www.ziyouz.com кутубхонаси
11
изи кўринмаснн, деб тақаркан-да.
Б а ҳ р и. Бурма ёқа кўйлак кийиши ҳам шундан экан-да.
Р а ҳ и м а. Зумрад хола ҳалиям суқсурдек.
Б а ҳ р и. Пигурасиям сақланган. Ғоздек юради. Башарасида битта ҳам ажин йўқ.
Р а ҳ и м а. Терисини торттиради, ўргилай, торттиради.
Б а ҳ р и. Қўйсангиз-чи, йў-ўқ, бўлмаган гап. Битта артисткани биламан. Терисини
торттирганда бир кўзи қулоғининг олдига бориб қолган. Гажаги ўша сурилган кўзп устидан
осилиб туради. Йў-ўқ, Зумрад хола терисини торттирмаган. Асли тоза хотин. Сира айнимайди.
Қизларинн биласиз-ку. Қандоқ чиройли. Асал айнимас, сарёқ сасимас, деб шуни айтишади-да.
Қани, бошқа хатларни ҳам бир титиб кўрайлик-чи (қоғоз ўрамларини титкилаб, бир сурат
олади). Вой, ўлай, бу қанақаси?! Тағин биттаси билан суратга тушган эканлар.
Р а ҳ и м а (суратни олади, тикилиб царайди). Э, ўлсин. Бу анави агрономни онаси Раҳбар
хола-ку. (Орқасидаги ёзувни ўцийди.) «Ушбу сурат Термиз шаҳринда, 1939 йилнинг асат ойинда
сувратчи Ашот Карапетян томонидан олинган».
Б а ҳ р и. Дадам уйланганларидан кейин ҳам тинч юрмаган эканлар-да.
Р а ҳ и м а. Вой, сиз билмайсиз. Дадам шу Раҳбар хола билан Термизга қочиб кетганларида,
тоғаси аэропланда учиб бориб беш кун деганда топиб, олиб келган. Келгандан кейин
Тошкентдагн катта дўхтирларга кўрсатишган экан. Манави сурат ўлгурни ўшанда олдиришган-
да.
Б а ҳ р и. Ойим бечорани ҳам кўп куйдирган эканлар.
Р а ҳ и м а. Нимасини айтасиз. (Яна қоғозларни титкилашади).
Б а ҳ р и. Қанақа хатлар экан?
Р а ҳ и м а. Буёғидаги хатларнинг ҳаммаси Зумрад холаники. Факат биттаси Раҳбар
холаники. (Хатни ичида пичирлаб ўқийди.) Термпздан қайтариб олиб келишганда, уйида қандоқ
ҳангомалар бўлганини ёзипти. Акасинпнг урганими, дадасининг, ертўлага қамаб қўйганими,
онасининг туйнукдан нон ташлаганими, Ғанижон, деб додлаганими, ҳаммасини ёзипти.
Б а ҳ р и. Тавба! Эркакларнинг хунук-чиройлиги бўлмас экан-да. Дадамнинг нимасига ошиқ
бўлишади. Шалдир-шулдур қоқсуяк бўлсалар.
Р а ҳ и м а. Унақа деманг. Дадамнинг кўзларида ажиналари бор. Хотин киши, бир қарасалар,
ўқ теккан каптардек таппа-таппа йиқилаверади. Яхшилаб тикилсалар, хотннкн зоти бор, илон
авраган қуёндек эсанкирайди-қолади.
Б а ҳ р и. Энди бўлди. Хатларни кечқурун эрмак кнламнз. Назмихон қайнсинглингиз келиб
қолса, ҳамма хатларнн тортиб олиб, дадамни шармандаи шармисор кнлади. (Ичкарига цараб.)
Ҳой, Эркин бу ёққа чиққин!
Э р к и н (ичкаридан овоз беради). Бирпас сабр қи.тинг, ҳознр чиқаман.
Р а ҳ и м а. Бир нарса эсимга тушиб қолди. Биласизми, дадам болаларни батареяли чироғини
кўтариб, томга чиқиб кетганларича, соатлаб йўқ бўлиб кетардилар. Томда нима қиласиз, дада,
десам, уйга чакка томяпти, шуни суваяпман, дердилар. Вой, дада, саратонда ҳам чакка ўтадими,
десам, кўпам маҳмадона бўлма, дердилар. Энди билдим, хатларни чнроққа солиб ўқирканлар-
да. Томдан кузлари қизариб, ўпкалари тўлиб, хўрсиниб тушардилар.
Б а ҳ р и. Ёшликда берган кўнгил, айрилмас бало бўлар, ўргилай. Эски муҳаббатларнинг
ярасини янгилаб тушарканлар-да.
Э р к и н (чиқади). Нима дейсиз, ойи?
Р а ҳ и м а. Бу ёққа кел, болам. Манави суратларни аппаратингда кўчириб, катта қилиб бер.
Шу бугун тайёр бўлсин, хўпми?
Э р к и н (суратни қўлига олиб). Ким экан? Ия, отамлар-ку. Ёнларидаги ким? Бувимларми?
Б а ҳ р и. Гапга аралашавермай, ойинг айтганини қил. Кечгача тайёр бўлсин.
Э р к и н (хеч нарса тушунмай). Хўп. Бўпти. Каттароқ бўлаверсинми?
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |