ЛИФО усули — ўсиб бораётган инфляция шароитида вақт бўйича охирги сотиб олинган материаллар қийматидан келиб чиқкан ҳолда ҳисобни юритиш;
ФИФО усули - камайиб бораётган инфляция шароитида вақт бўйича биринчи сотиб олинган материаллар қиймати бўйича ҳисобни олиб бориш.
АВЕКО усули - ўртача қиймат бўйича ҳисобни олиб бориш.
Ишлаб чиқаришга сарфланган асосий материаллар маҳсулотларни бошланғич хужжатлар асосида ҳисобга олиш тўғри ўтказиладиган материаллар бўйича бўлиши мумкин. Агар корхонада бир хил материалдан бир вақтнинг ўзида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, у ҳолда таннархни ҳисоблашда материаллар сарфи калькуляция объектлари ўртасида бирон-бир кўрсаткичга мутаносиб равишда таксимланади. Саноатнинг баъзи бир тармоқларида (машинасозлик кимё, енгил саноат ва бошқ) тақсимлашнинг кенг қўлланиладиган усулларидан бири ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақикий сонига нисбатан кайта ҳисобланган материалларнинг меъёрдаги сарфида мутаносиб равишда тақсимлашдир.
Моддий харажатлар таннархга ўтказилаётганда аввал улар бўйича харажатлар пайдо булиш жойларида ҳисобга олинади, кейин таннархга ўтказилади. Ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш заҳиралари сарфланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари
К-т Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобварақлари.
Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга хақ тўлаш харажатлари таркибига харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ қуйидагилар киради:
1. Корхонада қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва окладлар асосида ҳақикатан бажарилган иш учун ҳнсобланган ишлаб чиқариш характеридаги иш ҳақи, қуйидагилар қўшилган ҳолда:
а) оғир табиий иклим жойларда уэоқ муддат узилишсиз иш стажига эга бўлганлар учун иш ҳақига қўшимча;
доимий иши йулда амалга ошириладиган алоҳида, темир йул, сув, автомобиль транспорта ва бошқа соҳаларда банд бўлган ходимлар иш ҳақига қўшимча. Бундай ходимлар учун корхоналардан чиқиб, кайтиб келгунгача бўлган хар бир сутка учун қўшимча. ҳақ туланада;
в) тўғридан-тўғри қурилишда, капитал таъмирлаш каби ишларда банд бўлган
ходимларга конунда кўзда тутилгандек айрим ишларни бажарганлиги учун тўланадиган
қўшимча хақ
г) ер ости ишларида банд бўлган ходимларга тўланадиган қўшимча хақ
д) амалдаги конунларга мувофиқ чўл, сувсиз ва тоғли худудларда меҳнат қилувчи
ходимларга тўланадиган ҳақдар;
е)авангард ишларни бажаришда банд бўлган ходимлар, транспорт ташкилоти ва йўлда
об-хаво ноқулайлиги туфайли ушланиб колган ходимлар учун тўланадиган суммалар;
ж) махсус шартномага мувофиқ корхона, ташкилотлардан муайян ишларни бажариш
учун жалб қилинган ходимларга ва уларни юборган ташкилотга тўланадиган суммалар.
-
Меъёрдан ортикда ишлаган ҳамда яхши ишлаган кунлари ва холатлар ҳиосбига
берилган дам олиш кунлари учун тўланадиган ҳақ
-
Миқдор кўринишида тўланадиган маҳсулот қиймати.
-
Амалдаги конунларга мувофиқ, рағбатлантириш характеридаги тўловлар:
мукофотлар, касб маҳорати учун тариф ставкалари, ойлик маошга қўшимчалар ва бошқа
рағбатлантиришлар.
-
Тунги сменада, сменадан ортиқча, шунингдек дам олиш кунлари меҳнат шароити
оғир ва зарарли бўлганлиги учун тўланадиган тўловлар.
-
Амалдаги крнунларга мувофиқ, навбатдаги меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар,
ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болалик оналарнинг танаффус соатлари учун тўловлар ва
бошқалар.
-
Иш ҳақи қисман сақланган ҳолда, мажбурий таътилда бўлган ходимларга
тўланадиган ҳақлар.
-
Кон топширувчилар учун тўланадиган тўловлар, текшириш ва кон топшириш, дам
олиш кунлари учун бериладиган тўловлар.
-
Корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини утаганлиги учун олий ва урта махсус
укув юрти талабалари учун тўловлар.
-
Талабалар курилиш отрядлари таркибида ишловчи олий ва урта махсус укув юрти
талабалари меҳнатига ҳақ-
-
Тузилган шартномага кўра бажарилган ишлар учун корхона штатида булмаганлар
меҳнатига ҳақ.
-
Амалдаги конунларга мувофиқ ишлаб чиқдриш жараёнида иштирок этадиган
ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига қўшиладиган бошкд тўлов турлари.
-
«Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» элементи бўйича кишлок хўжалик корхоналари йиллик иш натижалари бўйича тўловларни ҳам акс
эттирадилар.
Иш ҳақи харажатларини тўғри ҳисоблаш учун уларни ҳисобварақларга килингав ишлар бўйича тўғри мутаносибликда тақсимлаш керак бўлади. Яъни ишлаб чиқаришдз ишчиларнинг маҳсулот бирон-бир турини ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ булгав асосий иш ҳақи одатда бошлангич хужжатларга асосланиб, калькуляция қилиш объектлари бўйича ҳисоб қилинади ва таннархга тўғридан-тўғри ўтказилади.
Ҳисобланган иш ҳақи суммаси 6710-ҳисобварақ кредитида ҳисобга олинади.
Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг ишбай иш ҳақи маршрут варақалари, нарядлар ва бошқа бошланғич хужжатлар асосида, калькуляциянинг тўғри элементи сифатида қилинган ишлар ва буюртмалар бўйича, 2010 ва 2310-ҳисобварақлар дебетига олиб борилади. Агар ишлаб чиқариш ишчиларига вақтбай иш ҳақи ҳисобланса, ишбай иш ҳақига мутаноси равишда буюртмалар бўйича тақсимланади. Қўшимча иш соатлари, тунги иш соатлари ҳамл шунга ухшаш соатлари учун қўшимча иш ҳақлари буюртмалар ва иш турига нисбатан 201
2310-ҳисобварақлар дебетига тақсимланади. Иш хақини тақсимлаш билан бир қаторда ишчиларга таътил учун заҳира яратилади. Унинг миқдори корхонада ҳисобланган режа ҳамда корхонада ҳисобланган иш ҳақи суммасига нисбатан яратилади.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича проводка берил ади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари КТ 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан хисоб китоблар».
Меҳнат ҳақи бўйича харажатлар цехлар бўйича 12-кайдномада (2010, 2310, 2510, рНО-ҳисобварақларнинг дебетига), . 15-кайдномада ҳамда 10/1-журнал-ордерда акс эттирилади.
Заҳира суммаси маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига қўшилади ҳамда иш ҳақи ,ҳнсобланган ҳисобварақларга олиб борилади. Дебет 2010, 2310, 2510-ҳисобварақдар Кредит 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви» ҳисобварағи.
Ҳисобланган иш ҳаки ва мукофотларни тақсимлаш ҳамда таътил учун ойликларга яратиш билан бир қаторда тиббиёт сугуртаси, нафақа фондларига урнатилган фоизлар миқдорида ажратмалар ҳисобланади.
Низомга биноан бу харажатлар турига қуйидагилар киради:
1. «Меҳнатга ҳак тўлаш харажатларий элементи бўйича таннархга қўшиладиган қуйидаги ажратмалар: амалдаги қонунлар бўйича ходимлар меҳнатига ҳак тўлаш харажатларидан мажбурий ажратмалар - ижтимоий сугурта органларига, нафака фондига, давлат бандлик хмзматига ва тиббий сугурта органларига.
В, Давлатга карашли булмаган нафака фондларига, ихтиёрий тиббий суғуртага ва бошқа ихтиёрий суғурта турларига ажратмалар.
"Ажратмалар маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига олиб борилиб, иш ҳаки ҳисобланган ҳисобваракдар дебетига олиб борилади.
6. Ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган бошқа харажатлар ҳисоби
«Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ кейинги харажат элементи бўлмиш «Ишлаб чиқ,ариш характеридаги асосий фондлар ва номоддий активлар амортизацияси»га қуйидагилар киради:
-
Белгиланган меъёрга кўра асосий ишлаб чиқариш фондлари баланс қиймати асосида
ҳисобланган тўла тиклаш бўйича амортизация ажратмаси суммаси. Бунга амалдаги қонунга
мувофиқ ҳисобланган тезлаштирилган амортизация ҳам қўшилади.
-
Уэоқ муддатга асосий воситаларни ижарага олган корхона, ўзига қарашли асосий
фондлар ва ижарага олинган асосий фондлар бўйича тўла тиклаш юзасидан амортизация аж-
ратмасини «Асосий фондлар амортизацияси» элементида акс эттиради. Бундай холларда,
ижара берган корхона ижарага берилган асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоб-
ламайди.
3.Ишлаб чиқариш характеридаги номоддий активлар бўйича эскириш хар ойда
уларнинг дастлабки муддати бўйича ҳисобланган эскириш миқдорида таннархга қўшилади.
Ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатларга «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ қуйидагилар киради:
-
Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат қилиш бўйича харажатлар.
-
Ишлаб чиқариш жараёнига тааллуқли хизмат сафари харажатлари.
3. Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар ва ишлаб чиқариш активларининг
мажбурий суғуртаси бўйича харажатлар.
4. Брак ҳисобига нобудгарчиликлар.
5. Кафолатланган таъмирлаш ва (маҳсулотга кафолатланган хизмат муддати
белгиланган ҳолда) кафолатланган хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар.
6. Ички ишлаб чиқариш сабабларига кўра бўш колинган вақт бўйича нобудгарчилик
-
Ишлаб чиқаришдаги холатлар юзасидан меҳнат крбилиятини йўқотганлиги учун
тўланадиган нафақа.
-
Ишлаб чиқариш жараёнида тўғридан-тўғри иштирок этадиган ходимлар соғлигини
муҳофаза қилиш ва дам олишини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар билан боғлиқ
харажатлар.
-
Таннархга қўшиладиган ва белгиланган тартибда ҳисобланадиган бюджетга мажбу-
рий тўловлар, солиқлар, бюджетдан ташкдри махсус фондларга ажратмалар.
Шундай килиб, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳамма харажатлар маҳсулот таннархига қўшилади, бу ўз навбатида бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси бажарилишини таъминлайди.
7. Ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби
Корхонада асосий фаолиятнинг нормал давом этишини таъминлаш мақсадида ёрдамчи ишлаб чиқаришлар ташкил этилади. грдамчи ишлаб чиқаришларга қуйидагилар киради:
-
турли хил энергия, электроэнергия, газ ва бошқалар билан хизмат кўрсатиш;
-
транспорт хизматини кўрсатиш;
-
асосий воситаларни таъмирлаш;
-
инструментлар, қурилиш деталларини тайёрлаш ва қурилиш материалларини бойитиш;
-
ёғоч тайёрлаш ва ёғоч арралаш;
- кишлок хўжалик маҳсулотларини тўзлаш ва консервалаш.
ёрдамчи ишлаб чиқаришлар фаолиятини бухгалтерияда ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган: 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш».
Бу ҳисобварақ актив булиб, дебетида ёрдамчи ишлаб чиқаришлар бўйича қилинган харажатлар, кредитида эса ишлаб чиқариши тугатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи суммаси акс эттирилади. 2310-ҳисобварақ дебетланганида қуйидаги ҳисобварақлар кредитланади: 0211-0299 - ҳисобварақлар - ёрдамчи ишлаб чиқаришларда фойдаланилаётган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммасига;
1010, 1070, 1090 -ҳисобварақлар - ёрдамчи ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун сарфланган материал 1610- ҳисобварақ - материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилганида;
2510- ҳисобварақ - умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми ёрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида;
2610-ҳисобварақ - бракдан кўрилган йукотишлар ёрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида;
3110, 3190-ҳисобварақлар - келгуси давр харажатлари ҳисобдан чиқарилганида; 6710 - ҳисобварақ - ишчиларга иш ҳақи ҳисобланганида;
6510-6520 - ҳисобварақлар - ижтимоий суғуртага ва давлат максадли фондларига ажратма ҳисобланганида;
4730-ҳисобварақ моддий қийматликларнинг камомади ёрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан тайёрланган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар қуйидаги хужжатлар асосида расмийлаштирилади:
-
юкхатлар - омборга топширилган тайёрланган инструментлар миқдори кўрсатилган ҳолда;
-
таъмирланган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси - бажарилган ва
топширилган ишлар ҳажмига;
-
маршрут варакалар - юк автомобиллари томонидан ташилган юк ҳажмига.
2310-ҳисобварақ кредитланганда қуйидаги ҳисобварақлар дебетланади:
1010, 1070, 1090 - ҳисобварақлар ишлаб чиқарилган эхтиёт қисмлар ва ишлаб чиқаришдан
чиққан чиқитлар киримга олинганида;
2610 - тузатиб бўлмайдиган бракнинг ҳисобдан чиқиши;
2810 - ҳисобварақ - ёрдамчи ишлаб чиқаришлар маҳсулотининг омборга кирим қилиниши;
5910-ҳисобварақ - камомад ва нобудгарчиликларнинг акс эттирилиши.
9110, 9130 ҳисобварақлар - четга' жунатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган
хизматлар қийматига;
9210, 9220 - ҳисобварақлар - асосий восита ва номоддий активларни ҳисобдан чиқариш
бўйича кўрсатилган хизматлар қийматига;
9410 - ҳисобварақ - маҳсулот сотишга кўрсатилган хизматлар харажатларини ҳисобдан
чиқаришга. Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари хар бир цех бўйича алоҳида тузиладиган 12-кайдномада юритилади.
Умумишлаб чиқариш харажатлари
- асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлардир.
Ҳисобварақлар режасига мувофиқ умумишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби «Умумишлаб чиқариш харажатлари» деган 2510-ҳисобварақда юритилади. Мазкур ҳисобварақ корхонанинг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларига хизмат кўрсатиш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хусусан, мазкур ҳисобварақда қуйидаги харажатлар акс эттирилиши мумкин:
- машина ва ускуналарни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш чиқимлари;
ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари ҳамда уларни ремонт қилиш харажатлари;
ишлаб чиқариш мол-мулкини суғурта харажатлари;
ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқаришда фойдала-нилувчи бошқа ижарага олинадиган воситалар учун ижара ҳақи;
- ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш
ҳақи тўлаш; шунга ухшаш максадлардаги бошқа харажатлар.
Умумишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш заҳиралари, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоби юритиладиган ҳисобваракларнинг кредит кисмидан олиб «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли 2510-ҳисобварақда акс эттирилади. «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли 2510-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган харажатлар «Асосий ишлаб чиқаришлар» номли 2010-ҳисобварақ ва «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» номли 2310-ҳисобварақнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Юқорида келтирилган муомалалар ҳисобварақлар режасидаги ҳисобварақлар бўйича қуйидагича бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
• ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш
ҳақи ҳисобланганда:
Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» - 370000 сум.
К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб китоблар» - 370000 сум.
• умумишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотлар таннархига ўтказилганда:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқаришлар» - 200000 сум.
K-т2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» - 200000 сум.
Д-т 2310-«грдамчи ишлаб чиқаришлар» - 170000 сум.
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» - 170000 сум.
Умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби алоҳида юритиладиган объектлар ўртасида тақсимлаш тартиби тегишли меъёрий хужжатларда акс эттирилган
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағининг таҳлилий ҳисоби корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
Корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот таннархига тўғри тақсимлаш катта аҳамиятга эга. Агарда, умумишлаб чиқариш харажатлари турлп маҳсулотларга тақсимланса, шундай оптимал усуллардан фойдаланиш керакки, маҳсулотлар таннархини ошириб юбормасин.
Хорижий амалиётда қуйидаги тақсимлаш усулларидан фойдаланилади:
бевосита тақсимлаш усули;
кайта тақсимлаш усули;
тенгламалар системаси усули;
кетма-кет тақсимлаш усули.
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш усулларининг тахлили шуни кўрсатадики, корхоналар учун энг мақбул усуллар бу - тенгламалар системаси ва кайта таксимлаш усулларидир. Агарда, бу усуллар билан умумишлаб чиқариш харажатлари тақсимланса, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳеч кайсисининг таннархи ошиб ёки камайиб кетмайди. Бу маҳсулотни бозордаги мавқеини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Тақсимот базасини аниқлаш умумишлаб чиқариш харажатларни таксим лашдаги ян а бир муаммолардан биридир. Умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги таксимсл базаларига нисбатан таксимланса мақсадга мувофиқ бўлади: -ишлаб чиқариш бинолари ижара ҳақи уларнинг жойлашган майдонига мувофиқ -ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналар ижара ҳақи ҳақикатда ишлаган иш соатларига мувофиқ
-ишлаб чиқариш биноларини ёритиш, иситиш ва саклаш харажатлари уларнинг жойлашгап майдонига мувофиқ;
-ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш ҳақи харажатлари Ҳисобланган иш ҳақига мутаносиб равишда;
-асосий ишлаб чиқариш воситаларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари ҳамда уларни ремонт қилиш харажатлари уларнинг бошлангич қийматларига мувофиқ
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича қуйидаги мисолни куриб чиқамиз. Фараз қилайлик шакар ишлаб чиқариш корхонасида иккита ишлаб чиқариш ва битта ишлаб чиқаришга хизмат килувчи булинма мавжуд. Ишлаб чиқаришга хизмат килувчи булинмада туртта ишчига 55000 сум иш ҳақи Ҳисобланган. Биринчи ишлаб чиқариш булинмасидаги ишчиларга 300000 сум иш ҳақи Ҳисобланган, иккинчисидаги ишчиларга эса 250000 сум Ҳисобланган. Умумишлаб чиқариш харажатларини таксимлаймиз: Ишлаб чиқаришга хизмат килувчи булинмадаги ишчиларга иш ҳақи харажатлар маҳсулотлар таннархига таксимланиши керак Бунда, таксимот базаси иш ҳақи Ҳисобланади. Тақсимлаш базаси фоиз кўрсаткичларда қуйидагича бўлади. 300000: (250000+300000) хЮ0%-55% 250000:(250000+300000)хЮО%=45%
Демак таксимланиши лозим бўлган 55000 сум юкоридаги фоиз нисбатларида таксимланади. 55000:100х55%=30250 сум 55000:100 х45%=24750 сум
Биринчи ишлаб чиқариш бўлинмасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига 302500 сум ўтказилади, иккинчи ишлаб чиқариш булинмасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига 247500 сум ўтказилади. Умумий харажатлар мивдори 550000 (302500+247500) сум. Юқоридаги муомалалар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи - 302500 сум. К-т 2510-«Умумишлаб ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағи - 30250 сум Д-т 2020-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи - 247500 сум К-т 2510-«Умумишлаб ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағи - 247500 сум.Ҳар кандай умумишлаб чиқариш харажатлари ўзларининг таксимот базасига нисбатан юкоридаги тартибда тақсимланади
8. Яроқсиз маҳсулот (иш, хизмат) лар ва нобудгарчиликлар, келгуси давр
харажатлари ҳисоби
Ишлаб чиқаришда бухгалтериянинг асосий вазифаларидан бири брак ҳисобига ҳамда ярим тайёр маҳсулот ва бошқа моддий бойликларнинг бузилши, камомади натижасида Келадиган нобудгарчиликларни тўғри ҳамда ўз вақтида аниқлашдан иборат. Брак нобудгарчилик суммаси унумсиз харажатнинг бир тури булиб, у маҳсулот таннархининг ошишига ва корхона даромадининг камайишига олиб келади. Брак ҳисобига нобудгарчиликлар суммаси «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га кўра ишлаб чиқариш таннархининг «Ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар» моддаси таркибида таннархга қўшилади.
Ишлаб чиқаришда брак деб, ўз сифатига кўра белгиланган стандарт ва техник шароитларга тўғри келмайдиган деталь ҳамда ярим тайёр маҳсулотга айтилади. Ишлаб чиқаришда бракка йул куйилган бўлса, бундай маҳсулотни кайта ишлаш учун қўшимча харажатлар талаб қилинади ёки ундан умуман фойдаланиш имконияти булмай колади. Брак ишлаб чиқариш ўз яроқлилик даражасига кўра иккига бўлинади: тўзатшшии мумкин бўлган ва тўзатилиши мумкин булмаган маҳсулотлар.
Брак топилган жойига караб икки хил, яъни инки ва ташқи бракка бўлинади. Техник назорат бўлимининг ходимлари бундай маҳсулотларни акт хужжати билан расмийлаштирадилар. Бракнинг келиб чиқиш сабаби, унинг айбдори, айбдоридан ушлаб қолинадиган маблағ ва бошқа маълумотлар ана шу вақтда кўрсатилади.
Тузатилиши мумкин бўлмаган брак бўйича асосий ишлаб чиқариш ҳисобварағи маълумотлари асосида унинг ҳақикий таннархи аниқланади. Брак маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ҳамма асосий харажатлар ва умумишлаб чиқариш харажатлари йигиндисидан ташкил топади. Брак таннархига қуйидаги проводка тузилади.
Дебет 2610-«Ишлаб чиқаришдаги брак» ҳисобварағи
Кредит 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ёки 2310-«грдамчи ишлаб чиқариш ҳисобварақлари.
Ташқи брак бўйича ишлаб чиқаришда харидор корхона зиммасига тушадиган турли чиқимлар (брак маҳсулотни алмаштириш билан боғлиқ транспорт харажатлари, тузатиб бўладиган брак учун тузатиш харажатлари ва хоказо) ҳам акс эттирилади. 2610-Ҳисобварақнинг кредитига эса айбдордан ушлаб колинадиган маблағ, брак маҳсулотдан фойдаланиш қиймати ҳамда брак йул қўйишда товар юборувчи корхоналар айбдор бўлса, у холда улардан ундириб олинадиган маблағ акс эттирилади. Ушбу суммаларга қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади
Дебет 1010-«Материаллар» ҳисобварағи
Дебет 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи
Дебет 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағи
Кредит 2610-«Ишлаб чиқаришдаги брак» ҳисобварағи.
Ушбу бухгалтерия ёзувларидан сунг ишлаб чиқаришдаги брак ҳисобварағи бўйича брак ҳиобига нобудгарчилик суммаси кўрсатилади. Бу сумма ушбу ҳисобот ойида ишлаб чиқарилган ярокли маҳсулотлар таннархига тўғридан-тўғри ўтказилади.
Келгуси давр харажатларига қуйидагилар киради: - газета ва журналларга йиллик обуна харажатлари; - мулкларни йиллик сугурта қилиш харажатлари; - келгуси даврлар учун олдиндан туланган ижара ҳақи суммалари ва бошқа шу турдаги харажатлар.
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш кўзда тутилган: 3110-«Олдиндан туланган ижара ҳақи» 3120-«Олдиндан туланган хизмат ҳақи» 3190-«Бошқа бўнак харажатлари».Бу ҳисобварақлар актив булиб, уларнинг дебетида ҳисобот даврида қилинган ва маҳсулот таннархига келгуси ҳисобот даврларида қўшиладиган харажатлар акс эттирилади. ҳисобварақларнинг кредитида эса ушбу харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
3110-«Олдиндан туланган ижара ҳақи» ҳисобварағида ҳисобот даврида келгуси ҳисобот
даврларига тегишли бўлган туланган ижара ҳақдари ҳисобга олинади.
3120-«Олдиндан туланган хизмат ҳақи» ҳисобварағида ҳисобот даврида келгуси ҳисобот
даврига тааллукли бўлган туланган хизмат ҳақлари ҳисобга олинади.
3190-«Бошқа бунак харажатлари» ҳисобварағида юкоридаги ҳисобварақларда ҳисобга
олинмайдиган бошка турдаги келгуси давр харажатлари ҳисобга олинади.
9. Тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш ва ҳисобга олиш
Тугалланмаган ишлаб чиқариш деб, 100%лик тайёр маҳсулот даражасига келмаган, тайёр маҳсулот тариқасида кўрилмайдиган, бундан келиб чиқиб харидорга сотиб бўлмайдиган маҳсулот қисмига айтилади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини ва уни тайёр маҳсулот даражасига қанчалик якинлигини аниқлаш бухгалтерия ҳисоби учун жуда муҳимдир. Бу турдаги ишлаб чиқариш таркибига кайта ишлаш жараёнидан утган хом-ашё, материал ва ярим тайёр маҳсулотлар ўзи тайёр холга келтирилган, аммо техника назорати бўлими томонидан қабул килинмаган маҳсулотлар киради.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашадиган деталь, кисм ва шу кабиларнинг харакати ҳисобини юритиш лозим. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг хар бир фазасида вақти-вақти билан мавжуд тугалланмаган ишлаб чиқаришларни текшириш, ҳисоб маълумотларини инвентаризация маълумотлари билан таккослаш лозим. Тугалланмаган ишлаб чиқариш инвентаризацияси давомида инвентаризация ёрликлари ёки варакаларида фақат буюмларнинг ҳақикий сони ёки миқдори курсатилибгина колмай, балки уларнинг тайёрлик даражаси ҳам кўрсатилади. Бу, ўз навбатида, тугалланмаган ишлаб чиқаришни тайёрлик даражасига кўра баҳолашни енгиллаштиради. Инвентаризация натижасида аниқланган тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиги тайёр маҳсулотни калькуляция қилишда қўлланиладиган калькуляциялаш моддалари бўйича ҳақикий таннархда баҳоланади. Брак ҳиосбига нобудгарчилик махсус асбоб-ускуналар ва мосламалар қийматини коплаш, ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, тайёрлаш харажатлари ҳамда ишлаб чиқаришдан ташқари сарфлар бундан мустасно. Бу харажат моддалари фақат тайёр маҳсулот таннархига киритилади.
Корхонада тугалланмаган ишлаб чиқаришларига эга бўлган ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотга тегишли харажатларни аниқлаш учун уларни хар ойда баҳолаб туриш лозим. Бунда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот таннархини аниқлаш учун ой бошига колган тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларига ой давомида қилинган харажатларни кушиб, ҳисобдан чиқарилган, қайтарилган ҳамда ой охирига қолган тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари суммасини олиб ташлаш лозим. Шу боисдан ҳам тугалланмаган ишлаб чиқаришларни тўғри аниқлаш ва уларни баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини аниқлаш учун харажатларнинг қуйидаги шаклдаги умумий кайдномаси тузилади:
Ой
|
Ой
|
Жами
|
Хом-ашё
|
Брак
|
Тугал-
|
Бошқа
|
Ой охири
|
Товар
|
бошига
|
давомида
|
хара
|
ва мате
|
маҳсулот
|
ланма
|
чиқариб
|
даги
|
маҳсулотга
|
тугаллан
|
килин
|
жатлар
|
риал
|
киимати
|
ган
|
ташлаш-
|
тугалланм
|
тўғри
|
ма
|
ган хара
|
|
чиқит
|
|
махсу
|
лар
|
аган
|
келадиган
|
ган
|
жатлар
|
|
лар
|
|
лот кий-
|
|
ишлаб
|
харажатлар
|
ишлаб
|
|
|
кийма
|
|
мати
|
|
чиқа
|
|
чиқа
|
|
|
ти
|
|
|
|
риш
|
|
риш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
2
|
3=1+2
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8=3-4-5-6-7
|
9
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Демак ушбу жадвал орқали тугалланмаган ишлаб чиқариш колдйгини аниқлашимиз мумкин, аммо бу усул мураккаб ҳисобланади. Серияли ишлаб чиқариш тусидаги кўпгина корхоналарда тугалланмаган ишлаб чиқариш норматив таннархда баҳоланади. Қисқа технологик циклли айрим саноат тармоқдарида (тўқимачилик озик-овкат ва бошқалар) тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархи хом-ашё ва материаллар харажати бўйича баҳоланиб, колган барча харажатлар тайёр маҳсулот таннархига қўшилади.
Ишлаб чиқаришнинг серияли хилига мансуб корхоналарда тугалланмаган ишлаб чиқариш инвентаризацияси хар чоракда, катор саноат тармоқларида (масалан, тўқимачилик пойабзал, тикувчилик) хар ойда ўгказилади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш инвентаризацияси давомида инвентаризация ёрлиқлари ва варақаларида фақат буюмларнинг ҳақикий сони ёки миқдори кўрсатибгина колмай, балки уларнинг тайёргарлик даражаси ҳам кўрсатилади. Бу, ўз навбатида, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг тайёргарлик даражасига кўра баҳоланишни енгиллаштиради. Инвентаризация натижасида аниқланган тугалланмаган ишлаб чиқариш колдиҳи тайёр маҳсулотни калькуляция қилишда қўлланиладиган калькуля-циялаш моддалари бўйича ҳақикий таннархда баҳоланади. Брак ҳиосбига нобудгарчилик махсус асбоб-ускуналар ва мосламалар қийматини қоплаш, ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, тайёрлаш харажатлари ҳамда ишлаб чиқаришдан ташкари сарфлар бундан мустаснодир. Бу харажат моддалари фақат тайёр маҳсулот таннархига қўшилади.
Достарыңызбен бөлісу: |