16
Э ш м у з ^ а м м а д Қ о д и р о в
Ҳуқуқшунос олим, профессор Х.Одилқориев: “Аслида, ҳуқуқий
м аданиятўз моҳият-эътибори билан инсоннингсиёсий ва ҳуқуқий
жиҳатдан ижтимоийлашуви (социализацияси) натижасидир.
Бунда инсоннинг ижтимоий тажрибаси, билим ва кўникмалари
тўлалигича намоён бўлади. Инсон ўз манфаат ва эҳтиёжларини
қондиришга қай даражада қобил, айни вақтда, жамият манфаат-
ларини таьминлашга қанчалик самарали ҳисса қўша олади, деган
саволларга жавоб кўп жиҳатдан унинг ички маънавияти, эътиқоди
ва ҳуқуқий маданиятга боғлиқ.
Шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви унинг жамият ҳуқуқий
ҳаёти ва амалиётига фаол дахлдорлик ҳолатини кўрсатади. Маз-
кур дахлдорлик даражаси шахс ҳуқуқий билимларини қадам-
бақадам ўзлаштириб боргани сайин ўсиб боради ва унингҳуқуқий
меъёрларига онгли, ихтиёрий риоя этиш савияси орқали намоён
бўлади”10 деб таъриф беради.
Ҳуқуқий ижтимоийлашувнинг ижобий ёки салбий таъсири
ёшларга жуда сезиларли бўлади. Ёшларнинг болаликдан билиб-
билмай ёлғон гапириши, бировнинг нарсасини сўрамай олиши,
топшириқни вақтида бажармаслиги, белгиланган вақтга кечи-
киш каби ёмон хулқни одат қилиши кейинчалик қоидабузарлик,
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишига олиб келиши
мумкин. Сабаби масаланинг моҳиятини англамаслик ва тарбия-
нинг ноқислиги болани шунга одатлантириб кўяди. Натижада бола
жиноятга қўл уради.
Ана шунда “ким айбдор?” дея, ахтаришга тушилади. “Боланинг
ёмон йўлга кириб кетишига ким айбдор?”деган саволга: ота-она;
мактаб; милиция; маҳалла, қўни-қўшни; телевидение, интернет,
телефон каби жавоблар келтирилади. Айбдорни топиш аксарият
ҳоларда мушкуллигича қолади.
Болалар аслида муайян бир оиланинг ф арзанди, лекин бир
вақтнинг ўзида эса ж амиятнинг, м ам лакатнинг ф арзандидир.
И ж тимоий-сиёсий нуқтаи назардан қараганда, улар эртанги та-
рихнинг яратувчиларидир. Ҳуқуқий том ондан олсак, улар ҳам
эрта-индин ота-она бўлишади.Улар ҳам эрта-индин ўз ф арзанд-
ларини тарбиялаш ади. Ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилиш ади.
Б изнинг ф арзандлари м из - бизнинг кексалигимиздир. Тўғри
тарбия - хайрли оқибат, яъни саодатли кексалик. Ёмон тарбия
- ғам -алам га, хорликка қоришган қариликдир. Фақат бу эмас
10
- Одилкориев X. Конституция ва фукаролик жамияти. - Т.: Шарк, 2002. -
Б - 225.
Ё ш лар ж и н о я т ч и ли ги н и н г о л д и н и о л и ш м асалалари
17
эл-ю рт олдида бурчимизни бажара олм аганим из оқибатида
қонуний айбим издир.
М амлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий тарбияси - стратегик
масала эканлигидан келиб чиқиб, бугун мамлакатимиздаги уз-
луксиз таълим тизимида таълим-тарбия усулларини қайта кўриб
чиқиш имиз зарур. Фарзандларимизда мураккаб вазиятлардатўғри
ечим, қарорлар қабул қила олиш кўникмаларини шакллантири-
шимиз керак. “Биз ёшларимизга “Сен конституциямиздаги нор-
маларни карра-каррадек билишинг керак, дея олишимиз керак...”.
Бу фикр ҳар бир ўқитувчи, мураббийдан ўз ишини танқидий кўриб
чиқишни талаб қилади. Нима учун?
Бу ф икрнинг аҳамиятини англаш учун бир ҳуқуқий вазиятни
кўз олдим изга келтирам из: Сиз 7-синфга кириб, “Сиз Ватан ол-
дидаги қандай бурчларингизни биласиз?”. “О та-онангиз олди-
даги қайси бурчларингизни биласиз?”, деб сўрасангиз, турли жа-
вобларни оласиз. Лекин 7 га 7 ни қўшсак, неча бўлади, десангиз,
ўқувчилар хор бўлиб, якдиллик билан “Ўн тўрт!”, деб мағрур жа-
воб бериш ади. Нега шундай? Чунки 7+7=14 да, аниқлик таъм ин-
ланган. “Ўзбекистон ёш ларининг Ватан олдида қандай бурчлари
бор?” деган саволга жавобда эса шу аниқлик йўқ. Нега? Чунки
шу пайтгача тарбиявий ишлар ти зи м и олдига аниқлик, кафо-
латни таъминлаш талаби қўйилмаган. Демак, биз зудлик билан
тарбиявий иш ларим изни мавҳумликдан тозалаб, аниқлик сари
интилиш им из керак. Токи ф арзандлари м из ўзларининг Ватан
олдидаги бурчларининг дастлаб лоқал 3 тасини, кейинги йил 5
тасини аниқ, якдиллик билан мағрур “карра-каррадек” билсин,
амалда қўллашга тайёр бўлсин. Ана шунда бу ан и қ билимлар эр-
тага уларнинг ҳаётда турли вазиятларда иккиланм асдан, тўғри
қарор қабул қилиш ларида мадад бўлади.
М амлакатим изда ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жами-
ятини барпо этиш да ёш ларнинг тарбиясига стратегик масала
сифатида алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зотан, бу борадаги
давлатим из том онидан белгилаб берилган эркин фуқаро м аъна-
виятининг биринчи шарти сиф атида ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган ва
бунингучун курашишга қодир эркин шахсни тарбиялаш бўйича
ҳуқуқий тарбияни амалда тўлиқ тизим лаш тириб, таком иллаш -
тирм асдан туриб, ҳуқуқий д ем ократи к давлат барпо этиш ва
фуқаролик ж ам иятини ш акллантириш каби буюк м ақсадим изга
эриш а олмайм из.