Annotation: This article analyzes the experience of staging national prose in
the years of independence in the theaters of Uzbekistan, as well as the creative
attempts of directors, actors and set designers in this process. The creative
cooperation between prose and theater, the features of this phenomenon are
revealed on the example of performances. It is emphasized that fiction serves the
development of artistic, aesthetic and socio-ideological aspects of theatrical art.
131
Key words: literature, national prose, modern prose, short story, story,
dramatization, director's interpretation, dramaturgy.
Истиқлол йиллари республика театрларида Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад,
Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Ўлмас Умарбеков, Тоҳир Малик, Тоғай
Мурод, Эркин Аъзам, Улуғбек Ҳамдам, Абдуқаюм Йўлдошев, Зулфия
Қуролбой қизи каби адибларнинг турли мавзу ва жанрдаги ҳикоя, қисса ва
романлари асосида спектакллар яратилди. Мазкур саҳна асарлари ўзбек
театрининг миллий руҳиятини кучайтириш, ижтимоий-ахлоқий мавзуларни
ифодалаш, режиссурада янгича қараш, новаторлик изланишлари, актѐрлик
ижросида кечинма санъатини ривожланишига хизмат қилди. Хусусан, атоқли
адиб Ғафур Ғулом асарларининг саҳнавий талқини ўзбек театрини анъанавий
томоша, фольклор, этник қадриятлар, халқона юмор руҳи билан бойитди.
Адибнинг “Шум бола” қиссаси асосида қатор спектакллар яратилди.
Жумладан, 1992 йил Каттақўрғон шаҳар драма театри (режиссѐр Р.Ўриев),
1994 йил Қашқадарѐ вилояти мусиқали драма театри (режиссѐр Ж.Тошев),
1999 йил Ўзбек Миллий академик драма театр (режиссѐр С. Каприелов)
ларида “Шум бола”, 2007 йил Ўзбекистон давлат Ёшлари театрида
“Озорник” (режиссѐр Г.Сулаймонова), 2008 йил Ўзбекистон давлат Ёш
томошабинлар театрида “Ҳалфана” (режиссѐр О.Салимов) каби спектакллар
саҳна юзини кўрди.
2003 йил Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан
Ўзбек Миллий академик драма театрида “Ўтган замон ҳангомалари” номли
спектакль саҳналаштирилди. Шоир ва драматург Усмон Азим адибнинг
“Ҳасан Кайфий”, “Менинг ўғригина болам” ҳикоялари, қисман “Шум бола”
қиссаси мотивларидан фойдаланиб, мустақил пьеса яратди. Гарчи муаллиф
бу асарни инсценировка деб атамаган бўлсада, адабий асос сифатида Ғафур
Ғулом ҳикоялари танлангани ва наср драма тилига кўчганини назарда тутиб,
ушбу спектаклни ҳам мавзу доирасида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
132
Таъкидлаш лозимки, адабий жиҳатдан ҳар икки ҳикоя турли мазмун ва
оҳангга эга бўлиб, уларни умумий композицияга мослаштириш, уйғун
қирраларини топиш осон вазифа эмасди.
Ғафур Ғулом “Менинг ўғригина болам” ҳикоясини “воқеий ҳикоя” деб
номлайди. Ҳикоя автобиографик характерга эга бўлиб, унда адиб болалик
йиллари бошидан кечирган воқеалар, октябрь инқилобидан кейин
Туркистонда вужудга келган ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт манзараларини бадиий-
ҳаққоний бўѐқларда тасвирлайди. Шунингдек, асарда ўзбек миллатига хос
энг гўзал қадрият ва фазилатлар тараннум этилади. Айниқса, ҳикояда лирик-
драматик лавҳалар, таъсирчан монологлар етарлича бўлиб, бу жиҳат саҳна
асари учун муҳим.
Ўзбек ҳикоячилигининг мумтоз намуналаридан бири – “Ҳасан Кайфий”
халқона услубда ѐзилган бўлиб, воқелик ифодасига кўра халқ оғзаки ижоди
руҳида яратилган анъанавий асардек кўринсада, сюжет ва композиция
қурилиши жиҳатидан мураккаб тузилган. Боиси ҳикояда реалистик, ҳажвий
ва фантастик воқеалар бир-бирига қоришиб кетади. Шу нуқтаи назардан
ҳикояни драма талабларига мослаштириш, инсценировка қилиш жиддий
изланишни талаб қилади.
Усмон Азим пьесада асосан “Ҳасан Кайфий” ҳикояси мотивларидан
кенгроқ фойдаланади, асл манбанинг руҳини сақлаган ҳолда анъанавий
томоша замирига қурилган, ҳангома ва юморга бой, қизиқарли ва томошабоп
асар яратади. Шу боис муаллиф уни инсценировка эмас, Ғафур Ғулом
ҳикоялари асосида драма деб атайди.
Спектакль “Менинг ўғригина болам” ҳикоясидаги Рокия бувининг
невараларини ухлатиш учун ширин сўзлар айтиши билан бошланади. Кўзига
уйқу келмаѐтган Ғафур бувисидан эртак сўзлаб беришни илтимос қилади.
Шу тариқа Рокия бувининг эртаги бошланиши билан чироқлар аста ўчиб,
саҳнада сарой манзараси, тахтда ўтирган подшоҳ, аркони давлат ва турли
тоифа йиғилган “Ҳасан Кайфий” ҳикояси қаҳрамонлари пайдо бўлади.
Муаллиф айнан шу йўл билан икки ҳикояни бир-бирига боғлайди.
133
Саҳналаштирувчи режиссѐр Валижон Умаров драмадан чекинмаган ҳолда
спектаклдаги интригани ушлаб туриш учун подшоҳ ва Ҳасан Кайфий
линиясига асосий урғуни қаратади, комик ҳолатларни янада бўрттириб,
халқона кулги ва буффонадага хос ифода шаклларини излаб топади.
Гарчи “Менинг ўғригина болам” “Ҳасан Кайфий” учун экспозиция
вазифасини бажарган ва спектаклнинг ўртасида Рокия бувининг ўғри билан
суҳбати киритилиб, якунда ҳам шу ҳикояга мурожаат қилинган бўлсада, бу
икки асар тамомила бир-бирига уйғунлашиб кетган деб бўлмайди. Айни
фикрни академик Наим Каримов ҳам тасдиқлайди: “Драматург ва режиссѐр
пьеса ва спектаклни трагикомедия жанрида яратишга қанчалик
уринмасинлар, уларнинг бири анъанавий халқ томошаси, иккинчиси эса
психологик драма жанрида талқин этилган”[1,13]. Дарҳақиқат, ҳикояларнинг
икки хил руҳ ва жанрга мансублиги спектаклда яққол сезилади, бу ўз
навбатида воқеалар ривожи ва динамикасига ҳам таъсир кўрсатади. “Ҳасан
Кайфий” даги саҳналар ғоят қизиқарли тус олган бир палла дард билан
йўғрилган иккинчи ҳикоя шу темпни бир оз сусайтиради. Ҳикояларнинг
сюжет занжирини туташтирувчи ягона ҳалқа кўринмайди. Шундай бўлсада,
драматург “Ҳасан Кайфий” даги комик тафсилотларни кенгайтиргани ва
режиссѐр, рассом, композитор ҳамда бошқа ижодкорлар давр муҳитини
ишонарли талқин этгани боис мазкур нуқсон муайян даражада қопланади.
Юқорида таъкидланганидек, подшоҳ ва Ҳасан Кайфий муносабатлари
пьеса ва спектаклнинг марказида туради. Ўз юртида яшаѐтган оддий одамлар
билан суҳбатлашиб, ҳақгўй, рост сўзловчи инсон билан танишишни орзу
қилган подшоҳ вазирининг маслаҳатига кўра мусофир либосини кийиб,
кечаси юрт кезади. Подшоҳнинг махфий тарзда халқ билан учрашиши
оммавий саҳналарда кўрсатилиб, бу спектаклнинг миллий ва бадиий
колоритини оширади. Хусусан, шум боладан гардиш сотиб олиши,
подшоҳликда жорий этилган тоғора солиғини тўлаши ва шу каби саҳналарда
ҳукмдор
бамисоли
ўз
қиѐфасига
кўзгу
тутади,
мамлакатдаги
адолатсизликлар, ноҳақликларни ўз кўзи билан кўради. Подшоҳ образини
134
гавдалантирган Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ўзбекона юмор,
латифа, аския санъати, қочиримларга бой ижро услуби билан қаҳрамони
характерини чизиб беради. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим
Абдуваҳҳобов эса халқона бўѐқлар, миллий руҳ сингдирилган топилмалар
билан Ҳасан Кайфий образини кўрсатади.
“Менинг ўғригина болам” ҳикояси талқинига келсак, асарда
тасвирланган воқеликнинг ҳаѐтийлиги спектаклда муҳит ва характерларнинг
табиий ва жонли чиқишини таъминлаган. Айниқса, ҳикояда Рокия бувининг
ўғри бола билан суҳбати ғоят ибратли ва гўзал диалог бўлиб, ўтмишнинг
оғир кунлари, мураккаб турмуш манзараларини ўқувчи кўз ўнггида
жонлантиради. Ўғри тонг отса, бувининг таниб қолишидан андиша қилиб,
юзини беркитиши чин маънода миллий колоритнинг ѐрқин намунаси бўлиб,
адиб бу ҳолатни маҳорат билан тасвирлайди. Спектаклда ҳам бу эпизод
таъсирли чиққан. Ўзбекистон халқ артисти Рихси Иброҳимова Рокия
бувининг софдиллиги, пок виждони ва самимиятини лирик-драматик услуб
орқали нозик бўѐқлар билан ижро этади. Актѐр Фатҳулла Маъсудов ўғридаги
ҳаѐ, номус каби туйғуларни юракдан кечиради ва томошабинни ҳам шунга
ишонтиради.
Мустақиллик даври ўзбек театрида саҳналаштирилган насрий асарлар
миллий театрнинг бадиий-ғоявий аҳамиятини кучайтириб, репертуар ранг-
баранглигини таъминлаши билан бир қаторда режиссурада янгича
ислоҳотларга ҳам замин ҳозирлади. Бу насрий асарларни инсценировка
қилиш ва саҳналаштиришда янги ѐндашув ва талқинларда кўринади.
Шундай изланишларнинг энг муваффақиятлиси 1994 йил Республика Ёш
томошабинлар театри (ҳозирги Ўзбекистон давлат ѐш томошабинлар театри)
да саҳналаштирилган “От йиғлаган томонда” спектакли бўлди. Ўз вақтида
Муҳсин Қодиров спектаклни ўзбек саҳна санъатида воқеа сифатида эътироф
этганди [2].
Ёзувчи Тоғай Муроднинг спектакль учун асос қилиб олинган “От
кишнаган оқшом” ва “Ойдинда юрган одамлар” қиссалари ўзбек насрида
135
фавқулодда ҳодиса бўлган эди. Ҳар икки асар кучли изтироб, дардчил руҳ ва
фожиавий пафосга бой бўлиб, ноодатий баѐн услуби, кинояли тили, тагматн
фалсафаси, ижтимоий залвори билан ўқувчи эътиборини тортади.
“От кишнаган оқшом” асари сюжети драматик саҳналар, ажиб
кўринишда тасвирланган образлар, турли-туман ва ранг-баранг ҳажвий
лавҳалар ҳамда ўткир иборалар қоришмасига ўхшаб кетади”[3,17]. Қисса
воқеалари бош қаҳрамон – Зиѐдулла тилидан ҳикоя қилинади, айнан унинг
кечмишлари асносида сюжет драматик лавҳалардан трагик ечим сари
ривожланиб боради. Адиб ушбу асарини халқ достонлари руҳида яратади, шу
боис унда эпик хусусиятлар устуворлик қилади.
“Ойдинда юрган одамлар” қиссасида бир умр фарзанд кўриш илинжида
ҳаѐт кечирган икки инсоннинг аччиқ ва изтиробли тақдири ижтимоий дард
даражасига кўтарилади. Бу қисса ҳам миллий колоритга йўғрилган бўлиб,
халқ этнографиясининг турли намуналари учрайди.
Қиссалар руҳий моҳияти, тили, тасвири ва ифодаси жиҳатидан бир-
бирига яқин бўлса-да, адабий асар сифатида мустақил ижод намуналаридир.
Бинобарин, инсценировкада икки асарнинг бирлаштирилиши талқин нуқтаи
назаридан янгилик сифатида қабул қилинса-да, адабиѐт мезонлари бўйича
бирмунча баҳсли ҳодиса эди.
“Бу асарни саҳналаштиришнинг мушкуллиги шундаки, ундаги
қаҳрамоннинг тақдирини уни оти тақдирисиз тасаввур қилиш мумкин эмас”
[4, 116] – деб ѐзади О.Салимов ўзининг “Касбим режиссѐр” номли китобида
– “Демак, саҳнадаги от ва унинг жонли тимсолини аниқ топа билиш бўлажак
спектаклнинг ҳал қилувчи (компонентларидан) жиҳатларидан. Ва албатта,
спектаклдаги бошқа ҳамма жиҳатлар мана шу асосий жиҳатга мос тушиши
шарт”. Дарҳақиқат, қиссалардаги воқеликнинг кўламдорлиги ва адабий
тасвирларга бойлигини назарда тутсак, насрий баѐнни драма қонуниятларига
мослаштириш асосан рамзий ифода воситаларидан фойдаланишни талаб
қиларди. Режиссѐр бунинг уддасидан чиқди. Саҳналаштирувчи рассом
туркманистонлик Бердиқули Амансехат билан ҳамкорликда насрий
136
асарларни ҳаракатга келтирувчи, чуқур шакл ва мазмун ташувчи саҳнавий
конструкция ўйлаб топди. “Тоғай Муроднинг ажойиб насрий асари асосида
режиссѐр ижтимоий-фалсафий руҳдаги метафорага бой спектакль
саҳналаштирди. Бу ерда инсоннинг ўзбошимча ҳокимият қаршисида ожиз
қолиши асосий мавзу эди” [5].
Саҳна юқорисидан марказга туширилган, бутун спектакль давомида
айланиб, томоша темпа-ритмини белгилаб берувчи бақувват арқонлар ва
уларни боғлаб турувчи айланма чархпалак режиссѐр талқини ва ечимида
муҳим ўрин тутди. Арқоннинг учига эса эгарлар илинган. Бамисоли
бўшлиқда муаллақ турувчи эгарлар саҳнанинг исталган бурчагига етиб
бориши ва Зиѐдулланинг ҳаракат динамикасини ифодалаши мумкин. Бир
қарашда примитив кўринувчи бу топилма саҳнада рамзий от – Тарлонни акс
эттирибгина қолмай, қиссаларнинг инсценировкадаги ихчам ҳолатини
вужудга келтиради.
Саҳнада отлар пойгаси бўлаѐтган кўпкари манзарасини гавдалантириш
учун эгар-жабдуқлар доира бўйлаб айлантирилади. Саҳна ортидан
эшиттирилган оломон қий-чуви, шовқини рамзий топилмаларга уйғунлашиб,
режиссѐр услуби ва рассом ифодасининг жонли ва таъсирчан чиқишини
таъминлайди.
Албатта, режиссѐр ижодий мақсади, муаллиф дунѐқарашини тўла-тўкис
рўѐбга чиқариш, асар қаҳрамонларини китобхон тасаввуридагидек қиѐфа ва
сийратда акс эттириш актѐрлар ижросига боғлиқ эди. Буни яхши ҳис қилган
О.Салимов ҳар бир образга мос ижрочи топиш, персонажлар характерини
аниқ ва ѐрқин шаклда тавсифлаш, драматик вазиятлар, пафос ва зиддиятга
бой саҳналар кашф этиш йўлидан борди. Спектаклга актѐрларни танлаш
жараѐни узоқ муддат давом этиб, кўплаб мунозаралардан сўнг бош
қаҳрамонлар – Зиѐдулла – Фарҳод Аминовга, Момосулув – Гулчеҳра
Саъдуллаевага ишониб топширилди.
Таниқли актѐр Фарҳод Аминов драматик имконияти, ижро маҳорати
юқори эканини режиссѐр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган
137
“Қора камар” (Ш.Холмирзаев асари) спектаклида исботлаган эди. “От
йиғлаган томонда” спектаклида ҳам Ф.Аминов жамиятдан узилиб, инсоният
меҳридан жудо бўлиб, шафқатсиз дунѐ қаршисида ѐлғиз қолган
Зиѐдулланинг кўнгил кечмишлари, ўй-изтироблари, ботиний оламини
ифодалар экан, қаҳрамони тақдирининг ҳар бир ҳужайрасини теран ҳис
қилиши, образга ҳиссий ѐндашуви, ижро динамикасининг юқорилиги намоѐн
бўлади. Актѐр режиссѐр кўрсатмаларидан келиб чиқиб, мизансаҳналарни
мустақил топишга интилади, ҳар бир ҳолатга мос ифода, услуб, шакл ва
тасвирий воситаларни ишга солади. Ф.Аминовнинг маъноли кўз қарашлари,
сукутлари, саҳна марказига келиб, дардчил оҳангда монолог ўқиши,
тасаввуридаги буюмларни хаѐлан жонлантириши, зоҳиран кўринмас
мавжудот – Тарлон билан тиллашиши томошабинни ҳаяжонга солади, қисса
ва спектакль ҳақидаги таассуротларини бойитади. Зиѐдулланинг сўзлари
оддий, жўн ва жайдари бўлиб кўринса-да, самимияти, тиниқлиги, гўзаллиги,
рамзий қиѐслар, умумлашмаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
Томошабин ҳар лаҳзада сўз ортидаги изтироб, дарду кечинмаларни сезиб
туради, Зиѐдулла қисматига ҳамдард, ҳамнафас бўлади.
Момосулув–Зиѐдулланинг турмуш ўртоғи, ҳаммаслак, ҳамдарди, ҳаѐт
йўлларидаги ягона суянчиғи. Актриса Гулчеҳра Саъдуллаева қаҳрамонини
ниҳоятда нафис, нозик, маъсума ва иффатли аѐл сифатида талқин қилади,
маҳзин нигоҳи, ўйчан қарашлари, маъноли сукутлари ила томошабин
қалбини сеҳрлайди. У Зиѐдулла билан бирга изтироб чекади, дарду алами,
ғам-андуҳларига шерик бўлади. Фарзандсизлик доғидан азоб чекаѐтган
Зиѐдулла ва Момосулув тақдирнинг аччиқ зарбаларига сабр қилиб, ѐруғ
кунлар келиши, ҳаѐтбахш лаҳзалар бошланишидан умидвор бўлиб
умргузаронлик қилишади.
“От йиғлаган томонда” спектакли адабий асарларни саҳналаштириш
борасида мутлақо янги тажриба бўлди. Режиссѐр Олимжон Салимов ўз
саҳнавий талқинида янгиликка интилди, айрим ўринларда бутунлай адабий
асарларни четлаб ўтди. Бунга спектакль финалини мисол қилиб келтириш
138
мумкин. Тоғай Мурод асарида Зиѐдулланинг кейинги тақдири ошкора баѐн
этилмай, оти Тарлонга айтган муножаатлари билан якун топади. Спектаклда
эса хотима қуюқ бўѐқлар билан берилади. Зиѐдулланинг кўнгил юпанчига
айланган Тарлон сўйилиб, кесилган боши эгасининг оѐқлари остига
ташланади. Ёруғ дунѐда бор орзу-умидлари поймол этилган Зиѐдулла кўз ѐш
селобини ичига ютиб, суюкли отининг бошини оқ чойшабга ўрайди-да,
бешикка солиб, нарвонлар воситасида осмону фалакка кўтарилади. “Мен
асарга ўз нуқтаи назарим, ўз талқиним билан ѐндашдим. Натижада Зиѐдулла
ва унинг оти Тарлон тақдири Тоғай Муродникидан кескин фарқ қилиб,
режиссѐрнинг мустақил талқинига айланди. Кейинчалик билсам, менинг бу
“ўзбошимчалигим”дан Тоғай Мурод ранжиган экан” [4, 119].
Маълумки, наср бадиий адабиѐтнинг илғор ва етакчи жанрларидан бири
сифатида жамиятдаги ижтимоий-сиѐсий, маънавий-маърифий ўзгаришларга
муносабат билдиради, инсон онги, халқ тафаккурига ҳамоҳанг тарзда
ривожланади. Шу нуқтаи назардан истиқлол даври ўзбек насри ҳам мавзу,
услуб ва шакл жиҳатидан бирмунча янгиланди. Насрда янги ижодий
тажрибалар қилиш, тасвир, ифода, сюжет, характер яратиш борасида янги
тамойиллар излаш, жаҳон адабиѐти тенденцияларини миллий насрга олиб
кириш бўйича изланишлар амалга оширилди. Шунингдек, замондош
инсонлар ҳаѐти, ички дунѐси, руҳияти, маънавий-ахлоқий қарашларини акс
эттириш, даврнинг долзарб ижтимоий муаммолари, шахс ва жамият
мавзусини кенгроқ планда ифодалашга ҳаракат қилинди. Замонавий ўзбек
насрида яратилаѐтган асарларнинг театрларда саҳналаштирилиши муҳим
воқелик бўлиб, саҳна санъатини ижтимоий ҳаѐтдаги ўрнини мустаҳкамлаш,
репертуар ранг-баранглиги, бадиий-ғоявий хусусиятларини кучайтиришга
хизмат қилди. Мазкур жараѐн театрларнинг замонавий драматургияга бўлган
талаб ва эҳтиѐжини қондириш, замонавий қаҳрамон образини яратишга ҳам
муайян даражада кўмак берди. Айниқса, бу борада Ўзбекистон давлат драма
театрида амалга оширилаѐтган ижодий изланишлар эътиборга молик.
Режиссѐр Сайфиддин Мелиев театрдаги фаолияти мобайнида Саид
139
Аҳмаднинг “Қоракўз Мажнун” ҳикояси асосида “Вафодор”, Эркин Аъзам
ҳикоялари асосида “Жийдалилар”, Улуғбек Ҳамдам романи асосида
“Мувозанат”, Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Пуанкаре” ҳикояси асосида “Ҳаѐт
формуласи”, Зулфия Қуролбой қизи ҳикояси асосида “Аѐл” номли
спектаклларни саҳналаштирди. Мазкур саҳна асарлари режиссѐрнинг
ижодий феномени, театрнинг бадиий-эстетик принциплари, репертуар
сиѐсатини юзага чиқаришда муҳим омилга айланди.
Драматургия бадиий адабиѐтнинг мураккаб жанри эканини назарда
тутсак, давр ижтимоий воқелигига тезкор муносабат билдиришда насрнинг
имконияти юқорилиги маълум бўлади. Сабаби ҳақиқий драматик асар
театрда шаклланади ва аксарият ҳолатларда жамоавий ижод маҳсулига
айланади, наср эса индивидуал ҳолатда туғилади. Шу маънода замонавий
мавзудаги, даврнинг долзарб масалалари акс этган наср асарларини
саҳналаштириш театр санъати учун зарур жараѐн ҳисобланади. Шундай
асарлардан бири Ўзбекистон халқ ѐзувчиси Тоҳир Маликнинг “Алвидо,
болалик” номли қиссаси бўлиб, асар республиканинг турли театрларида
муваффақиятли саҳналаштирилди.
Қиссани илк бор Йўлдош Охунбобоев номидаги республика ѐш
томошабинлар театри (ҳозирги Ўзбекистон давлат ѐш томошабинлар театри)
да ѐш режиссѐр Бахтиѐр Позилов “Заҳарли томчилар” номи билан саҳнага
қўяди. Инсценировка муаллифи Маъмур Умаров асарнинг интригага бой,
драматик лавҳаларини саралаб, яхлит композиция яратади.
Режиссѐр муаллиф услуби ва адабий матнга нозик дид билан ѐндашади,
қиссадаги насрий ифодани театрнинг шартли тилига кўчиради, воқеалардаги
динамик руҳ, ритм, энергетика, эҳтирослар тўқнашуви томошабинни
ҳаяжонда ушлаб туради.
Дастлабки саҳнада болалар ахлоқ тузатиш колониясида жазони ўтаѐтган
бир гуруҳ ўсмирлар намоѐн бўлади. Турли жиноятлари туфайли панжара
ортига келиб қолган бу ѐшлар нигоҳи томошабинни мушоҳадага чорлайди,
140
шунингдек, мазкур саҳна спектаклнинг ўзига хос рамзий муқаддимасига
айланади.
Спектаклга ѐзувчи образи киритилган бўлиб, у муаллиф ғоясини
ифодалаш, асарнинг ижтимоий долзарблигини таъкидлашга хизмат қилади.
Қисса муқаддимаси ҳам айнан адибнинг болалар ахлоқ тузатиш колониясига
ташрифи ва бу ердаги муҳит, манзарани тасвирлаши билан бошланади. Шу
ерда ѐзувчи бир ўсмир маҳбус билан учрашади, уни нега қамалгани билан
қизиқади. Сўнг улар ҳақида ѐзган асарининг тайѐр қисмларини ўқиб чиқиш
учун болага тақдим этади. Спектаклда ҳам мазкур саҳна ўзига хос
экспозиция вазифасини бажаради, яъни, маҳбус тасаввурида асар воқеалари
жонланади ва асосий сюжетга ўтилади.
Спектаклнинг бош қаҳрамони Асрор исмли ўсмир бўлиб, воқеалар
айнан унинг атрофида кечади. Актѐр Раҳматилла Қурбонов қаҳрамонини
табиатан жиддий, вазмин қилиб кўрсатади. Асрорнинг атрофидаги муҳит уни
йўлдан уради, дўстларининг қутқуси билан жиноятга шерик бўлади. Шу
кундан бошлаб у ҳаловатини йўқотади, қотил деган тамға виждонини
азоблайди. Актѐр қаҳрамонининг руҳиятида кечаѐтган ана шу мураккаб
зиддиятларни ишонарли талқин қилади, унинг қўрқув ва саросима ичидаги
ҳаѐтини драматик ва психологик бўѐқлар билан тасвирлайди.
Асрорнинг дўсти Салим (Шаҳобиддин Файзиев) ҳам ўсмирлик
остонасида жиноятга бош қўшган, адашган ѐшлардан бири. Бироқ у ҳам
охири фожиали йўлда эканини кеч тушуниб етади. Актѐр Ш.Файзиев
қаҳрамонининг ѐвузлик қаршисидаги ожизлиги, чорасизлигини очиб беради.
Асар ғоясининг юзага чиқиши ва қаҳрамонлар характерининг
очилишида арвоҳ образи муҳим ўрин тутади. Ўсмирлар ишдан қайтаѐтган
кекса инсоннинг йўлини тўсиб, безорилик қилишади, кутилмаганда қотиллик
содир бўлади. Шу кундан бошлаб жиноятчи ўсмирларнинг ҳаѐтида ҳаловат
йўқолади, улар ҳар дақиқа қўрқув, таҳлика ичида қолади. Марҳум эса арвоҳга
айланиб, қотилларни таъқиб эта бошлайди. Айниқса, унинг Асрор билан
суҳбатлари спектакль ғоясини очишда алоҳида ўрин тутади. Асрор ўз
141
қилмишига астойдил пушаймон экани, виждон азобида қийналаѐтгани ушбу
диалогларда ѐрқин намоѐн бўлади.
Қиссада арвоҳ рамзий образ сифатида тасвирланади, у Асрорнинг хаѐли
ва тушида кўриниш беради. Бироқ спектаклда бу рамзга жуда оддий ва
схематик ѐндашилган. Актѐр Баҳодир Нишонов арвоҳ қиѐфасини
гавдалантиради, унинг тез-тез саҳнада пайдо бўлиши спектакль бадиийяти ва
реаллигини сусайтиради. Фикримизча, режиссѐр ушбу образга шартли
ѐндашса мақсадга мувофиқ бўларди.
Режиссѐр қиссанинг ғоявий моҳиятини тўғри англаган ҳолда жиноят
кўчасига кирган ўсмирларнинг фожиасига асосиб сабаб қилиб атрофдаги
инсонларнинг лоқайдлиги, бепарволигини кўрсатади. Яъни ѐшлар тарбияси
учун катталар доим масъул экани, бу борада огоҳ бўлиш зарурлиги
таъкидланади.
Спектаклда режиссѐр Б.Позилов анъанавий талқиндан воз кечиб, турли
эскпериментлар ва шакл топилмалари орқали қиссанинг ғоявий мазмунини
очиб беради. Оқ, қора ва қизил рангдаги бир хил ўлчамли кублар режиссѐр
мақсадини ифодаловчи асосий топилма бўлиб, спектакль динамикасини
кучайтириш ва асар ғоясини очишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Кублар
воқеалар давомида мактаб парталари, кўча ўриндиқлари, ертўла, гоҳо
бузилган, гоҳида тик кўтарилган деворга айланиб, қаҳрамонлар юзлашган
хилма-хил вазиятларни акс эттиради. Кубларнинг ранги ҳам аҳамиятга эга
бўлиб, рамзий маъно ташийди. Масалан, оқ ва қора кубларнинг ѐнма-ѐн
қўйилиши эзгулик ва ѐвузлик ўртасидаги азалий кураш фалсафасини ѐдга
солса, қизил рангли кублар ўлим шарпасига ишора қилади. Айниқса, томоша
финалида кубларнинг устма-уст қўйилиб, ўтиб бўлмас минорага айланиши
тимсолида жиноятнинг боши берклиги, бу кўчадан чиқиш машаққатли экани
аѐнлашади.
“Алвидо, болалик” қиссаси Фарғона вилояти мусиқали драма театри
(инсц. муаллифи И.Турсунова, режиссѐр М.Юсупов), Сирдарѐ вилояти
мусиқали
драма
театри
(инсц.
муаллифи
М.Умаров,
режиссѐр
142
М.Эгамқулова), Наманган вилояти мусиқали драма театри (инсц. муаллифи
И.Турсунова, режиссѐр Ш.Абдуллаев), Каттақўрғон шаҳар драма театри
(инсц. муаллифи М.Умаров, режиссѐр Х.Абдуллаев), Хоразм вилояти
мусиқали драма театри (инсц. муаллифи М.Умаров, режиссѐр А.Отажонов),
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри (инсц. муаллифи Б.Позилов,
режиссѐр Ш.Саноқулов), Қўқон шаҳар драма театр (инсц. муаллифи
М.Умаров, режиссѐр А.Отажонов) ларида ҳам саҳналаштирилди. Қиссага
республиканинг турли театрларида мурожаат қилинишининг асосий сабаби
мавзу ва ғоянинг долзарблиги, инсценировканинг пухталиги билан боғлиқ.
Мустақиллик йиллари ўзбек театрининг шаклланишида миллий наср
намуналари ҳам муайян даражада ўрин тутди. Тўғри, шу вақтга қадар
инсценировка қилинган ва саҳналаштирилган насрий асарлар сон жиҳатидан
кўп эмас. Бироқ шу асарлар муайян даврда репертуардаги бўшлиқни
тўлдириш, театрларнинг бадиий-ғоявий асосини мустаҳкамлаш, режиссурада
янги услубий изланишларнинг юзага чиқишига замин ҳозирлади. Қолаверса,
китобхонлар орасида машҳур бўлган, ўзбек адабиѐти хазинасидан мустаҳкам
ўрин эгаллаган асарларнинг саҳналаштирилиши алоҳида маданий ҳодиса
бўлиб, халқимизни шу дурдона асарлар билан янада яқинлаштириш, бадиий
адабиѐтнинг очилмаган қирраларини кашф этилишига хизмат қилди.
Достарыңызбен бөлісу: |