Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги



бет3/8
Дата13.07.2016
өлшемі0.5 Mb.
#196491
1   2   3   4   5   6   7   8
Кыпгина умурт=алилар маълум давр билан бо\ли= равишда кыпаяди. Уларнинг уру\донлари чегараланган ва=т ичида вазифа бажаради, бу кыпайиш даври билан белгиланади. Одамда ва баъзи бир умурт=алиларда (итда, денгиз чыч=асида, каламушда ва бош=аларда) сперматозоидлар узлуксиз ривожланади. Оч =олганда, авитаминозда, организм защарланганда уру\доннинг

нормал функцияси осон бузилади. Рентген нурлари таъсирида сперматогенез бутунлай тыхтаб =олади.

Тухумдонлар. Тухумдоннинг тузилиши тухум щужайраларининг ози=ланиши билан чамбарчас бо\ли=, шунинг учун уни =араб чи=ишда бу процессни таъминлайдиган мосланишларга щам тыхтаб ытишга ты\ри келади. Баъзи бир щайвонларда тухум осмотик йыл билан, лекин бош=а кыпчилигида у махсус щужайралар ор=али ози=ланади. Шунга кыра тухум ози=ланишининг иккита асосий йыли: cолитар ва алиментар йыллари фар= =илинади. Кейингиси ыз навбатида нутриментарли ва фолликуларли усулларга ажралади. Нутриментарли усулда ози=лантирувчи щужайраларни пировардида тухум щужайраси ютиб юборади. Фолликулар усулда махсус фолликулар щужайралар айрим овоцитлар ёки тыласича тухумдонлар атрофида эпителиал =опламалар щосил =илади. Бир =атор щайвонларда, масалан щашоратларда, фолликулар щужайралар овоцитни тыла ыраб олмайди, балки унинг сиртининг маълум жойи билангина ёндашади:она организмдан ози= моддалар о=иб турадиган фолликуларли пояча щосил былади.

Фолликулар =оплам сут эмизувчиларда ва одамда мураккаб ривожланади. Хотин кишининг тухумдони бириктирувчи ты=имали асос-стромадан тузилган былиб, бунда ички-мияли =исм ва сиртига я=ин жойлашган пыстло=ли =атлам фар= =илинади. Безнинг щамма жойи таш=аридан бир =атламли бошлан\ич эпителий билан =опланган. Тухумдоннинг ривожланиши процессида унинг пыстло= моддасида пфлюгер халталари деб аталувчи жинсий щужайраларнинг группалари ажралади. Щар бир шундай халтача ясси фолликулар щужайралардан щосил былган ва ичида щали былинишини давом эттираётган бир =анча овогонийлар са=лайди. +из боланинг ту\илиш ва=тига келиб овогонийларнинг кыпайиши тыхтайди, улар ыса бошлайди ва овоцитларга айланади.

Овоцитлар халталарда айрилиб кетади ва тухумдон стромасида эркин ётади. Щар бир овоцит ясси фолликулар

щужайралар билан ыраб олинади, шунинг натижасида бирламчи (примордиал) фолликул щосил былади. Бирламчи фолликуллар, одатда, безнинг юза =исмларида уя-уя былиб жойлашади. Кыпгина щайвонларда ур\очилик жинсий щужайралари унинг бутун щаёти давомида кыпаяди.

Кыпчилик сут эмизувчиларда эмбрион давридагина кыпайиб, постэмбрионал даврда эса улар ривожланади. Биро=, овоцитларнинг озгина =исмигина тухумга айланади, =олганлари етилиб улгурмай нобуд былиб кетади. Янги ту\илган =из боланинг тухумдонида 50 мингдан 100 мингтагача овоцитлар былади, аммо тахминан 500 тасигина етилади. Баъзи бир сут эмизувчиларда овогоний бошлан\ич эпителийдан она =орнидан таш=аридаги щаёт даврида щам щосил былиши мумкин, сич=онлар ва каламушларда эса бутун щаёт давомида щосил былади. Хотин кишининг жинсий вояга етган даврида бирламчи фолликулар ривожланади ва улар грааф пуфакчаларига айланади. Ривожланиш фолликулар щужайраларнинг ызгариши билан бошланади, улар былинади ва ясси щужайрадан аввал кубсимонга, кейинчалик эса баланд призматикка айланади. Уларнинг кыпайиши натижасида бир =атламли эпителий кып =атламли былиб =олади. Бу ва=тда овоцит ялтиро= =оби= билан ыралади ва ысиш даврига ытганлиги учун \оят ысиб кетади.


Овоцит уни ыраб турувчи фолликулар эпителий билан бирга оддийгина ном билан фолликул деб аталади. Бу ном унинг то етилган фолликулга ёки грааф пуфакчасига айланиш бос=ичигача са=ланади. Фолликулар эпителий ыса бошлайди, шу билан бирга щужайраларнинг бир =исми бузилади: бунинг натижасида сую=лик билан тыладиган тешиклар пайдо былади. Тешикларнинг сони ортиб боради ва дастлаб катта былмаган тешиклар битта умумий катта бышли==а =ышилиб кетади. /уж фолликул, одатда, анча катта быладиган грааф пуфакчасига айланади. Грааф пуфакчасининг девори бир неча =атлам щужайралардан тузилган. Бу девор тухум жойлашган жойда =алинлашади

ва бышли=да тухум дымбо=часи деб аталадиган кичкина дынг щосил =илади.

Грааф пуфакчаси сиртдан бириктирувчи ты=имали =оби=-тека билан =опланган. Фолликуллар тухумдоннинг пыстло= моддаси ичига бир =анча ботиб туради, тыла етилган грааф пуфакчаси эса унинг сиртига етиб боради. Ызининг тухум дымбо=часи билан грааф пуфакча, одатда, бошлан\ич эпителийга =араган былади. Анча катталиги сабабли грааф пуфакчаси тухумдоннинг сиртига туртиб чи=иб туради ва оддий кыз билан кыринади. Механик сабаблар натижасида пуфакча девори \оят юп=алашади ва ёрилади. Нурли тожни щосил =иладиган фолликулар щужайралар =атлами билан ыраб олинган тухум щужайраси тухумдондан =орин бышли\ига тушади. Бу ерда у тухум йыли воронкаси билан ушланиб =олади ва шилимши= о=ими билан бачадон томонга сурилади. Тухум йылида уру\ланиш юз беради.

Жинсий цикл.

Тухум щужайрарасининг грааф пуфакчасидан ва тухумдондан гавда бышли\ига тушиши овуляция деб деб аталади. Грааф пуфакчаси ырнида янги орган: агар тухум уру\ланган былса, щомиладорлик сари=лик таначаси ёки уру\ланиш былмаган та=дирда, анчагина кичик ылчамли ёл\он сари= тана ривожланади. Сари= тананинг ривожланиши фолликулар щужайраларнинг кыпайишидан бошланади. Улар ыртасидаги орали=чада ыраб турадиган бириктирувчи ты=имадан =он томир капиллярлари ысиб чи=ади. Улар ривожланаётган орган ичида =алин тыр щосил =илади.


Фолликулар щужайралар цитоплазмасида лютеин пигментининг пайдо былиши улар рангининг сари= былишига сабаб былади ва органнинг номи щам шундан келиб чи=ади. Щомиладорликнинг сари= танаси бутун щомиладорлик даврида са=ланади, бунда ёл\он сари= тана тезда йы=олиб кетади. Сари= тана ва=тинчалик без щисобланиб, унинг гормони овуляцияни тыхтатиб =ыяди. Грааф пуфакчасининг етилиши ва овуляция одамда гощ

бир тухумдонда, гощ бош=асида навбат билан ытади. Тухумдондаги цикл ызгаришлар, яъни грааф пуфакчасининг етилиши, овуляция ва сари= тананинг щосил былиши, бачадон деворидаги ызгаришлар билан чамбарчас бо\ли=. Сари= тана гормонининг таъсирида бачадоннинг шилимши= =оби\и жуда щам =алинлашади: бу билан у уру\ланган тухум щужайрани =абул =илишга ва щомилани ози=лантиришга тайёргарлик кыради. Щомиладорликнинг биринчи ярмида сари= тана чи=ариб юборилса, эмбрион щалок былади.

Агар уру\ланиш юз бермаса, сари= тана тескари тартибда ривожланади, бачадоннинг =алинлашган шилимши= =оби\и тушиб кетади, =он томирлари ёрилади ва бир мунча кып =он кетади. Кейингини менуструация (menstruus-щар ойли ) деб аташ =абул =илинган. +оннинг бачадон шилимши= =оби\ининг кычиб чи==ан =исмлари билан организмдан чи=ариб юборилиши бачадонда сари= тананинг атрофияси (=уриб =олиши) билан бир ва=тда содир былади. Менструация тыхтагандан сынг бачадон деворида регенерацион процесслар бошланади, бу процесслар тухумдонда янги грааф пуфакчаси ривожланишининг бошланишига ты\ри келади. Жинсий вояга етишнинг бошланиши билан грааф пуфакчалари мунтазам равишда етилиб туради ва одамда овуляция даврий, щар 28 кунда содир былади. Менструациялар орали\идаги щар бир овуляцияда, одат быйича битта грааф пуфакчаси ёрилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет