Международный научный журнал № 7(100), часть 2
«Научный Фокус» ноября, 2023
290
бошланади. Уруғнинг онтогенез ривожланиши ўсимлик зародишини
ўйғонишидан бошланади. Оналик ўсимликда уруғ шаклланиш ва етилиб бориш
жараёнида ўсимлик етиштириладиган ташқи мухит тасирида бўлади. Ташқи
мухит факторлари ўсимлик учун қулай шароитда бўлса, етиштириладиган уруғ
сифати юқори бўлади ва аксинча ташқи мухит факторлари ўсимликка салбий
таъсир кўрсатса етиштириладиган уруғ сифати паст бўлади.
Уруғ ва унинг
сифати хар бир экин туридан юқори ҳосил олишни таминлайдиган асосий
фактор ҳисобланади. Ҳосилдорлик ва уруғ сифати кўп жихатдан уни етиштириш
технологиясига боғлиқ. Юқори агротехникани қуллаш хар бир экин туридан
юқори хосил етиштириш билан бир қаторда сифатли уруғ етиштиришни
таъминлайди. Шу билан бир қаторда озуқа моддалари билан максимал
даражада ўсимликларни таъминлаш хамма вақт хам юқори хосил ва сифатли
уруғ етиштирилишини таъминламайди. Юқори
сифатга эга уруғ етиштириш
учун бериладиган озиқ моддаларнинг керакли нисбатда берилиши мухим
ахамиятга эга. Азотли ўғитларни керакли миқдордан кам берилиши
ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини орқада қолдириб, донни пуч бўлишига
олиб келса, меъёр даражадан юқори миқдорда берилиши эсаўсимликлар
бўйининг баланд бўлиб кетиши оқибатида ётиб қолишга олиб келади ва
натижада донлар пуч бўлиб, уруғ чиқиш миқдори камаяди. Фосфорли ўғитлар
ўсимликлар репродуктив органларини шаклланишига ижобий таъсир
кўрсатади уни етишмаслиги эса донни майда бўлиб қолишига олиб келади.
Шунингдек калийли ўғитлар хам пишиш муддатини тезлаштиришга,
доннинг йирик бўлишига хамда ташқи мухит таъсирларига чидамлиликни
оширади.Озиқланиш
элиментларидан
ташқари
уруғли
дон
сифат
кўрсаткичларига хар бир ўсимликнинг озиқланиш майдонига эга бўлиши ёки
хар бир гектар майдонга оптимал миқдордаги ўсимликлар бўлиши билан
изоҳланади. Ўсимликлар сонининг кам бўлиши, туплаш даражасининг юқори
бўлишига ва натижада бошоқларнинг эрта ёки кеч хосил бўлиши эвазига
етиштириладиган уруғнинг бир хиллиги(выровненность) юқолади. Аксинча
туп сон қалинлиги юқори бўлса, минг дона уруғ вазни кичик бўлади.Кўпчилик
олимларнинг олиб борган тажриба натижаларига кўра битта ўсимликнинг ёки
донли экинларда битта бошоқнинг ўзида хам чангланиш ва уруғланиш бир
вақтда бўлмаганлиги сабабли уруғлар турли сифат кўрсаткичларига эга бўлади.
Масалан буғдой, жавдар, тритекалида чангланиш ва уруғланиш бошоқнинг
ўрта қисмидан бошланади ва охирида юқори ва пастки қисмида амалга ошади.
Сули, шоли ва тариқда рувакнингг учки қисмидан бошланиб,
энг охирида пастки
қасмидаги бошоқчалар чангланиб уруғланади.
Шунингдек уруғлик дон сифатига ўсимликларнинг хар хил турдаги
хашоратлар билан зарарланиши салбий таъсир кўрсатади. Масалан уруғлик дон
етиштириладиган майдондаги ўсимликлар зарарли хасва ёки шира ва трипс
билан зарарланса уруғнинг униб чиқиш даражаси пасайиб кетади.
Международный научный журнал № 7(100), часть 2
«Научный Фокус» ноября, 2023
291
Шунингдек агротехника ҳам бошқа ҳар қандай ноқулай ташқи шароит каби
фақат уруғларнинг экиш сифатларини шаклланиши учун ноқулай шароит
вужудга келтиради, холос. У ҳеч қачон нав ирсиятининг ёмонлашувига сабаб
бўла олмайди. Фақат паст агротехникада парвариш
қилинган экинлардан
олинган уруғлар экилганда мазкур навнинг ирсий сифатлари тўлиқ рўёбга чиқа
олмайди ва кам ҳосил олинади. Бунинг сабаби шундаки, ҳар бир нав ўзининг
ирсий имкониятларини унинг юқори сифатли уруғларидан фойдалангандагина
тўлиқ намоён эта олади. Шунинг учун ҳамма навларни барча уруғчилик
кўчатзорларида ва уруғлик пайкалларида ҳамма вақт юқори сифатли уруғ
шаклланишини таъминлайдиган шароитларда парвариш қилиш лозим.
Наманган давлат университетининг дала тажриба майдонида кузги юмшоқ
буғдойнинг Яксарт ва Ғозғон навлари бўйича лаборатория шароитида олиб
борилган тажриба натижаларига кўра минг дона дон вазнининг йирик бўлиши
уруғларнинг унувчанлик кўрсаткичининг 3-4 фоизга, униб чиқиш фазасида
колеоптелия ва илдиз узунлигининг 1,7 ва 0,8 см.га юқори бўлиши кўрсатиб
ўтилган.
Достарыңызбен бөлісу: