Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет25/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати: 
1. Islomov T. Tarix va sahna. – T.: G„. G„ulom nomidagi adabiyot va san‟at 
nashriyoti, 1998. 
2. Tulyaxodjayeva M. Rejissura uzbekskogo dramaticheskogo teatra. – T.:
G„. G„ulom nomidagi adabiyot va san‟at nashriyoti, 1995. 
3. Tursunov T. Turg„un Azizov. – T.: Yangi asr avlodi, 2004. 
4. Rizayev O. Nabi Rahimov. – T.: G„. G„ulom nomidagi adabiyot va san‟at 
nashriyoti, 1997 
5. Tursunov T. Sahna va zamon. – T.: Yangi asr avlodi, 2007. 
 


103 
 
ЎЗБЕК ТЕАТРШУНОСЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МУҲСИН 
ҚОДИРОВ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
 
 
Пирматов Музаффар Шерзодович –
ЎзДСМИ “Санъатшунослик ва маданиятшунослик” 
 кафедраси катта ўқитувчиси. 
 
Аннотация. Мақолада ўзбек театршунослигининг ривожланишида 
Муҳсин Қодиров илмий-тадқиқотларининг аҳамияти ва бугунги кунда
ѐшлар тарбиясида тутган ўрни беқиѐс эканлиги қайд этилади. Шунингдек, 
театршунослик сохасида эришилган ютуқлар ва келгусида амалга ошириш 
зарур булган муаммолар хусусида тўхталиб ўтилади.  
Калит сўзлар: Оғзаки драматургия, театршунослик, ўзбек театри, 
санъатшунослик, анъанавий театр драматургияси. 
Театр жонли, ўта таъсирчан ва қадимий санъат бўлиб, унинг дастлабки 
унсурлари эрамиздан аввалги ибтидоий даврларга бориб тақалади. Томоша 
санъати пайдо бўлибдики, унга хайриҳоҳ кишилар ўзларининг ҳайрат ва 
туйғуларини турли усулларда изҳор этишган ва тошлар, матолар каби 
буюмларга муҳрлашган. Мамлакатимиз ҳудудларидан топилган археологик 
топилмалар, бир қанча манбалардаги маълумотлар ўз ўрнида бу борадаги 
мулоҳазаларимизни тўлдиради. Бизга маълумки, ХХ асрнинг бошларида 
М.Беҳбудий, А.Авлоний, Ҳ.Ниѐзий каби марифатпарварларимиз томонидан 
профессионал театрга тамал тоши қўйилиши бу соҳадаги кўплаб касбларнинг 
ривож топишига туртки бўлди. Хусусан, ўзбек театршунослиги соҳаси ҳам
театр санъати билан ѐнма-ѐн ривожланиб келмоқда.
ХХ асрнинг бошларига келиб, халқимизни европа типидаги театр 
билан ошно бўла бўлиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини англашида 
улкан ҳиссаларини қўшган, кўпгина зиѐлилар қаторида Аҳмад Дониш, 
Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Мунаввар қори Абдурашидхонов, 
Абдулла Авлоний, Чўлпон, Мирмулла Шермуҳаммедов, Ҳожи Муҳаммад 
Зуҳур каби маърифатпарварларнинг хизматлари беқиѐсдир. Хусусан, 


104 
Маҳмудхўжа Беҳбудий “Ойина” газетасининг 1914 йил 16 май сонида чоп 
этилган “Театр надур” номли мақоласи билан ўзбек халқини янги типдаги 
театр ва унинг жамият ҳаѐтидаги муҳим аҳамиятига оид сирлари билан ошно 
этади. 
1945 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият
институтининг ташкил топиши ва “Театршунослик” йўналишининг очилиши 
бу соҳанинг профессионаллашувига туртки бўлди. Даставвал мазкур соҳада 
қадимги ва янги томоша санъатларини ўрганиш ва тарғиб этишдан иборат 
икки йўналиш ривожлана бошлади. Бу борада, янги ўзбек театри масалалари 
ва қадимги давр томоша санъатлари тарихи билан шуғулланувчи кўплаб 
театршунослар етишиб чиқди. М.Раҳмонов, Т.Турсунов, М.Қодиров, 
Э.Мухторов, 
С.Турсунбоев, 
Т.Баяндиев, 
Т.Исломов, 
Ҳ.Икромов, 
М.Тўлахўжаева, М.Ҳамидова, С.Қодирова, О.Ризаев, Д.Қодирова каби 
кўплаб театршунос, олимлар театр санъатининг барча турлари, камчилик ва 
ютуқлари, ўтмиши ва тарихига оид бўлган кўплаб тадқиқотлар, 
монографиялар яратиб, театршунослик соҳасининг ривож топишида улкан 
ҳиссаларини қўшди ва қўшиб келмоқда. Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон 
давлат санъат ва маданият институти устозларнинг анъана ва 
изланиларининг давомчилари таҳсил олмоқда. Институтда театршунослик
соҳаси бўйича мутахассислар етишиб чиқиб, театр санъати ва театршунослик 
соҳаси ривожида ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқда. 
Аммо, томоша санъатлари тарихи бўйича яратилган фундаментал 
тадқиқотлар мавжуд бўлсада, бу йўналиш билан шуғулланган ва шуғулланиб 
келаѐтган театршунослар камчиликни ташкил этади. Бу эса театршунослик 
соҳасининг ўта машаққатли ва мураккаблигини англатади.
Машаққатли йўлдан мардонавор юриб, бор имкониятни театршунослик 
соҳасига сафарбар қилган инсонларнинг шижоати кишини хайратга солади. 
Шундай инсонлардан бири илм ўчоғида тобланган, том маънода ҳаѐтини 
изланиш ва тадбиқ этиш ишларига бахшида этган тадқиқотчи ва тарғиботчи, 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари 


105 
доктори, профессор Муҳсин Халил ўғли Қодировдир. М.Қодировни 
санъатшунос, театр танқидчиси, этнограф, фольклоршунос, драматург ҳамда 
кўплаб малакали шогирдлар етиштирган устоз-мураббий сифатида эътироф 
этиш мумкин.. Айтиш жоизки, М.Қодиров илм-фан довонларини машаққатли 
меҳнати билан енгиб ўтиб, театршунослик соҳасида янги йўналишлар кашф 
этишга интилган ва ўз мақсадига эришган ижодкорлардандир. 
Муҳсин Халил ўғли Қодиров 1932 йилнинг 10 мартида Шаҳрисабз 
шаҳрининг Зангарон гузарида Абдухалил Маҳсум Қодиров билан Ойшабону 
Қурбон қизи оиласида дунѐга келган. Санъатга бўлган қизиқиши мактабда 
таҳсил олиб юрган вақтларидаѐқ пайдо бўлган бўлиб, бу қизиқиш 1950 
йилларда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик 
институтига (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) 
етаклаб келади. Институтнинг “Театршунослик” бўлимида таҳсил олар экан, 
самарали изланишлари орқали уни имтиѐзли диплом билан битиришга 
эришди. Ёш ижодкор “Тошкент театрлари саҳналарида Шарқ ѐзувчилари 
асарларининг талқинлари” мавзусида диплом иши ҳимоя қилди. 1957 йилда 
Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Санъатшунослик институтига 
кичик ходим сифатида ишга қабул қилинди. 
Ўзбек театри тарихи фанининг ривожланиш жараѐнларини бу 
заҳматкаш ва сермаҳсул олимнинг ижодисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кўп 
йиллик ижодий фаолияти давомида ўзбек анъанавий театрини атрофлича 


106 
ўрганиб, тадбиқ этиб келувчи олим ижодининг илк босқичлариданоқ бу 
хусусидаги масалаларни ўрганишга ва муаммоларни ҳал этишга бел 
боғлаган. Бу борадаги илк изланишларини Санъатшунослик институтида 
бошлаган бўлиб, ижодий жамоа билан биргаликда Қашқадарѐ, Сурхондарѐ, 
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилган тадқиқот ишларида фаол 
қатнашиб, халқ томошалари ва ўйинлари тўғрисида атрофлича маълумот 
тўплаган. Жамланган манбалар асосида “Ўзбек халқ оғзаки драмаси” номли 
номзодлик диссертациясини яратди ва санъатшунослик номзоди илмий 
унвонига сазовор бўлди. Айтиш жоизки, М.Қодиров Ўзбекистон тарихида 
биринчи бўлиб аспирантурада ўқиган ва номзодлик дисертациясини илк бор 
ўзбек тилида ҳимоя қилган санъатшуносдир. Мазкур илмий иш шу ном 
остида 1963 йилда нашр этилар экан, бир неча вилоятларда тўпланган илк 
маълумотлар асосида ѐзилган, театршунослик ва фольклоршунослик фанига 
қўшилган катта янгилик сифатида кутиб олинди. Асарда “Халқ актѐрлари”, 
“Сарой театри ҳақида”, “Масхарабозлар репертуари” сингари бўлимлар 
борки, уларда ўзбек халқ театри билан боғлиқ бўлган муҳим илмий 
масалалар атрофлича ѐритилинади. Муаллифнинг бир неча вилоятлар 
миқѐсида тўплаган қимматли манбалари орқали юксак даражадаги фольклор 
театри ўша вақтларда бутун республикамиз бўйлаб кенг тарқалганлигига 
гувоҳ бўламиз.
Ёш олим самарали изланиш йўлида давом этиб, анъанавий ўзбек театри 
тарихини янада чуқурроқ ўрганишга киришди. Бу борадаги изланишларини 
Ўзбекистон миқѐсида олиб бориш мақсадида экспедициялар ташкил этди. 
Хоразм воҳаси ҳамда Фарғона водийларини кезиб, бир қанча халқ 
томошаларини ѐзиб олишга муваффақ бўлди. Изланишлар самараси ўлароқ 
ўрганилган манбалар асосида “Анъанавий ўзбек театри ва унинг ўзбек совет 
театрининг шаклланишидаги ўрни” мавзусида илмий иш ѐқлаб, 
санъатшунослик фанлари доктори илмий даражасини олишга муяссар 
бўлди. Мазкур иш ҳам 1976 йилда “Ўзбек театри анъаналари” номида тўлиқ 
чоп этилди. Китобга ўзбек анъанавий театрининг жуда муҳим босқичлари,


107 
яъни қадимий ўзбек театрининг энг сўнгги даври ХIХ асрнинг иккинчи ярми 
ва ХХ асрнинг бошлари асос қилиб олинган бўлиб, ўз ичига “Оғзаки 
драматургия”, “Масхарабоз ва қизиқчилар санъати”, “Анъана ва ўзбек совет 
театри” номли 3 та улкан қисмларни қамраб олади. Асарнинг дастлабки икки 
қисмида масхарабозлар ва қизиқчилар театри ва оғзаки драматургияси 
атрофлича ѐритилган, учинчи қисмда эса ўзбек совет драматургияси ҳамда 
театрининг пайдо бўлиши ва шаклланишида халқ санъати, жумладан, 
масхарабоз ва қизиқчилар театри анъаналарининг ўрни ва аҳамияти тадқиқ 
этилади. Бу орада олимнинг “Ўзбек халқ театри” (1970), “Ўзбек мусиқали 
драмаси” (1971), “Масхарабоз ва қизиқчилар санъати” (1971), “Халқ 
қўғирчоқ театри” (1972) номли рисолалари билан бир қаторда Юсуфжон 
қизиқ, Миршоҳид Мироқилов, Сойиб Хўжаев каби атоқли санъаткорларга 
бағишланган китоблари ҳам эътиборга ҳавола этилди. Бундан ташқари устоз 
изчиллик билан театр жараѐнларини кузатиб бориб, янгидан-янги 
спектакллар, ундаги ютуқ ва камчиликлар хусусида мақола ва тақризларини
вақтли матбуотда мунтазам равишда ѐритиб борди.
Санъатшунос ижодида мусиқали драма театрига бўлган эътибор 
алоҳида ажралиб туради. Бу борада “Ўзбек мусиқали драмаси” (1971), 
“Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри” (1990), “Сеҳр ва меҳр” 
(1980) номли бир қанча рисолалари ҳамда матбуот ва тўпламлардаги 
мақолаларини айтиб ўтиш жоиз. Шу қаторда муаллиф қўғирчоқ театри 
фаолияти, 
унинг 
илк 
шаклланиш 
босқичлари, 
драматургияси, 
репертуарларидаги ўзига хосликлар, камчилик ва ютуқлари тўғрисида илмий 
изланишлар олиб борди. Олимнинг “Халқ қўғирчоқ театри” (1972), 
“Узбекский традиционний театр кукол” (1979), “Искусство узбекских 
куколников” (1979) номли рисолаларида шу хусусидаги масалалар тўғрисида 
сўз боради. 
М.Қодиров амалга оширган ишларидан қониқиб, илмий изланишдан 
тўхтаб қолган эмас. Ҳамиша янгилик яратиш ва уни бошқаларга тадбиқ этиш 
билан машғул бўлган. Олимнинг илм излаш йўлидаги сидқидилдан 


108 
изланишлари ва қизиқишларининг кенг кўламлилиги кишида ҳайрат ва ҳавас 
уйғотади. Унинг сермаҳсул ижодига назар ташласак, кўз ўнгимизда улкан ва 
қимматли бўлган маънавий мерос намоѐн бўлади. Бежизга олимнинг ижоди
серқирра дея таърифланмади. Шунча тинимсиз машаққатли изланишлардан 
ортиб драматургия соҳасига ҳам қўл урганлиги ушбу фикрларнинг яна бир 
исботидир. М.Қодировнинг ўз сўзи билан айтганда, пьеса яратиш улар учун 
бир кўнгилхушлик, илмдан чарчаган пайтларида машғул бўладиган бир 
юмушдир. У драматург сифатида халқ ижодиѐтига таянган ҳолда болалар 
театри учун мўлжалланган кичик-кичик саҳна асарларини яратган бўлиб, 30 
га яқин пьеса ва бир неча таржима асарларнинг муаллифи ҳисобланади.
Мазкур асарлар пойтахт театрлари билан бир қаторда вилоят театрларида 
ҳам намойиш этилиб ўзининг кўпдан-кўп мухлисларини топишга эришди.
Жумладан: пойтахтдаги Республика қўғирчоқ театрида “Кенжа қиз”, “Сирли 
най”, Фарғона вилоят театрида “Танбур ноласи”, Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ 
вилоят театрларида “Сеҳрли узук”, Самарқанд қўғирчоқ театрида 
саҳналаштирилган “Самар ва қанд” каби пьесаларини айтишимиз мумкин. 
Айтиш жоизки, “М.Қодировнинг илмий изланишлари биринчи галда 
анъанавий театр тадқиқотчиси сифатида қадрланади. Ўз номзодлик ва 
докторлик диссертациялари, ўнлаб китоблари ва мақолалари билан театр 
фольклоршунослигига асос солган бўлса, 80-90-йиллардаги илмий 
изланишлари туфайли томоша санъатларини яхлит ўрганишдан иборат 
илмий йўналишни бошлаб берди”
1
. Бу борада 1981 йилда чоп этилган 
“Ўзбек халқ томоша санъати” китоби қимматли қийматга эга. Олим мазкур 
рисоласи орқали фанга илк бора “томоша санъати” тушунчасини олиб кирди. 
Асарда “рақс”, “қизиқчилик”, “қўғирчоқ ўйин”, “от ўйин”, “қарсак ўйин”, 
“аския” каби санъат турлари қамраб олинган бўлиб, бир қанча вилоятлар 
миқѐсидаги илк кўринишлари ва уларнинг ривожланиш босқичларининг 
ўзига хослиги ҳақида сўз юритилади ҳамда турли хил ўйин ва аскиялардан 
намуналар келтирилади. Бундан ташқари китобнинг иккинчи бобида 
1
Илмга бахшида умр. Тўплам. – Т.: Академ-хизмат, 2002. – Б.10.


109 
Юсуфжон Қизиқ, Уста Олим, Мулла Тўйчи, Тошканбой Дарбоз, Ака Бухор 
каби устоз санъаткорларнинг ижодий фаолияти тўғрисида қизиқарли 
маълумотлар келтирилиб ўтилади. 
М.Қодиров ижоди мустақиллик йилларида янада ривож топди ва 
такомиллашиб борди. Бу даврда “Темур ва Темурийлар даврида томоша 
санъатлари”, “Бобур нафосати”, “Амир Темур жаҳон тарихида”, “Мозийдан 
таралган зиѐ” каби китоблари майдонга чиқди. Бундан ташқари 1958-1970 
йиллар мобайнида бутун Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган экспедицияларда 
300 га яқин халқ актѐрларини аниқлаб, 200дан зиѐд томоша матнларини ѐзиб 
олган бўлиб, улар 2006 йилда “Анъанавий театр драматургияси” номли 
китоб остида чоп этилди. Асар халқ цирк усталари ва аѐл ижрочилар тилидан 
муаллиф томонидан ѐзиб олинган. Унда 85 та танқид, муқаллид, кулки-
ҳикояларни ўз ичига олган бўлиб, илк маротаба оғзаки драматургия 
намуналарини кенг ва аниқ ѐритилиниши билан қимматлидир. 
М.Қодиров ижодида таҳлилий мақолалар, тақризлар кўпчиликни 
ташкил этади. Бу йўналиш театршунос фаолиятида энг масъулиятли 
жанрлардан биридир. Тақризда маълум бир театр жамоасининг бир неча ой 


110 
ичида катта меҳнати эвазига дунѐга келган саҳна асарини таҳлил қилиши, 
хулосалар чиқаришига ѐрдам бериши керак. М.Қодиров ўз умри давомида 
турли саҳна асарлари, пьесалар, илмий ишлар, тўпламлар кабиларга таҳлилий 
тақризлар ѐзиб келди. “Юлий Цезарь”, “Чехов драмаси ўзбек саҳнасида”, 
“Тобутдан товуш”, “Зарафшон қизи ҳақида ўйлар”, “Яна бир мусиқали 
комедия”, “Пьеса ва талқин”, “Журналистлар ҳаѐти саҳна кўзгусида”, 
“Жумбоқ таҳлили”, “Ҳазил, таги зил”, “Нодирабегим фожиаси”, “Муҳаббат 
мўъжизаси”, “Мансабпарастнинг инқирози”, “Сатира – муҳим санъат”, 
“Ҳаммом” тўрачиликни фош этади”, “Саҳнада замонавий қаҳрамон”, 
“Тақдирлар тасвири” каби мақолалари шулар жумласидан.
Олим “Юлий Цезарь” декада спектаклига бағишланган мақолада 
(“Тошкент ҳақиқати”, 1958, 18 май) Ўрта Осиѐдаги давлатлар орасида 
биринчи бўлиб бу асарнинг ўзбек саҳнасида қўйилишини ижодий жасурлик 
ва жўшқин ташаббускорлик дея баҳолайди. Ижодкор бу тақризида шунчаки 
саҳнадаги томошага баҳо бериб қолмайди. Балки асарнинг драматургик 
асосига ҳам таҳлилий тўхталади. Шунингдек бу асарнинг бошқа чет эл 
режиссѐрлари томонидан ишланган вариантларига ҳам тўхталади. 
Шунингдек, ўзбек миллий театр саҳнасидаги спектаклнинг ўзига хослиги, 
ижро услубларига эътибор қаратади.
“Пьеса ва талқин” мақоласида ѐш драматург Максим Каримовнинг 
асари Муқимий номли театрда юқори даражада саҳнага олиб чиқилганлиги 
баѐн этилган. Бу асарга қўл урилишини ижодий бедорлик, мавзулар 
доирасини кенгайиши, янги шаклларга бўлган ҳаракат сифатида баҳолайди. 
Дарҳақиқат “Драматургия ва саҳна санъатидаги изланишларга Муқимий 
номидаги театр жамоасининг ҳам бевосита алоқаси бор. Яқин йилларгача бу 
театр “афсона касаллиги”дан қутулиб, иккинчи касалликка чалингани, яъни 
юзаки ҳажвийликка, енгил ижрочиликка берилиб кетгани билан кўпларни 
ранжитгани ҳамон эсимизда. “Гули сиѐҳ” спектакли билан театрнинг ижодий 
ҳаѐтида кескин бурилиш юз берди. Режиссѐр Раззоқ Ҳамроев, композитор 
Д.Соатқулов ва ижрочиларнинг забардаст меҳнати туфайли катта ҳаѐтни акс 


111 
этдирувчи, улкан эҳтирослар, ҳис-туйғуларни мадҳ қилувчи жиддий ва етук 
саҳна асари майдонга келди”
1
дея муносб баҳо беради.
Мақолада актѐрлар ижросидаги ютуқларни қайд этиш билан бирга, 
камчиликларга ҳам тўхталинади. Спектаклни ишлашда пьеса материали ва 
имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланмаганлиги айтилади. Иккита муҳим 
камчиликка алоҳида ўрин берилган. Бунда спектаклнинг бадиий жиҳози 
образли чиқмай қолганлиги, нур-шуъла эффектларидан унумли 
фойдаланилмаганлиги, жонли мусиқа ўрнига магнитофондан берилаѐтган 
садолар керакли маънони ифодалаб бермаганлиги очиб берилган. Иккинчи 
камчилик актѐрлар ижроси билан боғлиқдир. Яъни бу Равшан ва Муҳаббат 
ролларига тегишли. Ижрочилар ролларида яшамаѐтганлиги, ҳолатларни 
ифода этишда изчиллик ва мантиқ етишмаѐтганлиги жонкуярлик билан 
айтилган. Шунингдек театршунос томонидан, актѐрлар кўпроқ кечинма, 
сезгини эмас, техникани ишга солганликлари, натижада айрим ҳолатларнинг 
сунъийлашиб, сўз остидаги маънолар, томошабинга ташланадиган аҳлоқий-
эстетик масалалар яхши очилмай қолганлиги эътироф этилади. Мақола 
сўнггида Муқимий номидаги театр саҳнасига инсон юрагини кашф этишга 
қаратилган интелектуал драматургия тобора дадил кириб келаѐтгани 
қувонарли ҳодиса эканлиги, бу эса спектаклларнинг умумий бадиий талқини 
устида талабчанлик билан жиддий шуғулланишни тақозо этиши
таъкидланади.
Муҳсин Қодиров томонидан ѐзилган ҳар бир тақриз, таҳлилий 
мақолаларда театрнинг ютуқлардан самимий қувониши, камчиликлардан эса 
дунѐга сиғмас даражада ташвишга тушиши ҳисларини кузатиш мумкин. 
Ижодий ишларининг лўнда, равон, ўз навбатида йирик мутахассислик тилида 
баѐн этилиши эса мақолалар илмий-бадиий қийматини янада оширади.
М.Қодировнинг янги давр шароитидаги илмий-ижодий изланишларида 
эришилган ютуқларни бой бермай янада ривожлантириш, буюк мақсадлар 
сари олға интилиш ҳаракатлари кузатилади. Мазкур жараѐн бевосита 
1
Қодиров М. Пьеса ва талқин. Ўзбекистон маданияти. 1966, 15 июн. 


112 
М.Қодировнинг серқирра ижодида ҳам яққол кўзга ташланади. Кўп йиллик 
ижодий фаолияти давомида олиб борган тақдқиқодлари ва изланишларига 
таянган ҳамда керакли ўринларда адабиѐтлар ва манбалардан унумли 
фойдаланган ҳолда янги ўзига хос кўплаб тадқиқотлар яратди. Жумладан, 
рус тилида ѐзилган уч томлик “Труди по истории зрелишних искусств 
Узбекистана”, бундан ташқари, “Ўзбек театр тарихи”, “Ўзбек қўғирчоқ 
театри” (С.Қодирова билан ҳамкорликда), “Анъанавий театр драматургияси”, 
“Темурийлар даври домоша санъатлари”, “Ўзбек анъанавий театри” каби 
фундаментал тадқиқотлар, комик актѐрлар ҳақида сўз юритувчи “Кулги 
усталари” тўплами ҳамда “Томоша санъатлари ўтмишда ва бугун” номли уч 
жилдлик мақолалар тўпламини айтиш мумкин.
М.Қодировнинг яна бир кўзга кўринган қирраларидан бири бу 
меҳрибон ва меҳнаткаш устоз ва мураббийлик фаолиятидир. Олим иш 
фаолияти давомида бир қанча шогирдларга сабоқ бериб, малакали кадрлар 
сифатида етиштирди. Театршунослик соҳасида фаолият юритиш билан бир 
қаторда издош шогирдларни, тажрибали мутахассисларни вояга етказди. 
Бугунги кунда устознинг шогирдлари театршунослик соҳасининг йирик 
вакиллари сифатида профессорлик унвонига, санъатшунослик фанлари 
доктори илмий даражасига эга бўлиб, у кишидан олган илмларини 
талабаларга ўргатиб келмоқдалар. 
Бир сўз билан айтганда театр санъатининг кўзгуси театршуносдир.
Театршунос олим, театр маҳсули – спектаклни қаламга олар экан, актѐрлик, 
режиссѐрлик, драматургия, грим устаси иши, тасвирий санъат, 
ҳайкалтарошлик, мусиқа, рақс санъати борасида етарли билимга эга бўлиши 
муҳим ҳисобланади.
Театршунос таҳлилий ишида асар характери, ғояси, мақсади каби 
ижодий компонентлар ўрнини топгандагина мукаммал санъат асари яратиши 
лозим. Йирик олим Муҳсин Қодировнинг театршунос сифатидаги ҳар бир 
иши кўздан кечирилмасин, қайд этилган талабларга тўла жавоб беришининг 
гувоҳи бўлинади. 


113 
Халқимизнинг меҳр-муҳаббатини қозонган, ижтимоий ҳаѐтни ва инсон 
руҳий дунѐсини акс эттиришда кенг имкониятларга, қалам тебратиш 
борасида ўз услубига эга бўлган устоз, театршунос олим Муҳсин 
Қодировнинг серқирра ва нодир ижоди кейинги авлод вакилларига бебаҳо 
мерос сифатида хизмат қилиши шубҳасиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет