I-боб. Молия бозори асослари режа



бет12/13
Дата13.06.2016
өлшемі1.51 Mb.
#132208
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

Кўриниб турибдики, бу талабларнинг барчаси савдо тизимларида транспарентлик, самаралилик, ишончлилик ва рисксизлилик даражасини оширишга қаратилган.


Саволлар

1. АҚШ фонд бозорини тартиблаштириш тажрибасининг хусусиятлари нимадан иборат?

2. Япония фонд бозорини тартиблаштириш тажрибасининг хусусиятлари нимадан иборат?

3. Буюк Британия фонд бозорини тартиблаштириш тажрибасининг хусусиятлари нимадан иборат?

4. Германия фонд бозорини тартиблаштириш тажрибасининг хусусиятлари нимадан иборат?

5. Бошқа давлатлар фонд бозорларини тартиблаштириш тажрибасининг хусусиятлари нимадан иборат?

6. IOSCO талаблари нимадан иборат?

Топшириқлар

1. Фонд бозорларини тартиблаштиришнинг жаҳон тажрибаси тўғрисида рефератив обзор тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.
5. Молия бозори макрорегулятори концепцияси

Эслатиш жоизки, бошқа илмий манбалардагилардан фарқли, биз “мегарегулятор” термини ўрнига “макрорегулятор” сўзини қўллаймиз. Чунки, бу сўз, бизнингча, шаклан ва мазмунан барчага сингиб кетган, табиий бўлиб қолган “макроиқтисод”, “макроиндикатор”, “макромодел” ва ҳ.к. каби тушунчалар билан кўпроқ уйғунлашиб мос келади. “Мегарегулятор” термини эса кўпроқ “мегаполис” тушунчасининг шакли ва мазмунига мосроқ келиши мумкин. Агар, ҳар қандай миллий молия бозорни фақат алоҳида олинган шаҳар ёки район мегаполиси ичида эмас, балки бир бутун мамлакат доирасида, ўта ривожланган молия бозорларини эса жаҳон миқёсида фаолият юритишини ҳисобга олсак, унда мос равишда “макрорегулятор” ва “метарегулятор” терминлари ва тушунчаларини қўлланилиши тўғрироқ эканини пайқаб олиш қийин эмас. Аммо, таъкидлаш ўринлики, фикримизча, мавжуд илмий манбаларда миллий молия бозорларига нисбатан қўлланилган “мегарегулятор” тушунчаси мазмунан қўлланилиши бўйича бизнинг “макрорегулятор” терминимиз билан бир ҳил маънони англатади.



Макрорегулятор – миллий молия бозорини тартиблаштиришнинг алоҳида кўринишда тузилган ташкилий-хуқуқий шакли бўлиб, молия бозорини самарали мувозанатлаштирувчи механизм сифатида фаолият юритувчи мураккаб сиёсий-иқтисодий-хуқуқий-ижтимоий бозор механизми билан таъминланган молия бозорини умуммилий даражада комплекс тартиблаштирилишини ва ривожланишини таъминловчи мураккаб тузилмали тизимдир.

Энг муҳими ва аҳамиятлиги шундаки, макрорегулятор ёрдамида молия бозорининг барча қатнашчилари манфаатлари давлат сиёсати доирасидаги манфаатлари билан уйғунликда ўзаро баланслаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Жаҳон амалиётида мавжуд макрорегуляторларни шартли равишда икки катта гуруҳга ажратиш мумкин:

- фақат (ёки кўпроқ) назорат функцияларини бажарувчи макрорегуляторлар. Масалан, бундайлари Японияда 1998 йилдан (Financial Supervisory Agency), Жанубий Кореяда 1998 йилдан (Financial Supervisory Comission);

- ҳам назорат, ҳам меъёрлаштирувчи (тартиб-қоидаларни ўрнатувчи) функияларни бир вақтнинг ўзига амалга оширувчи макрорегуляторлар. Mасалан, бундайлари Буюк Британияда 1997 йилда (Financial Services Autority), Австралияда 1998 йилда (Australian Securities and Investments Comission, Australian Prudential Regulation Autority).

Макрорегулятор тенденциясини пайдо бўлиши муносабати билан молия бозорини тартиблаштиришнинг камида иккита моделини ажратиб кўрсатиш мумкин. Буларнинг ҳар бир маълум бир ижобий томонларга ва камчиликларга эга.

Макрорегуляторларнинг бир-биридан фарқ қилиши эса дунёда ҳанузгача абсолют бир ҳил бўлган молия бозорининг давлат тартиблаштириш тизими йўқлиги билан белгиланади. Лекин бу ҳолат барча мамлакатларда макрорегулятор концепциясини қўллаш мумкин эмас деган фикрга олиб келмаслиги лозим. Аммо, бунда барча макрорегуляторларни ўзаро гармонизациялаштириш муаммосини эсдан чиқармаслик зарур42.

Ўзбекистонда макрорегуляторни тузиш келажакда молиявий глобаллашув жараёнларига осонроқ ва тўлиқ қўшилиш имконини бериши мумкин бўлиб, жаҳонда ривож топиб бораётган қуйидаги иқтисодий тенденциялар ва назарий концепциялар билан белгиланади:

- молия институтлар ва улар инструментларининг универсаллашуви;

- молия бозорларининг турли сегментларида фаолият юритувчи молиявий конгломератларни ташкил топиши;

- молия институтларининг бир-бирлари ўртасида ўзаро молиявий инструментлар билан алмашиниши;

- миллий регулятив нормаларнинг ўзаро унификациялашуви, стандарталашуви ва мослашуви йўли билан миллий молия бозорларнинг интернационаллашуви ва глобаллашуви, молия бозорлари қатнашчилари фаолиятининг информацион транспарентлилиги ва рисксизлилик даражаларини ортиб бориши;

- молиявий инструментларнинг диверсификацияланишида Интернет-молиявий бизнесни жадал ривожланиши;

- молия бозорлари индустрияси сифатини бошқаришнинг комплекс тизимларини шаклланиши43;

- молия соҳасида финансометрика (секьюриметрика)44 ва молия инжинирингини жадал ривожланиши45, уларнинг асосида банкларникига ўҳшаш молиявий маҳсулотларнинг ва секьюритизациялашган активларнинг ҳажмини тез ошиб бориши;

- умуман олганда умумжаҳон миқёсида глобаллашув жараёнларини жадаллашуви билан боғлиқ бошқа ҳодиса ва воқеликлар.

Келтирилган концептуал моделларда: СТ – савдо тизимлари (фонд биржалар ва биржадан ташқари электрон савдо тизимлари); R – фоиз ставка; Ъ – фонд бозори индекслари; F и f – таъсин этувчи функциялар вектори (омиллар); А – ўзгарувчан параметрлар матрицаси (молия бозори ва макрорегулятор параметрлари); Х – номаълумлар вектори; Е – ечимнинг зарурий аниқлиги.

Макрорегуляторни бундай шаклда ташкиллаштирилишига қуйидагилар асос бўлиб чорлайди:

- макрорегулятор ўз зиммасига молия бозорини ва у орқали иқтисодиётнинг реал секторини стратегик тартиблаштириш (мувофиқлаш-тириш ва назорат қилиш) ва ривожлантириш масалаларини комплекс ечилишини олади;

- ҳукумат ва унга кирувчи ижроия органлар ҳамда Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш, уларни миллий иқтисодиёт амалиётига жорий қилишни ва зарурий ҳолларда уларга тегишли оператив корректировкаларни амалга оширади;

- мураккаб иқтисодий тизим модели (9.5.1 ва 9.5.2 расмларда кўрсатилган концептуал моделлар) асосида уни (ундаги таркибий қисмлар билан бирга, яъни реал сектор, молия бозори ва макрорегулятор билан ўзаро уйғунликда) тизимли, оператив равишда, арзон ва қулай математик моделлаштириш ва оптималлаштириш асосида макро- ва микродаражада тартиблаштириш бўйича самарали қарор қабул қилиш.

Расм.9.5.1. Матрицавий-вектор шаклидаги алгебраик тенгламалар системаси ёрдамида ифодаланувчи мувозанатлашувчи квазианалог модел кўринишидаги концептуал модел

(мувозанатлаштирилувчи мураккаб иқтисодий тизим)

Расм.9.5.2. Матрицавий-вектор шаклидаги дифференциал тенгламалар системаси ёрдамида ифодаланувчи мувозанатлашувчи квазианалог модел кўринишидаги концептуал модел

(мувозанатлаштирилувчи мураккаб иқтисодий динамик тизим)

Макрорегуляторнинг таркибий қисмларини ташкил этувчи органлар ваколати ва фаолиятини Ўзбекистон мисолида кўриб чиқамиз.

Мувофиқлаштирувчи орган депутатлар, Марказий банк ва Ҳукумат органларининг (иқтисодий, ижтимоий, ҳизматлар ва саноат комплексларига кирувчилари) ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўзаро келишган ҳолда молия бозорида сиёсатлари ва фаолиятларини самарали уйғунлаштириб юритишлари учун ташкил этилади. Масалан, бу орган таркибига қуйидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари кириши мумкин: ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш бирлашмалари Федерацияси ва ҳ.к. Ушбу орган молия бозори бўйича хуқуқ ўрнатувчи фунциясини бажаради. Ушбу органга ҳар бир сиёсий партиядан бир депутат кириши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, макрорегуляторнинг ушбу органига Марказий банк ва Молия вазирлигига тегишли сиёсатларни юритиш функцияси берилиши мумкин эмас. Бунда макрорегулятор функциясига миллий валюта курсини ушлаб туриш, оҳирги инстанция кредитори, банклараро кредит ставкасини ўрнатиш, эмиссия (пул ва давлат қимматли қоғозлари) ваколатлари кириши мумкин эмас.

Эксперт орган ҳолис маслаҳат бериш, тақдим этилган меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳолис экспертиза қилиш ва ички арбитраж вазифаларини бажариши мумкин. Бу орган мамлакат Парламенти билан мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ижроия органининг фаолияти сифатини экспертиза қилиб бориш мақсадида узвий ишлайди ва унинг таркибига молия соҳаси ва бозорини профессионал равишда биладиган депутатлар (бир сиёсий партиядан бир киши), юқори малакали молия соҳаси амалиёти мутаҳассислари ва молиячи олимлар Парламент (Қонунчилик Палатаси) тавсияси билан киритилади. Бунда Парламент эксперт комиссяси ва мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таркибини белгилайди, тасдиқлайди ва ўзгартиради.

Макрорегуляторнинг жорий назорат ижроия органи функциясини молия бозорини тартиблаштиришга ваколатли алоҳида давлат ташкилоти бажаради. Бу ташкилот ўз фаолиятида мувофиқлаштирувчи кенгаш олдида ҳисобот беради ва эксперт комиссияси учун очиқ (шаффоф) бўлади. Унинг раҳбарияти 3 кишидан иборат (Раис ва икки ўринбосар) бўлиб, уларнинг ҳар бири уч йилда (раҳбарият ишини тўҳтатмаслик ва узлуксизлигини таъминлаш учун) Давлат раҳбари (Ўзбекистон Республикаси Президенти) томонидан Олий Мажлис Сенати билан келишилган ҳолда тайинланиб ва ротацияланиб борилади. Бунда орган раҳбариятига аввал тайинланган киши бошқа маротаба қайта тайинланиши мумкин. Лекин бу орган раҳбарияти таркибига (Раис ва икки ўринбосар) тайинланган бир аъзо фақат бир сиёсий партия аъзоси ёки партиясиз (алоҳида ҳода) бўлиши мумкин.

Бунда молия бозорини тартиблаштиришга ваколатли алоҳида умуммиллий мавқега эга макрорегуляторнинг жорий назорат ижроия органи Марказий банк ва Ҳукумат органларига бўйсунмаслиги лозим. Бу органни молия бозори бўйича давлат Комиссияси (МБДК) деб номлаш мумкин. МБДК Ўзбекистон Респудликаси Президентига бўйсунади ва фаолияти Парламент (жумладан, унинг томонидан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи кенгаш) томонидан назорат қилиб борилади. МБДК молия бозори қатнашчиларига нисбатан хуқуқ қўллаш ва назорат функциясини бажаради.

МБДК раиси бир вақтнинг ўзида мувофиқлаштирувчи органда раислик қилиш ваколати Парламент томонидан келишилган ҳолда берилиши мумкин.

Умуман олганда, макрорегулятор Парламент олдида мунтазам ҳисобот бериб борувчи ва унга бўйсунувчи (тобе) маҳсус умуммиллий орган ҳисобланиб, унинг фаолият механизми маҳсус у тўғрисидаги алоҳида қонун билан белгиланилиши зарур.

Бундай шаклда ташкиллаштирилган макрорегулятор ҳозирда жаҳон амалиётида мавжуд бўлган (юқорида икки катта гуруҳга ажратилган) макрорегуляторларнинг (мегарегуляторларнинг) фаолият механизмини анча такомиллаштириши, уларнинг хуқуқ ўрнатиш ва хуқуқ қўллаш функцияларини биргаликда уйғунлашган ҳолда амалга оширилишини таъминлаши мумкин46.



Саволлар

1. Молия бозори макрорегулятори тушунчасининг мазмуни нимадан иборат?

2. Жаҳон амалиётидаги макрорегуляторлар қандай гуруғларга ажратилади?

3. Ўзбекистонда макрорегуляторни тузиш нималардан келиб чиқади ва қандай натижалар беради?

4. Макрорегулятор моделлари қандай бўлиши мумкин?

Топшириқлар

1. Макрорегуляторлар тўғрисида аналитик обзор тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.
6. Молия бозори транспарентлиги, ундаги

аҳборот ва ҳисоботлар тизими

Молия бозори транспарентлиги деганда молия бозори ва унинг барча қатнашчилари фаолияти тўғрисидаги информацияларни (маълумот ва ҳисо-ботларни) очиқлиги, ошкоралиги, аниқлиги, тўлиқлиги, ўз вақтида (белгилан-ган муддатларда) берилиши ва тўғрилиги, умуман олганда информацион шаффофлилиги тушунилади. Маълумот ва ҳисоботларларни иҳтиёрий (зарурат асосида) ва мажбурий равишда транспарентлиликнинг маълум сифат даражасида берилиши мумкин бўлганлари мавжуд.

Молия бозори транспарентлигининг бош мақсади инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини ҳамда рискларини пасайтирилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, ўз ичига сифатли очиб берилиши мажбурий ва иҳтиёрий бўлган информациялар ҳамда уларга қўйилган қонуний сифат талаблари тизимини олади. Транспарентликнинг бош вазифаси молия бозорида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар турдаги рисклар, товламачиликлар ва қонунбузарликларни информациялар тизими орқали олдини олиш ва пасайтириш.

Транспарентлик усуллари ва шакллари молия бозорига оид қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Информацияни очиб бериш шакллари турли бўлиши мумкин, масалан, молия бозори қатнашчилари тўғрисидаги ҳисоботлар ва информацияларнинг стандарт шакллари. Бундай стандарт шаклларда тузилган ва тўлдирилган ҳисобот ва информациялар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган сифат даражасида, муддатларда, ҳажмларда ва тартибда очиб берилиши ва тақдим этилиши талаб қилинади.

Транспарентлиликни таъминлаш борасида административ ва жамоатчилик чора-тадбирларига асосланган усуллар қўлланилади, яъни, информацияни очиб беришлик мос равишда давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари ва жамоатчилик (ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар) меъёрлари асосида амалга оширилади. Аммо, бу усулларнинг ичида энг устувори ва зарури административ усул ҳисобланади, чунки жамоатчилик меъёрлари давлат қонунларига тўлиқ асосланади.

Информацион шафффофликни таъминлашга асосланган тартиблаштириш концепциясига биноан молия бозорининг барча қатнашчиларини ҳар қандай фаолияти ва натижалари сифат даражасида ошкора қилиниши зарур.

Шу муносабат билан транпарентлиликнинг сифат мезонини молия бозорининг барча қатнашчиларига нисбатан қўллаш мумкин, яъни қатнашчиларнинг транспарентлилик даражаси (яъни адекват информацион транспарентилилик) А(Т)Қ унинг барча операциялари ва уларга оид информациялар сонининг бир-бирига тенглиги, ўзаро адекватлилиги (тўғрилиги, аниқлиги, ўз вақтидалилиги, ишончлилиги) билан белгиланади. Мос равишда бу критерий (мезон) қуйидагича ифодаланади:


min А(Т)Қ = АТ (қонун билан ва молия бозори томонидан ўрнатилган

тартибга талаб қилинадиган информациялар сони ва сифати миқдори кўпайтмаси) – АР (қатнашчи томонидан реал таъминлаб берилган информациянинг сони ва сифати миқдори кўпайтмаси).


Бунда информациянинг сифат миқдори қатнашчининг молия бозоридаги имиджини ташкил этувчи ва ҳолати сифатини белгиловчи иқтисодий (молиявий), корпоратив бошқаруви, молиявий инструментлари ва бошқа кўрсаткичлари асосида баҳоланиши мумкин бўлган рентинги ва/ёки рейтинги ёрдамида ифодаланади. Информациялар сони эса қатнашчи томонидан берилиши лозим бўлган ҳисоботлар ва маълумотлар миқдоридан келиб чиқади.

Таъкидлаш жоизки, умуман олганда, идеал ҳолатда мамлакатдаги инвесторларнинг фаоллилик даражаси (Ф), яъни (5.2 параграфга қаралсин):


min Ф = SV (инвестиция сифатидаги жамғарма ҳажми ва инвестициялар ликвидлилиги кўпайтмаси) – PI (инвестицияларнинг бозор нарҳи ва иқтисодиёт учун зарур бўлган инвестициялар ҳажми кўпайтмаси)
қатнашчиларнинг транспарентлилик даражасига (А(Т)Қ ) нисбий миқдорда тенг бўлиши лозим.

Агар бундай тенглик таъминланган бўлса, унда мамлакат молия бозоридаги инвестицион муҳит адекват ҳисобланади.



Информацияни очиб бериш жараёни (информация иҳтиёришликми ёки мажбурий тарзда очиб берилишидан қатъий назар) ўз ичига қуйидаги информация манбалари ва турларини олади47:





Бирламчи бозор

Иккиламчи бозор

Эмитентлар

Эмиссия прос-пектлари, молия-вий ҳисоботлар, қимматли қоғоз-лар чиқариш тўғ-рисидаги маълу-мотлар, информа-цион меморан-думлар.

Молиявий ҳисоботлар, эмитентнинг ўз фаолияти, мулки тузилиши ва бошқа-рилиши, чиқарилган қимматли қоғоз-лари тўғрисидаги ҳисобот, диққатга мойил фактлар тўғрисидаги информа-ция, акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш хуқуқига ишончнома олиш учун мурожаат қилиниши чоғида маҳсус очиб бериладиган информация.

Инсайдерлар*

Инсайдерларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари тўғрисидаги маълумотлар.

Профессионал қатнашчилар

Мижозларига тақдим этиладиган ҳисоботлар; фаолияти бўйича молиявий ва бошқа турдаги ҳисобот; молиявий маҳсулотларни сотиш чоғида очиб бериладиган, рисклар ва мижозлар истак-ҳоҳишларига тўғри келиши ва ҳ.к. тўғрисидаги информация; эмитент сифатида очиб бериладиган информация.

Савдо тизимлари (жумладан, биржалар)

Содир этилган операциялар ҳажми ва нарҳлари, бозор тузилмаси ва ташкиллаштирилиши, товарлар тўғрисидаги информация; молиявий-ҳўжалик фаолият тўғрисидаги ин-формация; биржа маҳсулотлари сотилиши чоғида очиб бери-ладиган информация; эмитент сифатида очиб бериладиган информация (агар биржа акциялари листинга эга бўлса).

Регуляторлар

Статистик информация; эмитентлар, профессионал қатнаш-чилар ва бозорда содир этилган операциялар тўғрисидаги барча учун очиб бериладиган информация.

*- ҳизмати доирасидаги ва бошқаларга маълум бўлмаган информацияга эга бўлган шахслар.
Информацион транспарентлиликни таъминлашнинг жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, информацияни очиб берилиши самарадаорлилини ошириш учун икки поғонали транспарентлиликка эришиш мақсадга мувофиқ. Биринчи поғонасида (қуйи) ҳар бир қатнашчи тўғрисида мажбурий ва иҳтиёрий (лекин улар учун зарурий) ҳисобот ва информациялар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тарзда, усулларда, шаклларда, сифат даражасида очиб берилади. Иккинчи поғонада эса бозор ҳолати ва тенденциялари, индекслар, муҳим макроиндикаторлар тўғрисидаги иформация очиб берилади. Бунда ҳар иккала поғонада очиб берилган информациялар ўзаро эквивалент бўлишига интилиш лозим.

Жаҳон ва Ўзбекистон амалиёти бўйича молия бозоридаги ҳисоботлар ва информациялар механизми ва тизими тўғрисида батафсил маълумотларни тегишли мавжуд ўқув адабиётлардан ўрганиш тавсия этилади.



Саволлар

1. Молия бозори транспарентлиг тушунчасининг мазмуни нимадан иборат?

2. Транспарентликнинг мақсади, усуллари ва шакллари нимадан иборат?

3. Молия бозори қатнашчиларининг транспарентлик даражаси қандай баҳоланади?

4. Инвесторларнинг фаоллик даражаси қандай баҳоланади?

5. Транспарентликка информацияларнинг қандай манбалари ва турлари киради?



Топшириқлар

1. Молия бозори транспарентлиги тўғрисида аналитик обзор тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.

7. Ўзбекистонда молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш механизмлари

Молия бозори модели ва тартиблаштириш тизими билан

боғлиқ баъзи муҳим масалалар

Ўзбекистонда молия бозорида акциядорлик компаниялари корпоратив бошқарув тизими англо-саксон (“инвесторлик”) моделидан фарқли континентал (Германиядагига ўҳшаш “инсайдерлик” ёки “икки поғонали”) моделга асосланганлиги ва ички нодавлат инвестициялар ҳажмини камлиги, хусусийлаштириш механизми кам самарали бўлгани ва регуляторларнинг кўп сонлилиги, банклар, суғурта ташкилотлари ва бюджетдан ташқари фондларнинг етарлича инвестицион самара билан ишламаётгани сабабли, барча ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатлар сингари маълум даражада муаммолар келиб чиқмоқда:

1. Миноритар акциядорлар улушлари камайиши ҳисобига йирик акциядорлар пайдо бўлиши, натижада инвестициялар сифатидаги молиявий ресурслар жалб қилиниши сусайиши кузатилмоқда. Чунки йирик инвесторлар корпоратив манфаатлари ила компанияларда устувор мавқени эгаллаб, ташқи портфел инвестициялар оқимига тўсқинлик қиладилар, бу эса янги эмиссияларга (айниқса IPO механизмини жорий қилинишини) йўл бермайди, листинг даражасидан узоқлаштиради, қимматли қоғозларнинг очиқ бирламчи ва давомий узлуксиз иккиламчи бозори ривожига салбий таъсир кўрсатади.

2. Банк тизими модели англо-саксон моделидан фарқли кўпроқ Германиядагига ўҳшаш моделга асосланганлиги банкларни молия бозор-ларида тўлиқ қонли инвестицион ва кредит операцияларнинг ташаббускори ва катализатори сифатида фаоллик қилишига тўсқинлик қилмоқда.

3. Суғурта тизими ҳали яҳши ривожланмаганлиги ва инвестицион ресурслари камлиги, ҳамда фонд бозорида тўғридан тўғри портфел инвестициялар билан шуғулланмаганлиги сабали, улар на корпоратив бошқарув тизимида, на бирламчи ва иккиламчи бозорларда фаоллиги сезилмаяпти.

4. Бюджетдан ташқари фондлар фақат давлат қимматли қоғозларига инвестициялар қилиш билан чекланганлар, акциялар бозори улар учун жуда рискли.

5. Инвестиция институтлари, айниқса инвестиция фондлари ва компанияларнинг инвестицион ресурслари ҳажми ва менежменти сифати жуда паст, улар асосан хусусийлаштириш механизми омили таъсири остида қолганлар.

6. Нисбатан кўп вақт давомида хусусийлаштирилган компанияларда давлатнинг иҳтиёрида акцияларнинг йирик пакетлари туриб қолганлиги ва уларда корпоратив бошқарув ва менежмент (молиявий, административ ва стратегик) тизими самарасиз қолганлиги (унда асосан давлатнинг ишончли вакиллари сифатида давлат органлари ҳизматчилари ва ишончли бошқарувчи компаниялар давлат номидан қатнашганлари самарасиз бўлганлиги), натижада реструктуризация самарасиз амалга оширилиб, модернизация қилинмай молиявий аҳволи борган сари ёмонлашиб борганлиги сабали, давлат ресурсларининг кўп қисми стратегик ва спекулятив портфел инвесторларга сотилиши қийин бўлиб келмоқда, сотилса ҳам йирик инвесторларга кетмоқда, натижада салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Бунда банклар ва бошқа молия институтларининг инвестицион фаоллиги сезилмай келмоқда, хусусийлаштириш органи эса ҳозирда кўп мамлакатларда самара бераётган IPO механизмини қўллаш асосида давлат ресурсларини самарали жойлаштиришни жорий қилмаяптилар.

7. Хусусий мулкчилик тизими ва унга таянган бизнес яхши риволанмай сустлигича қолмоқда. Бунда Эрнандо де Сото ҳулоса ва таъкидлари ўз тасдиғини топмоқда48.

8. Компанияларнинг базавий қимматли қоғозлари жалбдор ва товар бозорида рақобатбардош бўлмаганлиги, давомий узлуксиз барқарор иккиламчи (спекулятив) бозор йўқлиги сабабли, базисли қимматли қоғозлар (деривативлар) бозори шаклланишига йўл бермаяпти.

9. Банклар ва турли компанияларда эмиссион, дивиденд ва инвестицион сиёсатлари менежментининг уйғунликдаги оптимал балансига эришиш масаласига аҳамият берилмасдан келинмоқда, натижада улар ички ва ташқи ресурсларни самарали жалб қила олмаяптилар.

10. Давлат регулятив институтларининг кўп сонлиги ва тартиблаш-тириш механизмлари бир-бирлари билан бир мунча номутаносибликда бўлганлиги (уларни уйғунликда бирлаштирадиган бир бутун ягона умуммиллий макрорегулятор йўқлиги) сабали, молия бозори умуман олганда иқтисодиётдаги ўз функциясини тўлиқ ва самарали бариши қийин кечмоқда, бунда эса бозор қатнашчилари ўз вазифаларини бажаришга тўлиқ қодир бўлмаганича қолмоқдалар.

11. Давлат қимматли қоғозлари турлари ва ҳажми нисбатан камлиги, улар билан боғлиқ операцияларнинг сустлиги, Марказий банкнинг очиқ молия бозорларидаги операциялари сезиларли эмаслиги молия бозорини ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан муниципал облигациялар чиқарилмаслиги қўшимча инвестицион ресурслар манбасидан фойдаланмасликка олиб келмоқда.

12. Ипотека ва лизинг бозорлари етарлича шаклланмаган. Ҳанузгача экспорт лизинги ва ипотекавий қимматли қоғозлари, векселлар ва мавжудларидан бошқа турдаги қимматли қоғозлар қоғозлар йўқ. Активлар секьюритизацияси мавжуд эмас. Молия инженерияси ва унинг инновацион маҳсулотлари таркиб топмаган ва ҳ.к.

13. Мамлакатда биржалар ва биржадан ташқари электрон савдо тизимларининг нисбатан кўплиги оборот ҳажмлари камлиги, уларнинг барчасини тижорат ташкилотлари эканлиги, мос равишда ҳисоб юритиш, савдо ва ҳисоб-китоблар ўтказиш бўйича тегишли институтлар ҳизматидан фойдаланувчи қатнашчиларнинг трансакцион ҳаражатлари миқдори кўплиги, ва ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизмига асосланмаганлиги молия бозорини майдаланишига ва самарадорлигини пасайишига олиб келмоқда.

14. Юқоридагилар ва бошқа сабаларнинг барчаси мамлакатда коллектив инвесторлар институтларини инвестицион жараёнда сезиларли эмаслигига, аксинча йирик деярли самарасиз бўлган инвесторларнинг салмоғини кескин ошиб кетишига олиб келмоқда.

Айтиш мумкинки, ўрта ва узоқ муддатда Ўзбекистон молия бозорининг омилларнинг ижобий таъсири шароитида кескин ривожланишини башорат қилса бўлади. Бунинг учун унда барча имкониятлар мавжуд.

Саволлар

1. Ўзбекистон молия бозорини тартиблаштириш хусусиятлари ва модели қандай?

2. Ўзбекистон фонд бозорини тартиблаштиришнинг қандай муаммолари мавжуд?

Топшириқлар

1. Ўзбекистон молия бозорини тартиблаштириш механизми тўғрисида аналитик обзор тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет