Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет28/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати: 
1. Қодиров М. Ўзбек театри анъаналари. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги 
нашриѐт, 1976;
2. Қодиров М. Томоша санъати ўтмишидан лавҳалар. – Т.: Фан, 1993; 
3. Қодиров М. Темур ва темурийлар даврида томоша санъатлари. – Т.: 
Ғ.Ғулом номидаги нашриѐт, 1996;
4. Қодиров М. Байрам ва томошалар. Бухоро – Шарқ дурдонаси номли 
тадқиқот-альбоми. – Т.: Шарқ, 1997;
5. Қодиров М. Ўзбек театри анъаналари. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги 
нашриѐт, 1976;


119 
БЕБАҲО МЕРОС 
Убайдуллаева Моҳисадаф Суннатилла қизи –
ЎзДСМИ “Театр санъати” ихтисослиги (PhD)
мустақил тадқиқотчиси. 
Ўзбек қўғирчоқ театри қадим тарихга эга санъат турларидан биридир. 
Унинг ўтмиши нақадар кўҳна бўлса, тадқиқот миқѐси ҳам шу қадар кенг. 
Ўтган аср санъатшунослик илмида ўзбек театр тарихига доир бир неча 
изланишлар олиб борилди. Жумладан, қўғирчоқ театри тарихи алоҳида 
тадқиқот объекти сифатида ўрганилди. Бу ишни халқ ижодиѐтининг 
жонкуяри, санъатшунос олим Муҳсин Қодиров амалга оширди.
Олим Муҳсин Ҳалилович кўплаб қадимги халқ санъати турларини 
ўрганиш билан бирга қўғирчоқ санъатини ҳам энг қадимги даврдан бошлаб 
шаклланиш тарихини ўрганиб келажак авлодга бебаҳо мерос – “Халқ 
қўғирчоқ театри” китобини қолдирди. Мазкур китоб дастлаб 1972 йил 
Тошкентда шу номда нашр этилди. Бугунги кунга келиб китобнинг саноқли 
нусхалари сақланиб қолганлиги сабабли китоб шу йил – 2022 йил қайта 
нашр қилинди. Унда қўғирчоқ театрининг энг қадимги тарихи, қўғирчоқ 
ўйин, “Чодир жамол” театри ва Полвон Качал саргузаштлари, “Чодир хаѐл” 
театри, қўғирчоқбозлар ва янги замон қўғирчоқ театри ҳақидаги илмий-
таҳлилий қарашлар баѐн этилган. Бундан ташқари, қўғирчоқ ўйинга оид 
оғзаки драматургия намуналари ҳам китобдан жой олган. 


120 
Мазкур тадқиқот ишининг тарихга назар қисмида қўғирчоқ театрнинг 
аввало муҳим тарихий хусусиятига таъриф берилади: “...у Осиѐ ва Европада 
то ХХ асргача асосан анъанавий шаклларда яшаб келган. Фикримизча, 
қўғирчоқ томошаси Осиѐнинг қадимий классик мамлакатларида пайдо бўлиб, 
кейинроқ Италия ва Эрон орқали Европага тарқалган”
1
. Олим мана шу 
фикрни билдирар экан, кейинги ўринларда қўғирчоқ томошасининг 
Осиѐнинг қадимий мамлакатларида пайдо бўлганини атрофлича далиллаб 
ўтади. У мазкур санъатнинг тарихини тадқиқ этишда даврлаштириш 
усулидан фойдаланади. Дастлаб, афсона ва ривоятлардаги мазкур томошага 
бўлган ишоралар ва милодий I-II асрлар хусусида тўхталиб, қўғирчоқ театри 
ўша даврдаѐқ шаклланиб бўлганини ѐзади. Сўнгра бугунги кунгача асрма-аср 
унинг тараққиѐт йўли ҳақида ѐзади. Айниқса, олимнинг шоир ва 
мутафаккирлар ижодида қўғирчоқ ўйин атамаларига бўлган мурожаатларни 
саралаб топиши ва уларни бирма-бир қўғирчоқ ўйиннинг қайси тури ҳақида 
гап кетганини изоҳлаб ўтиши таҳсинга сазовор. М.Қодировнинг қадимги 
классик адабиѐт намуналари орқали ўтмишдаги қўғирчоқ ўйиннинг “Чодир 
хаѐл”, “Фонус хаѐл” ва “Чодир жамол” каби турлари мавжуд бўлганини кашф 
этиши санъатшунослик фанининг улкан ютуғи бўлди. Масалан, у 
Навоийнинг, 
“Ҳазра хаѐлот ила хол айлабон, 
Даврни фонус хаѐл айлабон”
2
, деб ѐзган матлаъсини таҳлили орқали 
унинг яна бир кашфиѐтига гувоҳи бўламиз: “Ҳийлагар шайхларни танқид 
қилувчи ушбу байтнинг биз учун қимматли томони шундаки, унда қўғирчоқ 
театрининг бизгача етиб келмаган, бироқ XIV-XVI асрларда яхши танилган 
тури ҳақида маълумот берилади. Бу тур – фонус хаѐл, яъни фонус ѐруғида 
чарм ѐки тахтадан ишланган қўғирчоқ суратларини ўйнатувчи томоша, соя 
театридир”
3
. Худди шу йўсинда бошқа қўғирчоқ ўйин турларининг қадимги 
1
Қодиров М. Халқ қўғирчоқ театри. Тошкент: “Санъат” журнали нашриѐти, 2022. – 9 Б. 
2
Алишер Навоий. Асарлар. VI том. Хайратул аброр. – Тошкент, 1965. – 162 Б. 
3
Қодиров М. Халқ қўғирчоқ театри. Тошкент: “Санъат” журнали нашриѐти, 2022. – 20 Б. 


121 
кўриниши ҳақида ва айрим атамаларнинг қадимда қўлланилиши ҳақида 
маълумот берган.
Қўғирчоқ ўйин – илм мавзуи қисмида ўзбек қўғирчоқ санъати хусусида 
ўз тадқиқотларида келтириб ўтган олимлар ва уларнинг тўплаган 
маълумотлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, 1906-1909 йилларда 
қўғирчоқлар коллекциясини тўплаш, оғзаки пьесаларни ѐзиб олиш ва 
қўғирчоқ театрини тадқиқ этиш билан шуғулланган олим П.А.Комаровнинг 
ѐзиб қолдирган маълумотлари асосида ўзбек қўғирчоқ ўйинига тегишли 
бўлган унсур ва воситалар, хусусиятлар ҳақида аниқ хулосалар берилган.
Бундан ташқари, китобнинг мазкур қисмида М.Ф.Гавриловнинг 
“Кукольный театр в Узбекистане” рисоласи, Н.Нуржоновнинг илмий 
изланишлари, Л.А.Перепелицинанинг “Узбекский народный кукольный 
театр
1
” китоби кабиларни ва бошқа қатор илмий нашрларни М.Қодиров 
ўрганиб, шахсий хулосаларини келтириб ўтган.
Шунингдек, китобда олимнинг Республика бўйлаб уютирган илмий 
сафарлари ва улардан олинган натижалар ҳақида ҳам қисқача маълумот 
берилган. Мазкур сафарларда М.Қодиров Шахрисабзлик Тари Ашуров
Бухородан Дониѐр Шоҳсуворов, Қўқондан Тоживой Каримов ва Бозорбой 
Холматов, Асакадан Меливой Мирсаидов, Фарғонадан Обил Тошпўлатов, 
Ғиждувондан Холмурод Сиддиқов, Самарқанддан Қулибобо Наввотов каби 
бир қанча қўғирчоқбозларнинг томошаларини магнит лентасига ѐзиб олган 
ва пьесаларини қоғозга туширган.
Китобнинг “Чодир жамол” деб номланган қисмида унинг таърифи, 
хусусиятлари, томошалари ва персонажлари ҳақида маълумотлар берилган. 
Китоб муаллифи “Чодир жамол” театрини ўрганар экан, унга тегишли 
атамалар ва иборалар асосида театрга ўзининг аниқ хулосасини келтириб 
ўтади: “Ўнлаб қўғирчоқбозлар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида қўлга 
кийиб, бармоқлар билан ҳаракатга келтириладиган қўғирчоқ театрининг 
1
Ўша манба. – 39 Б. 


122 
“Чодир жамол” деб аталиши маълум бўлди”
1
. Шунингдек, унда театрнинг 
қаҳрамонлари Полвон Качал, Бичахон ва бошқа сатирик персонажлар, халқ 
типлари, санъаткорларнинг қиѐфалари ҳамда ҳайвон ва афсонавий маҳлуқлар 
каби қўғирчоқларнинг ташқи кўриниши ва таърифи ҳақида ҳам ѐзилган. 
Полвон Качал саргузаштлари деб, китобнинг яна бир қисми номланган. 
Унда Самарқандда устазода қўғирчоқбоз Қулибобо Наввотов томонидан 
М.Қодировнинг ўзи ѐзиб олган “Полвон Качал саргузаштлари” пьесаси билан 
М.Ф.Гаврилов ѐзиб олган “Полвон Качал” пьесасини қиѐслаб кўринишларга 
бўлиб таҳлил қилинган. Театрнинг бош қаҳрамони Полвон Качал алоҳида 
меҳнаткаш халқ вакили ва қаҳрамони сифатида ҳам ўрганилган. Унинг ташқи 
кўринишидан тортиб характери, томошадаги ўрни, диологлари батафсил 
ѐритилган.
“Чодир хаѐл” деб номланган китобнинг яна бир қисмида шу театрга 
тегишли бўлган қўғирчоқлар, уларнинг хусусияти, мавзу доираси ва 
П.А.Комаров коллекцияси ҳақида ѐритилган. Олим “Чодир хаѐл” театри 
таърифида қуйидагича изоҳ билдиради: “Бу театр томошалари одатда 
кечалари кўрсатилгани, оддий нур-шуъла ва шовқиндан фойдалангани 
туфайли қора пардалар ичидаги қўғирчоқларнинг иплари кўринмаган, худди 
қўғирчоқларнинг ўзи ҳаракат қилаѐтгандай табиий ва ажиб манзара ҳосил 
бўлган”
2
. Бундан ташқари, китобда театрнинг тўрт гуруҳга кирувчи 
қаҳрамонларига ҳам таъриф бериб ўтилган. “Чодир хаѐл” театрининг бош 
қаҳрамони Йўлдош Ясовул бўлиб, бизгача бу қаҳрамон иштирок этган 
театрнинг биргина “Саркардалар” пьесаси етиб келган. Мазкур қисмда ҳам 
олим пьесани кўринишма-кўриниш таҳлил қилган. Пьеса таҳлилида ҳар бир 
қаҳрамоннинг томошадаги ўрни, мақсади ҳақида фикр билдирилган. 
Масалан, Дев образи ҳақида ѐзилар экан, уни “халқнинг янглиш тасаввури” 
деб изоҳланади. Шунингдек, пьеса драматургияси ва бошқа “Дўхтир 
1
Ўша манба. – 44 Б. 
2
Ўша манба. – 78 Б. 


123 
Ботиршиннинг давоси” ва “Илон, лайлак ва мерган” эпизодлари ҳақида ҳам 
таҳлиллар мавжуд. 
Китобда Қўғирчоқбоз ва маҳорат ҳақида ҳам келтирилган. Мазкур 
қисмда қўғирчоқбозлар сулоласи, уларнинг маҳорати, вазифалари ва ўзбек 
қўғирчоқбозлик анъаналарида уларнинг ўрни ҳақида батафсил ѐритилган. 
Дастлаб, олим қўғирчоқ ўйин атамасига изоҳ бериб, сўнгра унинг 
тамойиллари, фаолияти, таркиби ҳақида маъуломотлар беради. “Қўғирчоқ 
ўйин, - дейди М.Қодиров, - оғзаки ижодга ва импровизацияга асосланган 
профессионал санъат. Бу санъат билан махсус мактаб ўтаган, бир уста қўлида 
ўн йиллаб таҳсил кўрган кишиларгина шуғуллана олган ва “қўғирчоқчи” 
(“қўғирчоқбоз”) деган унвонга эга бўлган”
1

Қўғирчоқ ўйинининг хусусиятлари қўғирчоқбозларнинг маҳорати ва 
уларга қўйилган талаблар қандай бўлганини ҳам англатади. Шунинг учун, 
олим хусусиятлар ҳақида ѐзар экан, қўғирчоқбозлар ўша хусусиятларни 
қандай амалга оширгани ҳақида ҳам айтиб ўтади. Масалан, қўғирчоқбозлар 
оғзиларига “сафил” деган буюмни қўйиб овозларини ўзгартириб ижро 
қилишган, қўшиқ ҳам айта олишган, томошабин билан муносабатга ҳам 
киришишган, 
импровизация 
асосида 
диологлар 
тўқиб 
кетишган, 
қўғирчоқларни ўз характерига мос ўйнатишган, қўғирчоқларни ўзлари 
ясашган, куй чалишни ҳам билишган ва ҳоказо. Мана халқ қўғирчоқ 
театрининг хусусиятлари ва қўғирчоқбозларнинг маҳорати, бари бир-бирига 
уйғун тарзда ўрганилган.
Янги замон ва анъана қисми мустамлака даврида анъанавий қўғирчоқ 
театрининг ҳолати, ўзгаришлар, XIX-XX аср қўғирчоқбозлари ва томоша 
мавзулари ҳақида ѐзилган қисмдир. Унда дастлаб, қўғирчоқбозлар 
ижодидаги ўзига хосликлар қиѐсий таҳлил қилинган. Жумладан, Бухоролик 
қўғирчоқбоз Дониѐр Шоҳсуворовнинг меҳнат фаолияти ва ижро маҳорати 
ҳақида бир нечта далиллар келтирган. Самарқандлик Қулибобо 
Наввотовнинг ва Ғиждувонлик Холмурод боболарнинг сулоласи, ота-
1
Ўша манба. – 101 Б. 


124 
боболар касби ва устоз-шогирд анъаналари ҳақида ҳам баѐн қилинган. 
Бугунги кунда анъанавий қўғирчоқ ўйин ижрочилари ҳақида маълумотлар 
йиғилгани, ўша давр қўғирчоқбозларининг сулоласи, анъаналари ҳақида 
бизгача етиб келишида олимнинг мазкур қимда келтириб ўтганлари ўзбек 
халқ қўғирчоқ театрининг нуфузини анчагина кўтарган омиллардан бири. 
Китобдан улар ҳақида батафсил изоҳ топиш билан бирга ўзбек анъанавий 
қўғирчоқбозлари нақадар фидойи ва меҳнаткаш бўлганликларини англаймиз. 
Уларнинг ўз санъатларини совет ибтибдоди даврида қанчалик сақлаб 
қолишга уринганлари, шогирдлар етиштиришда ва изланишда бардавом 
бўлганликлари тўғрисида М.Қодиров аниқ мисоллар келтирган. 
Бундан ташқари, мазкур қисмда “Офтобхон ва Моҳтобхон”, “Дангаса эр 
ва зарбдор хотин” томошалари ҳақида ҳам таҳлиллар келтирилган. “Полвон 
Качал”нинг бир нечта нусхалари, Тиллахон Матѐқубов варианти, Насрулло 
Нарзиев варианти кабилар қиѐсий таҳлил қилинган.
Сўнгра олим ѐзма драматургиянинг юзага келиш жараѐни, Пўлатжон 
Дониѐров фаолияти ва унинг труппаси, илк ѐзма қўғирчоқ пьеса Собир 
Абдулланинг “Салтанат” пьесаси ҳақида ѐзади. Шунингдек, Ўзбекистонда 
илк қўғирчоқ театрининг ташкил топиши, театр репертуари ва жамоаси 
ҳақида ҳам маълумотлар келтиради.
Китобнинг хулоса қисмида олим, “Алқисса”, деб юқоридаги 
маълумотларни умумлаштириш билан бирга ўзининг шахсий қарашлари ва 
таклифларини ҳам билдириб ўтган. –Ўзбек қўғирчоқ театрининг бош 
йўналиши ва асосий белгиси ҳажвийликдир, дейди Муҳсин Қодиров. “Биз 
ана шу ҳажвийликни тиклашимиз керак”. Яна бир ўринда, “Қўғирчоқ 
саҳнасида сатира ва юморни тиклаш проблемаси аввало замонавий ҳажвий 
қаҳрамон яратиш проблемаси билан чамбарчас боғлиқ. Назаримизда, катта-
кичик томошабинлар учун баробар қизиқарли, севимли, тушунарли, айрим 


125 
характерли белгилари билан қадрдон Полвон Качални эслатадиган замонавий 
қўғирчоқ қаҳрамони керак”
1
, деган таклифни илгари сурган. 
Китобнинг янги нашрининг илова қисмида эскисидан фарқли равишда 
фақат “Полвон Качал саргузаштлари”, “Саркардалар” ва “Полвон Качал” 
пьеса матнларини кўришимиз мумкин. Улар орқали биз “Чодир жамол” ва 
“Чодир хаѐл” томошаларини кўз олдимизда намоѐн қилишимиз, олимнинг 
таҳлилларини янада чуқурроқ тушунишимиз мумкин.
Бугунги кунда халқ қўғирчоқ театрига оид санъатшунос олим Муҳсин 
Қодировнинг изланишларидан бошқа мукаммалроқ тадқиқот йўқ. Ўтган 
асрнинг иккинчи ярмидаги мазкур тадқиқотлар натижаси санъатшунослик 
фанининг бебаҳо хазинасига айланди. Китоб нашридан то бугунги кунга 
қадар бўлган авлод ушбу хазинадан фойдаланиб келмоқда. Хулоса қилиб 
айтганда, уни ўрганишда давом этиб, келажак авлодлар қўлига етказиш ва 
қўғирчоқ театрининг бугунги кундаги ривожи йўлида олимнинг 
изланишларига таяниш барчамиз учун муҳимдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет