Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет11/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
ва боғловчиси билан келган таҳорат тартиби унинг фарзлигига далолат қилмайди, балки феълларни жамлаш учун келган, дейишди.

50 Аллоҳ Ибн Усайминни ўз раҳматига олсин. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тамомул-минна”да қуйидагиларни айтадилар. Боғичга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар жуда заиф бўлиб бир-бирини кучайтирмайди. Жобирнинг ҳадиси мункар. Алининг ҳадисини Аҳмад, Ибн Маин ва бошқалар инкор қилишган. Ибн Ҳажар “Булуғул-маром”да уни жуда заиф деган. Нававий эса ҳофизлар унинг заифлигига иттифоқ қилишган, деган. Абу Умоманинг ҳадисида бир мажҳул ва бир заиф ровий бор. Ибн Умарнинг ҳадисидаги ровий Абу Аммора Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳдийни Дорақутний жуда заиф деб, бу ҳадиснинг марфуълиги саҳиҳ эмас, деган. Байҳақий уни мавқуф ҳолда Ибн Умардан саҳиҳ санад билан ривоят қилди ва уни “Ибн Умардан саҳиҳ”, деди. Шунингдек Байҳақий бу бобда (марфуъ) ҳадис собит эмас, деди. Шунинг учун Шаъбий, Довуд Зоҳирий ва унинг асҳоблари, Ибн Ҳазм (“Муҳалло” 2/74-75) ва Албоний боғичга масҳ тортиш машруъ эмас, дейишди. Оят ва ҳадисларда қўлдан келгунча амал қилишга буюрилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг мавқуф ривояти эса унинг феъли бўлади ва масҳ тортишни вожиб қилмайди. Саҳиҳ ривоятда келишича, Ибн Умар таҳорат ва ғуслда сувни кўзларининг ичларига киргизарди. Бу эса фарз бўлиши у ёқда турсин, машруъ ҳам эмас. “Тамомул-минна”га қаранг.

51 Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳа” №2067 да қуйидагиларни айтдилар. Бу ҳадиснинг ровийси Қосим ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Уқайл жуда заиф ровийдир. Лекин бу борада Аббод ал-Абдийнинг ҳадиси келган (Таҳовий “Шарҳ Маоний” 1/22 ва Табароний “Кабир”да). Унинг Қайс ибн Робиъ исмли ровийнинг хотираси паст бўлган. Саълаба деган ровий эса мақбул, яъни мутобаъа (бошқа йўл билан ўша ривоят) келса, унинг ривояти мақбул бўлади. Яна бу борада Воилнинг ҳадиси бор, унинг санади заиф. Бу ҳадисларни қўллаб-қувватлайдиган ҳадисни Муслим ривоят қилган (1/149): Абу Ҳурайра таҳорат олганида қўлларини елкагача (елкага ҳам ўтиб) юварди ва: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай таҳорат олганларини кўрдим, деган.

52 Албоний раҳимаҳуллоҳ “Ирво” (№81)да қуйидагиларни айтди. Бу ҳадиснинг кўп шоҳид (қўллаб-қувватловчи ҳадис)лари бўлиб, уни Мунзирий, Асқалоний (Ибн Ҳажар) кучли дейишган, Ибн Салоҳ ва Нававий ҳасан дейишган. Ад-Давлабий “ан-Ний” (1/120)да бу ҳадиснинг бир санадини келтириб айтди: Бухорий: Бу ушбу бобда энг яхши нарса, деди. Хофиз Ироқий эса “Махажжа” (27-28-с.) китобида: Бу ҳасан ҳадис, деди. Шунингдек Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тамомул-минна” (1/89)да бу ҳадиснинг зоҳири “бисмиллаҳ” дейишнинг вожиблигига далолат қилади ва уни мустаҳаб даражасигача туширадиган далил йўқ, деган. Бу зоҳирийларнинг ва Исҳоқнинг мазҳаби, шунингдек бу ҳақда Аҳмаддан бир ривоят бор. Шавконий (“Сайлул-Жарор” 1/76-77) ва Сиддиқ Ҳасанхон ҳам шу фикрда бўлишган.

53 Маъноси: “Шериги йўқ, Ягона Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман”.

54 Бу ҳадиснинг давоми: Саккизта жаннат эшиги очилади, ва у хоҳлаганидан киради.

55 Маъноси: “Эй Аллоҳ, мени тавба қилувчи ва покланувчи бандаларингдан қил”.

56 Юқорида тартиб ҳақида айтилган эди.

57 Бу ҳадиснинг давоми: Саккизта жаннат эшиги очилади, ва у хоҳлаганидан киради.

58 Таржимон изоҳи: Жароҳатга масҳ тортиш ҳақида юқорида айтилди.

59 Таржимон изоҳи: Балки тўғрироғи ҳар қандай ошланган тери, у йиртқичникими, чўчқаникими ёки итникими, покдир. Имом Шавконий “Найлул-Автор”да айтишича, йиртқич ҳайвоннинг терисини эгар қилиш ва кийишдан қайтариқ унинг нажосатлигини лозим қилмайди, худди тилла ва кумуш идишдан ичишдан қайтариқ уларнинг нажосатлигини лозим қилмагани каби. Шавконийнинг айтишича, қадимги уламолардан бир гуруҳи йиртқич ҳайвоннинг терисини кийиш ва эгар қилишдан қайтариқнинг сабаби кибр ёки арабмас қавмларнинг одати бўлгани учун, деб тушунтиришган. Демак, йиртқичнинг терисини кийиш ва эгар қилиш мумкин эмас, лекин у ошланса, нажосат бўлмайди.

60 Таржимон изоҳи: Албоний раҳимаҳуллоҳ “Ирво”да айтадики, Ибн Ҳажар “Талхис”да унинг санадини саҳиҳ деган ва шуниси, яъни саҳиҳ дегани тўғрироқ.

61 Таржимон изоҳи: Юқорида бошга уч марта масҳ тортиш ҳақида ҳадис изоҳда келтирилди.

62 Бу ҳадисни текширган Сумайр Зуҳайрийнинг айтишича, ушбу охирги ибора Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳга тегишли, чунки ҳадисда махсига масҳ тортиш ҳақида савол берилганди.

63 Таржимон изоҳи: “Саҳиҳа” №2622 да шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни келтиради. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Димашқ фатҳи ҳақидаги хабарни мусулмонларга етказмоқчи бўлиб йўлга чиққанида жумадан жумагача махсисини ечмай уларга масҳ тортиб келди. Шунда Умар розияллоҳу буни билиб унга: Суннатни топдинг, деди. Бу ривоятни Таҳовий “Шарҳ Маони” (1/48)да, Дорақутний “Сунан”да (с.72), Ҳоким (1/180-181), Байҳақий “Сунан”да (1/280) келтириб, Дорақутний саҳиҳ деди, Ҳоким уни Муслим шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий бунга иқрор бўлди. Буни шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам буни “Мажмуъул-фатово” 21/178 да саҳиҳ деб ва унга амал қилиб “Мажмуъул-фатово” 21/215 да ва “Ихтиёрот” китоби 15-с. да айтганки, бу иш, яъни мусофирнинг, масалан чопар элчининг, муддатсиз равишда масҳ тортиб юриши махсиларни ечиб-кийишда ҳамроҳларидан қолиб кетадиган бўлса, жоиз бўлади.

64 Таржимон изоҳи: яъни, комил таҳорат - оёқни ювиш билан бўладиган таҳоратдан сўнг кийса, масҳ тортса бўлади. Бўлмаса, яъни, таҳоратли ҳолда махси ечиб, кейин таҳорати кетмай яна махсини кийса, унга масҳ тортиб бўлмайди, унинг масҳ муддати ҳам тугаган бўлади. Бу ҳақда Албоний раҳимаҳуллоҳ оғзаки фатволарида айтган.

65 Таржимон изоҳи: Ибнул-Асир “Ниҳоя”да: “Тассаахийн” – бу махси, пайпоқ ва шунга ўхшаш нарса”, деган. “Булуғул-маром”нинг аслида: “Яъни, махси”, дейилган. Гарчи Санъоний “Субулус-салом”да бу лафзни ровийнинг тафсири деган бўлса ҳам, бизда мавжуд бўлган Абу Довуд “Сунани” ва Аҳмад “Муснади” ҳамда уларнинг шарҳларида бу лафз топмадик. Бу лафз Ибн Ҳажарнинг сўзлари бўлса керак, валлоҳу аълам.

66 Таржимон изоҳи: бу ерда асл нусҳада бизга тушунарсиз шрифтда сўз келган. Шунинг учун бу ерда бўлиши мумкин бўлган маънони қавс ичига олдик.

67 Таржимон изоҳи: Жароҳатга масҳ тортиш ҳақида юқорида айтилди.

68 Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тамомул-минна”да (1/99-101) Абу Довуднинг “Масоил имам Аҳмад” (318-с.) китобидан Анаснинг ушбу хадисини қуйидаги лафз билан келтиради: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари ёнбошлаб ухларди. Улардан таҳорат олганлар ҳам бўлди, таҳорат олмаганлар ҳам бўлди, ва буни икки шайх шартларига кўра саҳиҳ деди. Шайх Албонийнинг айтишича бу ҳадис Сафвон ибн Уссол ҳадисини қайд қилмайди. Чунки Сафвон ҳадиси марфуъ ҳадис. (Анасники эса ҳукман марфуъ бўлади). Бундан ташқари бу воқеа уйқудан таҳорат олиш буйруғидан олдин бўлиши мумкин. Шунинг учун Албоний раҳимаҳуллоҳ уйқу мутлақо таҳоратни бузади, деган ва бу Абу Убайд ал-Қосим ибн Салом ва Ибн Ҳазмнинг ҳам мазҳаби. Чунки Абу Довудда (“Саҳиҳ Абу Довуд” №198): Кўзлар орқа тешикни боғловчи арқондир. Ким ухласа, таҳорат олсин, деган марфуъ ҳадис келган. Абу Убайд олдин ўтирган ҳолда уйқу таҳоратни бузмайди деган фикрда бўлган. Кейин жума куни унинг ёнида ухлаган киши ел чиқарган. Абу Убайд унга: Тур, таҳорат ол, деса, у: Мен ухламадим, деди ва ел чиқармаганига Аллоҳга қасам ичиб Абу Убайддан ел чиққанини айтди. Кейин Абу Убайд бу фикридан (ўтириб ухлаган кишининг таҳорати кетмаслиги ҳақидаги фикридан) қайтган (Ибн Абдулбаррнинг “Шарҳ Муватто” китоби 1/117/2). Хаттобий “Ғарибул-ҳадис”да (32/2) шундай деган: Уйқунинг ҳақиқати қалбга оғирлик тушиб уни очиқ-ойдин ишлардан кесиб қўйишидир. Мудровчи эса оғирлик унга тушиб махфий-ботиний ишлардан кесиб қўйилган кишидир. Албоний айтади: Ана шу уйқу ва мудроқ ўртасидаги фарқни билиш билан (ҳадисларни тушунишдаги) кўп қийинчиликлар кетиб уйқу мутлақ таҳоратни бузиши таъкидланади. Яъни, мудроқ таҳоратни бузмай, уйқу бузади, демоқчилар, чунки ел чиқиш каби очиқ-ойдин ишларни мудровчи сезади. Ётмай ухлаган кишининг таҳорати синиши ҳақидаги уч ҳадисни (Ибн Аббос, Ибн Амр ва Ҳузайфадан) Албоний эса жуда заиф деган, чунки унинг ровийлари ичида матрук ва мункарлари бор.

69 Таржимон изоҳи: “Булуғул-маром”нинг муҳаққиқи Сумайр Зуҳайрийнинг айтишича, бу зиёда фақат Ҳаммод ибн Зайд орқали эмас, балки бошқа ровий орқали ҳам келган.

70 Таржимон изоҳи: масалан, Каъбани тавоф қилишдан.

71 Таржимион изоҳи: асл нусхада “етти” дейилган, хато бўлса керак.

72 Таржимон изоҳи: шайх Албоний “Мишкот”га ёзган таълиқида (№323) айтади: “Лекин бу ҳадис саҳиҳ, у бошқа йўллар билан келган, уларнинг баъзиси саҳиҳ. Биз уни “Саҳиҳ сунани Аби Довуд”да таҳқиқ қилдик. Яна Аҳмад Шокирнинг “Термизий”га ёзган таҳқиқига мурожаат қилинг (1/133-142)”.

73 Таржимон изоҳи: бу ҳақда ҳадис ҳам келган.

74 Таржимон изоҳи: Ибн Ҳазм “Муҳалло”да (1/183) мусулмоннинг қусуғини пок деган. Шавконий “Дурар ал-Баҳия”, “Сайлул-жаррор”да 1/43, Сиддиқ Ҳасанхон “Ровзатун-надия”да одам қусуғини пок дейишган. Буларни Албоний “Тамомул-минна” (1/53-54)да келтириб, шу фикрни тасдиқлаган.

75 Таржимон изоҳи: Бошқа уламолар оловда пишган овқатдан сўнг таҳорат олиш буйруғи мансух бўлган, дейишди. Бу ерда муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу буйруқ мустаҳаб маъносига эга демоқчилар. Валлоҳу аълам.

76 Таржимон изоҳи: Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳа”нинг №2322 да имом Аҳмаднинг “Муснади”дан (4/180, 5/289) Саҳл ибн Ҳанзала ҳадисини келтиради: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким гўшт еган бўлса, таҳорат олсин. Албоний буни туя гўштидан ташқари айтилган гўштларга нисбатан мустаҳаб амал, деди.

77 Таржимон изоҳи: баъзилар тобеин бўлган Мужоҳиддан бир ҳадис келтиришади: “Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам ел ҳидини сезиб айтдилар: “Мана шу ел чиқарган киши туриб таҳорат олсин. Чунки Аллоҳ ҳақдан уялмайди”. Шунда Аббос: “Эй Аллоҳнинг элчиси, ҳаммамиз туриб таҳорат олмайликми?” Шунда у зот: “Барчанглар туриб таҳорат олинглар”, дедилар. Буни Албоний раҳимаҳуллоҳ “Заифа” (№1132)да келтириб айтадиларки: Бу ботил ҳадис. Уни Ибн Асокир (17/360/2) ривоят қилган. Биринчидан, бу ҳадис мурсал – Мужоҳид ибн Жабр тобеин. Иккинчидан, Восил ибн Абу Жамил заиф ровий. Учинчидан, Яҳё ибн Абдуллоҳ ал-Бобилтий заиф ровий. Бу ҳадиснинг асли мавқуфдир (саҳобий сўзи). “Муъжам ал-кабир”да (1/107/1) Табароний Умар розияллоҳу анҳу воқеасида ривоят қилган. Унинг Мужалид ибн Саид ал-Ҳамадоний исмли ровийси ҳақида Ибн Ҳажар “Тақриб”да: Кучли ровий эмас, умрининг охирида хотираси ўзгарган, деган. Яъни, бу ҳам заиф ривоят. Кейин Албоний давом этиб айтадиларки, кўп одамлар орасида бир қисса машҳурдир. У ҳам бўлса, гўёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида бир киши ел чиқарганида унинг айбини яшириш учун: “Туя гўштини ким еган бўлса, таҳорат олсин”, дедилар. Бу қиссанинг суннат китобларида ҳам, фиқҳ китобларида ҳамда тафсир китобларида ҳам, менинг билишмча асли йўқ”, деди Албоний раҳимаҳуллоҳ. Агар улар бир оз тафаккур қилишса, уларга бу нарса равшан бўларди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга вақтинчалик иллат (бояги кишининг айбини яшириш) сабабли бир буйруқ (туя гўштидан таҳорат олиш буйруғини) бериб, кейин у абадий шариат бўладиган даражада бўлиб уни баён қилиб бермаслик лойиқ эмасдир. Қ.: “Заифа” №1132.

78 Таржимон изоҳи: бу ҳадис Аҳмад “Муснади”да (4/352/19120 ва 4/391/19501) ва Ибн Можа “Сунани”да (№496) Усайд ибн Хузайр ривоятида келган. Албоний уни заиф деган (“Заиф Жомиъ ас-Соғир” №6279). Ибн Можа яна бу ҳадисни Ибн Умардан ривоят қилган (№497). Албоний уни ҳам заиф деган (“Заиф Жомиъ ас-Соғир” №2496). Шуъайб Арнаутнинг Аҳмад “Муснади”га ёзган тахрижида бунинг сабабини Усайд ҳадисида Ҳажжож ибн Артоҳ заиф, ҳамда унга келганда ривоятда ихтилоф бўлган, ҳамда Абдурраҳмон ибн Абу Лайло Усайд ибн Хузайрдан ҳадис эшитмаганлиги, деб келтирган. Ибн Умар ривоятида эса Бақийя ибн Валид мудаллис бўлиб “анъана” билан (“фалончидан” деб) ривоят қилган. Унинг шайхи Холид ибн Язид ибн Умар ибн Хубайра ал-Фазорийни эса Ибн Ҳажар “Таҳзиб”да “мажҳул ал-ҳол” деган. Ато ибн ас-Соиб эса умрининг бир қисмига етганида ҳадисларда адашиб кетган.

79 Таржимон изоҳи: “Булуғул-маром”га тахриж ёзган Сумайр Зуҳайрий: Бу ҳадисни Насоий ривоят қилмаган, валлоҳу аълам, деган.

80 Таржимон изоҳи: бу ҳадис олтита йўл билан келган. Улардан бирини (Абу Солиҳ орқали келган) шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ “Ирвоул-ғолил”да (№144) саҳиҳ деган. Лекин Албоний ҳам унинг маъносини Ибнул-Усаймин айтганидек, мустаҳаб маъносида деган, чунки саҳобалар маййитни ювганида баъзилар ғусл қиларди, баъзилар эса қилмасди.

81 Таржимон изоҳи: Албоний раҳимаҳуллоҳ уни “Ирво”да (№122) саҳиҳ деган ва Аҳмад ҳамда Исҳоқ ибн Роҳавайҳдан ҳам шундай сўзни келтирган.

82 Таржимон изоҳи: Шавконий раҳимаҳуллоҳ “Найлул-автор”да (1/180-181) шундай деди: Бу ҳадис Мусҳафни фақат пок одам ушлаши жоизлигига далолат қилади. Лекин тоҳир (пок) сўзи муштарак (омоним)дир. У катта таҳоратсизликдан пок одамга ҳам, кичик таҳоратсизликдан пок кишига ҳам, мўминга ҳам, баданида нажосати йўқ кишига ҳам ишлатилади. Шунинг учун ҳадисдаги муайян нарсани тушуниш учун бирон бир қарина (ишора, боғлиқлик) албатта бўлиши керак. Албоний “Тамомул-минна”да (107-с.) айтади: Ҳақиқатга энг яқини шуки, бу покдан мурод мўминдир, у катта таҳоратсизликда бўладими, кичик таҳоратсизликда бўладими, ҳайзли бўладими, баданида нажосат бўладими фарқи йўқ. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мўмин нажосатли бўлмайди, деганлар. Буни Бухорий ва Муслим келтиришган (унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилишган). Бу ҳадисдан мурод мушрикнинг Қуръонни ушлашга имкони бўлмасин. Бу қуйидаги ҳадис кабидир: (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) душман ерига Мусҳаф билан сафар қилишдан қайтардилар. Бу ҳам муттафақун алайҳ ҳадис. Ишлардаги асл жоизликдир. Шунинг учун очиқ далил бўлмагунича Мусҳафни мўмин киши фақат таҳорат билан ушлаши вожиб бўлмайди. Қ.: “Тамомул-минна” 107-с. “Воқеа” сурасидаги оятида: Уни фақат поклар ушлайди, дейилган. Биринчидан, “уни” олмоши “Китоб Макнун”га тегишли, яъни араб тилида бу осмондаги “кўзлардан яширинган китоб” дегани. Уни фақат фаришталар ушлайди. Демак, “поклар”дан мурод – фаришталардир. Иккинчидан. Оятда: “Мутоҳҳаруун” дейилган, яъни “поклар”. Покланувчиларга эса: “Мутатоҳҳир” сўзи ишлатилади, “Тавба” сурасидаги оят каби. Учинчидан, бу хабардир. Агар бу қайтариқ бўлганида, унда у: Ла ямассуҳу ўрнига: Ла ямсасҳу, деб келарди. Тўртинчидан, Молик ибн Анас, раҳимаҳуллоҳ, шундай деган: Уни фақат поклар ушлайди оятининг тафсирида мен эшитган нарсаларнинг энг яхшиси Абаса сурасидаги оятларнинг тафсири кабидир. Яъни: У эслатмадир, ким хоҳласа, уни эсласин. У мукаррам, кўтарилган, покланган саҳифаларда, мукаррам ва яхши котибларнинг қўлидадир. Бешинчидан, бу маккий оят бўлиб, унда ақида масалалари келган. Агар бу оятдан мурод Мусҳафни таҳоратсиз тегиш ҳаромлиги келганида, у фиқҳ бобидан бўларди, (яъни бу маданий оятларга хос бўлади). Олтинчидан, агар Қуръон осмонда бўлсагина, уни ҳеч ким таҳқирлай олмайди ва шайтон ҳам унга тега олмайди. Қ.: Ибнул-Қоййим “Тафсири”. Оятдаги “мутоҳҳарун”дан мурод фаришталар эканини муфассир тобеъинлардан (Рабиъ) ибн Анас, Саъид ибн Жубайр, Мужоҳид, Заҳҳок, Абу ал-Олия айтишган. Буни Ибнул-Мунзир “Авсат”да келтиради. Ибн Ҳазмнинг айтишича, бу оятдаги хабарни буйруқ деб тушуниш мумкин эмас, агар унинг маъноси ёки ижмоъ бунга далолат қилмаса. Мусҳафни поклар ҳам, нопоклар ҳам ушлашидан билдикки, бу оятда Аллоҳ Таоло Мусҳафни эмас, осмондаги Китобни – Зикрни назарда тутган. Буни Салмон Форсий ҳам айтган. Алқама ибн Қайс (Ибн Масъудданинг соҳибларидан) насронийга Мусҳафдан нусха кўчиришни буюрган эди. Мусулмон бўлмаганларга Мусҳафни тегиш жоизмаслиги ўз-ўзидан мумкин эмаслигидан эмас, балки уни таҳқирлаш эҳтимоли бўлганидандир. Умар розияллоҳу анҳунинг Исломни қабул қилганида синглиси унга: “Сен ифлоссан, уни (Қуръони) фақат поклар ушлайди”, дегани ҳақидаги ривоятда иккита заиф ровий бор: Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Ҳаниний ва Усома ибн Зайд. У заиф ривоятдир. Ҳаким ибн Ҳизомнинг ҳадиси ҳам заиф, унинг ровийси Сувайд Абу Ҳотим заифдир. Бу ҳақда Ҳайсамий, Ибн Ҳажар ва бошқалар айтган. Али розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Қуръондан ул зотни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фақат жанобат тўсарди”, заифдир. Ибн Аббос, Саъид ибн ал-Мусайяб ва Саъид ибн Жубайрдан Ибн Ҳазм ривоят қилган хабарда улар жунуб ҳолда Қуръон ушлашни жоиз дейишган. Албоний унинг санадини яхши деган. Яна Бағавий “Шарҳус-сунна”да (2/43) Икрима ҳам шу фикрда эканлигини айтган. Бу имом Довуд Зоҳирийнинг ҳам фикри. Лекин “Саҳиҳа”да (№834) келтирилган ҳадисга биноан бу макруҳ бўлади, яъни қилиш жоиз, аммо афзали жанобат ва таҳоратсизликдан пок ҳолда Қуръон ўқишдир. Яъни у ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилганларида у кишига салом беришади. У зот алик олмайдилар. Кейин деворга таяммум қилиб айтадиларки: Мен Аллоҳни пок бўлмаган ҳолда зикр қилишни кариҳ кўрдим. Қ.: “Тамомул-минна” (107, 118-с.). Ибн Ҳазм шундай деган: Қуръон ўқиш, тиловат саждаси, Мусҳафни ушлаш ва Аллоҳни зикр қилиш таҳорат билан ҳам, таҳоратсиз ҳам, жунуб ҳолда ҳам, ҳайз ҳолда ҳам жоиздир. Ибн Таймия ҳам ҳайз ҳолдаги аёл учун Мусҳафни ушлашга монеълик йўқ деган. Ибн Аббос, розияллоҳу анҳумодан, Термизий (№1772), Абу Довуд (№3268) и Насоий (№132) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Менга фақат намоз учун таҳорат олиш буюрилган. Бу саҳиҳ ҳадис. Ундаги: Иннама фақат чегараси юқоридаги айтилган фикрга далолат қилади. Бунинг устига Оиша онамиз ҳажда ҳайз кўрганларида у кишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳожи қиладиган ишни қил, фақат намоз ва тавофдан ташқари, дедилар. Ҳожи эса Қуръон ўқийди, Аллоҳни зикр қилади, масжидга киради ва ҳоказо. Юқорида келтирилган Оиша онамизнинг ҳадисида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча вақтда Аллоҳ зикр қилардилар, дейилган. Ваҳоланки, Муслим ривоят қилган ҳадисда баъзан жунуб ҳолда тонг оттирганлари айтилган. Демак, жунуб киши Аллоҳни зикр қилиши, Қуръон ўқиши жоиз, лекин афзали ғусл қилиб кейин шу ишни қилишидир. Қ.: Албонийнинг оғзаки фатволари (“Силсила ҳуда ван-нур”).

83 Таржимон изоҳи: Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ “Ирвоул-ғолил” (№113)да Али ҳадисини ҳасан деган. Бақийя мудаллис бўлиб, Аҳмад ривоятида ҳадисни эшитганини очиқ айтган.

84 Таржимон изоҳи: бу лафзни Албоний “Саҳиҳа” №2905 да мункар деган.

85 Таржимон изоҳи: Бу ҳадис Абу Довудда (№1029), Ибн Ҳиббон ва Ҳокимда келган ва уни шайх Албоний заиф деган. Унда Иёз ибн Ҳилол исмли мажҳул ровий бор.

86 Таржимон изоҳи: юқорида жунуб одамнинг Қуръон ушлаши ва ўқиши ҳақида изоҳда айтилди.

87 Таржимон изоҳи: “Ирво”да шайх Албоний ушбу ҳадисни мансух қиладиган 2 та ҳадисни келтиради: Анас ва Абу Саъиддан. Абу Саъиднинг ҳадиси: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга рўзадор ҳолда ўпиш ва қон олдиришга рухсат бердилар, Табароний ва Дорақутний ривояти. Ибн Ҳазм бу ҳадисни қон олдириш рўзани бузиши ҳақидаги ҳадисни мансух қилади, чунки рухсат қатъий қарор (вожиб ёки ҳаром)дан сўнггина бўлади, деган. Қ.: “Ирво” 4/73-75.

88 Таржимон изоҳи: Абу Довуд ва бошқалар уни мункар дейишган.

89 Таржимон изоҳи: бу ҳадисни Муслим (8/87) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

90 Таржимон изоҳи: юқорида бу ҳадисни Абу Довуд ва бошқалар уни мункар дейишгани айтилди.

91 Таржимон изоҳи: Бизнинг замонда баъзан ҳожатхона билан таҳоратхона (ванна, раковина) бир хонада жойлаштириб қурилган. Мана шу хонада Аллоҳнинг зикрини айтса бўладими, деган савол туғилади. Масалан, таҳоратдан олдин ҳадисга биноан “бисмиллаҳ”, айтиш вожиб дейилган. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки, илгари арабларда (Исломдан олдин ва Исломнинг бошида) ҳожатхона учун алоҳида хона бўлмасди. Улар очиқ, чеккароқ жойга бориб ҳожат чиқаришарди. Шунинг учун Аллоҳнинг зикри хонага кирганда эмас, аврат очилишидан олдин тўхтатилади. Ҳожат чиқарилиб аврат ёпилгач, ўша хонада зикр қилишга монеълик йўқ, масалан, таҳоратнинг зикри ва ҳоказо. Албонийнинг оғзаки фатволаридан олинган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет