Abstract: This article takes into account the rich heritage of the scientist, his
research, as well as the study of his scientific articles.
Keywords: theater critic, scientist, researcher, actor, clown, director,
researcher.
Муҳсин Қодиров томонидан ѐзилган ҳар бир тақриз, таҳлилий
мақолани олмайлик, унда театрнинг яқин дўстининг ютуқлардан болаларча
самимий қувониши, камчиликлардан эса дунѐга сиғмас даражада ташвишга
тушиши ҳисларини сезиш мумкин. Ижодий ишларининг ўз навбатида йирик
мутахассислик тилида баѐн этилиши эса мақолалар илмий-бадиий қийматини
янада оширади.
Маҳоратли режиссѐр, актѐр, умуман санъат ва ижод аҳлини халққа
янада яқиндан танитишда, у ҳақда яхлит тушунча ва умумий маълумот
беришда
театршунос-санъатшунос
олимлар
томонидан
яратилган
портретларнинг ўрни жуда катта. Ижоддаги бу йўналиш бизнинг
қаҳрамонимизга ҳам бегона эмас. М.Қодиров ижодий репертуаридан эл
севган ва ардоқлаган қатор санъаткорларнинг умумий ижодий қиѐфалари акс
этган ижодий портретлар ҳам жой олади. Ижодий портрет яратиш ҳам
ѐзувчидан қатор талабларни қўяди. Зеро санъат ва маданият соҳасида анча
меҳнат қилиб қўйган санъаткорни янада эъзозларга ўраб кўрсатиш, ѐки
аксинча бор ижодий ишларини ҳам етарли даражада кўрсата олмай талқин
этиш ҳам театршунос салоҳиятига боғлиқ. Муҳсин Қодиров эса ўзи қаҳрамон
қилиб олган санъаткорларни ҳақиқат гулларига ўраб, етук мутахассислик
тизгинида ѐритиб боради. Ана шундай меҳнатлари натижаси ўлароқ ўнлаб
115
ижодий портретларга чизгилари дунѐга келди. Шулар қаторида “Санъатимиз
ифтихори” (А.Ҳидоятов ҳақида), “Севимли санъаткор” (Сора Эшонтўраева
ҳақида), “Нурли умр” (М.Турғунбоева ҳақида), “Сардор” (Р.Ҳамроев ҳақида),
“Эъзозга
муносиб
сиймо”
(М.Қориѐқубов
ҳақида),
“Қалдирғоч”
(Тамарахоним ҳақида), “Севимли аямиз” (Л.Саримсоқова ҳақида), “Саҳнамиз
баҳодири” (Ш.Бурхонов ҳақида), “Олмос истеъдод” (Н.Раҳимов ҳақида),
“Моҳир балерина” (Б.Қориева ҳақида), “Нақадар баракали, мазмундор ижод”
(режиссѐр Тошхўжа Хўжаев ҳақида) каби ижодий портретларни келтириш
мумкин. Шуниси эътиборлики, М.Қодиров маълум бир санъаткор ҳақида бир
марта ижодий чизги ѐздими, шу билан ўша ижодкорни назаридан четда
қолдириб қўймайди, балки маълум йиллар ўтгандан сўнг яна шу артист
бошқа бир ракурсда такроран қаламга олади. Масалан, “Сардор” портрети
Раззоқ Ҳамроевнинг 60-йиллиги муносабати билан ѐзилган бўлса, орадан 10
йил ўтиб, “Актѐр, режиссѐр, мураббий” номи остида яна шу актѐрнинг 70
йиллиги муносабати билан ижодий чизги яратади. Ўз-ўзидан орадаги вақт
давомида эришилган ижодий ютуқлар ҳам сарҳисоб қилинади. “Артистнинг
камолоти”да Шукур Бурхоновнинг босиб ўтган босқичлари тадрижий тарзда
берилади. “Саҳнамиз баҳодири” портретида яна шу актѐрнинг ҳақиқий
профессионал даражадаги қиѐфаси очиб берилади. “Режиссѐр юлдузи”
ижодий портретида Носир Отабоевнинг ижоди ҳақида умумий маълумотлар
берилади. “Орзуси ушалсин” номи остидаги ишда эса унинг режиссѐр
сифатидаги изланишларига кенгроқ тўхталинади. “”Олмос истеъдод” ва
“Актѐр парвози” номлари остида ҳам йирик актѐр Наби Раҳимов шахсига
қайта-қайта мурожаат этилган.
М.Қодиров томонидан яратилган ижодий портрет шаклидаги ишлар
санъат ва маданият оламидаги йирик шахслар мероси яшаб қолишига яна бир
манба бўлиб хизмат қилиб қолади.
М.Қодировнинг асл касби театршунос эканлигини назарда тутсак,
“Театршунослик равнақи” (“Ўзбекистон маданияти”, 1978 йил, 23 июн),
“Театр танқидчиси ким?” (“Совет Ўзбекистони санъати”, 1981 йил, 12-сон,
116
22-23 бетлар) мақолаларини ана шундай ишлар қаторига киритиш мумкин.
Айнан биринчи мақолада театршунослик ривожланиши борасида ўзига
хосликлар ва юзага келган камчиликлар борасида сўз борса, иккинчи
мақолада эса театр танқидчиси аввало қандай бўлиши, республикада театр
танқидчилигининг аҳволи, вазифалари, бу соҳани яхшилаш борасидаги фикр-
мулоҳазалар ўрин олган. Кези келганда шуни айтиш керакки, “... театр илми
билан театр танқидчилигини бир-биридан ажратиб турувчи ғов йўқ. Бизда
қарийб
барча
театршунос
олимлар
театр
танқидчилиги
билан
шуғулланадилар. Умуман, театр жамоаларининг кундалик ҳаѐтини кузатиш,
ижодкорларнинг режалари ва интилишларидан хабардор бўлиш, баъзан янги
спектакл яратилиши жараѐнида маслаҳат бериш, бадиий кенгаш
йиғилишлари ва муҳокамаларида иштирок этиш, тақриз, ижодий портрет ва
обзор мақолалар ѐзиш, мунозараларда қатнашиш театршунос олимни
танқидчи сифатида намоѐн этибгина қолмасдан, унга илҳом, куч-қувват
бағишлайди, театр тарихини янада чуқурроқ идрок ва тадқиқ этишга йўл
очади. Билими ва илми кучли тадқиқотчининг наинки тарихий ѐки назарий
китоблари, балки танқидий чиқишлари ҳам теран, савияли ва таъсирчан
бўлади. Театршуносларнинг илмий ва танқидий асарлари фақат олимлар ѐки
оддий китобхон учунгина ѐзилмайди. Улар айни чоқда саҳна ижодкорлари
учун яратилади. Театр ходимлари бундай илмий ва танқидий ишлар туфайли
фаолиятларига объектив баҳо бериб, келгуси режаларини тўғри белгилаб
олиш имконига эга бўладилар". Қаҳрамонимизнинг ушбу фикрлари бугунги
кунимиз учун ҳам ниҳоятда қадрлидир. Шу ўринда бир мисол келтиришни
жоиз деб билдим. Пойтахтимиздаги таниқли театр масканларидан бирида
янги саҳна асарининг жамоатчилик кўриги ўтказилаѐтган бир пайтда,
таниқли театршунослардан бири ўша спектакл бўйича ўзининг қимматли
фикрларини билдирмоқда. Мен эса тасодифан театр ижодий жамоасининг
орасида ўтириб қолган эканман. Шу пайтда машҳур театр актѐрларимиз
ўртасида “пичир-пичир” овозлар чиқа бошлади. “Бу гаплардан нима фойда?”,
“Барибир спектаклни саҳнага қўйишда давом этаверамиз-ку”, “Гапни
117
калтароқ қилсангизчи-а?” дея аниқ эшитилиб турган сўзлардан юрагимни
алланечук ҳислар қамраб олди. Йирик театршунос олимлар жон куйдириб
ўша спектакл сифатининг яхшиланиши, қолаверса шу театр жамоасининг
ижодий обрўси тушиб кетмаслиги йўлида фикр билдирсаю, актѐрлар
томонидан ушбу муносабатнинг нотўғри “ҳазм қилиниши” ҳеч қандай
касбий меъѐрларга тўғри келмайди албатта. Аслида театр актѐр ва
режиссѐрлари театршунос-танқидчини ўзига рақиб эмас, дўст, елкадош
сифатида қабул қилишлари лозим. М.Қодиров муаммоли мақолаларининг
устуворлиги ҳам шундаки, уларда кўтарилган мавзулар маълум давр
учунгина эмас, ҳар бир давр учун муҳимлигини йўқотмайди. Юқорида
келтирилган мисол ҳам фикримизнинг далилидир.
Театршунос таҳлилий ишида асар характери, ғояси, мақсади каби
ижодий компонентлар ўрнини топгандагина мукаммал санъат асари
яратилади. Йирик олим Муҳсин Қодировнинг театршунос сифатидаги ҳар
бир иши кўздан кечирилмасин, қайд этилган талабларга тўла жавоб
беришининг гувоҳи бўлинади.
118
Театр маҳсули спектакл тарғиботида театршунос етакчи омиллардан
саналади. У етакчигина бўлиб қолмасдан, жамоага кўтаринки руҳ берадиган
ҳам, аксинча ижодий кайфиятини туширадиган ҳам, саҳна асарининг
бугунги кун талабларига мослик даражаси каби вазифаларни бажарадиган
шахс сифатида фаолият юритади. Мана шундай масъулиятли вазифаларни
гарданига олган ижодкор олим тарих зарварақларида қолгудек ишлар яратди.
Ушбу манбалар бир томондан ўзбек театр тарихий меросини бойитган бўлса,
яна бир томондан ѐш театршунос олимлар маҳоратининг чархланишига
беқиѐс ҳиссасини қўшиб келмоқда. Уларнинг ҳар бирида театршуноснинг
ўзига хос дастхатини ҳис қилиш мумкин.
Дарҳақиқат ўзбек театршунослигида ҳам бу йўлда қатор изланишлар
олиб борилмоқда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,
санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин Халил ўғли Қодиров
ижод намуналари эса бу борада катта ҳисса бўлиб қўшилади. Унинг юқорида
номлари келтирилган рисолалари ижтимоийлиги, соҳавий жиҳатдан
салмоқдорлиги билан ажралиб туради. У халқдан олган нарсасини ҳеч қандай
бўрттиришларсиз, тизимга солган ҳолда, лўнда ва тушунарли тилда яна
халққа етказиб беради. Балки шунинг учун ҳам унинг ижод намуналари
бугунги кунга қадар ўз қадрини йўқотмай келмоқда.
Достарыңызбен бөлісу: |