www.ziyouz.com кутубхонаси
27
эсларингдан чиқиб кетган-да. Жон эр, жон олов, деган экан битта доно.
Ж ў р а. Бопладинг, раис.
Ғ а н и. Зеби бало. Гапни жуда олади-да!
Телефон жиринглайди. Назми трубкани кўтаради.
Н а з м и. Ким дедингиз? Раис опами, ҳозир бераман. Опа, сизни сўрашяпти.
З е б и н и с а. Эшитаман. Ҳа, ўзим. Ким дединг? Қаердан? Э, шунақами? Ҳозир етиб
бораман. (Трубкани жойига қўяди.) Гап шу. Агар эрга тегаман десанглар, эрталаб соат
тўққиздан кеч соат еттигача заявкаларни ўзим қабул қиламан. Мана, Ғани отани қаранглар.
Қарчиғайдак бўлиб, тўлишиб, оқи-оққа, қизили-қизилга ажралиб турипти. Бу кишига теккан
хотиннинг жони роҳатда ўтади. Ҳали Кавказ, ҳали Украина, ҳали Тожикистон, ҳали
Белоруссияга саёҳат қилгани қилган. Ким шунга тегаман, деса, қўлини кўтарсин.
З у м р а д. Э, бор-э. Бунақа иш ими-жимида бўлади.
З е б и н и с а. Нега ими-жимида бўларкан? Ўғрилик қиляпсанми, ими-жимида қиласан.
Ҳозир эрга тегадиган аёл газетага эълон беряпти. Ёшим палонда, оғирлигим мунча, тишим
ўзимники, менга палон ёшдаги соғлиги яхши эр керак. Хоҳловчилар палон адресга мурожаат
қилсин, деб газетага эълон беряпти.
А с а л. Ё, тавба, ажаб замонлар бўлди-да.
З е б и н и с а. Бўпти мен кетдим. Мени йўқлаб одам кепти. Хайр. Аммо гапларимни
танларингга яхшилаб ўйлаб кўринглар. Хайр.
Чиқиб кетади. Пауза. Ҳамма жим.
А н з и р а т. Бор-э, деб эрга тегворай дейману, шу, қуда-андаларимдан уяламан-да.
Р а ҳ и м а. Э, аямиз тушмагур-э! Ҳар кимнинг ҳузур-ҳаловати ўзига.
Ж а м и л а. Бу раис тушмагур ҳаммамизнинг юрагимизга ўт ёқиб кетди.
Р а ҳ б а р. Бир ҳисобда унинг гаплари тўғри. Эрта-индин пақ этиб ўлиб кетсак, палончи эр
қилмай оламдан ўтди, деб гўримизга мармар тош қўярмиди? Икки ўртада шўппайиб, ёлғизликда
ўтиб кетганимиз қолади.
Ж а м и л а. Э, ёлғизлик қурсин. Ёлғизлик ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Битта
қилтиллаган чолинг бўлса ҳам жикиллаб кун ўтганини билмай қоласан. Бола-чақа ўз роҳати
билан овора. Кези келганда яшаб юрганинг уларга малол келаётганга ўхшаб кетади.
X о л н и с а (хаёлга берилиб). Чолинг бўлса. Ўтин ёриб, сабзи тўғраб берса. Ўчоққа ўт қалаб,
жаз-биз қилсанг. Ҳовлига сувларни сепиб, жой қилсанг. Магнитофонда яхши ашулани қўйиб
қўйсанг. Чол-кампир ўтириб то ош дам егунча чойни майдалаб ўтирсанг. Э, бу гаплар энди бир
эртак бўлиб қолди.
Н а з м и. Бу шум кампирлар шу топда кўзимга бало бўлиб кўриняпти.
Р а ҳ и м а. Энди айниманг. Уйга меҳмон айтиб қўйиб, шунақа дейсизми? Ойингизни булар
ўлдириптими? Бўладиган ишни қилайлик.
Б а ҳ р и (ичкари уйдан дутор кўтариб чиқади). Ҳой, меҳмонга келганмисизлар ё азагами?
Қумрихон ая, ўладиган дунёда бир яйраб қолайлик. Битта ялла айтиб беринг.
Қ у м р и. (дуторни олиб). Чалмаганимга ҳам анча бўлиб қолганди. Хўп, анаву чолларнинг
юрагини бир ўйнатай. Нимани айтиб берай? Ҳой, Ғанивой, қанақасидан бўлсин.
Йиғлатадиганиданми, кулдирадиганиданми, ўйнатадиганиданми?
Ж ў р а. Йиғлатадиганини нима қиласан? Кўнгилни бўшатадиганидан айт.
Қ у м р и (дуторни чертиб, аввалига паст, кейинчалик баланд пардада қўшиқ бошлайди).
Турналар учса қарайлик,
Марғилоннинг йўлига.
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |