4. Молия бозорларида давлат молия институтларининг
фаолияти ва роли
Умуман олганда, давлат молия бюджет ташкилотлари – бу молиянинг алоҳида фаолият соҳаси бўлиб, молия бозори орқали давлатнинг молиясини бошқариш негизида иқтисодий сиёсатни (монетар ва фискал) мамлакат иқтисодиёти манфаати йўлида амалга оширувчи молиявий институтлар ҳисобланади. Бундай институтларга Молия вазирлиги, Давлат Ғазнаси, Марказий банк, маҳаллий ҳокимият органлари, молия (ёки қимматли қоғозлар) бозорини тартиблаштирувчи ваколатли давлат органи (баъзи мамлакатларда бу орган молия бозори макрорегулятори (мегарегулятори) мақомига эга) киради. Уларнинг ҳар бири ўзига мос сиёсатни амалга ошириш мақсадида молия бозорида фаолият юритади.
Давлат молия институтлари фаолиятининг мақсади, вазифалари, функцияси, фаолият механизми, ҳосса ва хусусиятлари эвазига молия бозори таркибида алоҳида сегмент – давлат капитали ва ҳизматлари бозори фаолият юритади ва ривожланади. Бунда улар кредит-пул, бюджет-солиқ, инвестиция, эмиссия сиёсатларини юритувчи, демак давлатнинг молиявий инструментлари ва ресурслари билан боғлиқ операциялар институтлари ва давлат регулятори, давлатнинг молиявий ресурслари ва инструментлари аккумулятори ва мос равишда йирик инвестициялар манбаи, институционал инвестор, профессионал эмитент ва воситачи сифатида намоён бўлади.
Кўриниб турибдики, давлатнинг бўндай молия институтлари банклар, суғурта компаниялари ва инвестиция институтлари билан бирга молия бозорининг профессионал, ўта зарур, фойдали ва энг салмоқли на фақат қатнашчиларидан, балки регулятори ҳисобланади.
Бу эса молия бозорининг рисксизлилик, жалбдорлилик, барқарорлик, молиявий ҳавфсизлик даражасини кўтаришга, бошқа ҳар қандай қатнашчилари фаолиятининг кафолати сифатида, самарали инвестицион ҳажмини ва жараёни сифатини оширишга ҳизмат қилади.
Шундай қилиб, давлатнинг ваколатли молия институтлари умуман иқтисодиётда, хусусан молия бозорида қуйидаги ролларни бажаради:
- монетар (кредит-пул) ва бюджет-солиқ (фискал) сиёсатларини мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ўсиши йўлида уйғунликда таъминловчи регулятив институтлар;
- давлат эҳтиёжлари ва иқтисодиёт субъектлари учун пул, валюта, кредит, бошқа молиявий инструментлар ва ресурслар билан боғлиқ операциялар бўйича профессионал тарзда фаолият юритувчи институтлар;
- молиявий ресурслар ва инструментлар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи;
- институционал инвестор (белгиланган тартибда);
- пул (фақат Марказий банк) ва давлат қимматли қоғозлари эмитенти (белгиланган тартибда);
- ваколатли давлат компаниялари (масалан, Марказий депозитарийси, бюджетдан ташқари фондлари ва ҳ.к. компаниялари) ва ташкилотлари (Давлат мулки Қўмитаси, Давлат солиқ ва божхона Қўмиталари, ташқи иқтисодий фаолият вазирлиги ва ҳ.к.) орқали молия бозорига регулятив таъсир қилувчи ва профессионал ҳизмат кўрсатувчи институт ва ҳ.к.
Молия бозорида давлат ўзининг қимматли қоғозлари эмитенти ва зарур объектларни молиялаштирувчи сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
- жорий бюджет дефицитини (камамадини) молиялаштириш;
- аввал чиқарилган қарз мажбуриятларини сўндириш;
- давлат бюджетининг касса ижросини таъминлаш;
- солиқ тўловларининг нотекис тушумини текислаш;
- тижорат банкларини ликвид резерв активлар билан таъминлаш;
- давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилаётган мақсадли лойиҳа дастурларини молиялаштириш;
- ижтимоий аҳамиятга эга ташкилот ва муассасаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳ.к.
Айтиш жўизки, пул эмиссияси ҳам давлат сиёсатининг инструменти (солиққа тортиш даражаси ва давлат ҳаридлари сингари) ҳисобланади. Ушбу функцияни Марказий банк амалга оширади. Бунда у қуйидаги регулятив инструментларда фойдаланади: очиқ молия бозорларидаги операциялар, банклар учун мажбурий резерв миқдорини белгилаш, қайта молиялаштириш ставкасини ўрнатиш.
Умуман олганда, давлат ўз ҳаражатларини молия бозори орқали қуйидаги уч усул билан молиялаштириши мумкин: солиқ тушумларини ошириш, аҳолидан қарз маблағларини жалб қилиш, қўшимча пул чиқариш (инфляция ҳавфини ҳисобга олган ҳолда).
Саволлар
1. Давлат молия институтларининг молия бозоридаги қандай фаолият турларини биласиз?
2. Давлат молия институтларининг молия бозоридаги роли нимадан иборат?
Топшириқлар
1. Ўзбекистон давлат молия институтларининг миллий молия бозордаги ролини таҳлил қилинг.
2. Терминлар луғатини тузинг.
5. Молия бозорларида халқаро молия институтларининг
фаолияти ва роли
Умуман олганда, халқаро молия ташкилотлари – бу жаҳон молияси-нинг интеграллашган фаолият соҳаси бўлиб, жаҳон ва миллий молия бозор-лари орқали иқтисодий, молиявий, савдо, ижтимоий жабҳаларда жаҳон гло-баллашуви йўлида амалга оширувчи молиявий институтлар ҳисобланади. Бундай институтларга Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) ҳузуридаги Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Умумжаҳон савдо ташкилоти, Халқаро валюта фонди киради. Шулар қаторида бошқалари ҳам мавжуд: Европа банки, Осиё банки, Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), IOSCO ва ҳ.к. Халқаро даражадаги трансмиллий корпорациялар, холдинглар, молия-саноат гуруҳлари ҳозирда санаб ўтилган ташкилотлар билан бирга жаҳон молия бозорининг асосий қатнашчиларидан ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўзига мос фаолиятни амалга ошириш мақсадида молия бозорларида фаолият юритади.
Халқаро молия институтлари фаолиятининг мақсади, вазифалари, функцияси, фаолият механизми, ҳосса ва хусусиятлари эвазига молия бозор-лари таркибида алоҳида сегмент – халқаро капитали ва ҳизматлари бозори фаолият юритади ва ривожланади. Бунда улар давлатларнинг кредит-пул, бюджет-солиқ, инвестиция, эмиссия сиёсатларини юритилишида, демак давлат ва ўзларининг ҳамда бошқа субъектларнинг молиявий инструмент-лари ва ресурслари билан боғлиқ операциялар институтлари ва маълум маънода халқаро регулятор, халқаро молиявий ресурслар ва инструментлар аккумулятори ва мос равишда йирик инвестициялар манбаи, институционал инвестор, профессионал эмитент ва воситачи сифатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, халқаро молия институтлари умуман жаҳон иқтисодиётида, хусусан молия бозорларида қуйидаги ролларни бажаради:
- жаҳонда глобаллашув жараёнлари ривожланишини таъминловчи ва давлатларнинг бозорларига ташқи омил сифатида таъсир кўрсатувчи институтлар;
- жаҳон молия бозори қатнашчилари сифатида валюта, кредит, бошқа молиявий инструментлар ва ресурслар билан боғлиқ операциялар бўйича профессионал тарзда фаолият юритувчи институтлар;
- давлатлар томонидан мамлакатда монетар (кредит-пул) ва бюджет-солиқ (фискал) сиёсатларини халқаро глобаллашув қонуниятларига мос иқтисодий ва ижтимоий ўсиши йўлида уйғунликда таъминлашга ёрдам берувчи институтлар;
- халқаро миқёсда регулятив нормаларни белгиловчи институтлар;
- халқаро даражадаги молиявий ресурслар ва инструментлар аккумулятори, йирик халқаро инвестициялар манбаи;
- халқаро даражадаги институционал инвестор;
- халқаро қимматли қоғозлар эмитенти.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (ИҲРТ) қимматли бозорлари фаолиятини стандартлаштиришга оид халқаро ўттизлик гуруҳи тавсияларини (2003 йилдан бошлаб уларнинг сони 1985 йилдаги 9-тадан 20-тага етган) келтириш жоиз. Бу тавсиялар (қуйидаги жадвалларга қаралсин) асосан халқаро ҳисоб-китобларни, савдо операциялари ва депозитар ҳисобларни самарадаорлигини оширишга ва кўпроқ стандартлаштиришга, рисклар даражасини пасайтиришга йўналтирилган бўлиб ҳар бир мамлакатда марказий депозитарийни бўлишини кўзда тутади.
№
|
Тўққизта тавсия, 1985 йил
|
1а
|
Бозорнинг бевосита қатнашчилари (фонд биржасидаги брокерлар ва дилерлар) ўртасидаги битишувларни солиштириб текшириш Т+1 кунига амалга оширилиши зарур
|
1d
|
Битишувларнинг солиштирилиб бажарилган деталлари ҳисоб-китоблар тизими билан боғланган бўлиши лозим
|
2
|
Бозорнинг билвосита қатнашчилари (институционал инвесторлар ва битишувларнинг бошқа қатнашчилари) битишувлар деталлари бўйича тасдиққа Т+1 кунига эришиши лозим
|
3а
|
Ҳар бир мамлакат ривожланган ва самарали фаолият юритувчи ягона Марказий депозитарийсига эга бўлиши шарт.
|
3b
|
Депозитар инструментлар турининг сони иложи борича кенг бўлиши лозим
|
3c
|
Молиявий инструментлар максимал даражада дематериаллаштирилган бўлиши мақсадга мувофиқ
|
3d
|
Агар бир бозорда бир нечта ҳисоб-китоб-клиринг депозитарийлари бўлса, унда уларнинг фаолияти ва меъёрлари ўзаро мослаштирилган бўлиши лозим. Бундан мақсад – ҳисоб-китоблардаги рискларни пасайтириш ҳамда маблағлар ва ўзаро кафолатларни самарали ишлатилишига эришиш.
|
4
|
Ҳар бир мамлакатга ҳисоб-китоблар бўйича рискни пасайтиришни реал вақтдаги брутто ҳисоб-китоблар тизимини ёки Ламфалусси35 тавсияларига мос келувчи битишувлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини жорий ыилиш йўли тавсия этилади.
|
5
|
“Тўлов бўйича етказиш” тамойили қимматли қоғозлар билан боғлиқ битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар усули сифатида қўлланилиши лозим. Ушбу тамойил қуйидагича белгиланади: бир вақтнинг ўзида, оҳиригача, қайтарилиб олинмайдиган ва тезкор йўл билан қимматли қоғозларни бир кун ичида пулга узлуксиз асосда алмаштириш.
|
6
|
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битишувларни бажаришдаги пул тўловлари барча молиявий инструментлар бўйича бир ҳилда ва бозорлар бўйича “ўша кун ичидаёқ” маблағларни кўчириш тўғрисидаги келишув асосида амалга оширилиши лозим.
|
7а
|
“Кунлик бажарилиш тизими” барча бозорларда қабул қилиниши лозим.
|
7b
|
Битишувларни натижавий бажарилиши Т+3 кундан кечикмасдан содир этилиши лозим.
|
8а
|
Қимматли қоғозлар бўйича битишувларга оид ҳисоб-китобларни тезлаштирувчи усул сифатида қимматли қоғозларни қарзга беришни қўллаб-қувватлаш лозим.
|
8b
|
Ушбу амалиётни чекловчи қонуний ва фискал тўсиқларни олиб ташлаш лозим.
|
9а
|
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар бўйича ҳужжат алмашинуви учун стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот стандартлари (ISO 7775) қабул қилиниши лозим.
|
9b
|
Мамлакатлар ISO 6166 стандартига мос равишда қимматли қоғозларни нумерациялашнинг ISIN тизимини қўллаши лозим.
|
Манба: Хоруджий Сергей, http://www.horuz.narod.ru/f r N2R2000. htm.
№
|
20-та тавсия, 2003 йил.
|
|
Ўзаро мос операциялар глобал тармоғини тузиш.
| -
|
Автоматлаштирилган коммуникацияларни жорий қилиш асосида қоғозли ҳужжатлар алмашинувини йўқ қилиш.
| -
|
Маълумотлар стандартлари ва протоколларини гармонизациялаштириш.
| -
|
Информацияни очиб беришнинг тавсия этилаётган стандартларини ишлаш чиқиш ва жорий қилиш.
| -
|
Турли ҳисоб-китоб депозитар тизимлар ва улар билан боғлиқ тўлов ва дилинг тизимлари ўртасидаги вақт оралиқларини синхронлаштириш.
| -
|
Институционал инвесторлар битишувлари бўйича солиштириб текширишни автоматлаштириш ва стандартлаштириш.
| -
|
Марказий ҳисоб-китоблар ташкилотларидан фойдаланишни кенгайтириш.
| -
|
Ҳисоб-китобларни тезлаштириш учун қимматли қоғозлар бўйича қарз ва гаровга беришни руҳсат этиш.
| -
|
Активлар бўйича ҳизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш ва стандартлаштириш. Бу ўз ичига қуйидагиларни олади: корпоративные ҳаракатлар, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, норезидентлар томонидан қимматли қоғозларга эгалик қилишни чеклаш.
|
|
Рискларни юмшатиш.
| -
|
Клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш.
| -
|
Ҳисоб-китоб ва депозитар ташкилотлар мижозларининг рискларини бошқарилилишини кучайтириш.
| -
|
Активларни бир вақтнинг ўзида ва натижавий кўчиришни ҳамда уларга осон эга бўлишни таъминлаш.
| -
|
Форс-мажор ҳолатларда фаолиятни самарали режалаштириш ва амалга оширилишини таъминлаш.
| -
|
Тизимли аҳамиятга эга бўлган ташкилотларда мумкин бўлган носозликларни мавжуд эканлигига эътибор бериш лозим.
| -
|
Контрактларни мажбурий бажариш эҳтимолини баҳолашни кучайтириш.
| -
|
Қимматли қоғозларга бевосита (тўғри) ва билвосита эгалик бўйича қонуний аниқликни ошириш.
| -
|
Натижавий неттинг тартибини ва битишувни ниҳоясига етказмаслик чоғида вужудга келувчи зарарни баҳолашнинг ривожланган тизимини тан олиш ва қўллаб-қувватлаш.
|
|
Бошқарилиш даражасини ошириш
| -
|
Клиринг ва депозитарий ташкилотлари раҳбарлари томонидан тегишли малака ва тажрибага эга бўлган шахсларни тайинланилишини таъминлаш.
| -
|
Клиринг ва ҳисоб-китоб тармоқларига эркин киришни таъминлаш.
| -
|
Ҳисоб-китоб ва депозитар ташкилотлар муассислари манфаатларига нисбатан мажбурий ва самарали диққат-эътиборни таъминлаш.
| -
|
Ҳисоб-китоб ва депозитар операцияларни амалга оширувчи ташкилотларни мунтазам мувофиқлаштириш ва назорат қилинилишини рағбатлантириш.
|
Жадваллардан кўриниб турибдики, бу тавсиялар молия бозорлари сифати ва самарадолигини оширишга қаратилган.
Умуман олганда, барча халқаро молия институтларининг фалият матлаби миллий молия тизимларини барқарорлаштириш ва глобаллашув сари ривожлантиришга қаратилган.
Саволлар
1. Халқаро молия институтлари молия бозорларида қандай фаолиятлар юритади?
2. Халқаро молия институтларининг молия бозоридаги роли нимадан иборат?
3. Халқаро ўттизлик гуруҳининг 20 тавсияси нимага керак?
4. Қандай йирик халқаро молия институтларини биласиз?
Топшириқлар
1. Асосий халқаро молия институтларининг инвестицион фаолиятини таҳлил қилинг.
2. Халқаро молия институтларининг регулятив фаолиятини тавсифланг.
3. Терминлар луғатини тузинг.
МАВЗУ-7 . МОЛИЯ БОЗОРИ САВДО ТИЗИМЛАРИ, УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА РОЛИ
Режа:
1. Молия бозорларининг савдо тизимлари ва уларнинг
иқтисодиётдаги роли.
2. Биржалар ва уларнинг фаолияти.
3. Электрон савдо тизимлари ва уларнинг фаолияти.
Ҳозирда молия бозори савдо тизимлари – молиявий инструментлар-нинг (пул, кредитлар, валюта, қимматли қоғозлар) бозор муомаласи жараёнларини ташкиллаштирувчи шакллар, усуллар ва нормалар (тегишли тартиб-қоидалар, қонуний-меъёрий ҳужжатлар), традициялар (жумладан этик нормалар), тамойиллар ҳамда ушбу жараёнларни нормал кечишига ҳизмат кўрсатувчи профессионал қатнашчилар мажмуасидан иборат мураккаб савдо индустрия сифатида ташкиллашган бозор механизми.
Молия бозорининг савдо тизимларини молиявий инструментлар тури бўйича қуйидагича ажратиш мумкин:
- қимматли қоғозлар савдоси тизимлари;
- пул воситалари (масалан, пластик карточкаларнинг турли ҳиллари) ва валюта (ҳорижий ЭКВ) савдоси тизимлари;
- кредитлар савдоси тизимлари;
- суғурта инструментлари (полислари) савдоси тизимлари;
- молиявий (валюта) қийматга эга бўлган антиквариат ва ювелир буюмлари, қимматбаҳо металл ва тошлар ҳамда ноёб (камёб) элементлар (радиактив) савдоси тизимлари.
Пул воситлари савдоси банклар томонидан амалга оширилади. Бунда банкларнинг маҳсулотлари савдо марказлари (уйлари) ҳам бўлиши мумкин.
Валюталар савдоси тизими мисолида FOREX халқаро электрон тизимини ва валюта алмаштириш шаҳобчалари мажмуасини келтириш мумкин.
Кредит ресурслари банклараро кредит бозорларида савдо қилинади, банклар ва кредит ташкилотларида (иттифоқларида) олди-бердиси амалга оширилади.
Суғурта полислари суғурта компаниялари томонидан андеррайтерлар ва агентлар ёрдамида сотилади.
Валюта қийматига эга бўлган антиквариат ва ювелир буюмлари маҳсус аукционларда савдо қилинади. Бунда ломбардлар ҳам иштирок этади.
Қимматбаҳо металл ва тошлар ҳамда ноёб элементлар маҳсус аукционларда савдо қилинади.
Молия бозорининг энг катта савдо тизмларидан қимматли қоғозлар (фонд) биржалари ва биржадан ташқари электрон савдо тизимлари ҳисобланади. Булардан ташқари қимматли қоғозлар бозорида маҳсус фонд дўконлари, Интернет-брокер (Интернет-трейдер) тармоқлари, “чакана кўча” ва/ёки андеррайтерлик (чакана савдо) тармоқлари мавжуд.
Қимматли қоғозлар бозорида ва унинг савдо тизимларида турли битимлар тузилади. Бундай битимлар доирасида турли операциялар бажарилади.
Инвесторлар томонидан сотиб олинган кимматли қоғозлар биржа бозорлари ва биржадан ташқари бозорларда қайта сотилиши мумкин. Инвесторлар қимматли қоғозларга доир битимларни қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари орқали ҳам, мустақил ҳолда ҳам амалга оширишлари мумкин.
Хусусийлаштириш жараёнида акцияларга оид битимлар биржадан ташқари бозорда мустақил суръатда, инвестиция воситачилари иштирокисиз ҳукумат белгилайдиган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг қимматли қоғозлар бозорида операцияларни амалга оширишларига улар тегишли лицензияга эга бўлсалар рухсат этилади.
Қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган ва уларнинг нархи, эгаси, даромад келтириш даражаси ўзгариши, шунингдек қимматли қоғозлар юзасидан қилинадиган ўзаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ ҳар бир битим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Фонд биржалари, фонд бўлимини ташкил қилган бошқа биржалар ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси савдоларида тузилган қимматли қоғозлар бўйича битимлар улар томонидан тасдиқланган ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган қоидаларга асосан рўйхатга олинади.
Ташкилий йўсинда йўлга қўйилган бозорда олди-сотди битимлари тузиш чоғида битим тузиш ва унга оид ҳисоб-китоблар санаси ўртасидаги вақт қимматли қоғозлар бўйича савдолар ташкилотчиси қоидалари, бошқа ҳолларда эса олди-сотди шартномалари асосида белгиланади. Белгиланган муддатлар бузилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва етказилган зарар учун битимнинг айбдор томони, агарда унинг айбдор эканлиги аниқланса, жавобгарлигига сабаб бўлади.
Қимматли қоғозлар бозорида савдоларни ташкил этиш маълум тартиб ва хусусиятларга эга.
Қимматли қоғозлар бозорида савдоларни ташкил этиш фонд биржалари, қонун хужжатларига мувофиқ фонд бўлимини ташкил қилган бошқа биржалар ҳамда қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолар ташкилотчилари томонидан тегишли лицензия асосида амалга оширилади.
Акциялар ва корпоратив облигациялар билан шунингдек, уларнинг ҳосилалари юзасидан биржа савдоларини ташкил қилиш фонд биржалари, ҳамда марказлаштирилган тизимда қимматли қоғозларни ягона котировкасини таъминловчи, битимлар юзасидан ҳисоб ва ҳисоботни ягона тартибини таъминловчи фонд бўлимини ташкил қилган бошқа биржалар томонидан амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозорида (савдо тизимларида) нарҳлар котировкаси қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар нархини котировкалаш фонд биржалари томонидан марказлаштирилган тартибда, шунингдек биржадан ташқари бозорда дилерлар томонидан амалга оширилади.
Фонд биржалари қимматли қоғозлар нархини котировкалашни битим нархини, қимматли қоғоз курсини, қимматли қоғоз бўйича талаб ва таклиф нархини қайд қилиш, нархларнинг энг баланд ва энг паст даражаларини аниқлаш орқали амалга оширадилар.
Нархларни эмитентларнинг ўзлари котировкалашига йўл қўйилмайди.
Умуман олганда, қимматли қоғозлар бозорида савдо операциялари тўрт босқичда амалга оширилиши мумкин:
- битишувни (шартномани) тузиш;
- тузилган битишув параметрларини текшириш (солиштириш);
- қимматли қоғозлар бўйича клирингни амалга ошириш;
- битишув талабларини оҳиригача ижро қилиш (тўловни амалга ошириш ва қимматли қоғозларни янги эгасига бериш). Ушбу босқич ҳисоб-китоб тизими томонидан амалга оширилади.
Фонд бозори савдо тизимларида қимматли қоғозларнинг турларига қараб улар бўйича савдо шакллари, усуллари, методлари ва механизмлари маълум даражада фарқланиши мумкин. Шу муносабат билан савдо тизимларини қуйидагича таснифлаш мумкин:
- эмиссияланувчи қимматли қоғозлар савдоси тизими;
- эмиссияланмайдиган қимматли қоғозлар савдоси тизими;
- базавий қимматли қоғозлар савдоси тизими;
- базисли қимматли қоғозлар (деривативлар, яъни ҳосилавий қимматли қоғозлар) савдоси тизими;
Савдо тизимларини қимматли қоғозлар бозори сегментлари бўйича ҳам таснифлаш мумкин:
- бирламчи бор жойлаштириладиган қимматли қоғозлар савдоси тизими (бирламчи бозор савдо тизими);
- иккиламчи бозор (спекулятив) савдо тизими.
Ушбу савдо тизимлари биржавий ва биржадан ташқари бозорларда мужассамлашган.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, савдо тизимлари молия бозорида муҳим роль ўйнайди. Уларнинг бу роли ўзларида молия бозорининг барча қатнашчилари учун молиявий инструментлар бўйича самарали савдо жараёнини ташкиллаштириш, унда етарли ва қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу жарёнда объектив бозор нарҳларни белгилаш билан ифодаланади.
Савдо тизимлари қуйидаги вазифаларни бажаради:
- ҳар бир савдо қатнашчисига бозордан алоҳида жой ажратиб бериш;
- нарҳ-навонинг мувозанат ва объектив даражасини арбитраж асосида аниқлаш;
- савдо жараёнида тарафлар томонидан савдо ижросини аниқ, тўлиқ, ўз вақтида ва кафолатли бажарилишини таъминлаш;
- савдоларни очиқлик ва ошкоралик асосида ташкиллаштириш;
- савдо қатнашчилари томонидан этик нормаларга ва кодексига риоя қилинишини таъминлаш.
Савдо тизимларининг функцияси – бу ўзи орқали молиявий ресурсларни самарали ва объектив нарҳларда иқтисодиёт субъектлари ўртасида тақсимланишини ва қайта тақсимланишини таъминлаш.
Биржа товари – биржа савдоси объекти бўлиб, унинг сифатида турли стандартланган ва сертификатланган товарлар бўлиши мумкин, масалан, қимматли қоғозлар, ҳом-ашёлар, мулк, кредит, валюта ва ҳ.к.
Савдо тизимлари томонидан товарларга маълум талаблар қўйилади: стандартлилик, бир ҳил сифат (сертификатланган), бир товарни бошқа партиядагиси билан алмашувчанлиги, товарнинг миқдор ўлчамлилиги.
Савдо механизми товарнинг объектив (реал) нарҳини (баҳосини, котировкасини) талаб ва таклифга боғлиқ тарзда белгилайди.
Умуман олганда, молия бозори савдо тизимлари товарларнинг сифат даражасини бозор савдоси қатнашчилари томонидан савдо жараёнида барқарорлигини таъминланилишини тартиблаштиради.
Саволлар
1. Молия бозори савдо тизими тушунчаси қандай талқин қилинади?
2. Савдо тизимларининг қандай турларини биласиз?
3. Қандай савдо тизимларида қандай битишувлар тузилади?
4. Савдо тизимларида операцияларнинг қандай босқичлари мавжуд?
5. Савдо тизимлари қайси белгилар бўйича таснифланади?
6. Савдо тизимларининг вазифалари ва функцияси нималардан иборат?
7. Молия бозори савдо тизимларининг садо объектлари бўлиб нималар ташкил этади?
8. Товарларга қандай талаблар қўйилади?
9. Котировка нима?
Топшириқлар
1. Жаҳон молия бозори савдо тизимлари ва уларнинг товарлари муомаласи тўғрисида электрон презентация тайёрланг.
2. Терминлар луғатини тузинг.
Достарыңызбен бөлісу: |