Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет24/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

    Бұл бет үшін навигация:
  • Key words
Ключевые слова: обзор, театр, анализ, спектакль, критика.
 
Annotation.This scientific article describes the scientific activities of the 
famous theater critic T.Islamov. His research as a theater theorist, theater critic, 
translator and teacher is analyzed. 
Key words: review, theater, analysis, performance, criticism. 
 
Тоир Исломов 1938 йили 22 февралда Тошкент шаҳрининг “Ҳастимом” 
мавзеси “Халимкўп” маҳалласида таваллуд топган. Унинг қалбида санъатга 
бўлган муҳаббат Ўрта мактабда ўқиб юрган кезларидаѐқ пайдо бўлган эди. 


97 
Сабаби Т.Исломовнинг акаси атоқли режиссѐр Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган артист Ҳошим Исломов укасини кўплаб спекткалларга олиб борар, 
спектаклдан сўнг унинг фикри билан қизиқарди. Укасининг спектаклни ҳис 
қилишини, қўйилган асар бўйича билдираѐтган фикрлари, актѐр ижроси 
режиссѐр топилмаларини англай олишини кўрган Ҳошим Исломов унга 
албатта театршунос бўлиши кераклигини таъкидлайди. Шу тариқа 
Т.Исломов 1957 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг 
“Театршунослик” бўлимига ўз ҳужжатларини топширади ва ўқишга киради. 
Ҳошим Исмоилов адашмаган эди. Т.Исломов институтда театр санъатига ўта 
қизиқувчан, синчков талаба сифатида кўринади. Ва ўқишни якунлагач, 1962 
йилнинг 
ўзидаѐқ 
институтдаги 
устозларнинг 
маслаҳати 
билан 
Санъатшунослик илмий – тадқиқот институтида кичик илмий ходим бўлиб 
иш бошлайди. Бу даргоҳда аспирант, илмий ходим сифатида 9 йил фаолият 
юритади. 1971 йили Озарбайжон фанлар Академиясининг Санъат ва 
архитектура институти “Ўзбек драматургиясида тарихий мавзу ва унинг 
саҳнавий ифодаси” мавзуида номзодлик диссертациясини химоя қилади. 
1971-1974 йиллари Т.Исломов Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги 
Театр ва мусиқали муассасалар Бош бошқармаси ҳамда репертуар 
муҳарририятида маъсул вазифаларда ишлайди. 1974 йилдан 2012 йилга қадар 
Ўзбекистон Давлат санъат (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият 
институти) институтининг “Санъатшунослик” кафедрасида “Бадиий таҳлил 
(танқид)”, “МДҲ ҳалқлари театри тарихи” фанларидан дарс бериб келган. 
2012 йилдан то умрининг сўнгига қадар Тошкент маданият коллежида 
ѐшларга “Театр тарихи” фанидан сабоқ берган.
Тоир Исломов фаолиятида ташкилотчилик, театр танқидчилиги, 
драматургия ва педагогликка хос жиҳатлар уйғун тарзда намоѐн бўлган. У 
Маданият ишлари вазирлигида ишлар экан, театрлар репертуарини янгилаш, 
профессионал даражасини ошириш йулида самарали ташкилотчилик 
тадбирларини амалга оширади, институтда эса қатор йиллар давомида 
“Драма 
театри 
ва 
кино 
актиѐрлиги” 
факультетида 
деканлик, 


98 
“Театршунослик” (ҳозирги “Санъатшунослик ва маданиятшунослик”) 
кафедраси мудирлиги вазифаларида фаолият кўрсатади. Раҳбарлик даврида 
Т.Исломов факультет декани сифатида актѐрлик йўналиши талабаларини 
ижодий имкониятларини тўғри баҳлашга, уларга ижод қилиш учун шароит 
яратишга ҳаракат қилди. 1998 йили ѐшларни тарбиялашдаги муносиб 
иштироки учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ѐшлар 
мураббийси” унвони берилади. 
Санъат, хусусан, театр санъати фақат ўзигагина хос жиҳатлари билан 
бошқа санъатлардан ажралиб туради. Унинг ўзида мужассам этган 
синтетиклик хусусияти мазкур асарлар таҳлили ва танқиди жараѐнларини 
анчагина 
мураккаблаштиради. 
Театр 
санъати 
драматургиясини, 
режиссурасини, актѐрлик ижроси, ундаги ҳолатларни, юз-кўз имо-
ишораларини, ритмлари, терминологиясини билмаган ҳолда у хусусида сўз 
юритиш анчайин қийин. Ҳатто кўп йиллардан буѐн матбуот соҳасида 
ишлаѐтган, кўплаб мавзуларда қалам тебратган профессионал санъатшунос 
журналистлар ҳам театр санъати хусусида изланиш олиб боришга ҳамиша 
жазм этавермайди. Сабаби инсон ички кечинмаларининг гўзал ифодасини 
ундан-да нафисроқ таърифда шакл топтиришни ҳар ким ҳам 
уддалайвермайди. 
Т.Исломовнинг мунаққидлиги ва тадқиқотчилик фаолиятида ўзбек 
театрининг энг яхши ва умрбоқий тажрибалари умумлаштирилган. 
Санъатшунослик институтида у жуда теран ва мукаммал профессионал 
тадқиқотчилик мактабини ўтаган эди. Чоп этилган илк мақолаларидан бири –
“Шукур Бурхоновнинг Юлий Цезар”даги Брут ролига бағишланган “Улкан 
актѐрнинг улкан образи” мақоласидаѐқ унда санъат асарига юқори эстетик 
мезонлар билан ѐндашиш кўникмалари кўринади. 1985 йили унинг анча шов 
– шувга сабаб бўлган “Саҳнада замон ва шахслар талқини 
кўнгилдагидекми?” мақоласи эълон қилинади. Унда сўз ўша даврда 
республика театри саҳнасида қўйилган тарихий драмалар ва уларнинг 
саҳнавий талқинлари устида боради. У аҳволни қайд этиш билан чекланувчи 


99 
одатдаги мақолалардан эмаслиги сабабли эътиборсиз қолмади. Драматург 
Уйғуннинг “Зебинисо” асари таҳлил этилар экан, “Пьесада тарихий шарт – 
шароит умумий тарзда ҳақиқатга яқинлашиб келади ва шу билан пьесанинг
илмий асослари, ҳужжатли манбалари тугайди. Бадиий тўқималар, ижодий 
фантазия эса, афсуски,уйдирма даражасига бориб етади”. П.Қодировнинг
“Юлдузли тунлар” асари бўйича ҳам шунга ўхшаш салбий фикр баѐн этилиб, 
акдемик театрнинг пьесаларни саѐз ҳолда қабул қилиши ва уларга принципал 
ғоявий – бадиий муносабатларни билдирмаслиги кишини афсуслантиради” – 
деган хулоса чиқарилади. 
Бош театиримиз шаънига айтилган бу эътирозли мулоҳазалар бир 
жихатдан фавқулоддалиги билан кўзга ташланса-да, лекин мақолани кучи 
бунда эмас, балки “Мирзо Улуғбек”, “Алишер Навоий” каби шоҳ асарлар 
таҳлили мисолида, юқоридаги спектакллар ижодий чекиниш эканини асослаб 
берилишида эди. Шу боис мақола 1985 йили чиққан театр мақолаларининг 
энг яхшиси сифатида “Гулистон” журнали таҳририятининг мукофоти билан 
тақдирланди. 
Санъат асарлари таҳлили бир қадар мураккаб жараѐндир. Бунда 
санъатшуносдан санъат тарихи, назарияси, замонавий муамолари ҳақида 
чуқур билимларга эга бўлишлиги талаб этилади. Шунинг билан бирга санъат 
асарлари таҳлилида нафақат бадиий эстетика, санъат эстетикаси, образ ва 
образлилик хусусида, балки, узоқ тарих ва бугунги кун ижтимоий-сиѐсий, 
маданий ҳаѐт тараққиѐти тенденциялари ҳақида ҳам чуқур билимларга эга 
бўлишлик талаб этилади. Шунингдек ҳар бир санъат тури, жанр 
хусусиятлари таҳлилда муносабат мезонларини белгилайди. Инчунун, таҳлил 
этилажак объект тадқиқида қандай бўѐқлардан фойдаланиш, қай даражада 
фойдаланиш нормаларини белгилашга хизмат қилади. 
Т.Исломовнинг “Гулистон”, “Ўзбекистон санъати”, “Нафосат”, 
“Театр” журналлари ва газеталарида эълон қилинган мақола ва тақризлари 
Истиқлол даври ўзбек театри ва дарматургияси жараѐни ва муаммоларини 
англашда муҳим манбалар ҳисобланади. У “Ижодкор маъсулияти” 


100 
мақоласида театр санъатимиз ривожининг туб йўлларидан бири – ҳамон 
эскича ишлашда давом этаѐтган театрларни ислоҳ қилиб янги шароитга 
мослаштиришда, деб бонг урди. Драматургия ривожи масаласи унинг диққат 
марказида турган муаммолардан бири: “Драматургиямизнинг баъзи 
масалалари”, “Ўзбек театри мустақиллик йилларида”, “Истиқлол ва театр” 
(Ҳ.Икромов билан ҳамкорликда ѐзилган) каби мақолаларида Т.Исломов янги 
давр ва янги ижодий тенденцияларни таҳлил этади, янги ижодий ютиқларни 
очишга ҳаракат қилади. Булардан ташқари унинг “Пири коинот”, “Уч 
кунлик дунѐ”, “Боши берк кўча”, “Тошхон қиссаси” тақризлари янги 
изланишларни изоҳлаш ва умумлаштиришга қаратилганлиги билан 
эътиборли 
1998 йили Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва санъати нашриѐти томонидан 
чоп этилган “Тарих ва саҳна” китоби Т. Исломовнинг тадқиқотчилик 
салоҳиятини яққол кўрсатувчи монографик асар бўлиб театршунослик 
фанига кўшилган муҳим ҳисса бўлди. Бу ўзбек драматургиясида тарихий – 
биографик жанр ва унинг саҳнавий талқини масаласини илмий шарҳланиши 
билан Т.Исломов томонидан очилган янгилик эди. Рисоладаги концепцион 
ѐндашув реалистик санъатнинг юқори талаблари мезони асосига 
қурилганлиги билан эътиборли эди. Унда “Алишер Навоий”, “Мирзо 
Улуғбек”, “Муқанна”, “Жалолиддин Мангуберди” каби асарларнинг 
умрбоқийлиги уларнинг чинакам тарихийлиги ва айни замонда тамошабин 
маънавий эҳтиѐж юзасидан илмий таҳлил этилганлиги билан белгиланган 
эди.
Т.Исломов театр назариѐтчиси ҳамда танқидчи сифатида танилган, 
балки унинг таржимасида “гапирган” Исқирт сатанг” (Ю.Эминов), 
“Ҳалокат” (Ф.Дюрренмат), “Қалби олов” (Н.Мирошниченко), “Жонгинам, 
жонимни ол” (А.Несин), “Аширбой” (Г.Абдумўминов) пьесалари Тошкент, 
Самарқанд, Хоразм ва қўшни Қирғизистон театрларида қўйилган. 
Шунингдек, Т.Исломов мувафақиятли саҳналаштирилган бир неча бир 
пардали драматик асарлар муаллифидир. 


101 
Т.Исломов 1974 йилдан бошлаб 25 йил мобайнида телевидение ва радио 
кўрсатув ва эшиттиришларнинг муаллифи ва олиб борувчиси сифатида ҳам 
фаолият кўрсатган. Танқидчи тайѐрлаган театр ва дараматургияга оид 
чиқишлари телетомошабинларни эътиборини қозонган.У ўз чиқишларида 
ўша давр театрининг уютуқ ва камчиликларини айтаолди. Бундан ташқари 
замонавий драматургияда эришилиѐтган натижалар, ѐш драматурглар 
томонидан ѐзилган асарларнинг долзарб мавзуда эканлигини таҳлил этиш ва 
буни халққа танитиш ҳам ушбу дастур в ва эшиттиришларнинг асоси бўлган.
Тоир Исломовнинг театр тарихи ва назариясини пухта билиши театр 
педагогика соҳасида ҳам ислоҳий тадбирларни амалга оширишда ас 
қотмоқда. У “Жаҳон театри тарихи” (Рус театри тарихи) дарслигини ҳам 
муаллифи ҳисобланади. Айнди дамда ушбу дарслик санъат йўналишида 
таҳсил олувчи талабалар учун рус театрини ўрганишда асосий адабиѐтлардан 
бири бўлиб келмоқда. Ушбу дасрликда Т.Исломов рус театрининг илк 
давридан бошлаб, ХХ асрга қадар босиб ўтган тарихий даврини ҳамда рус 
драматургиясининг ривожланишига ҳисса қўшган буюк драматурглар, 
режиссѐрлар, актѐрлар ва театр назариѐтчиларининг ўзига хос қирраларини 
очиб берган.
Т.Исломов Санъатшунослик йўналишига оид бир қатор фанларнинг 
дастурларини тузишда уни амалиѐтга жорий этишда етакчилардан бири 
бўлган. 
Моҳир, ўз касбини яхши билган театршунос бирор спектаклга
бағишлаган мақоласининг ўзи мураккаб бир бадиий кўринишга, асар 
даражасига келиши мумкин. Айрим театршунослар унчалик машҳур 
бўлмаган, халқ назаридан узоқ бўлган баъзи спектаклларни профессионал 
таҳлил этишлари, ҳатто ижодкорнинг ўзи англамаган элементларни кўрсатиб 
бера олиши ҳам мумкин. Муайян асар театршунос қаламга олганидек 
профессионал 
ижод 
маҳсули 
бўлмаслиги, 
спектаклнинг 
айрим 
элементларини ижодкорнинг ўзи ҳам тасаввурига келтирмаган бўлиши 


102 
мумкин. Бу ҳолда театршунос синчиков ва топқир бўлса, спектаклнинг янги 
қирраларини ҳам асар муаллифидан гўзалроқ баѐн этиши мумкин.
Т.Исломов шундай театршунослардан эди. У кўпчилик кўраолмаган 
жиҳатларни кўрар, актѐр ѐки режиссѐр англамаган қирраларни таҳлил этиб 
бераолар эди. У кўплаб спектаклларнинг муҳокамасида мунтазам иштирок 
этиб келган. Унинг янги саҳналаштирлган саҳна асари ҳақида билдирган 
фикрлари, таклиф ва мулоҳазалари актѐр ҳамда режиссѐрлар учун қимматли 
эди. Театрларнинг янги спектаклларини муҳокама қилишда камчиликларни 
дадил айтиб, аниқ маслаҳатлар бериш ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. 
Т.Исломов асосли тарзда камчиликларни айта олувчи мунаққидлардан бири 
бўлган. Шундай хусусиятлари учун “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш 
бирлашмаси томонидан “2001 йилнинг энг фаол танқидчиси” деган йиллик 
профессионал мукофот билан ҳам тақдирланган. 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ѐшлар мураббийси Тоир Исломовнинг 
ижодий бисотида ўнлаб рисолалар ва юзлаб мақолалар бор. Унинг драматург 
сифатида яратган саҳна асарларида ҳам ўз ўй-кечинмалари, ҳаѐтий 
хулосалари акс этиб туради. Унинг ҳар бир ижод намунасида инсоннинг 
фалсафаси, юрак тафти мужассам.
Устоз Тоир Исломов санъат аҳли қалбида танқидчи, драматург, педагог 
сифатида бир умрга из қолдирди. Унинг улкан илмий меъроси бугунги кун 
теар танқидчили ўрганишда, уни тадқиқ этишда улкан манбаа бўлиб ҳизмат 
қилмоқда.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет