Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг


“Бировга ҳам, ўзига ҳам зарар бериш йўқ



бет6/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Бировга ҳам, ўзига ҳам зарар бериш йўқ. Фойдаларга яна эҳтиётга амал қилиш киради. Бу эса: Агар рўзадор бўлмаса, деган сўзларидан олинади. Яъни, инсон ибодатида эҳтиёткорлик қилиб уни бузиши мумкин бўлган ишни қилмайди. Яна фойдаларга шу кирадики, ичга бурун орқали кирган нарса худди оғиз орқали кирган нарса каби рўзани очади, чунки бурун томоққа, кейин эса ошқозонга олиб боради. Аммо кўз ва қулоқ орқали сурма ва қулоқ томчилари каби кирадиган нарсага ҳеч қиси йўқ, у зарар қилмайди, гарчи томоқда унинг таъми сезилса ҳам, чунки у одатий равишда (ошқозонга) олиб борадиган йўл эмас.33 Шунга ўхшаб, агар инсон жароҳат олиб уни томирларига уланадиган нарсалар билан даволаса, бу ҳам рўзани очмайди. Шунингдек агар мушак, сон ёки томирга игна солинса, бу ҳам (рўзасига) зарар қилмайди, чунки бу ейиш ҳам, ичиш ҳам эмас. Бошқа ривоятда: Агар таҳорат олсанг, оғиз чай, дейилган. (Бу ерда) оғиз чайишни зикр қилиб унга буюрганлар. Бу ривоятни эса оғиз чайишни вожиб қилиш учун келтиришади. Биз эса бунга муҳтож эмасмиз. Акс ҳолда (бу ривоятни ҳам далил қилиб олганимизда) у (вожиблик) ҳукмини кучайтиради. Мазмаза (оғиз чайиш) ва истиншоқ (бурунга сув олиш) юзни ювишга киради. Улар (оғиз ва бурун), шак-шубҳасиз, юзга киради (юзни ювиш вожиблиги эса оятда собит бўлган). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам оғиз чайиб бурунга сув олганлари собит бўлган.

Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳадисига келсак, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни соқолларини таҳоратда тахлил қилганларини кўрдилар. Унинг санади ҳасан, ёмон эмас. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари қалин эди ва ул зот орасига сув кириши учун тахлил қилардилар. Лекин бу вожиб эмас.34 Аҳли илм, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, айтдики, соч поклашга нисбатан уч турда бўлади. Биринчиси, усти ва ичига сув етказиш вожиб бўлади, бу эса жанобатдан бўлган ғуслда бўлиб, унда сувни сочнинг усти ва ичига албатта етказиш ва соқолни тахлил қилиш лозим. Аёл ҳам бошини тахлил қилиб сувни сочнинг илдизига етказади. Иккинчиси, сочнинг остига у сийрак бўладими, қалин бўладими, сувни етказиш вожиб бўлмагани. У таяммумда бўлади. Таяммум қилувчи қўлини қўлига (тупроқ билан) суртади, аммо соқолини тахлил қилишига ҳожат йўқ: бу жанобатдан таяммум бўладими, ёки кичик ҳадас (таҳоратсизлик)данми. Учинчиси тафсилот билан: агар соч қалин бўлса, унинг ортидан терининг ранги кўринмаса, унинг остидагини жанобатдан бўлган ғуслда ювиш вожиб бўлади, таҳоратда эса вожиб бўлмайди. Агар у сийрак бўлиб ортидаги терининг ранги кўринса, таҳорат ва жанобатда илдизига сув етказиш вожиб бўлади. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.



Ўтган дарсдаги Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалллам соқолларини таҳоратда тахлил қилганларини билдик ва соч покланишга нисбатан уч қисмга бўлинишини тушунтирдик. Биринчиси, илдизларига сув етказиш вожиб бўлгани, у қалин бўладими, сийрак бўладими фарқи йўқ. Бу жанобатнинг ғуслида ҳам, аёлнинг ҳайздан кейинги ғуслида ҳам бўлади.35 Иккинчиси, (сув етказиш) вожиб бўлмайдигани, соч сийрак бўладими, қалин бўладими, фарқи йўқ, бу таяммум покланишида бўлади. Учинчиси, тафсилоти билан. Агар соч сийрак бўлса, илдизларига сув етказиш вожиб бўлади. Агар қалин бўлса, вожиб бўлмайди. Бу таҳоратга тегишли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратда соқолларини тахлил қилишлари ҳақидаги ҳадисда ул зотнинг соқоллари бўлганлигига далил бор. Бунга шак-шубҳа йўқ. Ул зотнинг соқоллари қалин ва кенг эди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолни қўйишга буюрардилар ва айтардиларки: Мажусларга хилоф қилинглар. Шунингдек ул зот соқол қўйиш одамлар яратилган фитратдан эканлигини хабар бердилар. Шунингек (соқол қўйиш) ул зотнинг биродарлари бўлмиш расулларнинг йўллари эканлигини хабар бердилар. Худди Аллоҳ Таолонинг Ҳорун ҳақида айтган сўзи каби. Ҳорун Мусога айтди: Эй онамнинг ўғли, соқолимдан ва бошимдан ушлама.36 Илгариги замонда одамлар соқол қирган кишини жуда қаттиқ айблашарди ва: “Фақат кофир соқолини қиради”, деб айтишарди. Лекин, афсуски, кофирлар баъзи мусулмон мамлакатларни мустамлакага айлантириб босиб олганидан сўнг қисқа вақт ўтганида мусулмонлар заифлиги сабабли ўша кофирларнинг ахлоқларини ўзларига касб қилиб олишди. Чунки одатда кучсиз кучлига эргашади. Мусулмон мамлакатлари Ғарб ёки Шарқ томонидан босиб олиниш балосига учради. Ғарб ва Шарқ аҳли эса ёки яҳудий, ёки насроний, ёки бутга сиғинувчилардир. Улар мусулмонларни босиб олишганида мусулмонлар уларнинг айбли ахлоқларини касб қилиб олишди ва, афсуски, кўпгина мусулмонлар соқолларини қирадиган бўлиб қолди. Бу билан улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларига хилоф қилишди ва ул зотнинг буйруқларига осий бўлишди. Улар ҳидоятга хилоф қилиш ва буйруқларига осийлик қилишни жамлашди. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига осий бўлиб ҳаволарига эргашишди ва соқол қирадиган бўлиб қолишди. Ҳатто улардан бири соқол қиришга оғизини мисвок ва бошқа нарса билан тозалашдан кўпроқ аҳамият берадиган бўлиб қолди. Сиз уни ҳар куни эрталаб соқолини устара билан қираётганини топасиз. Улардан баъзилари бундан ҳам қаттиқроқ балоланиб уни юладиган бўлиб қолди ва “намс” ишига киришиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юздаги тукни юлувчи ва юлдирувчини лаънатладилар. Шу билан у ўзини лаънатга дучор қиладиган бўлди. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Ажабланарлики, шайтон одамлар билан ўйнашади, фақат Аллоҳ сақлаганлари бундан мустасно, ва соқолларини қиришга аҳамият бериб мўйлабларини қўйиб юборишади, уни тегмай ўстиришади, ҳатто (улардан бири) ичаётган пайтида идишига мўйлаби тушадиган бўлиб қолди. Лекин у бунга аҳамият бермайди, чунки шайтон унинг ноқис ақли билан ўйнашади. Соқол қўйиб мўйлабни қисқартириш Аллоҳ инсонларни яратган фитратлардан бири. Шулардан яна баъзи одамлар тирноқларни олмай, уни ўстириш балосига йўлиқди. Ваҳоланки, уларни қисқартириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирган фитратлардандир. Лекин баъзи инсонлар тирноқларини ғафлатлари сабабли ёки дангасаликлари сабабли қолдиришади. Улардан баъзилари буни кофирларга ўзларини ўхшатиб қилади. Чунки кофирлар тирноқларни ўзларини ҳимоя қилиш учун ўстиришади. Шунда тирноқлари пичоқлари ўрнига ўтади, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби: Тирноққа келсак, у ҳабашийларнинг пичоғидир. Ҳабашийлар уни найза ўрнига ишлатиб у билан ҳайвон сўйиб ўзларини у билан ҳимоя қилишади.37 Муҳими, баъзилар тирноқ ўстириб уни қисқартирмайди. Бу эса суннатга, фитратда ва покликка хилофдир. Яна фитратга тегишли ишлардан қўлтиқ ости тукларини юлишдир. Чунки баъзи инсонлар қўлтиқ ости тукларини юлмайди. Қўлтиқ остининг ички тарафида эса озми-кўпми тук бўлади. Лекин баъзи инсонлар бунга аҳамият бермайди ва бу тук узоқ вақт ўсиб, кўпайиб, ёмон ҳид чиқариб кишининг ёнидагиларига озор беради. Ваҳоланки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни юлишга буюрдилар. Фитратга тегишли нарсалардан яна киндик ости тукларни қиришдир. Чунки баъзи инсонлар бунга ҳам бепарволик қилади ва узоқ муддат бундан ғафлатда бўлишини топасиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга фақат қирқ кун белгиладилар: мўйлаб, тирноқлар, қўлтиқ ости ва киндик ости туклари. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга бу ишда, - яъни бу тўртта ишда, - қирқ кундан кўп қолдирмасликка вақт белгиладилар. Ҳар ойнинг бошида ўзингни булардан покла. Лекин мўйлабга келсак, уламолар айтадики, уларни ҳар жума куни қисқартириш керак, чунки у тез ўсади. Агар у ўсса, ичимликка (ичаётган пайтида тушиб) аралашиб кетади.38 Ҳар ҳолда, бу ишларга мўмин одам Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига итоат қилган ҳолда иймонини комил қилиши лозим. Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига итоат қилиш Аллоҳ Таолонинг буйруғига итоат қилишга киради. Худди Аллоҳ Таоло айтганидек:

       

Ким Росулга эргашса, Аллоҳга эргашган бўлади (Нисо: 80). Ислом олиб келган поклик ва мисвок тутиш фитратга мувофиқдир. Аллоҳ тавфиқ бергувчидир.

Саволга жавоб: таҳоратда сувни исроф қилиш хатодир. Иншааллоҳ, Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисида келадики, Росул соллаллоҳу алайҳи васалламга мудднинг учдан икки бўлагини олиб келишганида у билан таҳорат олдилар. Яна бир масала қоляпти: баъзи инсонлар айтадики: “Мен қўлтиқ ости тукини юла олмайман, чунки бу менга оғирлик бўлади”. Биз айтамизки, уни юлиш лозим эмас. Шундай кимёвий моддалар39 борки, улар суртилса, тук тушади.

41- وَعَنْ عَبْدِ اَللَّهِ بْنِ زَيْدٍ  أَنَّ اَلنَّبِيَّ  أُتِيَ بِثُلُثَيْ مُدٍّ, فَجَعَلَ يَدْلُكُ ذِرَاعَيْهِ أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ خُزَيْمَة.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга учдан икки бўлак мудд (сувни таҳоратга) олиб келишди ва ул зот билакларини ишқала бошладилар. Аҳмад ривоят қилиб, Ибн Хузайма уни саҳиҳ деди.

42-وَعَنْهُ, أَنَّهُ رَأَى اَلنَّبِيَّ  يَأْخُذُ لِأُذُنَيْهِ مَاءً خِلَافَ اَلْمَاءِ اَلَّذِي أَخَذَ لِرَأْسِهِ. أَخْرَجَهُ اَلْبَيْهَقِيّ ُ.

Яна ундан ривоят қилинадики, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоқлари учун бошлари(га масҳ тортиш учун) олган сувдан яна бошқа сув олганларини кўрди. Буни Байҳақий ривоят қилди.

وَهُوَ عِنْدَ «مُسْلِمٍ» مِنْ هَذَا اَلْوَجْهِ بِلَفْظٍ: وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ بِمَاءٍ غَيْرَ فَضْلِ يَدَيْهِ, وَهُوَ اَلْمَحْفُوظ ُ.

Бу ривоят Муслимда эса шу каби кўринишда бўлиб, унинг лафзи: Бошларига қўллари учун олган сувдан яна бошқа марта сув олиб масҳ тортдилар. Бу эса маҳфуз40 ривоят.

Бу икки ҳадис Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари сифати ҳақида ворид бўлган. Биринчиси, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга учдан икки бўлак мудд (сувни) олиб келишганини ва ул зот билакларини ишқала бошлаганларини кўрганини ривоят қилди. Яъни, мудднинг учдан икки қисми билан таҳорат олиб билакларини ишқала бошладилар. Чунки ул зот оз сув билан таҳорат олардилар. Мудднинг учдан икки қисми бизнинг соъмизнинг 2/15 га тенг келади. Чунки бизда маълум бўлган соъ набавий (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги) мудднинг беш муддига тенг. Бу эса мусулмон киши таҳоратда камроқ сув ишлатиши ва исроф қилмаслиги кераклигига далолат қилади. Идишдан таҳорат олинса бундай (чегаралаш) мумкиндир, чунки у тез енгиллашиб қолади. Лекин қувур (труба)дан таҳорат олинса, бундай (мудднинг учдан икки қисми деб) чегаралаш узрли бўлади. Бу ҳадис шунга далолат қиладики, агар сув оз бўлса инсон барча аъзосини (сув билан) қамраб олмаслигидан қўрқади ва то барча аъзосига сув борганига ишонч ҳосил қилиши учун (шу аъзони сув билан) ишқалайди. Ёғ билан ишқаланганда ҳам шундай. То сув барча аъзога ўтганини таъкидлаш учун қўл билан аъзо устидан юргизиб чиқиш керак. Чунки (ювишнинг) шарти аъзолардан сув томчилагунича уларнинг устидан сув юргизишдир. Суртиб қўйиш (масҳ) эса кифоя бўлмайди, яъни, агар инсон қўлини хўллаб юзига, ёки билагига, ёки оёғига масҳ тортса, бу кифоя бўлмайди. Чунки бу масҳдир, ювиш эмас.

Иккинчи ҳадисга келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоқлари учун бошлари(га масҳ тортиш учун) олган сувдан яна бошқа сув олганларини кўрганини ривоят қилган. Лекин бу ҳадис заиф, саҳиҳ эмас.41 Саҳиҳи эса қўллардан ташқари бош учун сув олишдир. Буни Муслим “Саҳиҳ”ида ривоят қилган ва бу маҳфуз бўлади ва у саҳиҳдир. Бунинг маъноси шуки, икки қулоқ бошга киради ва улар учун янгитдан сув олишга ҳожат йўқ. Бош эса ундай эмас, у қўлларга кирмайди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини ювсалар (янгитдан) сув олиб бошларига масҳ тортардилар ва қулоқларига (кафтларида) бош (ни суртиш)дан ортиб қолган сув билан масҳ тортардилар ва янгитдан сув олишга ҳожатлари бўлмаган. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

43- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: سَمِعْتَ رَسُولَ اَللَّهِ  يَقُولُ: «إِنَّ أُمَّتِي يَأْتُونَ يَوْمَ اَلْقِيَامَةِ غُرًّا مُحَجَّلِينَ, مِنْ أَثَرِ اَلْوُضُوءِ, فَمَنْ اِسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يُطِيلَ غُرَّتَهُ فَلْيَفْعَلْ. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ, وَاللَّفْظُ لِمُسْلِم .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтаётганларини эшитдим: Менинг умматим Қиёмат куни таҳорат излари сабабли юз ва қўл-оёқларида нур (ғур ва муҳажжал) билан келади. Сизлардан ким ғуррини узайтира олса, шуни қилсин. Муттафақун алайҳ. Муслим лафзи.

44- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ اَلنَّبِيُّ  يُعْجِبُهُ اَلتَّيَمُّنُ فِي تَنَعُّلِهِ, وَتَرَجُّلِهِ, وَطُهُورِهُ, وَفِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийим кийишда, соч тарашда, таҳорат олишда ва барча ишларда ўнг томондан бошлашни хуш кўрардилар. Муттафақун алайҳ.

Ҳофиз “Булуғул-маром”нинг таҳорат бобида Абу Ҳурайранинг ҳадисини зикр қилди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтаётганларини эшитдим: Менинг умматим Қиёмат куни таҳорат излари сабабли ғур ва муҳажжал ҳолда келади””. “Ғур” сўзи “ал-ағорру”дан келиб чиққан, бу юзнинг оппоқлигидир. “Таҳжил” эса аъзолар четлари (учлари)нинг оқлиги. Чунки таҳорат(да) юз, икки қўл ва икки оёқ (ювилади). Қиёмат куни бу уммат келганида, бу аъзоларда ярқирайдиган оппоқ нур бўлади, ушбу нур билан улар бошқа умматлардан (ажралиб) билиниб туришади. Шунинг учун бу ҳадисда сизларга, бошқаларга эмас, деб айтилди. Аллоҳга ҳамд бўлсин, бу уммат Қиёмат куни келганида уларнинг юзлари, қўллари ва оёқларида таҳорат изларидан бўлган ушбу оқлик бўлади. Бу ҳадисда бир неча фойдаларга далолат бор. Улардан: Қиёмат куни (махлуқлар) йиғилишининг исботи. Бу охирги Кун бўлиб, унга иймон келтириш иймон рукнларининг олтитасидан биридир, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жибрийлга у иймон ҳақида сўраганида айтганлари каби. Ул зот айтдиларки: Аллоҳга, Унинг фаришталарга, Унинг китобларига, Унинг элчиларига ва охират кунига иймон келтиришинг, ҳамда тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг. Кимки қайта тирилишга иймон келтирмаса ва унга шак-шубҳада бўлса, у кофир бўлади, чунки у Аллоҳ, Унинг Элчиси ва мусулмонларнинг ижмоъсини ёлғонга чиқарган бўлади. Инсонлар албатта қайта тирилади, чунки бу халқларнинг яралиши, тақдир ва шариат ҳукмларининг амалга ошиши, элчиларнинг юборилиши, китобларнинг туширилиши, жиҳоднинг шариат (машруъ) бўлиши, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш – буларнинг барчаси бекорга бўлиши мумкин эмас. Одамлар яралиб дунёга келади, мана булар иймон келтиради, кофирларни ўлдиради ва шунга ўхшаш ишлар бўлади-да, кейин бу иш бекорга кетади, улар тўпланмайдилар, қайта тирилмайдилар, ҳисоб қилинмайдилар – бу бекор нарса. Шунинг учун Аллоҳ Таоло:

                  

Биз осмон ва Ерни ва уларнинг орасидагини бекорга яратмадик. Бу кофир бўлганларнинг фикри-ҳаёлидир. Кофир бўлганларга дўзахдан вайл бўлсин (Сод: 27). Бу махлуқлар қайта тирилмайди, деб ўйлайдиган киши кофирдир, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

                    



Кофир бўлганлар қайта тирилмайди деб ўйлайди. Айт: Аксинча, сизлар албатта қайта тириласизлар, кейин сизларга қилган ишларингиз ҳақида албатта хабар берилади. Бу эса Аллоҳга осондир”” (Тағобун: 7). Таҳоратнинг бу умматга нисбатан қадри катталигига ва улар Қиёмат куни улар таниладиган ушбу сифатда келишига бу ҳадисда далил бор. Яна Аллоҳ Ўз раҳмати билан кимни хоҳласа, шуни хослашлигига бу ҳадисда далил бор. Бу уммат хос қилинган қанчадан-қанча фарзлар, фазилатлар ва кўп яхшиликлар борки, Аллоҳга ҳамд бўлсин, гоҳо Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг жамини баён қилдилар, гоҳида эса уларни алоҳида зикр қилдилар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менга мендан олдинги бирон пайғамбарга берилмаган беш нарса берилди. Бир ойлик масофадан (душманларга) қўрқув солиш билан менга ёрдам берилди. Менга ер масжид (саждагоҳ) ва пок қилинди. Менга ўлжа ҳалол қилинди, у мендан олдин бирон кишига ҳалол бўлмаганди. Менга шафоат берилди. Пайғамбар ўз қавмига хос юбориларди, мен эса одамларга омматан юборилдим. Аллоҳга ҳамд бўлсин, бу умматнинг бошқа умматлардан ажраладиган кўп фазилатлари бор. Аммо: Ким сизлардан ғуррини узайтира олса, шуни қилсин, сўзларига келсак, бу “мудрож” (Абу Ҳурайранинг сўзлари)дир, Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари эмас. Бунга муҳаққиқлар, улар ичида Ибнул-Қоййим раҳимаҳуллоҳ ишора қилишган. У киши айтди: Ғуррни узайтириш мумкин эмас, бу очиқ-равшандир. Абу Ҳурайра буни ўз фаҳмидан айтди, буни илм ажратиб берди.42 Бунга яна шу далолат қиладики, ғурр – бу юз. Юзни эса чегарасидан ортиқ узайтириш мумкинми? Йўқ. Таҳжилда эса сувни болдирнинг ярмисигача ёки учдан биригача етказиш мумкин, лекин ғуррни узайтириш мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса мумкин бўлмаган (маҳол) нарсани гапирмайдилар. Шунга биноан инсон юзини ювишда кўпайтириши суннатдан эмас, яъни бошининг ярмисини юзи билан бирга ювиб: “Мен ғуррани кўпайтиряпман”, демасин. Бу саҳиҳ эмас. Шунга биноан: Сизлардан кимки ғуррини узайтира олса, сўзлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг гапидандир. Агар бир киши: “Агар бу Абу Ҳурайранинг гапидан бўлса, унда Абу Ҳурайра хато қилиши мумкинми?” деса, унинг жавоби: Абу Ҳурайра хато қилиши мумкин, лекин Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хато қилишлари мумкин эмас. Чунки шариатда ёки қадар (кавният, борлиқда) мумкин бўлмаган нарса (маҳол) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлиши саҳиҳ эмас.

Аммо Оишанинг ҳадисига ва ундан кейин зикр қилинган ҳадисга келсак, у киши шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийим кийишда, соч тараш-мойлашда, таҳоратда (ёки покланишда) ва барча ишларда ўнг томондан бошлашни хуш кўрардилар. Яъни, оёқ кийим кийишни хоҳлаганларида ўнг оёқдан бошлардилар. Бош тараш-мойлашни хоҳлаганларида ўнг ёндан бошлардилар. Худди ҳажда сочни қирганларида ўнг томондан бошлаганларидек. “Тарожжул” – соч тараш, силаш ва мойлаш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам соч қўйган эдилар, чунки у зотнинг замонларида одамлар соч қўйишарди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилардилар. Шариатда талаб қилинадиган одат, модомики у ҳаром бўлмаса, одамлар каби бўлишингдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам покликка бўлган муҳаббатлари сабабли – чунки поклик диндандир – сочларини тараб, мойлардилар. Ҳатто эътикофда ўтирганларида ҳам бошларини масжиддан (ҳужраларига) чиқарардилар-да, (Оиша онамиз) сочларини тараб-мойлаб қўярдилар. Муҳими, сочни тараб-мойлардилар. Лекин кишининг эътибори фақатгина кўринишни яхшилаш ва соч-кийимни тўғрилаш бўлиб қолмаслик учун ул зот сочни ҳар куни тараб-мойлашдан қайтардилар. Бироқ кунаро, ёки уч кунда бир, ёки шунга ўхшаш бўлса (бўлади). Аммо уларни поклашга келсак, уни яхшилаб қилардилар. Ғуслда ҳам шундай: агар аъзо битта (тоқ) бўлмаса, масалан, юз каби, ўнг томондан бошлайди. Биз: юзингнинг ўнг томонидан бошла демаймиз. Икки қўллар билан (сувни) олиб барча юзингни юв. Лекин фараз қилсакки, иккала қўллари билан (сув) ололмайди-да, бир қўли билан олади. Шунда ўнг томондан бошлайдими, ёки пешонасининг тепасиданми? У ҳам, бу ҳам (тўғри бўлишининг) эҳтимоли бор. Бу ўринда киши кенгликка эгадир. Лекин қўлларини ювишни бошламоқчи бўлганида нимадан бошлайди? Ўнг томондан бошлайди. Оёқларда ҳам шундай. Аммо қулоқларга келсак, улар бошга киради ва улар бир аъзо ҳисобланади. Шунинг учун иккала қулоқларнинг ҳаммасига масҳ тортилади ва чапдан бурун ўнг қулоқдан бошламайди. Магар фақат бир қўл билан масҳ торта олса, шунда ўнгидан бошлайди. Ва поклаш (таҳорат)да ҳамда барча ишларда (ўнг томондан) бошлашни яхши кўрардилар. Яъни, барча ҳолатларда ўнг томондан бошлайди. Асл ўнг томондан бошлаш бўлади. Уламолар раҳимаҳумуллоҳ айтадики, нопок ва азиятли ишлар чап томондан бошланади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон “истижмар” қилишда (катта ҳожатдан тош билан тозаланишда) ёки сув билан тозаланишда ўнг қўлини ишлатишдан қайтардилар. Чап қўл азиятлар (нопок нарсалар) учундир. Масалан, инсон истинжо, истижмар қилмоқчи, ёки бурун қоқмочи, ёки нажосатни ювмоқчи бўлса, чап қўли билан қилади. Чунки барча нопок иш-нарсаларни чап қўлда қиламиз. Барча кийим ечишда чап томондан бошлаймиз. Яъни, инсон оёқ кийимини ечмоқчи бўлса, чапдан бошлайди. Кийимини ечмоқчи бўлса, чап томондан бошлайди. Шалварини ечмоқчи бўлса, чап оёғини олдин чиқариб олади. Агар уни киймоқчи бўлса, (олдин) ўнг оёғини киргизади. Кийим кийиш – икром-ҳурматлаш, шунинг учун ўнгдан бошланади, ечиш эса икромнинг тескариси-зиди, шунинг учун чапдан бошланади.43 Агар инсон масжиддан чиқмоқчи бўлса, чап оёғидан қадам бошлайди, унга кирмоқчи бўлса, ўнг қадамини босади. Ҳаммомга кирмоқчи бўлса, чап оёқ билан киради, чунки ҳаммом бошқа нарсалардан ифлосроқдир, ундан чиқаётганда эса ўнг оёқ билан чиқади. Бу қоидани илм аҳли зикр қилган, уларни Аллоҳ Таоло раҳматига олсин. Улар бу қоидани суннатдан ўрганиб-ўқиб олишган: чапни нопок нарсаларга ишлатамиз (ёки бошлаймиз), бошқасига эса - ўнгни. Бизга бир масала қолди. Сен бир кишини икром қилмоқчи бўлсанг, ўнг тарафда тургандан бошлайсанми, чапдагисиданми, ёки кимдан? Агар икковидан бири ўнг томонингда бўлса, бошқаси эса чап томонингда бўлса, у ҳурматлироқ киши бўладими, ёки обрўда пастроқ бўладими, ўнг томонингдан бошла. Масалан, унинг ўнг томонида ёш бола бўлса, ва ҳурматли киши чап томонида бўлса ва уларга бир таом бермоқчи бўлса-чи? (Талабалар:) “Ўнгдан”, дейишди. (Шайх:) “(У) - ёш бола. Эй биродарлар, бу ҳурматли, эътиборли киши-ку”, дедилар. Кейин (шайх): “Ёш боладан бошласин”, дедилар. “Аммо агар у олдида (қаршисида) бўлса, каттадан бошласин. Масалан, бир инсон бир жойга кирди ва (қўл бериб) саломлашмоқчи бўлса,44 каттадан бошлайди, ўнгдан бошламайди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида мисвок бўлиб, у кишининг олдиларига одамлар келганида ва мисвокни ўнг томонидагига бермоқчи бўлганларида ул зотга: “Каттага, каттага”, дейилди.45 Бир киши инсоннинг қаршисида бўлиши билан икки кишидан бири ўнг томонида бўлиб иккинчиси чап томонида бўлишининг фарқини билишимиз вожибдир. Биринчи ҳолатда каттадан бошлаймиз, иккинчисида эса ўнгдан бошлаймиз. Бунинг далили: Ибн Аббос, роизяллоҳу анҳумо, Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг томонларида бўлганида, ёши улуғлар ва катталар Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап томонларида эди. Шунда (Пайамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) идишдан ичиб бўлиб Ибн Аббосдан (ёши катталарга бериш учун) рухсат сўрадилар. Шунда (Ибн Аббос): Йўқ, сиздан қолган нарсани бировга афзал кўрмайман, эй Аллоҳнинг Росули, деди. Шунда ул зот Ибн Аббосга идишни узатдилар, ёши катталар эса чап томонда эди. Чунки шунга ўхшаш суратларда ўнг томонда бошланади. Аллоҳ тўғри йўлга муваффақ қилгувчидир.

- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  إِذَا تَوَضَّأْتُمْ فابدأوا بِمَيَامِنِكُمْ أَخْرَجَهُ اَلْأَرْبَعَةُ, وَصَحَّحَهُ اِبْنُ خُزَيْمَة َ.

46- وَعَنْ اَلْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةٍ  أَنَّ اَلنَّبِيَّ  تَوَضَّأَ, فَمَسَحَ بِنَاصِيَتِهِ, وَعَلَى اَلْعِمَامَةِ وَالْخُفَّيْنِ. أَخْرَجَهُ مُسْلِم.

47- وَعَنْ جَابِرٍ بْنِ عَبْدِ اَللَّهِ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا -فِي صِفَةِ حَجِّ اَلنَّبِيِّ صَلَّى اَللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- قَالَ  اِبْدَؤُوا بِمَا بَدَأَ اَللَّهُ بِهِ أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ, هَكَذَا بِلَفْظِ اَلْأَمْر ِ وَهُوَ عِنْدَ مُسْلِمٍ بِلَفْظِ اَلْخَبَر.

Абу Ҳурайра, розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Агар таҳорат олсангизлар, ўнг томондан бошланглар. Тўртовлон ривоят қилди ва Ибн Хузайма уни саҳиҳ деди.46

Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиб бошнинг олдинги қисми, салла ва махсиларига масҳ тортдилар. Муслим ривояти.



Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажларини сифатлаб берди: Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ бошлаганидан бошланглар. Насоий шундай буйруқ майли (сийғаси)да ривоят қилди. Муслим ривоятида эса хабар майлида келган.47

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобининг таҳорат бобида ҳадисларни келтирди. Улар ҳақида юқорида сўз борди. Шуларнинг жумласидан ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийим кийишда, соч тарашда, таҳоратда ва барча ишларда ўнг томондан бошлашни яхши кўрганликлари ҳақидаги Оишанинг ҳадиси. Юқорида у ҳадис ҳақида ва у ўз ичига олган нарсаларнинг баёни айтилди. Абу Ҳурайранинг ҳадисига келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Таҳорат олсангизлар, ўнг томондан бошланглар, деганлари буйруқдир. Яъни, инсон таҳорат олса, ўнг томондан бошлайди. Ўнг томондан бошланадиган аъзолар қўллар ва оёқлардир. Шунга биноан инсон ювишни чап қўлдан олдин ўнг қўлдан бошлайди ва чап оёғидан олдин ўнг оёғини ювади, чунки шунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлари шу бўлади. Муғира ибн Шуъбанинг ҳадисига келсак, у киши, розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиб бошларининг олд қисмига, саллага ва махсиларига масҳ тортганликларини ривоят қилди. Муғира Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салла киярдилар, чунки у ўша вақтдаги одамларнинг кийими эди. Шунингдек у зот махси киярдилар ва одамлар махсини ҳозирги кунимизгача кийиб боришади. Саллаларга келсак, урфлар турли бўлиб ишлар ўзгарди. Бу ҳадисда саллани кийиш жоизлигига далил бор. Уни кийиш жоиздир, агар одатга хилоф бўлмаса. Агар одатга хилоф бўлса, шуҳрат кийимига айланади. Шунинг учун бир киши салла киймайдиган халқ ичида яшаб салла кийса, унга одамлар бармоқлар билан ишора қиладиган шуҳрат (ҳамма эътибор берадиган кийим) бўлиб қолиб. Саллани кийиш эса суннат эмас. Шунинг учун биз (унга) айтамизки: “Суннатни қил”, гарчи одамлар сенга бармоқлар билан ишора қилишса ҳам. Балки бу (салла кийиш) одат ишларидандир. Шунингдек бу ҳадисда бошнинг баъзи қисмига масҳ тортиш билан чекланишга далил бор. Чунки у киши: Бошнинг олди қисмига, деди. Шунга баъзи илм аҳли асосланиб айтишдики: “Бошнинг барчасини масҳ билан қамраш вожиб эмас, балки баъзисига суртиш етарлидир”. Лекин бу ҳадисда бунга далолат қиладиган нарса йўқ. Бу ҳадис фақат салласи бор кишига бошнинг олд қисмига масҳ тортиш кифоялигига далолат қилади. Чунки салла бошнинг барча қисмини ёпмайди, балки бошнинг олд қисмини очиқ қолдиради. Агар у салла кийган бўлса, унга бошнинг олд қисмига (ва саллага) масҳ тортиш кифоя бўлади. Аммо салла киймаган бўлса, юқорида айтилганидек бутун бошга масҳ тортиш вожиб бўлади. Яна бу ҳадисда махсига масҳ тортишнинг жоизлигига далил бор. “Хуфф” – чарм ва шунга ўхшаш нарсадан бўлиб оёққа кийиладиган кийимдир. Жун ва пахта ипидан тикилган оёқ кийим эса пайпоқ (“жавроб”) дейилади. Кейинроқ, иншааллоҳ, муаллиф, раҳимаҳуллоҳ зикр қилганидек, салла ва махсига масҳ тортиш ҳақида айтилади. Жобирнинг ҳадисига келсак, унда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Байт (Каъба)ни тавоф қилишни тугатганларидан ва икки ракаат намоз ўқиганларидан сўнг (Сафо ва Марва орасида) югуриш жойига чиқдилар. Сафога яқинлашганларида ул зот: Дарҳақиқат, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир, деган оятни ўқиб: Аллоҳ бошлаган нарсадан бошланглар, дедилар. Насоий ривоятида шундай келган.48 Лекин Муслим “Саҳиҳ”ида: Аллоҳ бошлаганидан бошлайман, дейилган. Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин: Аллоҳ бошлаганидан бошлайман, деб кейин умматларига буюриб: Аллоҳ бошлаганидан бошланглар, деганларига монеълик йўқ. Ҳар ҳолда бошлайман ёки Аллоҳ бошлаганидан бошлайман деган сўзларида аъзоларнинг ювиш тартибига далил бор. Яъни, олдин юзни ювиш билан бошла, кейин икки қўлни, кейин бошга масҳ торт, сўнгра икки оёқни. Агар бирини бошқасидан олдин қилсанг, (таҳорат) ботил бўлади, чунки Аллоҳ: Агар намозга турсангизлар, юзларингизни ва қўлларингизни тирсакларгача ювинглар ..., деб буюрганига хилоф бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: Ким биз буюрмаган ишни (динда) қилса, рад қилинган, дедилар. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.49

Савол: Бинт боғич ҳақида савол берилди.

Жавоб: Аллоҳ сенга барака берсин, синган жойга ёки жароҳатга қўйилган боғичнинг барчасига кичик ва катта таҳоратсизликда масҳ тортасан. Унинг (масҳида) махси каби муддат йўқ. Токи инсон унга муҳтож экан, унга масҳ тортаверади.50

وَعَنْهُ أي جابر بن عبد الله قَالَ: كَانَ اَلنَّبِيَّ  إِذَا تَوَضَّأَ أَدَارَ اَلْمَاءَ عَلَى مُرْفَقَيْهِ. أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ بِإِسْنَادِ ضَعِيف ٍ.

49- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  لَا وُضُوءَ لِمَنْ لَمْ يَذْكُرِ اِسْمَ اَللَّهِ عَلَيْهِ أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَأَبُو دَاوُدَ, وَابْنُ مَاجَهْ, بِإِسْنَادٍ ضَعِيف ٍ.

50- وَلِلترْمِذِيِّ: عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْد ٍ.

51- وَأَبِي سَعِيدٍ نَحْوُه. قَالَ أَحْمَدُ: لَا يَثْبُتُ فِيهِ شَيْء ٌ.

52- وَعَنْ طَلْحَةَ بْنِ مُصَرِّفٍ, عَنْ أَبِيهِ, عَنْ جَدِّهِ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اَللَّهِ  يَفْصِلُ بَيْنَ اَلْمَضْمَضَةِ وَالِاسْتِنْشَاقِ. أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادِ ضَعِيف ٍ53- وَعَنْ عَلِيٍّ  -فِي صِفَةِ اَلْوُضُوءِ-  ثُمَّ تَمَضْمَضَ  وَاسْتَنْثَرَ ثَلَاثًا, يُمَضْمِضُ وَيَنْثِرُ مِنْ اَلْكَفِّ اَلَّذِي يَأْخُذُ مِنْهُ اَلْمَاءَ أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيّ ُ.

54- وَعَنْ عَبْدِ اَللَّهِ بْنِ زَيْدٍ  -فِي صِفَةِ اَلْوُضُوءِ- ثُمَّ أَدْخَلَ  يَدَهُ, فَمَضْمَضَ وَاسْتَنْشَقَ مِنْ كَفٍّ وَاحِدَةٍ, يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثًا مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.

Ундан, яъни Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олсалар, тирсакларнинг айланасига сув қуярдилар. Дорақутний заиф санад билан келтирди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Таҳорат олганда Аллоҳнинг исмини зикр қилмаганга таҳорат йўқ. Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа заиф санад билан келтиришди. Термизийда эса Саъид ибн Зайддан (шу ҳадис) бор. Абу Саъиддан ҳам шунга ўхшаш ҳадис ривоят қилинган. Аҳмад: Бу бобда ҳеч нарса собит эмас, деган.

Талҳа ибн Мусоррифдан ривоят қилинади, у киши отасидан, у бобосидан ривоят қилиб айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз ва бурун чайишни алоҳида қилганларини кўрдим. Абу Довуд заиф иснод билан келтирди.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши таҳоратни сифатлаб бераётганларида шундай дедилар: Кейин оғизни ва бурунни уч марта чайдилар. Кафтга сув олиб оғизга ва бурунга ўша кафтдан сув олардилар. Абу Довуд ва Насоий келтиришди.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши таҳоратни сифатлаб бераётганларида шундай дедилар: Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини сувга киргизиб оғиз ва бурунга бир кафтдан сув олиб чайдилар ва буни уч марта қилдилар. Муттафақун алайҳ.

Бу таҳоратга тааллуқли ҳадисларни муаллиф раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром” китобида келтирди. Уларнинг ичида Жобирнинг ҳадиси бор. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олганларида тирсакларининг айланасига сув қуйганларини кўрди. Яъни, қўлларини ювганларида улар билан бирга тирсакларини ҳам ювардилар. Бу ҳадиснинг санади, муаллиф айтганидек, заифдир, лекин маъноси саҳиҳдир.51 Инсон таҳорат олса албатта тирсакларини билаклари билан бирга ювиши лозим. Шунингдек қўлларининг ювилиши бармоқларининг учларидан тирсакларигача комил бўлиши лозим. Шу ҳадислардан яна таҳоратда “бисмиллаҳ” дейиш ҳақида ҳадис бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотдан ривоят қилинган ҳадисда: Таҳорат олганда Аллоҳнинг исмини зикр қилмаганга таҳорат йўқ, дедилар. Лекин бу ҳадис заиф, худди муаллиф айтгани каби: Унинг исноди заиф. Имом Аҳмад: Бу борада ҳеч нарса собит эмас, деди. Шунинг учун уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, таҳоратда “бисмиллаҳ” дейиш вожибми, йўқми, деб турли фикрлар билдиришди. Тўғриси шуки, у вожиб эмас. Инсон таҳорат олиб “бисмиллаҳ” демаса, унинг таҳорати саҳиҳ (дуруст), лекин афзали “бисмиллаҳ” дейишдир. Фақат ҳожатхонада бундан мустасно, чунки (у ерда) “бисмиллаҳ” айтилмайди. Агар қалбида Аллоҳни зикр қилмоқчи бўлса, ҳеч қиси йўқ. Лекин муҳими шуки, “бисмиллаҳ” дейиш вожиб эмас. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини сифатлаб берганлар у зот соллаллоҳу алайҳи вассаллам таҳорат пайтида “бисмиллаҳ” деганларини зикр қилишмаганини кўрамиз.52 Шу ҳадислар жумласида оғиз ва бурун чайиш ҳақидаги ҳадислар бор. Улар алоҳида қилинадими, яъни олдин оғиз чайилиб, кейин бурун чайиладими, ёки улар бир кафтдаги сув билан бирга қилинадими? Бу борада турли ҳадислар бор. Ҳақиқатга яқинроғи: бир ҳовуч сув олиб ундан оғиз ва бурун чайилади. Иккинчи ва учинчи ҳовучдан ҳам шундай қилинади. Шундай қилиб уч мартада уч ҳовуч сув ишлатилади. Бундай қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада ривоят қилинган нарсага энг яқинроғидир. Агар оғиз чайиш билан бурун чайишни алоҳида қилса, умид қиламизки, ҳеч қиси йўқ, лекин афзали уларни бирга қилишдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

55- وَعَنْ أَنَسٍ  قَالَ: رَأَى اَلنَّبِيُّ  رَجُلًا, وَفِي قَدَمِهِ مِثْلُ اَلظُّفْرِ لَمْ يُصِبْهُ اَلْمَاءُ. فَقَالَ: «اِرْجِعْ فَأَحْسِنْ وُضُوءَكَ» أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُدَ, وَالنَّسَائِيّ ُ.

56- وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  يَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ, وَيَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ مُتَّفَقٌ عَلَيْه.

57- وَعَنْ عُمَرَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَّأُ, فَيُسْبِغُ اَلْوُضُوءَ, ثُمَّ يَقُولُ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اَللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ, وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ, إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ اَلْجَنَّةِ» أَخْرَجَهُ مُسْلِم ٌ.

وَاَلتِّرْمِذِيُّ, وَزَادَ: اَللَّهُمَّ اِجْعَلْنِي مِنْ اَلتَّوَّابِينَ, وَاجْعَلْنِي مِنْ اَلْمُتَطَهِّرِينَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини кўрдилар. Унинг қадамида тирноқчалик жойга сув тегмаган эди. Шунда ул зот: Қайт ва таҳоратингни яхшилаб ол, дедилар. Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишди.

Яна ундан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мудд сув билан таҳорат олардилар ва бир соъдан беш муддгача сув билан ғусл қилардилар. Муттафақун алайҳ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизлардан биронтангиз таҳорат олиб уни яхши қилса, кейин: Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу53, деса, унга албатта жаннат эшиклари очилади. Муслим ривояти.54



Термизийда ҳам бу ривоят келиб, унда қўшимча бор: Аллоҳуммажъални минат-таввабийна важъални минал-мутатоҳҳирийна.55

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Булуғул-маром”да таҳорат бобининг қолганида бир неча ҳадис келтирди. Уларнинг ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мудд сув билан таҳорат олиб бир соъдан беш муддгача бўлган миқдордаги сув билан ғусл қилишларидир. Пайғамбар давридаги соъ бизда Қосийм (шаҳри)да ҳозир мавжуд бўлган соъдан салкам 1/5га камроқ. Шайхларимизнинг бизларга айтишича Пайғамбар давридаги соънинг оғирлиги Франциянинг 80 риёлига тенг, ҳозирги соънинг вазни эса 104 риёлдир. Бунинг фарқи, худди биз айтганимиздек, 1/5 ёки ундан сал кўпроқ. Мудд эса соънинг 1/4 қисми. Шуни кўрган бўлсанг, биласанки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто таҳоратга сув ишлатишда ҳам иқтисод-тежамкорлик қилардилар. Бу эса иқтисод асосларининг асосидир: инсон бирон нарсада, ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийимда ҳам, уйда ҳам, уловда ҳам, бошқа нарсада ҳам ҳечам исроф қилмаслик кераклигидир. Иқтисод маишатнинг ярмидир. Ва яна: “Иқтисод қилган киши ҳожатманд бўлмайди”, дейишади. Агар бугунги кунда буни бугунги инсонларга татбиқ қилсанг, жуда ажойиб нарсаларни кўрасан. Кўп инсонлар ҳаддан ошиш ва исрофда яшайди. Ҳатто ҳеч нарсаси йўқ фақир ўзига ва ташвишларига ҳожат бўлмаган комиллик жиҳатдан кўп аҳамият беради. Масалан, фақир ўзининг тенгида йўқ, меъёрдан жуда ортиқ уй қуришини ва бу учун жуда кўп пул қарзга олишини кўрасан. Кейин уни қуриб бўлганидан сўнг декорация, уй анжомлари ва бошқа нарсалар билан безатишни бошлайди. Буларнинг ҳаммаси қарзга бўлади. Кейин уловга келганда унга тўртдан бири ҳам етарли бўладиган дабдабали автомобиль сотиб олади. Уни 70 минг, 80 минг ёки 100 мингга сотиб олади. Балки унга 20 минглиси ҳам кифоя бўларди. Ёки шунга ўхшаш нарсалар. Буларнинг ҳаммаси хато, исроф ва кўпҳаражатдир. Инсон уни адо этишини билмайдиган қарз олиши мумкин эмас. Агар қарз олиш тарғиб қилинадиган иш бўлганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ул зотдан уни уйлантириб қўйишни сўраган кишини шунга йўллаб қўйган бўлардилар. Ул зот унга: Сенда бирон нарса борми? дедилар, яъни маҳр учун. У: Менда изорим бор, деди. У зот: Агар изорингни аёлингга берсанг, сенга изор қолмайди. Агар ўзингга қолдирсанг, унга маҳр бўлмайди. Гарчи темир узук бўлса ҳам, излаб кўр, дедилар. Бояги киши излаб ҳеч нарса топмади. Шунда у зот: Қуръондан бирон нарса ёдлаганмисан? дедилар. У: Ҳа, шундай ва шундай суралар, деди. Ул зот: Мен сени унга сен ёдлаган Қуръонни маҳр қилиб уйлантирдим, дедилар ва: “Одамлардан қарз ол ва қарзлар билан зиммангни машғул қил”, демадилар. Бу эса инсон бундай (қарз олмаслиги) кераклигига ва қўлдан келгунча чекланиш лозимлигига далолат қилади. Шунингдек баъзи инсонлар топиладики, тақдим қиладиган таомининг тўртдан бири уларга кифоя қилади. Ҳатто улар оиласи билан тўртта бўлса ҳам ўнтага етадиган таом қилади. Бу ҳам хатодир, айниқса, ортиб қолганини еб қўядиган ҳеч ким топилмайдиган бўлса. Тежамкорликнинг барчаси - у таҳорат сувида бўладими ёки бошқа нарсадами, яхшиликдир.

Иккинчи ҳадисга келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши таҳорат олиб қадамида тирноқчалик жойга сув тегмаганини кўриб: Қайт ва таҳоратингни яхшилаб ол, дедилар. Бу эса таҳорат қилинадиган барча аъзоларини инсон қамраб олиши вожиблигига ва агар буни қилмаса, унинг таҳорати саҳиҳ эмаслигига далолат қилади. Агар орадан кўп вақт ўтмай (аъзо тўлиқ ювилмагани) эсига тушиб қолса, у тўсқинлик (камчилик) ҳосил бўлган аъзони қайтадан ювади. Агар кўп вақт ўтса, таҳоратни бошидан қайтаради. Агар бир киши таҳорат жойидан чиқиб тирсагига сув етмаганини кўрсанг, биз айтамизки: “Тирсагингни юв, бошингга ва қулоқларингга масҳ торт ва қадамларингни юв”. Чунки тартиб албатта бўлиши лозим56 ва бундай киши камчилик ҳосил бўлган аъзони ва ундан кейинги аъзоларини ювади. Аммо агар камчилик қадамида бўлган бўлса ва у таҳоратхонадан чиққанидан сўнг эсига тушиб қадамининг бир қисмига сув тегмаганини кўрса, у сув тегмаган жойини ювади ва бу етарли бўлади. Чунки қадам охирги аъзодир, ундан кейин ювиладиган аъзо йўқ. Аммо агар кўп вақтдан сўнг эсласа, таҳоратни албатта бошидан қайтариши лозим. Чунки таҳорат яхлит ибодатдир ва кетма-кет бўлиши лозим. Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳадисига келсак, у ҳақда кейинроқ келаси дарсда сўз боради.

Агар оғиз ва бурун чайишини унутса, оғиз чаяди, кейин бурун чаяди, кейин қўлларини ювади, боши ва қулоқларига масҳ тортади ва қадамларини ювади. Худди юқорида айтганим каби камчилик ҳосил бўлган аъзосини ва ундан кейинги аъзоларини қайтариб ювади. Фақат агар вақт кўп ўтмаган бўлса.

- وَعَنْ عُمَرَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَّأُ, فَيُسْبِغُ اَلْوُضُوءَ, ثُمَّ يَقُولُ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اَللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ, وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ, إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ اَلْجَنَّةِ» أَخْرَجَهُ مُسْلِم ٌ.

وَاَلتِّرْمِذِيُّ, وَزَادَ: اَللَّهُمَّ اِجْعَلْنِي مِنْ اَلتَّوَّابِينَ, وَاجْعَلْنِي مِنْ اَلْمُتَطَهِّرِينَ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизлардан биронтангиз таҳорат олиб уни яхши қилса, кейин: Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу, деса, унга албатта жаннат эшиклари очилади. Муслим ривояти.57

Термизийда ҳам бу ривоят келиб, унда қўшимча бор: Аллоҳуммажъални минат-таввабийна важъални минал-мутатоҳҳирийна.

Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлардан биронтангиз таҳорат олиб уни яхши қилса, кейин: Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ... деса, дейилди. Ул зотнинг Сизлардан биронтангиз таҳорат олиб, деган сўзлари. Юқорида айтилганидек, бу юзни ювиш, юзни ювишга оғиз ва бурунни чайиш ҳам киради, икки қўлни тирсакларигача ювиш, бошга масҳ тортиш, унга икки қулоқ ҳам киради, икки оёқни тўпиқларгача ювиш. Агар инсон шундай таҳорат олса ва уни яхшилаб, комил қилса; “исбағ” - комил қилиш дегани. Аллоҳ Таоло:

      

У сизларга очиқ-равшан ва махфий неъматларни комил ато қилди (Луқмон: 20). Кейин у: Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу, деса. Гувоҳлик бераман, яъни тил билан гапириб ва қалб билан эътиқод қиламанки, Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли зот йўқ. Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган барча нарса ботилдир. Худди Аллоҳ Таоло айтганидек:

                 

Чунки Аллоҳ Ҳақдир. Ундан бошқа ибодат қилинаётган нарса эса ботилдир. Шунингдек У - Олий, Кабирдир (Ҳаж: 62). “Ла илаҳа иллаллоҳ” сўзининг маъноси - Аллоҳдан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқ. Ундан бошқаси эса ботил маъбуддир. Унга ибодат қилувчиларга у фойда бермайди, балки Аллоҳ Таоло айтганидек:



           

Сизлар ва Аллоҳдан бошқа сизлар ибодат қилаётган нарсалар дўзах ўтига кириб унга ўтин бўласизлар (Анбиё: 98). Яъни, дўзахга ёқилғи бўлиб ташланасизлар. Аллоҳ бундан сақласин! Худди инсон кичик тош ташлаганидек, ташланасизлар. Сизлар дўзахга ёқилғи бўлиб ташланасизларнинг маъноси – агар анавилар “худолар” бўлганида дўзахга кирмасди. Чунки ҳақ илоҳ ва унга ибодат қилувчилар дўзахга кирмайди. Лекин улар ботил илоҳлардир. Демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган сўзингнинг маъноси - сен тилинг билан иқрор бўлиб қалбинг билан эътиқод қиласанки, ибодат қилинаётган Аллоҳдан бошқа ҳар ким албатта ботилдир ва ҳақиқий ибодат фақат Аллоҳгадир. Ва Муҳаммад Унинг қули ва элчисидир. Муҳаммад – бу Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ал-Ҳошимий ал-Қурайший, соллаллоҳу алайҳи васаллам. У кишини Аллоҳ Таоло Маккада элчи қилиб юборди ва у зот Аллоҳ Таолонинг буйруғи билан Мадинага кўчиб ҳижрат қилиб у ерда вафот топдилар. У зот бандадирлар ва ибодатда инсонларнинг энг кучлироғи, энг кўп ибодат қилувчироғи, Аллоҳдан кўпроқ қўрқувчироғи, Унинг буйруқларини кўпроқ бажарувчироғидирлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам банда ва элчидирлар ҳамда ёлғон сўзламайдилар. Балки у зот ростгўй ва ростгўйликлари тасдиқлангандир. Гувоҳлик берманки Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир. Важъални минта-таввабийна важъални минал-мутатоҳҳирийн – “Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил”. Бу лафз Термизийда келган бўлса ҳам, унинг маъноси саҳиҳдир. Чунки Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покланувчиларни яхши кўради. Тавба қилувчи ким? Тавба қилувчи – Аллоҳ Таолога қайтгувчидир. У ўз гуноҳидан Аллоҳнинг тоатига қайтади. Агар у гуноҳ иш қилса, Аллоҳни эслайди, яъни Аллоҳнинг улуғлигини, Унинг жазосини эслайди-да, истиғфор сўраб: “Аллоҳим, мени кечиргин”, дейди ва Аллоҳга тавба қилади. Агар у вожиб амални тарк қилса, Аллоҳни эслайди-да: “Мен бу вожибга нисбатан қандай ўриндаман?” дейди, кейин эса уни бажаришга ёки вақтини ўтказган бўлса, қазосини адо этишга туради. У Аллоҳ Азза ва Жаллага муҳаббат ва таъзим қилиб ибодат қилади. Важъални минал-мутатоҳҳирийна (мени покланувчилардан қил). Улар шундай покланувчиларки, ҳиссий таҳорат билан покланадилар. Бу эса иккита нарсадир: ҳадас (таҳоратсизликлар)ни йўқ қилиш ва нажосатларни тозалаш. Демак таҳорат ёки ҳадасни йўқ қилиш, ёки хобас (нажосат)ни кетказишдир. Аллоҳдан сени шундай сиртки, ҳиссий таҳорат билан покланувчилардан қилишини сўрагин. Маънавий таҳорат ҳам шундай: қалбнинг ширк, шак ва нифоқдан бўлган покланиши, ҳамда мусулмонларга нисбатан бўлган адоват ва ҳасаддан покланиши, ҳақни ёқтирмаслик ва ботилни севишдан ҳамда инсон қалбини поклаши вожиб бўлган бошқа нарсалардан покланиши. Қалб таҳорати бадан таҳоратидан улуғроқ, чунки (бошқа нарсалар) унга боғлиқ бўлади. Агар қалбини пок қилмаса, бутун жисми бузилади. Аллоҳ Таоло шундай деди: Улар шундай кимсаларки, Аллоҳ уларнинг қалбларини поклашни хоҳламади. Уларга бу дунёда хорлик, охиратда эса улкан азоб бордир. Бу муносиб зикр ва муносиб дуодир. Чунки инсон сиртини таҳорат билан покласа, Аллоҳдан ичини ҳам поклашини сўраши мувофиқдир. Балки Аллоҳ Азза ва Жаллага ихлос билан ҳамда Унинг элчисининг ҳақлигига гувоҳлик бериб ичини поклаши муносиб бўлади. Агар у комил суратда таҳорат олиб, шундай зикрни айтса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: Унга жаннат эшиклари очилади. Жаннатнинг эса саккиз дарвозаси бор. Ҳар бир дарвозага хос қавмлар бор. Райён дарвозаси рўзадорлар учун. Намоз дарвозаси намозхонлар учун. Жиҳод дарвозаси жиҳод аҳли учун ва ҳоказо. Лекин бир инсон ҳамма турдаги ибодатларни насибасига қараб қилиб келган бўлса, ҳамма дарвозалардан киришига монеълик йўқ. У барча дарвозалардан чақирилади ва унга дарвозалар очилади. Лекин қандай очилади? Бунинг маъноси шуки, Аллоҳ унга жаннат аҳлининг барча амалларини енгил қилиб беради. Барча амал унга енгил бўлади. Чунки инсон жаннатга олиб кирадиган амални қилса, унга жаннат дарвозалари очилади. Демак, бунинг маъноси Аллоҳ унга жаннатнинг барча эшикларидан (киришга сабаб бўладиган) амалларни енгил қилиб беради. Аллоҳ бизларни ва сизларни шулардан қилсин! Эй биродар, таҳоратни қилиб бўлсанг, шу зикрга ҳаракат қилгин! “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу. Аллоҳуммажъални минат-таввабийна важъални минал-мутатоҳҳирийна”, дегин. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет