Лойиҳа матни 22467-(22467)



Pdf көрінісі
бет3/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

3
бошланғич қиймат — асосий воситаларни яратиш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид
қилиш бўйича қилинган харажатларнинг қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган
солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишчи
ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга
тушириш ва исталган бошқа харажатлар;
жорий қиймат  — маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий
воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил
тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш
учун етарли бўлган сумма;
қолдиқ (баланс) қиймат — жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий
воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати;
тугатиш қиймати  — асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган
харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни
тугатиш чоғида олинадиган активларнинг кутилаётган суммаси.
3. Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган
моддий активлар киритилади:
бир йилдан ортиқ хизмат муддати;
бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида)
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Ташкилот раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш
учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга.
Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот мулкига
топширилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади.
Кўп йиллик кўчатларга, ерни тубдан яхшилашга, ижарага олинган асосий воситалар
объектларига капитал қўйилмалар ҳар йили бутун ишлар мажмуи якунланган санадан қатъий
назар, ҳисобот йилида фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларга тегишли харажатлар
суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.
4. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти
ҳисобланади.
Асосий воситаларнинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва жиҳозларига
эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида
конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян ишларни бажариш
учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади.
Конструктив жамланган буюмларнинг мажмуи — умумий мосламаларга ва жиҳозларга,
умумий бошқарувга эга, бир пойдеворда қурилган, натижада мажмуага кирувчи ҳар бир буюм ўз
вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки
турли мақсадларга мўлжалланган битта ёки бир нечта буюмлардир.
Битта асосий воситада турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бир нечта мустақил
объектлар мавжуд бўлганда, ҳар бир бундай объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил
инвентарь объект сифатида тан олинади.
Ер участкалари ва бинолар биргаликда харид қилинган бўлса ҳам улар алоҳида объект


4
сифатида ҳисобда алоҳида-алоҳида акс эттирилади.
Ерни тубдан яхшилаш (қуритиш, суғориш ва бошқа мелиоратив ишлар) бўйича ер
участкаларига, табиатдан фойдаланиш объектлари (сув ва бошқа табий ресурлар) га капитал
қўйилмалари бухгалтерия ҳисобига мустақил инветар объект сифатида (капитал қўйилмалар
объектларинг турлари бўйича) қабул қилинади. Корхонанинг мулкдорлигида бўлган аниқ бир
участка доирасида ерни тубдан яхшилашга капитал қўйилмалар капитал тусдаги ишлар
бажарилган ва қабул қилинган инвентар объект (асосий воситалар) нинг бошланғич (қайта тиклаш)
қийматига амалга оширилган капитал харажатлар суммаси қўшилади.
Икки ёки ундан ортиқ ташкилот мулки бўлган асосий воситалар ҳар бир ташкилот
томонидан асосий воситалар таркибида унинг умумий мулкдаги улушига мутаносиб тарзда акс
эттирилади.
5. Асосий воситалар актив сифатида тан олинади, агар:
ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий наф келиб тушишига ишонч бўлса;
актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет