Аннотация. Узбекистан является одной из колыбелей человеческого
общества. Научных трудов М.Кодырова по народному творчеству - хобби,
аския, кукольное искусство, танец, аплодисменты - внесли важный вклад в
общественные науки. В статье рассматривается его вклад в традиции
узбекского прикладного искусства.
Ключевые слова. Искусство, наука, народное творчество, клоунада,
творческое наследие, искусствоведение, культурология, наука, кукольный
театр, театр
Annotation. Uzbekistan is one of the cradles of human society. The scientific
works of M. Kodyrov on folk art - hobbies, askiya, puppetry, dance, applause -
made an important contribution to the social sciences. The article discusses his
contribution to the traditions of Uzbek applied art.
Keywords. Art, science, folk art, clowning, creative heritage, art criticism,
cultural studies, science, puppet theater, theater
“Олимлар ҳам ҳар хил бўлади. Бири маълум
соҳанигина чуқур тадқиқ этса, бири қомусий билим ва
153
интилишларга эга бўлади, илмни тарғибот ишлари
билан боғлаб олиб боради, Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик доктори,
профессор Муҳсин Қодиров фаолият майдони кенг, ўз
илми ва билимини халққа тақдим этишга ошиқувчи
хассос олимларимиздан биридир....”
Т. Мирзаев ЎзР ФА вице-президенти ф.ф.д., профессор.
Инсон яралибдики санъатга, маданиятга ошно бўлиб яшаб келади.
Инсонни бошқа мавжудодлардан ажратиб турувчи унсурлардан бири ҳам,
аслида санъатга ошуфталик, нозик қалб кечинмаларини маҳорат билан
ифодалай олишга интилишда бўлса ажаб эмас. “Дунѐни гўзаллик қутқаради”
деган фикрни илгари сурганда Достоевский ҳам санъатнинг инсон ҳаѐтида
нақадар муҳим аҳамият касб этишига ишора қилган эди. Шунинг учун ҳам
мана, неча асрларки, санъатнинг хилма хил турлари яратилди ва яратилиб
келинмоқда.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди ва амалий санъатининг тарихи узоқ асрларга
бориб тақалсада, яқин-яқинларгача бу мавзуларда кўзга кўринарли илмий
изланиш ва тадқиқотлар деярли яратилмади. Қизиқчилик, масхарабозлик, дор
ўйинлари, қўғирчоқ театри каби санъат турлари намуналарида халқнинг кўп
минг йиллик тарихи ўз аксини топган. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу
санъат турлари тарихига чуқур илмий ѐндошишни даврнинг ўзи тақозо
қилмоқда. Бу борада бизга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,
Ўзбекистон давлат мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори,
профессор Муҳсин Қодировнинг илмий изланишлари, илмий-ижодий мероси
энг бой ва энг сермаҳсул манба бўлади, десак, муболаға бўлмайди.Aммо
мустақилликка қадар бўлган мустаъбид даврда ўзбек халқ амалий санъати,
миллий урф-одатлари ҳақида илмий иш қилиш у ѐқда турсин, бу мавзуда сўз
очишнинг ўзи ўта таҳликали эди. Буни қарангки, профессор Муҳсин Қодиров
мана шундай оғир шароитда ҳам миллий қадрият ва анъаналаримизни сақлаб
қолиш учун жонбозлик қилди, юзлаб илмий ва бадиий асарлар ѐзди, кўплаб
миллий маросим ва байрамларни ташкил қилиш ва ўтказишга раҳнамолик
154
қилди, юзлаб шогирдлар қалбида ўзбек миллий қадриятлари ва санъатига
меҳр уйғота олди. Шу сабабли ҳам устоз аллома Муҳсин Қодировнинг
ибратли ҳаѐт йўли ҳақида бироз тўхталишни жоиз деб билдик.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон давлат
мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин
Қодиров илмий мероси ўтган 20-аср санъатшунослигида алоҳида аҳамиятга
эгадир.
Санъатшунослик ва маданиятшуносликнинг муҳим аспектлари билан
бир қаторда, ўзининг кўп йиллик тажрибаси, илмий изланишлари,
тадқиқотчилик ва педагоглик фаолияти билан соҳа ривожига катта ҳисса
қўшган атоқли театршунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан
арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари
доктори, профессор Муҳсин Қодиров ўтган асрнинг 50-йилларида
санъатшунослик соҳасидаги илмий мақолалари билан фан арбоблари
эътинборига тушиб улгурди. Ҳали ѐш бўлишига қарамасдан илмий ишларини
155
давом эттириш учун 1957-йилда Тошкент Санъатшунослик илмий–тадқиқот
институтига ишга таклиф этилган ѐш олим бир неча йилдан сўнг устозлари
Иброҳим Мўминов, Яхѐ Ғуломов, Ходи Зариповлар раҳнамолигида “Ўзбек
халқ оғзаки драмаси” номли номзодлик дессертациясини ўзбек тилида (у
даврлар учун илмий ишни ўзбек тилида ѐзиш ва ҳимоя қилиш катта жасорат
эди) ҳимоя қилди.[1,4] Бу муваффақият олим илмий фаолиятининг дастлабки
пиллапоялари эди. Шундан сўнг ѐш тадқиқотчи Хоразм воҳаси ва Фарғона
водийсига ижодий сафар қилди. Халқ орасида юриб, қизиқчилик, қўғирчоқ
театри, халқ оғзаки ижодини чуқур ўрганди ва илмий таҳлил қилди.
Изланишлар натижаси ўлароқ Муҳсин Қодировнинг 70-йилларда “Ўзбек
мусиқали драмаси”, “Халқ қўғирчоқ театри”, “Сойиб Хўжайев”,”Масхарабоз
ва қизиқчилар театри” номли рисолалари дунѐ юзини кўрди.
1976-йилда Муҳсин Қодировнинг илмий-тадқиқот институтининг
“Театр хореографияси” бўлими мудири лавозимига тайинланиши кўплаб
истеъдод соҳиблари учун имкониятлар эшигини очиб берди.Олим кўплаб ѐш
истеъдодларни юзага чиқарди.17 та илмий рисолага муҳаррирлик қилди.40 га
яқин радио эшиттириш ва кўрсатувларга муаллифлик қилди. 350 дан ортиқ
илмий мақолаларга тақриз ѐзди, 50 дан ортиқ маъруза, 20 дан ортиқ илмий
ишларда раҳбарлик қилди. Шу билан бирга, ўзи ҳам тинмай илмий ва
ижодий изланишда бўлди. Муҳсин Ҳалил тахаллуси остида 22та пьеса ѐзди
ва 3 та саҳна асарини таржима қилди.”Драматургия менинг кўнгил хушим,
илмдан чарчаган вақтларимда хордиқ чиқариш учун пьеса ѐзаман”.[1,9],-
деган эди мухлислари билан бўлган суҳбатлардан бирида у камтарлик билан .
Олим илмий фаолиятига назар ташлар эканмиз, унинг санъатнинг турли
соҳаларида бирдек илмий изланишлар олиб борганига гувоҳ бўламиз. Бу
серқирра алломанинг илмий ишлари орасида ўзбек театр санъати алоҳида
ўрин эгаллашини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Муаллифнинг ўзбек халқ
санъатлари орасида анча ѐш бўлган соҳа –театр борасидаги ижодий ишлари
ва илмий изланишлари самараси ўлароқ яратилган “Томоша санъатлари,
байрамлар тарихи”, “Ўзбек халқ томоша санъати”, “Ўзбек қўғирчоқ
156
театридаги мерос ва замонавийлик”, ”Ўзбек халқ оғзаки драмаси” каби
илмий асарлари ўзбек театр санъатининг оѐққа туриши ва ривожланишига
катта ҳисса қўшди.
90-йиллардан сўнг олимнинг фаолияти ҳар томонлама гуллаб-яшнади,
десак муболаға бўлмайди. Ўзбек миллий санъати, халқ оғзаки ижоди собиқ
шўролар даврида таъқиб ва танқид остида сақланган бўлса, мамлакат
мустақиллигининг қўлга киритилиши санъат дарғаси бўлиб бир қатор хайрли
ишларни қилиб улгурган профессор Муҳсин Қодиров учун том маънода
имкониятлар эшигини очиб берди. Ўтган йилларда унинг ”Навоий ва саҳна
санъати” ,”8-15-асрларда Хуросон ва Моварауннахрда байрамлар,
томошалар, ва маросимлар” каби илмий асарлари кўп йиллик изланишлари
маҳсули сифатида дунѐга келди. Айниқса “Темурийлар даври томоша
санъатлари” монографияси катта аҳамиятга бўлди. “Монографияда
мустақиллик йилларида Ўзбекистон бадиий Академияси Санъатшунослик
илмий-тадқиқот институтида театр ва хореография бўлими мудири сифатида
ўзбек халқи томоша санъатлари тарихини яхлит ва ялпи ўрганиш бўйича
олиб борган тадқиқотларимдан Темурийлар салтанати даврига тааллуқли энг
муҳим ишлар ўрин олди”,-дейди муаллиф.[2,10],- Мустақиллик йилларида
Муҳсин Қодиров фақат илмий ва бадиий асарлар ѐзиш билан чекланмади,
балки кўплаб саҳна асарларига, турли маросим ва байрам тадбирларига
бадиий раҳбарлик қилди. Бир қанча саҳна асарларининг саҳналаштирилиб,
халқ эътиборига ҳавола қилинишида бош-қош бўлди. Кўплаб санъат
фестеваллари, давлат имтиҳонлари, қизиқчилик кўрик-танловларига
ҳакамлик қилди.
Илм-фан ва санъат соҳасидаги улкан хизматлари учун Муҳсин Қодиров
ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби”
унвони, ”Шавкатли меҳнати учун” медаллари билан тақдирланди.
2022 йил-“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бошқа соҳалар
қатори илм-фан, маданият ва санъат ходимларига ҳам қатор масъулиятли
вазифалар юкламоқда. Aйниқса, таълим сифатини оширишга эришиш, илмий
157
салоҳиятни юксалтириш, устоз-шогирд анъаналарини такомиллаштиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда фан соҳасига катта ҳисса қўшиб,
ўзбек санъатшунослиги дарғасига айланган етук фан арбоби Муҳсин
Қодировнинг илмий ва бадиий асарларига қайта-қайта мурожаат қилиш
замонавий ўзбек халқ амалий санъатини ривожлантиришда асосий манбаа
бўлиб хизмат қилиши табиийдир.
Достарыңызбен бөлісу: |