Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет33/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Ключевые слова. Театроведение, исследователь, ученый, монография, 
история театра, театральное искусство, традиционный театр, устная 
драматургия, театр кукол, клоун, юморист. 
Annotation. We know that the scientific and creative activity of Muhsin 
Kadyrov is of special importance in the development of Uzbek theatrical art is 
inconceivable without the multifaceted and productive work of the scientist. Due to 
the diversity and wide range of research and areas of science, the article discusses 


144 
their research on the history of Uzbek theater and their scientific innovations in the 
field of theater studies. 
Keywords. Theater studies, researcher, scholar, monograph, theater history, 
performing arts, traditional theater, oral drama, puppet theater, clown, entertainer. 
Театршунослик бу – театр тарихи ва назариясини ўрганувчи соҳа бўлиб 
унинг фан сифатида шаклланиши ўтган асрнинг 50 йилларига бориб 
тақалади. 
Театршунослик фанининг ривожланиши ўзбек театр танқидчилигида 
бадиий ва ғоявий таҳлилнинг чуқурлашиб бориши ҳамда театр тарихини 
яратилинишида муҳим омил бўлди. Театршунослик фан сифатида дастлаб 
драма театрлари фаолияти билан боғланган бўлса, кейинчалик опера ва 
балет, оперетта, мусиқали драма, болалар театри, қўғирчоқ театри, театр 
таълими, саҳна нутқи, декорация санъати, сценография, театр либоси ва 
пардози, саҳна харакати каби йўналишлар таҳлилини ўз ичига олди. 
Даставвал, мазкур соҳада қадимги ва янги томоша санъатларини ўрганиш ва 
тарғиб этишдан иборат икки йўналиш ривожлана бошлади. Янги ўзбек 
театри масалалари ва қадимги давр томоша санъатлари тарихи билан 
шуғулланувчи кўплаб театршунослар етишиб чиқди. Бу борада М.Раҳмонов, 
Т.Турсунов, М.Қодиров, Т.Баяндиев, С.Турсунбоев, Ҳ.Икромов, Э.Мухторов 
М.Тўлахўжаева, М.Ҳамидова, С.Қодирова, О.Ризаев, Д.Раҳматуллаева, 
М.Аҳмаджонова, Д.Қодирова каби кўплаб театршунос олимлар театр 
санъатининг барча турлари, камчилик ва ютуқлари, ўтмиши ва тарихи, 
замонавий қиѐфасига оид бўлган кўплаб тадқиқотлар, монографиялар 
яратиб, театршунослик соҳасининг ривож топишида улкан ҳиссаларини 
қўшди ва қўшиб келмоқда. 
Аммо, томоша санъатлари тарихи бўйича яратилган фундаментал 
тадқиқотлар бир қанча бўлишига қарамай, бу йўналиш билан шуғулланган ва 
шуғулланиб келаѐтган театршунослар бармоқ билан санарлидир. Бу ҳол ўз 
ўрнида жараѐннинг ўта машаққатли ва мураккаб эканлигини англатади. 


145 
Бугунги кунда томоша санъатлари тарихини ўрганиш ва тадқиқ этиш 
театршуносликда муҳим вазифалардан бири бўлганлиги боис, ижодий 
фаолияти давомида бу соҳада улкан изланишлар олиб бориб театр тарихини 
кўплаб қирраларини кашф этишга муяссар бўлган олим М.Қодировнинг 
сермаҳсул ижодини ўрганиш, театршунослик тарихида тутган ўрни, 
аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар юритиш муҳим вазифалардан бири 
сананади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор 
Муҳсин Ҳалилович Қодировнинг серқирра ва сермаҳсул ижодисиз Ўзбек 
театр санъати ривожланиш тарихини тасаввур этиб бўлмайди.
Тарғиботчи ва ташвиқотчи олимнинг илм йўлидаги изланишлари ва 
йўналишларининг кенг кўламлилиги кишида ҳайрат ва ҳавас уйғотади. Олим 
кўп йиллик илмий фаолияти давомида қадимги давр томоша санъатлари ва 
янги ўзбек театр масалаларини атрофлича ўрганиб, санъатшунослик, 
театршунослик, фолклоршунослик, драматургия сингари кўплаб соҳаларнинг 


146 
ривожига ҳисса қўшувчи улкан илмий ва маънавий мерос қолдирди. Ижодий 
фаолиятининг дастлабки босқичлариданоқ ўзбек театри тарихи масалаларини 
атрофлича ўрганишга бел боғлаган бўлиб, докторлик ва номзодлик 
диссертациялари бир қанча рисолалари ва мақолалари олимнинг биринчи 
галда анъанавий театр тадқиқотчиси сифатида қадрли ва мўтабар эканлигини 
кўрсатади. 
Ўзбекистон тарихида биринчилардан бўлиб аспирантурада ўқиган ва 
“Ўзбек халқ оғзаки драматургияси” номли номзодлик диссертациясини илк 
бор ўзбек тилида ҳимоя қилган олим, ушбу тадқиқоти орқали театршунослик, 
ва фалклоршунослик фанига катта илмий янгилик олиб кирди. Бир неча 
вилоятлар миқиѐсида тўпланган қимматли манбалар асосида сарой 
театрлари, халқ актѐрлари, масҳарабозлар репертуари сингари ўзбек халқ 
театри билан боғлиқ муҳим масалалар ўрганилди ва фанга тадқиқ этилди. 
Монография ўзбек драматургияси ва театр тарихига бағишланган муҳим 
ҳисса бўлиб, илк бор юксак даражадаги фолклор театри қадимдан бутун 
республикамиз бўйлаб кенг тарқалганлигидан далолат беради. 
Ўзбек анъанавий театрининг жуда муҳим босқичлари, янги қадимий 
театрнинг энг сўнгги даври ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг 
бошлари тўғрисида маълумот берувчи “Ўзбек театри анъаналари” номли 
рисоласи Хоразм воҳаси ва Фарғона водийсида олиб борилган тадқиқот 
ишлари асосида ѐзилган бўлиб, унда томоша санъати хусусан, масҳарабоз ва 
қизиқчилар театри анъаналарининг профессионал ўзбек театри ва 
драматургияси шаклланишидаги ўрни ва аҳамияти тадқиқ этилади. Олим 
ижодидаги ўзбек театри тарихини ўрганишдаги кўп йиллик илмий текшириш 
ишларининг натижаси сифатида эътироф этилувчи рисолада, анъанавий 
театрнинг қиѐфаси, мазмуни, шакллари, ижрочилик мактаблари, атоқли 
устозлар фаолиятининг ўзига хослиги масалалари ўрганилади. Монография 
турли даврларда турли қарашлар мавжуд бўлган анъанавий театр 
санъатининг асл кўриниши, ўзига хослигини тўлиқ ва ҳолисона баѐн 


147 
этганлиги ва бу борадаги мавжуд фикр ва мулоҳазаларни янада бойитганлиги 
билан муҳим аҳамиятга эга. Рисолада “Оғзаки драматургия”, “Масхарабоз ва 
қизиқчилар санъати”, “Анъанавий ва ўзбек театри” номли боблар кесимида 
мазҳарабоз ва қизиқчилар, қўғирчоқбозлар санъатининг сюжет чизиғи, ғоя ва 
мавзуси, жанр йўналишлари масалалари таҳлил
этилади. Муаллиф илк бор 
томошаларнинг асосий пойдеворини ташкил этувчи оғзаки наъмуналарни 
“драма” эмас, балки “оғзаки драматургия” деб юритилиниши лозим топади. 
Шу тариқа ушбу ибора илмий атама сифатида фанда қайд этилади. Бундан 
ташқари мавжуд тадқиқотларда оғзаки драматургия жанрлари дея қаралган 
“танқид” ва “муқаллид”нинг бирмунча тор доирада талқин этилганлиги 
масаласига ойдинлик киритилиб, уларнинг ўзига хослиги, мазмун-моҳияти, 
бир неча турлари, сюжет ва тартиб қоидаларини наъмуналар мисолида 
исботлаб беради.
70 йиллар олим ҳаѐтида самарали ижод палласи бўлиб, мазкур йилларда 
“Ўзбек халқ театри”(1970), “Масхарабоз ва қизиқчилар санъати” (1971), 
“Ўзбек мусиқали драмаси” (1971), “Халқ қўғирчоқ театри” (1972) номли 
театр тарихига оид муҳим тадқиқотлар яратади. 
Олим ижодида ўзбек қўғирчоқ театри тарихини ўрганиш алохида 
ахамият касб этади. Бу борада ўзбек қўғирчоқ театри фаолияти, унинг илк 
шаклланиш босқичлари, драматургияси, репертуарларидаги ўзига хосликлар, 
камчилик ва ютуқлари тўғрисида илмий изланишлар олиб боради. Хусусан, 
“Халқ қўғирчоқ театри” (1972), “Узбекский традиционный театр кукол” 
(1979), “Искусство узбекских кукольников” (1979), “Қўғирчоқ театри 
тарихи” (2006) номли монографиялар қўғирчоқ театрининг ўзига ҳос 
спесификаси, 
тарихи, 
қўғирчоқ 
томошаларининг 
моҳияти, 
қўғирчоқбозларнинг маҳорати, оғзаки драматургия ва ижрочилик услублари 
тўғрисида қимматли маълумотлар бериши билан қадрлидир.
80-90 йилларга келиб, илмий изланишлари орқали томоша санъатларини 
ялпи ва яхлит ўрганишдан иборат иборат илмий йўналишни бошлаб беради. 
Бу борада 1981 йилда чоп этилган “Ўзбек халқ томоша санъати” китоби 


148 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, олим ушбу рисоласи орқали фанга илк бор 
“томоша санъати” тушунчасини олиб киради. Асарда “рақс”, “қизиқчилик”, 
“қўғирчоқ ўйин”, “қарсак ўйин”, “аския” каби томоша санъатларининг келиб 
чиқиш тарихи ва ўзига хос анъанавий хусусиятлари таҳлил этилади ва 
улардан наъмауналар келтирилади.
М.Қодиров ижодий фаолиятида анъанавий театр, рақс ва цирк 
санъатлари, байрамлар ва майдон томошалари тарихини яхлит ўрганиш 
иштиѐқи Мустақиллик йилларида яққол кўзга ташланади. “Томоша санъати 
ўтмишидан лавҳалар” (1993), “Темур ва темурийлар даврида томоша 
санъатлари” (1996), “Бобур нафосати” (1996), “Навоий ва саҳна санъати” 
(2000) каби кўплаб китоблари шулар жумласидан. 
1958-1970 йиллар мобайнида бутун Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган 
экспедицияларда 300 га яқин халқ актѐрларини аниқлаб, 200дан зиѐд томоша 
матнларини ѐзиб олган бўлиб, улар 2006 йилда “Анъанавий театр 
драматургияси” номли китоб остида чоп этилади. Асар халқ цирк усталари ва 
аѐл ижрочилар тилидан муаллиф томонидан ѐзиб олинган 85 та танқид, 
муқаллид, кулки-ҳикояларни ўз ичига олган бўлиб, илк маротаба оғзаки 
драматургия намуналарини кенг ва аниқ ѐритилиниши билан қимматлидир. 
Мазкур тўплам халқ маданияти тарихида илк маротаба оғзаки драматургия 
намуналарини конкрет ва кенг ѐритилиши билан аҳамиятлидир. Ундаги 
келтирилган маълумотлар ва оғзаки драматургия намуналари санъатшунос ва 
фольклоршунослик, театршунослик, халқ ижодиѐтида улкан аҳамиятга эга 
бўлган қимматли манбаадир.
Олимнинг 75 йиллик таваллуди муносабати билан нашр этилган 
“Темурийлар даври томоша санъатлари” монографияси темурийлар даври 
томоша санъатлари тарихи бўйича мустақиллик йилларида олиб борилган 
тадқиқотларини ўз ичига яхлит ҳолда жамлаган йирик асарларидан бири 
ҳисобланади.
Муаллиф мавзуни ѐритишда асосан илмий манбаларга таяниш, яъни 
тарихий асарлар, зафарномалар ва саѐҳатномаларни синчиклаб ўрганиш, шу 


149 
тўғридаги турли тарқоқ маълумотларни тўплаш ва деворий суръатлардаги 
тасвирларни ўзаро таққослаш орқали маълум даврга хос бўлган санъат 
турларини 
аниқлашга 
эришди. Бу 
борада 
“илмий 
таъмирлаш”, 
“интерполяция”, “ретроспекция” сингари усуллардан унумли фойдаланган 
ҳолда Темур ва темурийлар даври ва давригача мавжуд бўлган томоша 
санъатларини йўналиши, ўзига хослиги ва ривожланиб бориш жараѐнларини 
яққол тарифлаб берди.
“Томоша санъатлари байрамлар силсиласи”, “Амир темур ва санъат”, 
“Томоша санъатлари темурийлар даврида”, “Навоий ва томоша санъатлари”, 
“Бобур нафосати” сингари бўлимларда Амир Темур ва темурийзодалар 
ҳукмронлигидаги маданият ва санъатга бўлган эътибор ва уларнинг 
ривожланиш тенденциялари, ўзига хос хусусиятлари, жанр ва мавзу 
йўналишлари тўғрисида сўз юритади. Эътиборлиси шундаки, мамлакатимиз 
тарихида буюк мутаффаккир, шоир сифатида ном қозонган ҳазрати Алишер 
Навоийнинг санъат билан ҳамнафасликда кечган ҳаѐти ва унинг гуллаб 
яшнашидаги буюк хизматлари бениҳоя катта бўлганлиги тўғрисида илк бор 
тўлиқ маълумот берилади. 
Муҳсин Қодиров 2003 йилда “Ўзбек театри тарихи” дарслигини яратган 
бўлиб, унда ўзбек анъанавий театрининг ХVIII-ХХ асрлардаги фаолияти, 
репертуари, ижрочилик маҳорати атоқли намоѐндаларининг ҳаѐти, устоз-
шогирдлик масалалари кенг ѐритилган.
Дарслик муаллифи ўзбек анъанавий театр тарихини ѐритишда шу кунга 
қадар бу борада ѐзилган илмий ишлар ва тадқиқотларни ўрганиб, бу борада 
ҳали ѐритилмаган жиҳатларини ўрганишга ва таҳлил этишга эътибор 
қаратади.
1958-1961 ва 1965 йилларда қашқадарѐ, Сурхондарѐ, Бухоро ва 
Самарқанд вилоятларини экспедиция орқали қишлоқма-қишлоқ, туманма-
туман ўрганиб чиқиши ва қимматли маълумотларни қўлга киритиши 
натижасида собиқ Буҳоро амирлиги анъанавий театри тикланди.


150 
Дарсликда ХVIII аср ва ХIХ асрнинг биринчи ярмида анъанавий 
театрнинг киѐфаси, ушбу асрлар анъанавий театр томошалари, ХVХ асрнинг 
биринчи ярмида анъанавий театр фаолияти, анъанавий театрнинг ўзига хос 
хусусиятлари, ХIХ асрнинг оҳири ва ХХ аср бошларида анъанавий театр, 
Бухоро, Хоразм масхарабозлари театри, Фарғона қизиқчилар театрининг 
юзага келиши ва ўзига хосликлари кенг кўламда очиб берилади. 
Муаллиф кўплаб рисолаларида анъанавий театр тарихига оид бўлган 
бир қанча терминларни тўғри қўллаш бўйича ўзининг ўринли фикр-
мулохазаларини билдирган. Олимнинг таклифларига биноан кўплаб атамалар 
тўғри қўлланила бошланди. Мазкур китобда ҳам “Анъанавий театр”, “Халқ 
театри”, 
“Фольклор 
театри” 
тушунчалари 
моҳиятига 
ойдинлик 
киритилинади. 
Муаллифнинг “Ўзбек театри тарихи” дарслиги ўзбек анъанавий театр 
тарихини ўрганиш, ѐшларнинг бой маънавий меросимиз, миллий 
қадриятларимизни ўзлаштириб, миллий театр анъаналарини изчил давом 
эттиришларида қўл келадиган муҳим тадқиқотлардан бири эканлигини 
таъкидлаймиз. 
М.Қодиров томонидан мерос бўлиб қолган ўзбек театр тарихи ва 
назариясига оид илмий асарлар ўзбек театршунослик фанининг энг катта ва 
қадрли бойликларидир. Олим илмий фаолиятида ўзбек театр тарихи яхлит ва 
тизимли равишда ѐритилган бўлиб, бу орқали собиқ Буҳоро амирлиги 
анъанавий театри сингари бир қанча вилоятларнинг томоша санъатлари 
тикланиши ва кўплаб санъаткорларни фаолияти аниқланиши, А.Темур, 
А.Навоий, Бобур каби буюк тарихий шахсларимизнинг санъат ва маданият 
ривожи йўлидаги жасоратларининг ѐритилиниши, оғзаки драматургия 
наъмуналарини тикланиши, айрим атамаларнинг ўз мазмун-моҳиятига эга 
бўлиши сингари кўплаб илмий янгиликлар амалга оширилди. Юқорида биз 
тилга олган илмий татқиқотлар олим ижодий фаолиятининг бир қисми холос.
Унинг ижоди гўѐки қайнар булоққа ўҳшайди. Йилма-йил, кези келганда бир 
йилнинг ўзида иккиталаб илмий тадқиқотни омма эътиборига ҳавола этиш бу 


151 
ҳақиқиқий илмга бўлган фидокорликдир. Биргина умр давомида ана шундай 
улкан меросни қолдириш, олим ҳаѐтининг нақадар мазмунли ва ибратли 
кечганлигини намоѐн этади. Бор умрини илм эгаллаш ва санъатшунослик 
фанининг гуллаб яшнашига сарфлаган олимнинг серқирра ва нодир ижоди 
биз ва биздан кейинги авлодларга ўрнак бўлиб қолади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет