.
040-сатр «Давр харажатлари, жами»да автотранспорт корхонаси давр
харажатларининг умумий суммаси кўрсатилади. Бу сатрда кўрсатилган
сумма мос равишда 050- сатр «Сотиш харажатлари», 060-сатр «Маъмурий –
бошқарув харажатлари», 070-сатр «Бошқа операцион харажатлар» ва 080-
сатр «Келгусида солиққа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври
харажатлари»да кўрсатилган суммаларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
Ҳисоботнинг 050-080-сатрларини тўлдиришга давр харажатларини алоҳида
турлари ҳисоби учун мўлжалланган мос равишдаги 9410 «Сотиш
харажатлари», 9420 «Маъмурий-бошқарув харажатлари» 9430 «Бошқа
операцион харажатлар» 9440 «Келгусида солиққа тортиладиган базадан
чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счётларнинг дебет обороти
суммалари асос бўлади. Давр харажатлари суммалари ҳисоботнинг
«Харажатлар» устунчасида акс эттирилади.
090-сатр «Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари»да автотранспорт
корхоналарининг асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлари акс
эттирилади. Бу сатрни тўлғазишга асос бўлиб асосий фаолиятдан олинган
бошқа даромадлар ҳисоби учун мўлжалланган счётларнинг (9310-9390
счётлар) кредит обороти суммалари ҳисобланади. Асосий фаолиятдан
олинган бошқа даромадлар ҳисоботнинг «Даромадлар» устунчасида
кўрсатилади.
100-сатр «Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)»да автотранспорт
корхонасининг асосий фаолиятдан олган фойдаси ёки кўрган зарари
кўрсатилади. Ҳисоботнинг ушбу сатри суммаси унинг 030-сатри суммасидан
040-сатрдаги суммани айириш, шунингдек 090 сатрда кўрсатилган суммани
қўшиш орқали топилади. Автотранспорт корхонасининг асосий фаолиятдан
олган фойдаси ҳисоботнинг «Даромадлар» устунчасида, кўрган зарари эса
унинг «Харажатлар» устунчасида акс эттирилади.
110-сатр
Достарыңызбен бөлісу: |