Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет193/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

20.7. Автотранспорт корхоналарида бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархини калькуляция қилиш тартиби 
Автотранспорт корхоналарида уларнинг ихтисослашганлигига кўра ҳар 
бир машина томонидан бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)ларнинг 
режали ёки норматив таннархи олдиндан калькуляция қилинади. Бунда 
калькуляция қилиш бирлиги сифатида турли кўрсаткичлар, масалан 1 тонна 
ташиладиган юк, 1 км босиб ўтиладиган масофа ёки АТВнинг 1 соатлик иш 
фаолияти олинади. Режа ёки норматив таннархни калькуляция қилиш, 
одатда, бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)ларнинг автотранспорт 
корхонаси учун қанчага тушишини, шунингдек эришиладиган молиявий 
натижаларни олдиндан чамалаш мақсадида амалга оширилади. Бажарилган 
иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархи ҳисобот даврлари (ой, 
чорак, йил) охирида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг 
маълумотлари, шунингдек АТВларнинг иш фаолияти ҳисоби карточкалари 


312
асосида ҳисоб-китоб қилинади. Бунда, жами сарфланган харажатларни 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар ҳажмига бўлиш йўли билан 
уларнинг бир бирлигига тўғри келадиган суммаси, яъни таннархи топилади. 
Бир бирлик иш (хизмат)га тўғри келадиган ҳақиқий таннарх ҳамда режа 
(норматив) таннарх ўртасидаги фарқ автотранспорт корхонасида харажатлар 
бўйича белгиланган меъёрларга қанчалик даражада амал қилинаётганлигига 
баҳо беришга асос бўлади. 
Режа ёки меъёрий таннарх АТВларнинг ҳар бир тури бўйича махсус 
калькуляция карточкаларини тузиш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. Ушбу 
калькуляция карточкаларида таннархга кирувчи харажатларнинг моддалари, 
уларнинг бир бирлик иш (хизмат) учун белгиланган миқдорлари (меъёрлари), 
улар асосида топилган жами таннарх суммаси ўз аксини топади. Калькуляция 
карточкалари автотранспорт корхонаси раҳбари томонидан тасдиқланади. 
Улар АТВлар ёрдамида иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича 
буюртмачилар билан шартномалар тузишда шартнома қийматини 
белгилашга хизмат қилади. 
АТВлар ёрдамида бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)лар 
таннархини калькуляция қилиш ҳамда шартнома баҳоларини аниқлаш 
тартиби кўргазмали тарзда 20.5-жадвалда юк ташишга мўлжалланган АТВ 
бўйича, 20.6-жадвалда эса йўловчи ташишга мўлжалланган АТВлар бўйича 
келтирилган. 
АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг ҳақиқий 
таннархи турли усулларда калькуляция қилиниши мумкин. Амалиётда энг 
кенг тарқалган усуллар бўлиб яхлит ҳамда буюртмали усуллар ҳисобланади. 
Яхлит усулда АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархи яхлит тарзда автотранспорт корхонаси 
бўйича бош китобда очилган 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти 
маълумотлари асосида топилади. Ушбу счётнинг дебетида алоҳида 
корреспонденцияланувчи счётлар бўйича тўпланган йиғма маълумотлар 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархини 
билдиради. Ҳисобот ойи охирида бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархи қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: 
Дебет 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи» 
Кредит 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
Яхлит усулда 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида 
алоҳида 
корреспонденцияланадиган 
счётлар 
бўйича 
келтирилган 
маълумотлар автотранспорт корхонаси бўйича «Бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархи тўғрисида ҳисобот»ни тузишга асос 
бўлади. Ушбу ҳисоботда ҳар бир харажат моддаси бўйича келтирилган 
маълумотларни тасдиқланган режа (норматив) таннарх маълумотлари билан
таққослаш 
бажарилган 
иш 
(кўрсатилган 
хизмат)ларни 
тўғри 
режалаштирилганлиги 
ёки 
улар 
бўйича 
нормативларнинг 
тўғри 
белгиланганлигига 
баҳо 
беришга, 
режа 
ёки 
нормативлардан 
четланишларнинг сабаблари, айбдорлари ва бошқа жиҳатларини аниқлашга, 
шунингдек тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон беради. 


313


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет