Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет10/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
10
Б а ҳ р п. Бўлди, бўлди, ўшанинг ўзи. Вой ўлмагур-е, ёшлигпда жудаям чиройли бўлган 
эканми? 
Р а ҳ и м а. Ҳалиям чиройли. Қош-кўзлари ёниб туради. Бу суратнинг олинганига камида 
эллик йил бўлган чиқар. 
Б а ҳ р и. Тўғри. Элликдан кам эмас. 
Р а ҳ и м а. Дадамиз ёшликларида жуда ухажорний бўлган эканлар, дейман. 
Б а ҳ р и. Дадам ҳали ҳам бўш келмайдилар. Кампирларнп кўрсалар, оғизларидан сўлак 
оқади. 
Э р к и н (пастга тушиб, кийимларидан чангни қоқаркан). Ойи, қанақа қоғозлар экан? 
Р а ҳ и м а. Арзимаган, кераксиз қоғозлар... 
Э р к и н. Менга беринг, ўчоққа обориб ёқвораман. 
Р а ҳ и м а. Йўқ, унақа қилма. Балки керак бўлиб қолар. 
Б а ҳ р и. Бор! Сен аралашма. Ундан кўра уйни қоронғи қилиб, кеча олган суратларингни 
ишлаб чиқ. 
Э р к и н. Шошманг, лентам қурисин. Роса қизиқ суратлар олганман. Қишлоқ у ёқда турсин, 
бутун районни айланпб, жамики кампирларнинг суратини олиб келганман. Ҳаммасп во чиққан! 
Э р к и н уйга кириб кетади. 
Р а ҳ и м а. Қани, хатни ўқиб кўрайлик-чи. (Ўқийди.) Вафоли ёрим Ғанивой ака! 
Бу кеча опга қараб сизни ўйладим. Кўз олдимга Алпомишдек қоматингиз келаверди. 
Зебининг тўйига куёвнавкарлар келганда, сиз сурнайчининг орқасида экансиз. Девордан қараб 
турган эдим. Ўзим тикиб кийдирган дўппини бошингизда кўриб, юракларим дукиллаб уриб 
кетди. Белингиздаги белбоққа ғазал битгандим. Ўқиб кўрдингизми, ёрим? Бугун эрталаб акам 
бир гап топиб келдилар. Сиз тегпрмон бошидаги Акром дудуқнинг қизи Обидага 
уйланармншсиз. Шу гапнп эшитиб, кўзларимга дунё қоронғу бўлиб кетди. Наҳотки рост бўлса! 
Колхоз боғида, ой тепамизга келганда йиғлаб-йиғлаб нима дегандингиз? Нима дегандингиз
бевафо?! Даданг бермаса, нариги қишлоққа қочиб кетамиз, сендан бошқасини олсам, отимни 
бошқа қўяман, демаганмидингиз? 
Билиб қўйинг, тўйингиз бўлган куни кўчанинг бошидан сурнай чалдириб сиз келасиз, бу 
бошидан тобутда мен келаман... 
Ўзимни осиб қўймасам, Шоҳимардон пирим урсинлар. 
Ушбу мактуб хатни кўз ёшларим, жигар қонларим билан ёздим. Бахтсиз ёрингиз Зумрад, деб 
билгайсиз. 
1938 йил, жавзо ойининг 19 инчи чаҳоршанба кунп». 
Б а ҳ р и. Вой-бў! Ошиқлик манавунақа бўларкан. 
Р а ҳ и м а. Дадам роса бевафолик қилган эканлар. Бечора қон қақшаб қолган экан. 
Б а ҳ р и. Ий, ий... орқасини қаранг, яна нималар ёзилган. 
Р а ҳ и м а (хатнинг орқасидаги ёзувни ўқийди). «Агар ўша Акром дудуқнинг қизига 
уйланадиган бўлсангиз, тўй куни ҳовлидаги беҳининг шохига ўзимни оспб қўяман. Билиб 
қўйинг, хат қолдираман. Ўзимни ўлдиришимга нима сабаб бўлганини ёзиб қолдираман. Юртга 
ўзингиз жавоб қиласиз. 
Бу оламдан кўзим юмсам, Ғанининг дастидан, дснглар...» 
Б а ҳ р и. Вой, ғазалга дадамни номларини ҳам киритворибди... 
Р а ҳ и м а. Куйиб кетган-да, бечора. Вой, рост, бир гап бўлган эди. Зумрад хола ёшлигида 
битта йигитни яхши кўриб қолиб, ўзини осган дейишувди. 
Б а ҳ р и. Шунга ўхшаган гап бўлувди шекилли. 
Р а ҳ и м а. Кап-катта хотин нега марварид тақади, десам, ҳа, билдим. Томоғимдаги арқон 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет