Лойиҳа матни 22467-(22467)


-§. Асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш



Pdf көрінісі
бет12/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

9-§. Асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш
73. Асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг бут сақланишини
назорат қилиш мақсадида ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида
бир марта асосий воситалар инвентаризацияси ўтказилади, кутубхона фондлари эса беш йилда бир
марта инвентаризация қилинади.
74. Асосий воситалар инвентаризацияси Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти
(19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да
белгиланган тартибда амалга оширилади.
75. Инвентаризация жараёнида аниқланган ортиқча асосий воситалар бошқа операцион
даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентаризация вақтида камомад факти аниқланган
етишмаётган асосий воситалар айбдор шахслар аниқланган кунга қадар камомадлар ҳисобга
олинадиган счётда акс эттирилади.
76. Асосий воситаларнинг баланс қиймати уларнинг ҳақиқий (жорий) қийматига мос келмаслиги
аниқланган ҳолатда ошириш ёки камайтириш мазкур стандартнинг 
29-бандига
мувофиқ амалга
оширилади.
10-§. Ахборотни ёритиб бериш
77. Молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборотлар ёритиб берилиши лозим:
асосий воситаларнинг ҳаракатини: киритилиши, чиқиб кетиши, бошланғич қийматнинг ўзгариши,
ўзгариш сабабларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг
бошидаги ва охиридаги бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;
асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича амортизация ҳисоблашда: амортизация ҳисоблашнинг
фойдаланиладиган усули, амортизацияланадиган асосий воситаларнинг ҳисобот даври бошидаги
ва охиридаги бошланғич ёки жорий қиймати, ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги жамғарилган
амортизация суммаси;
қайта баҳолашни ўтказишда: асосий воситалар ҳар бир турининг ҳисобот даври бошидаги ва


17
охиридаги жорий қиймати, қайта баҳолашни ўтказишнинг асосланганлиги ва даврийлиги, қайта
баҳолашни ўтказиш санаси, қайта баҳолашни ўтказиш усули.
78. Бундан ташқари, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот даври охирида
қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ҳам очиб бериш лозим:
вақтинчалик фойдаланилмаётган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) ёки жорий
қиймати тўғрисида;
фойдаланишда бўлган, амортизацияси тўлиқ ҳисобланган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта
тиклаш) ёки жорий қиймати тўғрисида;
мажбуриятлар бўйича кафолат сифатида гаровга берилган асосий воситаларга мулк ҳуқуқининг
мавжудлиги ва чекланганлиги тўғрисида;
асосий воситаларни харид қилиш бўйича тўланмаган мажбуриятлар тўғрисида;
ҳисобот даври охиридаги тугалланмаган қурилиш қиймати тўғрисида;
давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида бўлган, фойдаланишга қабул қилинган ва ҳақиқатда
фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари тўғрисида;
мақсадли молиялаштириш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, қолдиқ
қиймати ва баҳолаш усули тўғрисида;
фойдаланишдан чиқарилган, бироқ кейинчалик уларни сотиш мақсадида асосий воситалар
таркибида ҳисобда турган асосий воситаларнинг айрим турларининг ҳисобот даври охиридаги
қиймати тўғрисида;
асосий воситаларни тиклашга доир харажатлар билан боғлиқ бўлган ҳисоб сиёсати тўғрисида.


18
Ўзбекистон Республикаси
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти
(5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар” га
1- сонли илова
АВ-4-сонли намунавий шакл
«Тасдиқлайман»
__________________ __________
раҳбарнинг Ф.И.Ш. имзо
20 __ йил «_____» ____________.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет