И1 Қпдиров Ўзбекистонда ёшлл1мiи111 Ч,vцvццii тарбияси страте1 И1С 1У1Л< Л. Чл



Pdf көрінісі
бет14/37
Дата23.01.2022
өлшемі1.97 Mb.
#454753
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
IMG 0001

Ёгилар  ж и н о я т ч и ли ги н и н г  о лд и н и   о л и ш   м а салалари

21

эшикларини очади. Шу сабабли ҳам халкда “Шўх бўлса майли-ю, шум 

бўлмасин”, деган гап бор”16.

Демак,  ёшлар  жиноятчилигининг  тарихи  ва  илдизи  хийла 

узоқ  ҳамда  жуда  элементар  хусусиятига  эга.  Яъни  боланинг  од- 

дий  шўхлик  доирасидан  чиқиши,  игумликка,  ҳуқуқбузарлик  ёхуд 

жиноятга элтар экан. Барча замонларда ҳам ёшлар жиноятчилиги 

ўзига хос тарзда мавжуд бўлган.

Глобалистика халқаро энциклопедик луғатида қайд этилишича, 

1995  йилдан  2005  йилгача дунёда  15  ёшдан  24ёш гача бўлганлар  1 

млрд.  25  млн.дан  1  млрд.  153  млн.гача ўсган. XXI асрнинг бошига- 

ча ёшлар дунё умумий аҳолисининг 18 фоизни ташкил этган. Дунё 

бўйича  ёш ларнинг  130  млн.  саводсиз,  88  млн.  ишсиз  ва  10  млн. 

ВИЧ/СПИД  касалига  чалинган.  Ёшлар  томонидан  жиноят  содир 

этиш  айрим  мамлакатларда  30  фоизга  ош ган17.  Мазкур  маълумот 

ёшлар жиноятчилиги  муаммоси ҳар бир замонда ўзига хос тарзда 

мавжуд бўлганинингдалилидир.

Агар  бугунги  кунда  ёшлар  жиноятчилигининг ўзига  хос  хусу- 

сиятларига  эътибор  қаратсак, унда  замон талабларининг таъсири 

яққол кўринади. Кейинги бир йил мобайнида “ўргимчак тўри” деб 

аталмиш  интернет орқали  “Кўк  кит” деб  номланган  хавфли ўйин 

МҲД  мамлакатлари  орасида  кенг тарқалди.  Баъзи  маълумотларга 

кўра, 2016 йилда Россияда 720, Қирғизистонда 95, Қозоғистонда 33 

ўсмирнинг ушбу ўйин туфайли ўз жонига  қасд  қилишга урингани 

қайд  этилган.  Россиянинг “Укоп1;ак1;е”  ижтимоий тармогида  “Кўк 

кит” “Ғ57” “Г58”, “4.20 да мени уйғот”, “Китлар денгизи”, “Югурасан 

ёки  ўласан”  номи  билан  300  дан  ортиқ  разил  суиқасд  гуруҳлари 

мавжуд.  Ачинарлиси,  уларнинг  домига  илинаётганлар,  асосан, 

ҳаётнинг аччиқ-ччугини ҳали англаб етмаган ўсмирлардир.

Истеъдодли  ёзувчи  Назар  Эшонқул  м ақоласида:  “Бир  тан и - 

шим  айтиб  берди.  Қайсидир  коллежда  бешта  қиз  бир  қизни 

худди  кўрган  клипларидаги  каби  ҳожатхонада  калтаклаш ибди. 

Арзийдиган сабаб йўқ, лекин бу ёш қизлар  кўрганларини ҳаётда 

синаб  кўрмоқчи  бўлишибди.  Таниш им  оддий  воқеа  сифатида 

гапирди.  Аммо  мен  қизларнинг,  ёш ларим изнинг  ичига  кириб 

олаётган таҳдид ш арпасидан хавотирга туш дим ”18 деб  ёзади. Бу 

воқеа бир қараганда оддий ҳолатдек кўринади, би р о қу  тўқликка

16 Мапик Тоҳир. Жиноятнинг узун йўли. — Т.: "ПЛУК  РКЕ58’'НМУ, 2016- Б .  18.

17Глобалистика: Международньш междисциплинарньш энциклопедический сло- 

варь \ Гл. ред.: И.И.Мазур, А.Н.Чумаков. -  М.: «ЕЛИМА», ИД «Пи

1

"ер», 2006. - С . 577.



18  Назар  Эшонқул.  Озодлик  масъулияти  ёхуд  миллатнинг  уйғокдиги.Нигг1уа1 

2015  йил,  8 июль




шўхлик натижасида ж иноят дарвозаси томон ҳаракат эканлиги- 

ни  англаш лозим.

Одам ўзинингҳуқуқ ва мажбуриятларини англамасдан, ўз ҳуқуқ 

ва  эркинликларини  амалга  оширишда  ўзгаларнинг  ҳуқуқларига 

дахл  қилиш  ёшлар  жиноятчилиги  турларининг  кўпайишига  за- 

мин  яратмоқда.  Одамнинг  ҳуқуқ доираси  чегараси  бошқа  шахс- 

нинг  ҳуқуқлари  пайдо  бўлганда  тугайди  деган  қоида  мавжуд. 

Жумладан,  сўнгги  йилларда  вояга  етмаган  қизлар  томонидан  ва 

уларнинг иштирокида  содир  этилган  ҳуқуқбузарлик ҳамда  жино- 

ятлар ҳам учраб турибди.  Бунга  мисол  тариқасида  1996  йил  5  ян- 

варда  туғилган,  вояга  етмаган  Сариосиё  тумани  Маиший  хизмат 

кўрсатиш  касб-ҳунар  коллежининг 2-курс ўқувчиси Т. 2013  йил  15 

декабрь куни  эрталаб соат 6.30 ларда онаси Х.ни ўзаро келишмов- 

чилик натижасида  қасддан ўлдириш  мақсадида, ошхонада турган 

рўзғорда  фойдаланиб  келинган  темир  болта  билан  турли  жой- 

ларига  уриб,  қасддан  ўлдирган.  Ва  ушбу ҳолат  юзасидан  Жиноят 

кодексининг  97-моддаси  2-қисми  “ж”  бандига  кўра  жиноят  иши 

қўзғатилган!9нини келтириш мумкин.

Демак ёшлар жиноятчилигини  келтириб чиқарувчи сабабларга 

аксарият ҳолларда тезкор замоннинг мафкуравий омиллари сабаб 

бўлаётганини  кўриш  мумкин.  Юриспруденция  соҳасида  “ёшлар 

жиноятчилиги” кўпроқ, “вояга етмаганлар жиноятчилиги” тушун- 

часи орқали қўлланилади.

Юридик  жиҳатдан  Ўзбекистон  Республикасининг  Жиноят 

кодексида 

вояга 


етмаганларнинг 

жиноий 


жавобгарлиги- 

га  бағишланган  алоҳида  VI  бўлим  мавжуд.  Ушбу  бўлимнинг 

81-90-моддаларида унингўзига хос томонлари акс эттирилган. Ху- 

сусан, жиноий  жазо  билан  бир  қаторда  мажбурлов  чоралари  (88), 

жиноий  жавобгарликдан  ёки  жазодан  (87,  89-модда)  озод  этиш 

имкониятлари кўзда тутилади.

Ўзбекистон  Республикасининг  Ж иноят  процессуал  кодексида 

вояга  етмаганларнинг ишлари  бўйича  жиноий  ишларни  юритиш 

махсус бО-боб сифатида  юритилган. Унинг хусусиятлари ана шун- 

дай шахсларни айблаш бўйича жиноят ишларини юритиш тартиби, 

умум қабул  қилинган  исботланиши талаб этиладиган ҳолатлардан 1

9

19  Бердиев  111.  Вояга  етмаганлар  томонидан  хукукбузарлик  содир  кили- 



нишининг  олдини  олишнинг  ўзига  хос  хусусиятлари  /  Ўзбекистон  Республика- 

сининг  "Хукукбузарликлар  профилактикаси  тўгрисида”ги  конуни  ижросини 

таъминлашнинг  асосий  йўналишлари.  Республика  илмий-амалий  конференция 

материаллари  (2015  йил  12 март).-  ТлЎзбекисгон Республикаси ИИВ Академия- 

си. 2015. -  Б. 26.

22 

Э ш м у қ а м м а д   Қ о д и р о в



Ё ш ла р   ж и н о я т ч и ли ги н и н г  о л д и н и   о л и ш   м а салалари

23

ташқари аниқланиши керак бўлган қўшимча шарт-шароитлар, во- 

яга  етмаганлар  ишларининг  алоҳида  кўрилиши,  сўроқда  педагог 

иштирок этиши, судда жиноят ишини кўриб чиқиш нингўзига хос- 

лиги ва бошқа масалалари ўз ифодасини топган.

Илмий  нуқтаи  назардан  ёндашганда, Криминология  фани  жи- 

ноятчилик,  унинг  сабаб  ва  шарт-шароитлари,  жиноятчи  шахси, 

жабрланувчи  шахси,  жиноятлар  профилактикасининг  моҳияти, 

хусусияти ва қонуниятларини ўрганувчи, жиноятлар профилакти- 

каси самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқувчи ҳамда 

улар билан жиноятчиликка қарши кураш амалиётини таъминлов- 

чи ижтимоий-ҳукуқий фандир.

Криминологик билимларнинг бебаҳолиги шундаки, улар жино- 

ятчиликка  қарши  кураш  амалиёти  субъектларининг  фаолиятида 

асосий қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Вояга  етмаганлар  жиноятчилигининг  аҳволини  одатда  вояга 

етмаганлар  жиноятларининг  барча  жиноятчилик  ичидаги  улуши 

кўринишида  баҳолаш  қабул  қилинган.  Чунки,  жиноятчиликнинг 

тузилишини  ўрганиш  унинг  моҳиятини,  ички  қонуниятларини 

очиб  беришга  ёрдам  беради.  Вояга  етмаганлар  жиноятчилиги 

ҳиссасини  ўрганиш  авваламбор  жиноятчиликнинг умуман  жами- 

ятнинг қандай аҳволда эканлигики кўрсатиб беради.

Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  статистика  қўмитасининг 

расмий маълумотига кўра, мамлакатимизда вояга етмаганлар ёки 

улар  иштирокида  содир  этилган  жиноятлар  тўғрисидаги  маълу- 

мотлар  қуйидаги  кўринишга  эга.  Республикамизда 





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет