Ё т л а р ж и н о я т ч и ли ги н и н г о л д и н и о л и ш м асалалари
19
ҳисобланади. Ж иноят бошқа қоида бузарликлардан ўзига хос
жиҳатлари билан ажралиб туради. Бу қилм иш нинг ижтимоий
хавф лилигидир. Чунки ж иноят натиж асида жам ият ва шахс учун
ҳам моддий, ҳам м аънавий зарар етказилади. Ш унингучун жи-
ноятнинг иж тимоий хавфлилик дараж аси жиноий оқибатда акс
этад и”,3дебтаъ ри ф берилади. Д ем акж и н ояттуш ун часи ўзи н и н г
иж тимоий хавфи, айблилиги, қонун билан тақиқланганлиги
каби хусусиятлари билан бошқа қоида бузарликлардан фарқ
қилар э к а н ..
Криминология фани эса жиноят - бу жиноятчиликнинг
индивидуаллаштирилган (муайянлаштирилган) кўриниши деб ту-
шунтиради. Айтиш мумкинки, жиноят индивидуал аҳамиятга эга
тушунча ҳисобланар экан. Шу нуқтаи назардан криминология ай-
рим жиноятни эмас, балки уларнинг мажмуи - «х<иноятчилик»ни
ўрганади. Шу боис жиноятчилик жиноятларнинг оддий йиғиндиси
эмас, балки айрим жиноятлардан фарқ қиладиган, янги, яхлит ва
узвий ҳодисадир.
Дарҳақиқат, жиноятчилик нисбатан оммавий хусусиятга эга
бўлган ва айни вақтда одамлар ва жамият манфаатларига ошиқча
ижтимоий хавф туғдирадиган, амалдаги жиноят қонунчилигида
жиноят деб эътироф этилган ижтимоий белгиланган қилмишлар
(ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик)нинг муайян мажмуидир.
Бинобарин, юридик адабиётларда “жиноятчилик - 1) давлат
ва ҳуқуқ назарияси, криминология асосларига кўра, жиноятчилик
кенг маънода у ёки бу жамиятдаги барча қонунбузарликларнинг
умумлашган тушунчаси сифатида қўлланилади; 2) тор маънода
жиноят ва унинг мавжудлиги тушунилади ва айнан жиноятчилик-
ка оид қонунларни бузиш жиноятчилик деб ҳам ўрганилади”1
3
14де-
ган таъриф берилган.
Шу нуқтаи назардан бугун мамлакатимизда ёшлар жиноятчи-
лигининг содир этилиши ва унинг сабабларини илмий оммабоп
тарзда таҳлил этиш долзарб аҳамият касб этади. Ушбу масала-
га тўхталганда, дастлаб масаланинг мантиғига эътибор қаратиш
муҳим бўлади. Зотан, ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Ак-
синча у авваломбор инсонда муайян ижтимоий муҳит таъсирида
одатга, кейинчалик касбга айланади.
13 Юридик энциклопедия /Юридик фанлар доктори, профессор У. Таджиха-
новнинг умумий таҳририда. - Т.: Шарқ, 2001. - Б. 156 (656).
14 Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори, профессор У. Тад-
жихановнинг умумий таҳририда. — Т.: Шарқ, 2001. — Б. 163.
20
Э ш м у у а м м а д Қ о д и р о в
Ёшлар ж иноятчилиги ва унинг содир этилиш сабаблари
ҳам айнан тарбия ва тегиш ли ижтимоий муҳит таъсири билан
боғлиқ. Зеро, “...инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк
ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида
ш аклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқараш ини
белгилайдиган м аънавий м езон ва қараш лар - яхш илик ва эз-
гулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиш а каби
муқаддас туш унчаларнинг пойдевори оила ш ароитида қарор
топиш и табиийдир”15.
Кўпчилик ота-оналар бола тарбиясини биламиз, деб ўйлашади.
Бу фикрнинг тўғрилигини аниқлаш учун ўзимизга “Мен тар-
биянинг қайси усулларини қўллаяпман?”, деган саволни бериб
кўрайлик. Бир қўлимизнинг бармоқларича бормикан санаган-
ларимиз? Ваҳолонки, товуқ боқиш, газдан, кредитдан фойдала-
нишнинг усулларини мутахассисдан бориб сўраймиз. Уларнинг
маслаҳатларини оламиз. Бироқ боламиз ўғри ёки ёлғончи бўлса,
бетимизга тик қараб ўшқирганида ҳам нега бундай бўлди, нима
қилай, деб педагог-психологлардан сўрамаймиз.
Ҳеч бир бола жиноятчи бўлиб туғилмайди. Жиноятчи ким? У
- ўзимизнинг боламиз, ўзимизнинг боғча, мактаб, коллежларни
битирган. Биз - жамоатчилик уни тарбиявий, маънавий-мафку-
равий, ҳуқуқий эътибордан четда қолдирганимиз, миллий-тар-
биявий, ҳуқуқий профилактик лоқайдлигимиз учун ўсмирнинг
ҳуқуқий мафкураси бузилди. Ўзи туғилиб ўсган, тузини еган Вата-
ни, маҳалладоши, ҳамқишлоғининг манфаатига, жонига, мулки-
га тажовуз қилди. Шу ўринда “Ҳарбий тайёргарлик муҳим, лекин
ўқни қаёққа қараб отишни мафкура ҳал қилади”, деган машҳур
ҳикмат ёдга тушади”.
Ёшлар жиноятчилигининг генезисини Ўзбекистон халқ ёзувчиси,
ёшлар жиноятчилигини ўрганиш бўйича йирик мутахассис Тоҳир
Малик қуйидагича таърифлайди:“Хулиган” - англиялик бир безори-
нинг насаби (фамилияси), ҳеч кимга сўз бермай, жанжал қилишда
ном чиқарган бу йигитнинг насаби дунё бўйича атамага айланиб
қолган. Аввалари безори болаларни “самарска” деб ҳам аташарди.
Ўттизинчи йилларда Самара шаҳридан ёпирилиб келган оч-юпун
болалар ўғирлик, талончилик билан шуғулланишган. Халқ шуларга
ўхшаган болаларни “самарска” деб атаган. Бундай болаларни шўхлик
билан жиноятчи орасидаги тоифа десак ҳам бўлар. Шўхлик меъё-
ридан ошса, шўмлик бошланади, бу вақтида тўхтатилмаса, жиноят
15 Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008. - Б. 52.