) деганлар. Усул қоидаси бўйича агар бирон амал бирор ибодат учун хос қилинса, ўша амал бу ибодат учун шарт бўлиб қолади, усиз ибодат ибодат бўлмайди. Масалан, қиблага юзланиш фақат намозга хос шарт қилинган. Шунинг учун намоз учун қиблага юзланиш шартдир. Белдан тепадаги баданнинг қисми ҳам шундай: фақат намоз учун ёпиш шарт қилинган. Намоздан ташқари уни ёпиб юриш одобга киради. Елкаларни ёпмайдиган майка ҳам шу қайтариққа киради. Демак кўйлаги калта бўлган киши намоздан олдин шимининг ичига яхшилаб киргизиб олиши лозим, токи намоз пайтида бели очилиб қолмасин. Юқорида айтилган қоидага қўшимча: бирон амал бирор ибодатга хос бўлса, шу амал бу ибодатнинг шарти бўлади. Лекин ҳар қандай шарт (рукн) ҳам ўша ибодатга хос бўлавермайди. Масалан, Ислом, ният - намознинг шартлари, лекин улар фақат намозга хос эмас, бошқа ибодатларга ҳам шарт қилинган. Аллоҳ билгувчироқ. Юқоридаги фикрлар Албоний раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳижобул-маръати” (6-7-с) ва бошқа овозда берган фатволаридан олинди.

25 Таржимон изоҳи: Жазира арабларининг урфида эркаклар рўмол ўрайди. Бош кийимни намозда кийиб юриш намоз одобларига киради. Намоздан ташқари кўчаларда бош кийим кийиб юриш мусулмонларга ўхшаб юришга яқинроқ. Бу ерда вақт озлигидан биз буни баён қилишга киришмаймиз. Бош кийимсиз юриш ҳам кофирлардан бизга кириб келган одатдир. Ҳаждаги бошяланг юришни намозга қиёс қилиб бўлмайди, чунки ҳаждаги эҳром ҳолатида бош кийим кийиш ҳаромдир. Буни қиёс қилсак, намозда ҳам бош кийим кийиш ҳаром бўлади. Бу нотўғри қиёсдир. У учун зийнталанишга Аллоҳ ҳақлироқ деган саҳиҳ ҳадисга биноан иложи борича яхши кийимда намоз ўқиш керак. Ҳанафий мазҳабининг уламолари ҳам уйқу учун хос қилинган кийимда намоз ўқишни макруҳ дейишган. Киши меҳмон ёки ҳурматли одамлар билан учрашса уйқудаги кийимида унга рўбарў бўлмайди-ку!? Аллоҳ эса У учун зийнатланишимизга ҳақлироқдир.

26 Таржимон изоҳи: Бу ҳам имомнинг сиртки (зоҳирий) амалларига намозда тўлиқ эргашилишига далил бўлади. Бунга Бухорий ва Муслим ривоят қилишган: Имом фақат эргашиш учун қўйилган Унга хилоф қилмангизлар деган ҳадис ва бошқа асарлар далил бўлади.

27 Таржимон изоҳи: Юқорида унинг саҳиҳлиги исботланди. Аллоҳ уламоларимизни Ўз раҳматига олсин.

28 Таржимон изоҳи: Фазилатли шайхни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин. Усмон розияллоҳу анҳудан Абу Довуд икки ҳасан санад билан келтирилган ҳадисда бошга уч марта масҳ тортилган. Унинг бир санадини Ибн Хузайма ва бошқалар саҳиҳ дейишган. Бу ҳақда Ибн Ҳажар “Фатҳул-Борий”да айтиб, ишончли ровийнинг зиёдаси мақбул деган. “Талхис”да эса Ибн Ҳажар масҳни такрорлашнинг саҳиҳлигига Ибнул-Жавзий “Кашфул-Мушкил” китобида мойил бўлганлигини ёзган. Бу мазҳабни Санъоний “Субулус-салом”да ҳам қўллаб-қувватлаб айтадики, уч марта масҳ тортиш вожиб эмас, балки гоҳида бир марта, гоҳида уч марта масҳ тортилади. Албонийнинг айтишича, уч марта масҳ тортиш ҳақидаги Усмон ҳадисининг яна учинчи ҳасан санади бор. Аллоҳ уларни ўз раҳматига олсин! Аз-Зайлаъий “Насб ар-роя”да Ибн Абу Шайбанинг Анас бошга уч марта масҳ тортгани ҳақидаги ривоятини келтиради. Унинг Айюб ал-Ало исмли ровийси ҳақида Ибн Хажар: Содуқ, ваҳмлари (хатолари) бор, деган.

29 Таржимон изоҳи: қуйида келадиган саволнинг жавобига берилган изоҳга қаранг.

30 Таржимон изоҳи: Бу ҳадисни “Ал-Ало ибн Ҳорис Ҳазрамий Димашқий Маҳкулдан, у эса Восиладан, у эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган” дейилган. У Абу Мусо Мадинийнинг “Жуз минал-Амали” китобида келган. Макҳул мудаллис бўлиб “Восиладан” деб айтган ва бу ҳадисни Восиладан эшитганини очиқ айтмаган. Бу биринчи иллат. Иккинчиси: Ал-Ало ибн Ҳорис Ҳазрамий Димашқий ҳадисларни айтишда адашган. Ҳайсамийнинг “Завоид”да (1/236) айтишича, Табароний “Кабир”ида уни келтирган: Макҳулдан ал-Ало ибн Касир Лайсий ривоят қилган, Ало ибн Касирнинг заифлигига эса иттифоқ қилишган. Ибн Ҳажар уни “Таҳзиб”да матрук деган. Мунзирий “Тарғиб”да (1/103) унинг заифлигига ишора қилган.

31 Таржимон изоҳи: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: Агар таҳорат олсанг, қўлларинг ва оёқларинг бармоқлари орасини ювгин, дейилган. Бу ҳадисни Термизий (1/10), Ҳоким (1/182), Аҳмад (1/287) ривоят қилишди. Термизий уни ғариб ҳасан, деган. Албоний унинг санадини ҳасан, ҳадиснинг ўзини эса саҳиҳ деган (“Саҳиҳа” №1306). Чунки бу санаддаги ат-Тавмаанинг мавлоси Солиҳни Ибн Ҳажар содуқ, умрининг охирида (ҳадис айтишда) адашган, деган. Ибн Адий эса: Ундан бўлган қадимги ровийлардан бўлган ривоятларининг ҳеч қиси йўқ, масалан, Ибн Абу Зиъб ва Ибн Журайж, деган. Ибн Аббоснинг ҳадисидаги санадда эса Солиҳдан Мусо ибн Уқба ривоят қилган, у эса Ибн Абу Зиъб ва Ибн Журайждан қадимроқдир. Ибн Аббоснинг ҳадиси қуйида келадиган Лақит ибн Сабранинг саҳиҳ ҳадиси билан кучаяди: Агар таҳорат олсанг, бармоқларингнинг орасини юв (тахлил қил). Буни Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва бошқалар саҳиҳ дейишди (“Саҳиҳ Абу Довуд” №130). Усул қоидаси бўйича буйруқ фарз-вожибликни ифода этади, то унинг мустаҳаблигига далил келмагунича. Шунинг учун тахлил ушбу ҳадисларга биноан вожиб бўлади. Бу фикрни Шавконий ҳам қўллаган (“Сайлул-Жарор” 1/81).

32 Таржимон изоҳи: яъни аъзоларнинг баъзисини бир, баъзисини икки, баъзисини уч мартадан ювиш. Бу ҳақда Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ҳам айтганлар.

33 Таржимон изоҳи: бу шайхул-ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг ҳам фикрлари (“Мажмуъул-фатово” 25/233, 245).

34 Таржимон изоҳи: бу ерда “соқолни тахлил қилиш вожиб эмас” деган сўзга бошқа уламоларнинг мулоҳазаси бор. Абу Довуд (№145) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисида шундай дейилган: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олганларида бир ҳовуч сув олиб оғизларининг остларига (кафтни) киргизиб тахлил қилардилар ва айтардиларки: Роббим Азза ва Жалла менга шундай буюрган. Буйруқ фарз-вожибликни ифода этади, то уни мустаҳабга туширувчи далил келмагунича. Бу ҳадиснинг бир санадини Албоний (“Саҳиҳ Абу Довуд” №133) ва бошқалар ҳасан дейишган. Бошқа санадини эса Ҳоким, Ибнул-Қаттон, Заҳабий ва Албоний саҳиҳ дейишган.

35 Таржимон изоҳи: Аёл киши ҳайздан кейин ғусл қилиш учун сочнинг кокилини ечиши лозим. Бу ҳақда ғусл бобида келади, иншааллоҳ. Агар кокил ўрайдиган аёл жунуб бўлиб қолса, кокилини ечиши лозим эмас, бошига уч ҳовуч сув қуйиб юбориши кифоя. Чунки Умму Саламанинг ҳадисида жанобатдан ғусл қилганда кокилни ечиш шарт эмаслиги ва уч ҳовуч сув қуйиб юбориш кифоя эканлиги айтилган. Аммо Муслимдаги бир ривоятда сўз ҳайздан кейинги ғусл ҳақида кетади. Лекин бу ривоятнинг шоз эканлигини Ибнул-Қоййим ва Албоний раҳимаҳумаллоҳ айтиб кетишган.

36 Таржимон изоҳи: лекин соқолни бир қабза (мушт)дан ортиқ ўстирмаслик суннат бўлади. Саҳобалар соқолни бир қабзадан ортиқ ўстириш ибодатини қилишмаган. Бу ҳақда Албоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар. Уларнинг ичида Ибн Умар, Абу Ҳурайра ва бошқалар. Авзоий айтдиларки: Мен одамларни (яъни саҳобаларни) учратдим, улар соқолларини олишарди, яъни бир қабзагача қисқартиришарди. Соқолни қўйиш ҳадисининг ровийси Ибн Умар соқолларини бир қабзагача қисқартирардилар. Ҳадис қоидаси бўйича ровий ривоятини яхшироқ билади. Айниқса, Албоний раҳимаҳуллоҳ айтганидек, зоҳирий амалларга баъзан чуқур кетган Ибн Умар каби саҳобий соқол қўйинглар деган ҳадисни ривоят қилиб баъзиларга шу ҳадисга хилоф туюлганидек соқолни бир қабзагача қисқартиришлари ўз ижтиҳодлари билан бўлишини тасаввур қилиш қийин.

37 Таржимон изоҳи: Кўп аёллар эса тирноқларни “чирой” учун ўстиришади.

38 Таржимон изоҳи: мўйлабни умуман қириб юришга келсак, буни Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ суннатга хилоф, деганлар. Имом Молик эса буни, ўзини аёлга ўхшатиш, деганлар. Бу гаплар мўйлабни ибодат учун эмас, одат сифатида таги билан қиришга тегишли. Аммо агар бу иш ибодат мақсадида қилинса, унда у бидъат бўлади, чунки ҳадислардаги ибораларни “мўйлабни қисқартириш”, деб тушуниш тўғрироқ бўлади. Умар розияллоҳу анҳунинг мўйлаблари узун бўлган, ҳатто ғазаблари келганида уни бармоқларига ўрардилар. Лекин, албатта оғизга кириб кетадиган даражада эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобийнинг мўйлаби узун эканлигини кўриб қолиб лабининг тепасига мисвок қўйиб мўйлабини қисқартирдилар. Яъни қисқартириш чегарасини кўрсатдилар. Ибн Умар ҳам мўйлабларини қирмасдилар, балки қисқартирардилар. Тафсилот учун “Адабуз-зифоф”га қаранг.

39 Таржимон изоҳи: Депилятор.

40 Таржимон изоҳи: Яъни, олдингиси шоз – ишончли ровий ўзидан кўпроқ ёки ўзидан хотираси кучлироқ ровийларга хилоф ривояти. Хилоф (“бошқача”) деб баъзилар ўйлаганидек, маъноси бошқаларнинг ривоятига тескари (“зид”) бўлиши шарт эмас, балки Ибн Салоҳ “Муқаддима”да айтганидек, у мулоҳазали ривоят бўлади. Яъни, бошқалар ривоят қилмаган лафз бўлади. Бизнинг мисолимизда ҳеч ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қулоқлари учун алоҳида сув олганликларини ривоят қилмаган. Қулоқ учун алоҳида сувни фақат Ибн Умар олганлари ривоят қилинади. Бу ҳақда Ибнул-Қоййим “Зодул-Маъод” (1/187)да, А. Муборакфурий “Туҳфатул-Аҳвазий” (1/49)да айтишган. Яъни бу иш Ибн Умарнинг ижтиҳодлари бўлади, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Байҳақийнинг ўзлари кейинги ривоятни олдинги ривоятдан саҳиҳроқ деган. Усулчиларнинг наздида ишончли ровийнинг ҳар қандай қўшимчаси қабул қилинади. Муҳаддислар наздида эса, кўриб турганимиздек, ҳамма қўшимчалар ҳам мақбул бўлмайди. Бир мажлисда бир гуруҳ одамлар шайхдан бир ҳадис эшитса ва кейинчалик бир киши қолганлардан кўра бошқачароқ қилиб ушбу ҳадисни ривоят қилса, демак, ёки кўпчилик хато қилган бўлади, ёки бир киши хато қилган бўлади, гарчи уларнинг ҳаммаси ишончли бўлса ҳам. Бир кишининг ривоятини хато дейиш, албатта, кўпчилик ёки ундан хотираси кучлироқ одамнинг ривоятини хато дейишдан кўра тўғрироқ бўлади. Ибн Ҳажар “Фатҳ”да буни жумҳурнинг фикри, деди. Шоз бўлиш учун ривоят албатта бошқа ривоятларга хилоф бўлиши шарт эмаслигини қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Муслимдаги бир ҳадисда аъробий Ислом ҳақида савол бериб унинг фарзлари ҳақида жавоб олиб: Аллоҳга қасамки, бундан кўпайтирмайман ҳам, камайтирмайман ҳам деган. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар рост айтган бўлса, нажот топибди, дедилар. Бир ривоятда ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Отасига қасамки” (“ва абийҳи”), дедилар, деб ривоят қилинади. Сиртдан қаралса, бу қўшимчаси йўқ ривоятлар билан бу қўшимчаси бор ривоят бир-бирларига тескари эмас. Лекин бу ишончли ровийнинг зиёдаси мулоҳазали қўшимчадир, чунки Аллоҳдан бошқа нарса билан қасам ичиб бўлмайди. Шунинг учун баъзи муҳаддислар бу қўшимчани таъвил қилишди, яъни қайтариқдан олдин бўлган, ёки бу қасам эмас, тилда юрадиган гап, дейишди. Бошқа муҳаддислар эса бу ривоят шоз эканлигини айтишди.

41 Таржимон изоҳи: Яъни, юқорида айтилганидек, шоз.

42 Таржимон изоҳи: буни у киши шеър сифатида келтирдилар. Бу сўзлар мудрож эканлигини шайхул-ислом Ибн Таймия, Ибн Ҳажар ва бошқалар ҳам айтишган. Ўнта саҳобийдан шунга ўхшаш ҳадислар ривоят қилинган, лекин уларда бу қўшимча сўзлар йўқ. Шунингдек Абу Ҳурайранинг ҳадисида бу сўзлар фақат Нуъаймнинг ривоятида бор. Нуъаймнинг Фулайҳ орқали келган ривоятида у: Бу сўзлар Абу Ҳурайраникими, ёки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламникими, билмадим, деган. Яъни, баъзи ровийлар Абу Ҳурайранинг сўзларини ҳадисга қўшиб юборишган.

43 Таржимон изоҳи: ейиш, ичиш, нарса бериш ва нарса олиш ҳам ўнг қўлда қилинади, бу ҳақда “Булуғул-маром”нинг одоб китобида келади.

44 Таржимон изоҳи: “Қўл бериб” сўзларини қавс ичига солганимизнинг сабаби шуки, жамоат ичига кирган одам лафз билан бир марта салом бериши суннат бўлади. Кейин агар одам кўп бўлиб машаққат бўлмаса, ҳар бирига қўл бериб чиқади. Лекин саломлашиш лафзини ҳар гал қайтармайди. Агар одам кўп бўлиб қўл беришиш машаққат бўлса, қўл бериб чиқмасдан бир марта лафз билан салом бериши кифоядир. Бу сўзлар шайх Албонийнинг маърузаларидан олинган.

45 Таржимон изоҳи: “Файзул-Қодир”да (3/287/3205) бу сўзни Жибрил алайҳиссалом айтган, дейилган. Бу ривоятнинг сиҳати менга ҳозирча номаълум.

46 “Булуғул-маром” ҳадисларини тахриж қилган Сумайр Зуҳайрий шундай дейди: Саҳиҳ... Бу лафз Ибн Можаники. Абу Довуд ва Ибн Хузайманинг лафзи қуйидагича: Агар кийим кийсангизлар ва агар таҳорат олсангизлар, ўнг томондан бошланглар. Термизий ва Насоий (“Сунан ал-Кубро”) лафзи: Ул зот кўйлак кийсалар ўнг томондан бошлардилар.

47 Ибн Дақиқ ал-Ийд “Илмом” (№56) да, Ибн Ҳажар “Талхис” (214)да “Бошланглар” деган лафзнинг шозлигига ишора қилишган. Албоний ҳам “Ирво” (№1120)да буларнинг йўллари келтириб уни шоз деган. Чунки бу ҳодиса бир марта содир бўлган, ҳадис битта, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни бир марта - Сафо тоғига чиққанларида айтганлар. Кўпчилик ровийлар “Бошлаймиз”, деган лафз билан ривоят қилишган, баъзилар “бошлайман” деган.

48 Яъни, Насоийнинг “Сунан ал-Кубро” ривоятида, “Сунан ас-Суғро”да эмас. Бу ҳақда Албоний “Ирво”да айтган, юқорида бу лафзнинг шозлиги ҳақида Албоний сўзлари келтирилди.

49 Ибн Усайминни Аллоҳ раҳматига олсин. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тамомул-минна”да айтадиларки, Аҳмад (4/132), ундан эса Абу Довуд (1/19) Миқдом ибн Маъди Карибдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб келинди. У зот таҳорат олдилар: кафтларини уч марта ювдилар. Кейин юзларини уч марта ювдилар. Кейин билакларини уч марта ювдилар. Кейин уч марта оғиз чайиб бурунга сув олиб қоқдилар. Бошларига ва қулоқларининг сирти ва ичига масҳ тортдилар, ҳамда оёқларини уч марта ювдилар. Бунинг санадини Нававий ва Ибн Ҳажар ҳасан дейишган, Ибн Шавконий “солиҳ” деган. Аз-Зиё ал-Мақдисий “Мухтароҳ” (“Танланган”) китобини бу ҳадисни келтирган. Бу ҳадис таҳоратда тартиб фарз эмаслигига далил бўлади. Яна “Саҳиҳа” №261 га қаранг. Ҳанафийлар ҳам тартибни суннат дейишади. Улар Қуръондаги

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет