I-боб. Молия бозори асослари режа



бет10/13
Дата13.06.2016
өлшемі1.51 Mb.
#132208
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

2. Биржа рисклари

Биржадаги аукцион савдосининг биринчи туридаги жараённи кўрамиз.

Сотувчи брокер (трейдер) маклериатга маълум бир турдаги, миқдордаги ва нарҳдаги қимматли қоғозларини сотиш тўғрисидаги аризавий топшириғини (талабни) тақдим этади. Савдо жараёнида сотувчининг навбати келгач, маклер бу талабни эълон қилади. Бунда икки ҳолат вужудга келиши мумкин:


  1. Бирамасига бир нечта потенциал ҳаридор (сотиб олувчи брокер) мавжуд бўлиши. Бу ҳолатда савдони олиб борувчи маклер токи биргина талабгор ҳаридор қолмагунича нарҳни маълум бир қадамда кўтариб боради;

  2. Қачонки талабгор ҳаридор бўлмаса, унда биринчи ҳолатдагисига тескари аукцион бўлиши мумкин. Бунда сотувчининг ҳоҳишига қараб унинг қимматли қоғозларини нарҳи потенциал ҳаридорни қониқтирадиган миқдоригача пасайтирилиши мумкин. Агар аукционда оҳирги таклиф қилинган нарҳ ҳеч бир ҳаридорни қониқтирмаса, унда сотувчи қоғозларини савдодан чиқаради.

Ушбу жараёнга диққат қилинса, унда қуйидаги рисклар намоён бўлишини кўриш мумкин.

Келишилган ноҳалол операциялар бўйича рисклар. Бир операторга (одатда янги иш бошлаган брокерга) бир вақтнинг ўзида бир нечта (камида иккитаси) бир-бири билан гуруҳга ташкиллашган брокерларга қарши ишлаш анча мушкул бўлади. Бунда бундай гуруҳ бир брокерни арзонроқ сотишга ёки қимматроқ сотиб олишга мажбур қиладиган ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Бунда гуруҳдаги брокерлардан бири бошқаси билан олдиндан келишган тарзда сотувчи ёки ҳаридор операторнинг (брокернинг) савдо жараёнига қўшилишиб, савдони ошиб ёки пасайиб борувчи аукционга айлантиради, натижада операторни арзонроқ сотишга ёки қимматроқ сотиб олишга мажбур қилади. Бундай ўйинни олдиндан пайқаш жуда қийин бўлганлиги сабали, оператор учун аукционда яққол риск вужудга келади. Айтиш керакки, ўйин бошланишидан олдинроқ ташкиллашган гуруҳ брокерлари ўз мақсадларини амалга ошириш учун (операторга нисбатан) олдиндан ҳубфиявий равишда бир-бирлари билан фиктив битишувлар тузиб оладилар ва савдо жараёнида фиктив (олдиндан келишилган паст ёки юқори) нарҳларда ҳар бир лот бўйича операциялар бажариб, операторнинг навбати келгунча уни чалкаштириб, берадиган нарҳини назорат қилиб борадилар, натижада уни ўз мақсадларига бўйсундирадилар. Агар бунда гуруҳ брокерлари оператордан акцияларни пастроқ нарҳда сотиб олмоқчи бўлсалар, унда бозорда сунъий равишда “штиль” (сокинлик) ҳолатини (яъни, ҳаридорлар камёблигини) ҳосил қиладилар. Агар ўз акцияларини операторга қимматроққа сотмоқчи бўлсалар – бозорда сунъий “фаоллик” ҳолатини содир қиладилар.

Ташкиллашган гуруҳ фаолиятидан кўриниб турибдики, гуруҳ брокерлари ўзаро олдиндан фиктив битишувлар тузиб, биржада ёлғон (фиктив битишувга асосланган) операциялар амалга ошириш рискини келтириб чиқардилар. Бу риск эса натижада оператор зиммасига ўтди.

Яна шуни ҳам сезиш мумкинки, гуруҳ брокерлари бир вақтнинг ўзида бозордаги нарҳлар бўйича манипуляция қилдилар, натижада бозорни манипуляция қилиш риски вужудга келди.

Ташкиллашган гуруҳ ҳаракатларининг барчасидан, ўз навбатида, барча бошқа биржа қатнашчилари учун ёлғон информация риски ҳам келиб чиқишини пайқаш қийин эмас.

Юқорида кўрсатилган биржа савдосида учраши мумкин бўлган рисклардан ташқари унда (бозорнинг ҳисоб-китоб ва депозитарий тизимлари яхши ривожланмаган бўлса) клиринг ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ ҳисоб-китоблар жараёнида вужудга келувчи рисклар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бундай рискларга (уларнинг келиб чиқиш манбаларига қараб) қуйидагиларни киритиш мумкин.

Ликвидлилик риски (ингл, liquidity risk) – қимматли қоғозлар сифатини баҳолашдаги ўзгариши туфайли уларни сотиш чоғида пайдо бўлувчи йўқотишлар билан боғлиқ риск.

Етказиб берилиши риски – савдо содир бўлганидан кейин сотувчидаги қимматли қоғозларни ҳаридорга ўз вақтида етказиб бермаслик риски.

Операцион риск – савдо вақтида компьютер тизимидаги носозликлар ёки биржа персонали ишини паст сифати эвазига содир бўладиган йўқотишлар билан боғлиқ риск.

Клиринг риски – савдо вақтида клиринг тизимидаги камчиликлар ва ҳисоб-китоб технологиясини бузиш эвазига содир бўладиган йўқотишлар билан боғлиқ риск.

Қоплаш бўйича зарар кўриш риски (ингл, replacement cost risk) – учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларни савдо жараёнида сотувчига тегишли пул маблағларни ололмаганлиги эвазига қоплай олмаслик риски.

Қарзнинг асосий суммасини йўқотиш риски (ингл, principal risk) – савдо натижаси бўйича бир вақтнинг ўзида сотилган қимматли қоғозлар бўйича пул тўлови ва уларни ҳаридорга етказиб берилмаслик эвазига содир бўлувчи йўқотишлар билан боғлиқ риск. Бундай риск сотувчининг тўлов қобилиятини йўқотиши ҳолатида рўй бериши мумкин. Бу риск “тўлов натижасига кўра етказиш” тамойили асосида йўқотилиши мумкин.

Саволлар

1. Аукцион рисклари қандай тавсифланади?

2. Электрон савдо рисклари қандай тавсифланади?

3. Операцион ва соҳта битишув рисклари нима?

4. Бозорда манипуляция риски нимани англатади?

5. Қайси рискларни бартараф қилиш мумкин?



Топшириқлар

1. Биржа рисклари тўғрисида электрон презентация тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.

3. Инвестицион портфеллар

Инвестициялар портфели – маълум бир мақсадли инвестицион сиёсат асосида шакллантирилган молиявий инструментлар тўплами. Портфеллар жамғарма ва капитални жамлаш воситаси сифатида намоён бўлади.

Инвестициялар портфелининг асосий мақсади – инвесторлар маблағини молиявий инструментларга (қимматли қоғозларга) йўналтириш асосида режалаштирилган даромадни паст (юқори) рискларда олиш.

Портфелнинг мазмуни – бир тўпламга жамланган қимматли қоғозлар бўйича инвестор учун қулай ва зарурий инвестицион шароитларни яхшилаш бўлиб, унда бу тўпламдаги қоғозларда инвесторнинг инвестицион сиёсати мақсад-вазифаси доирасида яратилган ушбу шароитлар талабларига жавоб берувчи инвестицион ҳоссалар шакллантирилади. Бундай ҳоссаларни алоҳида олинган бир турдаги қимматли қоғоз доирасида таъминлаб бўлмайди, фақат уларнинг комбинациясидагина шакллантирилиши мумкин.

Умуман олганда, портфелни шакллантириш, таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда оптималлаштириш асосида таркибини қайта кўриб чиқиш жараёнида унинг талаб қилинган параметрларига мос келадиган янги инвестицион сифати ҳоссасига эришилади. Бунда бу жараённи умуман олганда портфелни бошқариш деб тушуниш мумкин. Инвестициялар портфели шундай инструментки, унинг самарали бошқарилиши асосида инвесторни талаби доирасида қониқарли даромаднинг барқарор миқдори минимал рисклар даражасида таъминланиши мумкин.

Инвестициялар портфели бўйича олинадига даромадни портфел таркибига кирган маълум даражада рискли молиявий инструментлар тўпламидан шаклланувчи ялпи даромад дейилади. Шу муносабат билан ҳар қандай портфелда даромад ва риск ўртасидаги миқдорий мувофиқлиги муаммоси вужудга келади. Бу муаммо портфелни самарали бошқариш эвазига ҳал қилинади. Айтиш жоизки, бу муаммони ечиш учун лозим бўлган умумий схемани тез топиш мумкин бўлсада, лекин уни оҳиригача тўлиқ ечимига келиш мумкин эмас.

Молиявий инструментларнинг инвестицион сифатига қараб, турли таркибдаги портфелларни шакллантириш мумкин. Портфел бўйича инвесторни қизиқтирган даромад ва инвестор учун қабул қилиниши мумкин бўлган риск ўртасидаги баланс даражасига қараб, портфел турини аниқлаш мумкин.

Демак, портфел тури – даромад ва риск нисбатига асосланган портфел характеристикаси. Портфелни турларга таснифлашда муҳим белги қилиб ундан қайси усул ва қандай манба бўйича даромад олинганлиги олинади, яъни курс баҳосини ўсиши ёки дивидендлар, фоиз даромадларнинг жорий тўловларими (8.4.1 расмга қаралсин).






Ўсувчан портфел курс баҳоси ўсиб борувчи компаниялар акцияларидан шаклланиб, унинг мақсади – дивидендлар олиш билан бирга портфелнинг капитал баҳосини ўсиши.

Агрессив ўсувчан портфел капитални максимал ўсишига қаратилган бўлиб, унга асосан ёш, тез ўсувчан, юқори рискли, лекин шу билан бирга юқори даромадлар келтирувчи компаниялар акциялари киради.

Консерватив ўсувчан портфел паст рискли бўлиб, ўз таркибини асосан йирик, танилган компаниялар акциялари билан шакллантиради. Бунда акциялар курс баҳоси барқарор суръатлар билан ўсувчан бўлади.

Ўртача ўсувчан портфел агрессив ва консерватив портфелларнинг омуҳтаси бўлиб, унга узоқ муддатга олинган ишончили молиявий инструментлар билан бирга таркиби тез (даврий) янгиланиб борувчи рискли инструментлар ҳам киради. Бунда ўртача ўсиш ва қониқарли риск даражаси кафолатланади.

Даромад портфели фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги юқори жорий тўловлар олишга қаратилган бўлиб, асосан курс баҳоси камроқ ўсувчан, лекин меъёр даражасида рискли ва юқори даромад тўловли корпоратив қимматли қоғозлардан таркиб топади.

Мунтазам даромадли портфел рискнинг минимал даражасида ўртача даромад келтирувчи юқори ишончли инструментлардан таркиб топади.

Даромадли инструментлардан иборат портфел рискнинг ўртача даражасида юқори даромад келтирувчи қимматли қоғозлар ва юқори даромадли корпорациялар облигацияларидан таркиб топади.

Ўсувчан ва даромад портфел фонд инструменларининг курс баҳосини тушиб кетиши ва кичрайиб кетадиган фоиз ва дивиденд тўловлари сабабли фонд бозорида мумкин бўлган йўқотишларни олдини олиш учун шакллантирилади.

Иккала манбага йўналган портфел ўз эгасига инвестиция қилган капитали бўйича юқори даромад келтирувчи активлардан таркиб топади. Ушбу ҳолда иккал манбага йўналган инвестиция фондлари қимматли қоғозлари ҳақида фикр юритилмоқда бўлиб, улар ўзларининг икки турдаги акцияларини чиқаради: биринчиси – юқори даромад келтирувчилари, иккинчиси – капитал курс баҳоси ўсишини таъминлайди.

Баланслаштирилган портфел ўзида на фақат даромадларни, балки рискларни ҳам ўзаро баланслаштирилганини назарда тутади. Баланслаштирилган портфеллар маълум пропорцияда курс баҳоси ўсувчи ва юқори даромадли қимматли қоғозлардан таркиб топади.



Агар портфеллар турини инвестор учун маъқул бўлган рисклар даражаси бўйича таснифланса, унда портфеллар тури тўрт ҳил бўлиши мумкин: консерватив, меъёрли-агрессив, агрессив и норационал. Демак, инвесторнинг ҳар бир турига унга мос бўлган портфел тури тўғри келади: юқори даражада ишончли, лекин паст даромадли; диверсификацияланган; рискли, лекин юқори даромадли, тизимсиз (8.4.1 жадвалга қаралсин).
Жадвал 8.4.1.Инвестор тури ва портфел тури ўртасидаги боғлиқлик

Инвес-тор тури

Инвестиция мақсади

Риск да-ражаси

Қимматли қоғоз тури

Портфел тури

Консер-ватив

Инфляция-дан ҳимоя

Паст

Давлат қимматли қоғоз-лари, йирик эмитентлар акциялари ва облига-цилари

Юқори ишончли, лекин паст даромадли

Меъёрли-агрессив

Узоқ муд-датга капи-тал қўйиш ва унинг ўсиши

Ўртача

Кичик улушда давлат қимматли қоғозлари, катта улушда йирик ва ўртача, лекин бозор тарихига эга ишончли эмитентлар қоғозлари

Диверси-фикация-ланган

Агрессив

Спекулятив ўйин, қўйил-ган маблағ-ларни тез ўсиши имкони

Юқори

Унчалик катта бўлмаган эмитентларнинг юқори даромадли қоғозлари, венчур компаниялар ва ҳ.к. қоғозлари.

Рискли, лекин юқори даромадли

Нораци-онал

Аниқ мақсадлар йўқ

Паст

Иҳтиёрий равишда танлаб олинган қимматли қоғозлар

Тизимсиз

Портфелларни таснифлашда уларнинг тузилмасини ташкил этувчи белгилар сифатида қуйида келтирилган инвестицион сифат кўрсаткичлари асосида портфел таркибида турли инвестицион активлар бўлиши мумкин (8.4.2 расмга қаралсин).

Ликвидлилик портфелнинг инвестицион сифати тариқасида портфелни тез вақтда баҳоси йўқотилмасдан пул маблағларига айлантирилишини англатади. Пул бозори портфели энг ликвид ҳисобланади.

Пул бозори портфели – асосий мақсади капитални тўлиқ сақлаб қолишга йўналтирилган портфеллар тури бўлиб, унинг таркибига кўпроқ пул маблағлари ва тез сотиладиган активлар киради.

Такидлаш жоизки, “қимматли қоғозлар” билан ишлашнинг асосий қоидаларидан бири қуйидагини ифодалайди: “қимматли қоғозларга барча маблағларни қўйиш мумкин эмас, балки келажакда беҳоста тўсатдан вужудга келувчи инвестицион масалаларни ечиш учун бўш маблағлар заҳирасига эга бўлиш лозим”. Ушбу қоида “қимматли қоғозлар билан ишлашнинг олтин қоидаси” деб юритилади. Бундай масалаларни ечишда маълум ҳаражатлар мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори фоиз ставкасига боғлиқ бўлади ва портфелнинг барқарорлигини ҳаражатлар бўйича таъминлайди.



Қисқа муддатли фондлар портфеллари ҳам юқори ликвилилик даражасига эга бўлиб, улар таркибига пул бозорида муомалада бўлувчи қисқа муддатли қимматли қоғозлар киради. Бундай портфеллар қисқа муддатлди давлат (жумладан муниципал) қоғозларидан ташкил топган бўлса, унда улар солиқлардан озод қилинган ҳисобланади.

Портфелга нисбатан риск омили – маълум портфел-инвестицион жараён билан боғлиқ бўлган нетто пул оқимининг ўзгарувчанлиги.

Портфелдаги қимматли қоғозлар баҳосининг ўзгаришига олиб келувчи қуйидаги уч сабабни кўрсатиш мумкин:

1. Эмитентнинг кредит баҳоси ва ундан куталадиган қайтим нормаси яхшиланади ёки ёмонлашади.

2. Агар бозор параметрлари (кутилаётган қайтим нормаси ва кредит баҳо) ўзгармас қолса, лекин облигациялар бўйича мажбуриятлар ижроси муддати яқинлашса, унда қоғозлар (агар уларнинг нарҳлари рағбат ёки дисконта доирасида бўлса) нарҳи ўзгариб туради (ёки юқорига сакрайди ёки пастга тушади).

3. Кутилаётган қайтим нормаси ўзгаради, бу эса ўзгармас купонли инструментлар нарҳини корректировка қилишга олиб келади.

Айтиш жоизки, 8.4.2 расмда келтирилган бошқа портфел турлари уларга кирган инвестицион активларнинг ва уларни эмитентлари турлари, ҳосса ва хусусиятлари ҳамда инвесторларга берадиган қонуний хуқуқ ва имкониятлар билан белгиланади.

Юқорида келтирилган портфеллар турлари мазмунидан уларни сифат нуқтаи назаридан шакллантиришнинг тамойилларини идрок қилиш қийин эмас.



Саволлар

1. Қимматли қоғозлар портфели нима?

2. Портфелларни қандай турларини биласиз?

Топшириқлар

1. Портфеллар тўғрисида электрон презентация тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.

4. Инвестицион портфелни шакллантириш асослари

Портфелли инвесторлар ўз портфелларини шакллантиришда олдиндан эҳтимолий равишда маълум рисклар даражасида режалаштирилган даромад миқдорини олиш мақсадни кўзлайдилар. Бунда улар ўз маблағларини жойлаштириш чоғида қуйидаги ишларни амалга оширадилар:

- инвестициялар портфелини шакллантириш учун керакли инвестицион активларни (объектларни) танлаш;

- ҳар бир молиявий инструментга (қимматли қоғозга) йўналтири-ладиган пул маблағлари ҳажмини аниқлаш;

- молия бозорини таҳлил қилиш ва портфелни шакллантириш стратегиясини белгилаш.

Портфелни шакллантириш – қимматли қоғозлар бозори ҳолатига ҳолис таъсирчан бўлган активлар гуруҳини танлаш жараёни. Бунда портфел инвесторлар қуйидаги асосий тамойилларга риоя қиладилар:

- қимматли қоғозлар бозорининг ҳозирги (жорий вақтдаги) ҳолатини аниқ белгилашдан қочиб, портфел ҳажмини аниқлашда узоқ муддатли истиқболни кўзлаш;

- активларнинг йирик пакетларини шакллантиришда (портфелга тўплашда) портфелли инвесторнинг фаолиятини қимматли қоғозлар бозорига таъсир кўрсатишини назарда тутиш;

- сиёсий, иқтисодий ва молиявий информацияга эга бўлишлик муваффақиятнинг асосий омили.

Инвестицион таҳлил назарияси таъкидлайдики, оддий диверсифика-циялашнинг асоси бўлган “туҳумларни бир саватга қўйманг” тамойили инвестицион маблағларни тармоқлар ва компаниялар ўрасида самарали тақсимланиши тамойилидан ҳеч қанча ёмон эмас.

Порфелни шаклантиришда қуйидаги ишлар кетма-кетлиги бажарилади:

1. Қуйидагилар таҳлил қилиниб дастлабки мониторинги ўтказилади (тўлиқ мониторинг тартиби 8.6-чи параграфда кенгроқ келтирилган):

- қимматли қоғозлар бозори, унинг сегментлари ва индикаторлари;

- эмитентларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари;

- қимматли қоғозларнинг инвестицион сифат кўрсаткичлари.

2. Дастлабки мониторинг (таҳлилий кузатиш) натижалари асосида қўйилган инвестицион мақсадга (масалан, юқори даромад олиш) мос келувчи портфелнинг бошланғич таркиби учун кам деганда акциялар ва облигация-ларнинг икки пакетини белгилаб олиш.

3. Режалаштирилган инвестицион маблағларни танлаб олинган пакетларга инвестицион мақсадга эришишни таъминловчи диверсификация тамойили асосида тақсимлаш. Бунинг учун қуйида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.

Фараз қилайлик, бозорда икки фирманинг акциялар ва/ёки облига-циялари мавжуд. Фирмалардан бир (Фирма 1) қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнаклар ишлаб чиқаради, иккинчиси (Фирма 2) эса ёмғирдан сақловчи соябонлар чиқаради. Пул маблағларининг тенг иккига бўлиб, ҳар бир фирма акциялари/облигацияларига мутаносиб миқдорларда йўналтириш мумкин. 8.5.1 жадвалда амалга оширилган операциялар натижалари келтирилган.


Жадвал 8.5.1. Портфелни диверсификациялаш натижалари

Табиат шароитлари

Фирма 1 акция-лари бўйича да-ромад нормаси, %, Е0

Фирма 2 акция-лари бўйича да-ромад нормаси, %, Е3

Портфел бўйича даромад нормаси ЕП=0,5Е0+0,5Е3

Ёмғирли

Нормал


Қуёшли

0

10

20



20

10

0



10

10

10


Кўриниб турибдики (8.5.1 жадвал), турли товар чиқарувчи фирмалар акцияларидан (облигацияларидан) иборат портфел барқарор ижобий натижа олишни таъминлайди.

4. Дивидендлар, белгиланган фоизлар, курс тафовути кўринишида олинган даромад кўрсаткичи бўйича портфелни узлуксиз таҳлил қилиш йўли билан биринчи бандда (пунктда) келтирилган ишни қайтариш.

Келтирилган мисол асосида қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблаб топиш мумкин.



1) Бутун портфелнинг даромад нормаси:

РП = Д1Р1 + Д2Р2 + …+ ДnРn, (8.5.1)

бунда: Р1 , Р2 , Рn – алоҳида активлар даромадлилиги нормалари; Д1 , Д2 , Дn – портфелдаги активларнинг улуши.

2) Портфелдан қайтим нормаси:
(8.5.2)

бунда: Rp – ҳисобот даврида портфелдан қайтим нормаси; MV1 – баҳолашнинг оҳирги даврида портфелнинг бозор баҳоси; MV0 – баҳолашнинг бошланғич даврида портфелнинг бозор баҳоси; D – инвесторга баҳолаш даврида тўланган даромад тўловлари.

Ушбу формула соддалашган бўлиб, унда қуйидаги камчиликларни ҳисобга олиш лозим:

- портфелни молиялаштириш баҳоси (нарҳи) йўқ;

- даромад тўловлари моменти ва уларни молиялаштириш баҳосига таъсири ҳисобга олинмаган;

- ҳисоб даври вақтида молиявий иштирок суммасини ошириш (ёки пасайтириш) имконияти йўқ.



3) Қайтимнинг ўртача арифметик нормаси Ra :

(8.5.3)

бунда: Rpkk (k=1,…,N) кичик вақтдаги портфел ҳисобига эришилган қайтим нормаси; N – баҳолаш давридаги кичик (оралиқ) вақтлар сони.



4) Портфелдан келувчи тушумлар миқдори:

Pp = Pr – Lu + Pu – Cc (8.5.4)


бунда: Pp – портфелдан олинган фойда; Pr – амалга оширилган (реализация қилинган) фойда; Lu – амалга ошмаган йўқотиш; Pu – амалга ошмаган фойда; Cc – позицияни молиялаштириш баҳоси.

Инвестицион портфел ҳаражатларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш қуйидаги ишларни ўз ичига олади:

1) Портфелнинг мониторингини ўтказиш.

2) Портфел параметрларини 8.5.1-8.5.4 формулалар ёрдамида ҳисоблаш.

3) Портфел ҳаражатларини кўрсатувчи портфел параметрлари бўйича фарқларни аниқлаш. Бунда трансакцион ҳаражатларни ўзгармас деб ҳисоблаш мумкин.

Ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда порфел учун акциялар ва облигацияларни танлаш бўйича қуйидаги ишларни бажариш лозим.

Қимматли қоғозларни танлашда битишувлар (операциялар) тузилмасини таклиф ва уни ўзгариши нисбати билан солиштириш, битишувлар ва таклифлар тузилмалари ўртасидаги нисбатнинг ўзгаришини аниқлаш лозим.

Битишувлар тузилмаси ва таклифлар тузилмаси қимматли қоғозларнинг қуйидаги гуруҳлари бўйича тадқиқ қилинади: акциялар, облигациялар, сертификатлар, деривативлар (кўпинча опционлар).

Акциялар ва облигациялар гуруҳида эмитентларнинг тармоқ гуруҳлари ажратиб олинади: биржала, савдо уйлари ва савдо компаниялари, инвестиция компаниялари ва фондлари, банклар, ишлаб чиқариш компаниялари ва ҳ.к.

Инвесторлар мойиллиги инвестицион мойиллик коэффициенти (ИМК=А/В) ёрдамида баҳоланади. Бунда: А – ойлик битишувлар тузилма-сида қимматли қоғозларнинг мазкур гуруҳи улуши; В – сотувга бўлган таклифларнинг ойлик тузилмасидаги қимматли қоғозларнинг мазкур гуруҳи улуши.

Инвесторнинг у ёки бу қимматли қоғозни танлашга мойиллигини аниқлашда ва қоғозлар мониторингини ўтказишда 8.5.1-8.5.4 формулалардан фойдаланиш мумкин. Портфел амалиётида бета коэффициентини ҳам қўллаш мумкин (тегишли адабиётларда кенг ёритилган).

Саволлар

1. Портфелни шакллантириш деганда нима тушунилади ва унга қандай ишлар тартиби киради?

2. Портфелни шакллантиришда қандай тамойилларга риоя қилинади?

3. Портфел таркибига нечта актив Кириши мақсадга мувофиқ?

4. Портфелни шакллантиришда қандай кўрсаткичлар ҳисобланади?

5. Портфелни шакллантиришда қандай ишлар бажарилади?



Топшириқлар

1. Инвестицион портфелни шакллантириш методикасини амалий масалада қўлланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.

5. Инвестицион портфелни баҳолаш ва бошқариш асослари

Портфелни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин.

Бозор нарҳини (баҳосини) аниқлаш (fixing):

- биржа нарҳларини (ёпилиши бўйича);

- биржадан ташқари бозор операторларининг нарҳларини;

- бозор аниматорлари (маркет-мейкерлар) ёки брокерларнинг нарҳлари:

- минимум 5 манбадан;

- оддий ўртачалари;

- ўртача квотирланиб вазнлаштирилганлари.

Портфелларни бошқаришда уларни мониторингини ўтказиш катта аҳамиятга эга. Уни ўтказишнинг тартиби қуйидагилардан иборат:

1. Профессионал институт (бошқарувчи) билан мониторинг ўтказиш тўғрисида шартнома тузиш.

Портфелни актив (фаол) бошқариш бўйича мониторинг шартномаси катта ҳаражатли бўлиб, портфелни бошқарувчи ҳисобидан таҳлилий шакллантириб бошқаришни ўз ичига олади.

Портфелни пассив бошқариш бўйича мониторинг шартномаси ўз ичига мижоз топшириғига ассосан ва ҳисобидан портфелни таҳлилий шакллантириб бошқаришни олади. учун комиссион рағбат пулини мижоз билан келишилган миқдорида олади.

2. Узлуксиз таҳлилни қуйидагилар бўйича амалга ошириш:



  • фонд бозорини, унинг сегментларини ва ривожланиш тенденцияларини;

  • эмитентларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини;

  • қимматли қоғозларнинг инвестицион сифатларини.

Мониторингнинг мақсади – қабул қилинган портфел турига мос келувчи инвестицион ҳоссали қимматли қоғозларни танлаш.

Мониторинг – портфелни актив ва пассив кузатиш, таҳлил қилиш ва шакллантириб бошқаришнинг асоси, инвестицион даромадларни прогноз қилиш, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни жадаллаштириш.(8.6.1 расм)

3. Мониторинг натижалари ва портфел турига кўра бошқариш тактикасини (стратегиясини) танлаш. Самарали тактикани танлаш кўпдан менежернинг санъатига боғлиқ.

4. Мониторинг тўғрисидаги шартнома бўйича ҳисобот тайёрлаш ва мониторинг таҳлил натижалари бўйича таклифлар бериш.

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб қуйидагиларни таъкидлаш жоиз:

1. Қимматли қоғозлардан олинадиган даромадга диверсификация-лашган портфелнинг барқарорлаштирувчи таъсирини эсдан чиқармаслик лозим.

2. Портфелни иложи борича ўз имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда шакллантиринг.

3. Энг самарали (эффектив) портфел ҳам диверсификацияланмаган рискни ҳисобга олмайди. Глобал иқтисодий ҳодисалар ривожини олдинроқ башорат қилишни эплаш керак.

4. Сизни қизиқтирган қимматли қоғозларни танлашда мониторингни қўллаш лозим. Чунки бу кўп жиҳатдан пул маблағларини инвестиция қилишда муваффақиятни кафолатлайди.

Фонд бозорининг тез ўзгарувчанлиги ва турли омилларга таъсирчанлиги сабабли портфелни бошқаришда уни оптималлаштириш катта аҳамиятга эга. Портфел тузилмасини яхшиилаш бўйича ликвидлилик, даромадлилик ва риск даражаси ўртасидаги чегарани топишда оптималлаштириш қўлланилади. Ҳозирда портфелни оптималлаштириш учун турли моделлар қўлланилади, масалан, Марковитц, Шарп, Блек-Шоулс, АРТ ва бошқалари37.

Оптимал портфелни танлаш кетма-кетлиги қуйидагилар:

1) Портфелни оптималлаштириш бўйича мониторинг тўғрисида шартнома тузиш.

2) Мониторинг ўтказиш.

3) Оптималлаштириш моделини танлаш.

4) Портфелни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш мақсадида мониторинг натижалари бўйича портфел таркибини оптималлаштириш.

5) 8.5.1-8.5.4 формулалар ёрдамида портфелни қайта кўриб чиқиш (“Чангини қоқиш”, керакли қисмини янгилаш).

6) Янгиланган портфелни қайта мониторингини ўтказиш ва бошқатдан (янгидан) оптималлаштириш (портфелни бошқариш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилиш).

7) Мониторинг шартномаси муддатининг тугаши билан ҳисобот тайёрлаб тақдим этиш.

Портфелни оптималлаштириш ва бошқариш бўйича қарор қабул қилиш турли қимматли қоғозлар тўплами бўйича параметрларнинг талаб даражасида самарали операциялар бажаришга олиб келади. Бунда портфел таркибидаги қимматли қоғозлар инфляцияга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзларининг баҳосини сақлаб қолиши, сезиларли даромад келтириши лозим.

Агар портфелни бошқариш моделини жараён сифатида кўрилса, унда уни қуйидаги схемада ифодалаш мумкин (8.6.2-чи расм).


Схемада беш таркибий қисмни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Инвестиция мақсадлари, инвесторлар мойиллиги, яъни бошқариш стратегиясининг детерминантлари (1 ва 3 блоклар).

2. Қимматли қоғозларнинг турли ҳиллари даромади даражасини тасвирлаш (2 ва 4 блоклар).

3. Танлаб олинган воситаларни оптимал бирлигини шакллантириш учун тасвирлар ва инвестицион мақсадларни интеграциялаш (блок 6).

4. Портфел таркибини ўзгаришига олиб келувчи омилларни доимий ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш (5 ва 7 блоклар).

5. Портфел параметрларини рискка нисбатан 8.5.1-8.5.4 формулалар ёрдамида баҳолаш (ўлчаш).



Саволлар

1. Портфелни бошқариш деганда нима тушунилади?

2. Портфелни баҳолаш қандай амалга оширилади?

3. Портфел мониторинги қандай амалга оширилади?

4. Портфел рисклари қандай бошқарилади?

5. Оптимал портфел қандай танланади?

6. Портфелни бошқари схемаси қандай бўлади?

Топшириқлар

1. Инвестицион портфелни бошқариш методикасини амалий масалада қўлланг.

2. Портфелни оптималлаштириш моделларини ўзлаштиринг.

3. Терминлар луғатини тузинг.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет