Об руҳий касалликларнинг этиологияси ва патогенези


Рационал психотерапия( руҳий даволаш)



бет11/26
Дата21.06.2016
өлшемі1.93 Mb.
#152122
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26

Рационал психотерапия( руҳий даволаш)

Руҳий даволашнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилади: мусиқа билан даволаш, тушунтириш ва ишон­тириш билан руҳий даволашлар.

Тушунтириш ва ишонтириш билан руҳий даволашлар. Рационал, тўғри, мақсадга мувофик руҳий даволаш пациент ва шифокор орасида диалог — савол-жавоб шаклида бўлади. Бундай сухбатлашишидан мақсад беморга касаллиги ҳақидаги нотўғри тасаввурларини йўқотишдир. Руҳий даволаш беморнинг онгига, тафаккурига ва хулосалар якунига йўналтирилгандир. Шифокор ва пациент ўртасидаги муваффақиятли муносабат муҳим шартлардан бири, улар орасида тўғри муносабат урнатишдир. Бу эса беморни индивидуал алоҳидаликлари ва руҳияти билан шифокор-нинг одоби ва шахсига боғлиқдир. Шифокор билан бемор яқин, сирдош бўлиши керак, ўзининг гапи, тутиши билан унда давога ишонч ва ўзига ҳурмат уйғотиши керак. Шифокор ўзини моҳирона, оқилона хулосалари билан беморда ўз касаллигига тўғри муносабат уйғотиши ло­зим. Шундан сўнг касалда ўз беморлиги билан оқилона курашда фаоллигини ошириши керак.

Рационал руҳий даволаш беморни симчиклаб соматик текширишни тақозо этади, унинг касаллиги белгилари органик функционал бузилиш эканлигини исботлаши лозим.

Ҳар қандай шифокор беморга тушунарли қилиб унинг онгига етадиган шаклда суҳбат ўтказиш билан рационал руҳий даволашни бошлайди. Шундай сухбат давомида шифокор бемор учун тушунарли қилиб касалликнинг пайдо бўлиш сабабларини, унинг таснифини тушунтириши ва қандай қилиб даволашни ва беморлигининг тузалажак эканлигини билдириши лозимдир. Рационал да­волаш турли фобиялар билан ипохондриқ соматовегетатив ва сексуал бузилишли неврозларда ҳамда асаб-руҳий чегарадаги бузилишлар билан кечувчи соматик касалликларда яхши натижалар беради.

Суггестив руҳий даволаш (ишонтириш). Ишонтириш (суггестия) шифокорнинг беморга руҳий таъсир усули ҳисобланади. Ишонтиришиинг рационал руҳий даволашдан фарқи шундаки, у тўғридан-тўғри таъсир қилмай, балки беморга хаяжон билан таъсир этади ва унинг ишонувчанлиги ва буйсунувчанлиги қанча юқори бўлса, шунча даволаш кўзга кўринарли бўлади.

Суггестив (ишонтириш) даволаш уйғоқ ва гипнотик уйқу ҳолатида ўтказилади.

Ишонтириш (суггестия)ни уйғоқ ҳолатида индивидуал ва жамоа бўлиб ўтказиш мумкин. Ҳушёр ҳолдаги ишон­тириш комил ишонч билан ва шифокорнинг таъкидлаши билан, экспресс ҳолатда, буйруқ оҳанглари билан бирдан амалга оширилади. Ишонтиришни дори-дармон билан, физиотерапевтик даволаш усуллари билан қўшиб олиб бориш мумкин. Беморга дори-дармон ичиш ва бошқа тадбирларни қўллаш ижобий натижа беришини тушунтириш лозим.

Уйғоқ ҳолда ўтказилганда, у беморнинг ҳолатига қараб ўзи билан ўзи овора бўлмай, балки қулай ҳолатда ўтириб олади, кўзини юмиб диққат билан шифокорни эшитиши ва ўз хаёллари билан ташқи таъсир этувчиларга чалғимаслиги лозимдир. Ишонтириш сеанси 20—30 минут. Қайта сеанслар фойдалидир.

Руҳий даволовчининг мимикаси, нутқи, тушунтирувчи ҳаракатлари катта аҳамият касб этади. Таъсир этиш кўпинча ишонтириш билан қўшилиб олиб борилади. Даво муваффақияти кўпинча беморнинг шифокорнинг сўзига диққат билан қулоқ солишга боғлиқ

Гипнотик уйқу ҳолатида ишонтириш (суггезия). Гип­ноз — пациентни гипноз уйқусига солиш бўлиб, даволовчи ишонтириш таъсирини кучайтириш ва шу йўқ билан даволаш қувватини ошириш усулидаи бири бўлиб, руҳий даволаш кўринишларидан ҳисобланади. Бунда беморни ишонувчанлигидан фойдаланилади.

Гипнотик ишонтириш ўтказилаётганда пациент ишонувчанлигининг аҳамияти ва уни даволовчи эффекти Голейлернинг «гипнозланган» одам, одатдаги ҳолатда жуда ҳам бўш бўлган сезги таъсирларини уйгоқ одамга нисбатан жуда яхши қабул қилади деган гапини тасдиқлайди.

Руҳий даволаш олдиндан беморга гипнознинг моҳияти ва мақсадини тушунтириб хавфсирашини йўқотиш керак, унинг гипнозга мойиллигини синаб кўриш керак. Гипно­тик ишонтириш уч этапдан иборат: 1) пациентни гипнотик ҳолатга тушириш — ухлатиш, 2) гипнотик уйқу даврида ишонтириш, 3) гипнотик уйқудан чиқариш. 1 курс гипноз билан даволашда 10—15 сеанс ўтазилади. Гипнозлаш усуллари турличадир. Гипноздан олдин бемор қулай ҳолатда ётиши ёки ўтириши лозим.

Гипноз уйқусини чақириш усулларидан сўз ёрдамида ишонтиришдан кўпроқ фойдаланилади ёки сўз билан унинг нигоҳини ялтироқ нарсага қаратилади. Гипнозлаш учун, сўздан ташқари кучсиз монотон таъсирдан фойдаланиш мумкин (метроном тақиллаши, куўнғироқ товуши, хира чироқнинг тебраниши ва бошқалар) ҳамда бир хил тартибда терини тактил таъсирловчи тегиш ёки силашдан ишонтириш таъсирида пациент гипнотик уйқу ҳолатига тушади. Шифокор эса сўз орқали алоқани сақлаб қолади. Беморга кўзини юмиб диққат билан ухлаш шаклини эшитишга тақлиф қилинади. Ҳар бир ши­фокор ўзи учун қулай ухлатиш шаклини танлайди, бун­дан сўнгги гипноз ҳолатида ишонтириш табиий ҳолда текис монотон ҳолатда, енгил ҳаяжон билан давом эттирилади. Даволаш формуласи гипнотик уйқу вақтида бир неча бор қайтарилади, товушлар буйруқона бўлиб, «ухланг» деб буйруқ бериб қўяди. Биринчи сеанс давомида яхши соғломлик, тетиклантиришга, ишончга қаратилади. Кейинги сеансларда маълум йўналиш олиниб беморлик келтираётган беморнинг қийнаётган ташвишлари йўқолишига ў тилади ва касаллик яхши тамом бўлишига ишонтирилади.

Сеанс охирида пациентга ўзини яхши ҳис қилиш, роҳатланиб дам олганлигини, уйқуга тўйганлигини ишонтирилади. Гипнотик уйқудан чиқиш шифокор буйруғи билан бўлади ва уйғонишни бошқариб туради.

Сеанс охирида шифокор гипноздан чиқариш шаклини гапиради ва шу вақтда мушакларидаги хорғинликни оғирлашгани (ҳаракатсизлиги) йўқолганлигини айтади. Беморга уйга қайтгандан сўнг бир-бир ярим соат ухлаб олса фойдали бўлиши тушунтирилади. Ишониши сустроқ беморларга аввалдан транквилизатор ёки уйқу чақирувчи кичикроқ дозада препаратлар белгиланса бўлади. Гипнозни қўллаш имкониятлари кенг. Одамлар ўртасида гипнозга тушиш қобилиятлари жаҳон адабиётида 60— 90%, нафақат алоҳида-алоҳида, балки гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳам ўтказилиши мумкин. Жамоа ёки гуруҳли гипноз билан даволаш В. М. Бехтерев томонидан тақлиф қилинган. Бунинг учун беморни танлаб олиш катта аҳамиятга эга. Гуруга битта-иккита гипнозга яхши берилувчанларни қўшиш мақсадга мувофикдир, чунки жамоа бўлиб гипноз билан даволанаётганда пациентларни ишонувчанлиги ўзаро индукция орқали кучаяди.

Гипноз билан даволашда нохуш асорат бушашишлик, чарчоклик, бўшанглиқ аҳён-аҳёнда ўзидан кетиш, исте­рик хуруж, гипнозга ўрганиш кабилар бўлиши мумкин. Гипноз билан даволашга чегара ҳолатдаги руҳий бўзилишлар (неврозлар, бош мияни экзоген органик касалликларида), руҳий соматик касалликлар (экзема касалликларида), хафақон, юракнинг ишемик касаллиги, ал­коголизм, гиёҳвандлиқ алгик ва агрипоник синдромлар яхши берилади.

Гипнотик уйқуда ишонтиришни қоронғирок хонада шовқиндан алоҳида жойда, бемор қулай ҳолатга ўрнашиб олганда ўтказиш яхшидир.

Жамоа ва гуруҳли руҳий даволаш. Бу усулда руҳий даволовчи шифокор пациентлардан даволаш гуруҳини тузади ва беморларни бир-бирига даволовчи таъсиротидан фойдаланади. Пациентларни бир даволовчи гуруҳга бирлаштиришда нафақат пациентлардан ҳам фойдала­нади. Жамоа бўлиб руҳий даволаш ўтказишда турлича мақсад қўйилади: фаоллаштириш, тушунтириш, тинчлантириш, хаёлини бошқа ёққа жалб қилиш ва ҳоказо. Улар сони буўйича турлича гетероген, турли касалликлар билан оғриган ва гомоген, таркиби бўйича бир жинсли ёки аралаш бўлиши мумкин. Баъзи бир пациентлар туркумини (алкоголик психопатларни) бир жамоа қилиб, ўзаро бир шароитда даво ўтказиш мақсадга мувофикдир.

Гуруҳ билан машғулот ўтказаётганда типик касаллик: аноним муҳокама қилинади (отини айтмасдан), тарбияланади, сабрчидам билан даволанади.

Жамоа қилиб руҳий даволаш кўринишларидан бири оилавий руҳий даволашдир. Оилавий руҳий даволаш касаллик натижасида бузилган оилавий муносабатларни қайта қуришдир. Бу даволаш шакли нафақат даволаш ёки олдини олиш учун, балки невроз ва психозли беморларни тиклаш учун ҳам қўлланилади. Буни беморнинг қариндошлари билан ёки гурух қилиб (қариндош ва беморларни) ўтказиш мумкин.

Руҳий даволашни одатда шифокор ва беморнинг бевосита иштирокида ёки овознигор, телевидение, магнито­фон, грампластинка ёрдамида ўтказиш мумкин. Руҳий даволашнинг бу шакллари катта гуруҳ одамлар билан ишлаш учун керак. Услубнинг етишмовчилиги унда қайта мулоқот йўқлигидир (бемор — шифокор).



Аутоген машқ қилиш

Ўз-ўзини ишонтиришдан мақсад ўзини бўшаштириб, тинчлантириб ўз хоҳиши билан организмни вегетатив ва соматик бузилган фаолиятини бошқаришдир. Бу ўзаро бошқариладиган ҳолат ва сезгиларни ишлаб чикаришдан, яъни пациент томонидан 6 та машқни ўзлаштиришдан иборатдир. Бўлар қўйида-гилардир: мушакларни бўшаштириш, ошқозон устки қисмида ва оёқ-қўлларда илиқлик сезишни чақириш, юрак фаолиятини бошқариш нафасни бошқариш ва вазминликни сезишдир. Бўлар ҳаммаси хаёлда махсус танланган сўз шаклларини қайтариш билан бажарилади. Ҳар бир машқ 5—10 минутдан кунига 3 марта ўтказилади. Икки хафта давомида аутоген машқнинг тўла курси 12 ҳафта давом этади. Ўз-ўзини ишонтириш босқичини бошқаришни ва текширишни шифокор олиб боради. Ауто-ген ўз-ўзини машқ қилиш якка-якка ёки жамоа қилиб олиб борилади.

Аутоген машк қилиш турлича келиб чиққан кўпгина касалликларда учрайдиган неврозларда, бронхиал астмада, хафақон касаллигининг бошланғич босқичларида, юракнинг ишемик касалликларида, эндоартериитда, Рейно касаллигида ҳиссиёт кучланишларни олиб ташлайди ёки юмшатади. Бунда хавотирли ҳавфсирашлар, субдепрессив ҳолатлар йўқолиши мумкин ёки кучсизланади. Организмнииг янги ва турлича имкоииятлари очилади ва у беморга таъсирини чуқурлаштиради ва бойитади. Санъат ва мусиқадан, хусусан сўз ёрдамисиз даволаш руҳиятда яхши кайфият ҳосил қилиш учун беморга ёрдам беради.
ПСИХИАТРИК (РУҲИЙ) ВА НАРКОЛОГИК ЁРДАМНИ УЮШТИРИШ

Психиатриянинг асосий мақсади—руҳий касалликларнинг олдини олиш, даволаш ҳамда руҳий ёрдамни ташкил этишдир.

Руҳий ёрдамни ташкил этиш масалалари инсоният олдида турган долзарб муаммолардан биридир. Гап шундаки, кўпгина руҳий касалликлар сурункали давом этади ва беморларни узоқ вақт ва тез-тез кузатиб туришга тўғри келади. Ҳозирги замонавий даволаш ва беморлар­ни парвариш қилишда эришилган муваффакиятлар туфайли беморларнинг умри ўзаймокда. Шунинг учун йил сайин руҳий касалларнинг сони отмоқда, шу билан бирга, аҳоли зич жойлашган жойларда уларни даволаш ва ишга жойлаштиришда катта кийинчиликлар вужудга келмокда.

Ҳозирги вақтда руҳий ёрдаминнг энг долзарб вазифалари қўйидагилар: аҳолиминг руҳий соғломлигини ўрганиш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини аниқ ташкил этиш ва шу билан бирга руҳий касалликларнинг вақтида олдини олиш ва беморларни ижтимоий тиклаш (реабилитация қилиш) ҳамда ишга мослаштириш чораларини кўриш демакдир. Ҳозирги вақтда бизнинг давлатимизда ҳозирги замон руҳий ва наркологик хизматни ташкил этиш қўйидагиларни ўз ичига олади:

1) психиатрия (руҳият) муассасалари, бўларга:

а) шифохоналардан ташқари ёрдам кўрсатувчи руҳий неврологик диспансерлар;

б) руҳий шифохоналар;

2) наркологик муассасалар—наркологик диспансер ва наркологик шифохона бўлими ва бошқа кўринишдаги муассасалар.


ПСИХИАТРИК (РУҲИЙ) ЁРДАМ

Руҳий (психиатрик) ёрдам — соғлиқни сақлаш муассасалари, ижтимоий таъминот, халқ таълими, корхоналарнинг тиббий-санитария бўлимлари томонидан амалга оширилади. Бу мақсадда руҳий беморларга шифохоналардан ташқари (амбулатория)да ва шифохонада ёрдам ташкил этилган.



Шифохонадан ташқари психиатрик руҳий ёрдам

Руҳий беморларга шифохонадан ташқарида, яъни руҳий асаб касалликлари диспансерида ёрдам кўрсатилади. Руҳий беморларнинг анчагина қисми доимо шифохонада бўлишга муҳтож эмас. Шунинг учун шифо­хонадан ташқаридаги ёрдам муаммосига алоҳида эътибор керак бўлади.

Руҳий асаб касалликлари диспансерлари вилоятларда, шаҳарларда, туманлараро ва туманларда ташкил этилган бўлади. Бу руҳий ёрдам мажмуасида биринчи бўғиндир. Руҳий асаб касалликлари диспансерларининг фаолиятлари турличадир. Диспансерларнинг асосий вазифаси аҳолига қўйидаги:


  1. даволаш, касалликларнинг олдини олишга ёрдам бериш;

  2. ижтимоий реабилитация ва реадаптация тадбирларини ўтказиш;

3) касалликни ҳисобга олишни ўтказишдан иборатдир.
1) руҳий асаб касалликлари диспансерларининг даволаш-ташхис қўйиш ишлари. Руҳий касалликларнинг кўп шакл ва босқичлари шифохонада мажбурий ётқизишни талаб қилмайди. Бу беморлар тиббий ёрдамни диспансерда оладилар. Дисиансерда ишлар бўлимларга бўлиш нуктаи назаридан ташкил этилган. Бўлим руҳий шифокори зиммасига ҳисобда турувчи беморларни бирламчи текширишдан ўтказиш, ташхис қўйиш ва амбулатор да­волаш ўтказиш ва уларни доимо назоратда тутиш вазифалари киради. Бундан ташқари, шифохонада даволаниб чиққандан сўнг, организмни қувватлаб турувчи дорилар билан даволаш давом эттирилади, бу мақсадда руҳий фармакологик даволаш препаратларидан кенг фойдаланилади. Диспансерга кела олмайдиган беморларга шифокор ва ҳамшира томонидан ёрдам касалнинг уйида кўрсатилади.

Диспансерлар маълум шифохоналар билан боғлиқдиp. Бу эса даволашнинг давомийлигини, бемор устидан iўa касалликнинг ривожи ёки инқирози устидан назорат ўрнатишга имкон туғдиради.

Бўлимларда ёрдам бериш усулидан ташқари, диспансерларда мослаштирилган (кабинет) ҳоналар бор. Руҳий даволаш хоналарида неврозли, руҳий таъсиротли, психопатик декомпенсацияли ва турли функционал беморлар қабул қилинади. Даволаш тадбирлари ўтказилган хонада инъекция ва бошқа тадбирлар учун етарли асбоб-анжомлар бордир. Бўлардан ташқари, физиодаволаш, кли­ник ташхис тажрибахоналари мавжуддир. Логопедия хонасида нутқи бузилганлар даволанади. Баъзи диспансерларда кундўзги ёки тунги айрим шифохоналар мавжуд­дир. Даволаш-меҳнат устахоналарида беморлар иш би­лан машғул бўладилар ва ўз вақтида даволанадилар. Кундузги беморлар бепул овқат билан таъминланадилар.

Даволаш тадбирлари ва меҳнат жараёнлари шифокор ва инструктор раҳбарлигида олиб борилади.

Қишлоқ жойларида ҳам шифохонадан ташқари ёрдам шу нуқтаи назардан олиб борилади. Руҳий даволовчи шифокори йўқ туманларда касалларга диспансер шифокорлари томонидан маслаҳат бериш тартибида ёрдам кўрсатилади, даврий кўриб кузатиш, асаб касалликлари шифокорига ёки даволовчи шифокорга топширилади. Агар лозим бўлса беморлар тегишли туман, шаҳар, вилоят, ўлка ва жумҳурият шифохоналарига йўқланадилар.

2) ижтимоий ёрдам — реабилитация ва реадаптация чора-тадбирларини ўтказиш. Диспансерлар нафақат даволаш-ташхис ишларини ўтказади, балки беморни жамиятнинг фойдали аъзоси сифатида сақлаб қолишни мақсад қилиб куяди.

Беморларни реабилитация қилиш энг аввало қайтадан ижтимоий ҳаётда беморнинг шахсий ҳолатини, инди­видуал ва жамиятдаги кийматини тиклашдан беморни биринчидан, ўзининг кўз ўнгида ўзлигини танитиш, иккинчидан жамият кўз ўнгида бемор ҳолатини тиклашдан иборатдир.

Диспансерларнинг реабилитация қилиш бўлими бе­морларни иш билан таъминлаш, уларга ҳуқуқий ёрдам, оила, уй шароитларини яхшилашда ёрдамлашиш, корхонадаги ва бошқа тортишувга сабаб бўлган масалаларни ечишда ёрдамлашиш, болаларни болалар муассасаларига жойлаш, бемор устидан ғамхўрлик қилиш, уларга лозим бўлса текинга, навбатсиз уй олишга ёрдам бериш, тўзалгандан сўнг ишга ёки майиб ва мажруҳлар уйига жойлаштириш билан шуғулланади. Агар беморларда меҳнат қилиш қобилияти сақланган бўлса, уларни жамиятга фойда келтирувчи ишларга жойлаштириш масаласи ҳал қилинади. Реабилитация режаларини муваффакиятли амалга оширишда шифохонадан ташқари руҳий ёрдам мажмуаси бўлиши шартдир. Шифохона­дан чиққан руҳий беморни реабилитация қилиш вазифалари қўйидагилардан иборат бўлиши керак: касал-ликнинг қайта зурайишининг олдини олиш, резидуал ҳолатларни коррекциялаш ва ишга жойлашувига ёр­дам беришдир. Ана шу мақсадда шифохонадан таш­қари руҳий касалларга ёрдам бериш муассасалари яратилган эди. Бу муассасалар сони тараққий этган шаҳарларда йил сайин ортиб бормокда, булар: руҳийасаб диспансерлари ва хоналари, кундузги ва тунги шифохоналарнинг турли шакллари, шифохонадан чиққандан сўнг дам оладиган марказлар, руҳий соғломлаштириш марказлари, даволаш устахоналаридан, саноат корхоналарининг махсус цехларидан, меҳнат профилакторийларидан, пансионатлардан, руҳий бе­морлар учун клублардан иборатдир.

Бу муассасалар орасида бизнинг мамлакатимизда психоневрологик диспансерлар етакчи ўринга эга ва бу тузилмага руҳий беморларни реабилитация қилишнинг бошқа бўғинлари ҳам киради. Даволаш-меҳнат устахоналари: кундўзги ва тунги шифохоналар ва бошқалар. Кундўзги ва тунги шифохоналарнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, беморлар даволаниш даврида ҳаётий жараёндан ажралмайди ва шифохонада ётиб қолиш хавфи бўлмайди. Кундузги ва тунги шифохонада ётиб даво­ланиш ва ёрдамнинг бошқа оралиқ шаклларининг борлиги кенг аҳоли оммасини руҳий касалларга тўғри муносабатда бўлишларини таъминлайди.

Руҳий касалларни реа­билитация қилиш аввало уларни ижтимоий ҳаётга кайтаришдан, беморни индивидуал ва жамиятда қадрини тиклашдан, шахсиятини тиклашдан иборатдир, биринчи ҳолатда ўз кўз ўнгида, иккиичи ҳолатда эса уни жамоат кўз ўнгида тиклашдир.
Реабилитациянинг дастлабки босқичи—қайта тик­лаш давоси (бошланғич давр) руҳий нуқсон ҳосил бўлишининг олдини олиш, беморнинг майиб-мажруҳ бўлишига йўқ куймаслиқ касалхонада ётиб чиққан деган ҳодисаларнинг олдини олиш, ижтимоий алоқаларни тиклашдир. Қайта тиклаш даволаш босқичида даволашнинг биологик усули билан (медикамент билан даволашни ҳам қўллаганда) турли руҳий ижтимоий таъсирлар (муҳит билан, бандлик билан, бирор нарса билан руҳий даволаш, физик усуллар билан даволаш, жисмоний тарбия ва ҳ.қ.) қўшиб олиб борилади.

Реабилитациянинг иккинчи босқичи қайта адаптациядир. Бунинг вазифаси ташқи муҳит шароитларига мослашиш ва мослашишини қайта тиклашдир. Бу босқичда руҳий ижтимоий таъсиротлар етакчи ўринга ўтади. Буларга меҳнат билан даволаш лозим бўлса, янги касб ўргатиш, педагогик (тарбиявий) ишлар, нафақат бемор, балки уларнинг қариндошлари билан ҳам руҳий даволаш ишларини олиб бориш киради. Руҳий касалхоналарда узоқ даволанган беморларни қайтадан ижтимоий ҳаётга кайтариш, яшашга ўргатиш, ишларга ўргатиш, одамларга муомала қилишга ўргатиш катта аҳамиятга эга. Бу бир гуруҳ одамлар ёки оила аъзолари билан муносабатда бўлиш йўқи билан амалга оширилади. Асосий мақсадга эришиш учун даволаш, жисмоний тарбия ишларига эътибор бериш — маданий тадбирлар ўтказиш даволашда ёрдамчи омиллар ҳисобланади.

Реабилитациянинг иккиламчи босқичи асосан касб-ҳунаринн алмаштириш билан тарбияланади. Бу босличда биологик даволаш ва беморни қувватлантириб туриш, ёки касаллик бир оз зўрайганда руҳий таъсир қилувчи дорилар беришдан иборат бўлади.

Реабилитациянинг учинчи босқичи — реабилитация­нинг асл маъносига тўғри келади. Бу беморни индиви­дуал ва жамиятдаги қадрини: атрофдаги ҳақиқатга, яъни касал бўлгунга қадар бўлган ҳолатини ҳуқуқий тиклаш­дир. Бу масалани ечишнинг асосий омили ижтимоий тадбирлардир. Биринчи ўринда атрофдагиларнинг, оила аъзоларининг беморларга тўғри муносабатда бўлишини уюштириш керак. Бу босқичда клуб ишлари ҳам яхши ёрдам беради, иш билан чалғиш турли томошалар билан қўшиб олиб борилади. Бу босқичда реабилитация шифо-хонадан ташқи шароитларда (уй меҳнати, даволовчи-меҳнат устахоналарида, саноат корхоналарининг ижтимоий цехларида ва одатдаги саноат корхоналарининг ўзида) олиб борилади.

Реабилитациянинг мақсади маълум ҳолатларда ўзгариб бориши мумкин, бу ҳолат қандай бемор билан иш олиб борилаётганига боғлиқ.

Тиббий омилларга боғлаб реабилитациянинг имкониятларини ҳисобга олиш керак бўлади (жинси, ёши, касалликнинг клиник алоҳидаликлари), муҳит ва шахс боғлиқлиги (қизиқиши йўналишлари, оила бор ёки йўқлиги, тарбия, ишларга хоҳиш сармоя билан таъминлашганлигини) ва ҳоказолар.

Турли руҳий хасталиклар — шизофрения, тутқаноқ, олигофрения, невроз, алкоголизм ва бошқаларда реаби­литация ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, олигофренияда руҳий ижтимоий омилларга эътибор қилинади ва улар орасида тиббий педагогик ва меҳнат билан таъсир қилиш етакчи аҳамиятга эгадир.

Туғма ақли заифликда, эртанги тутқаноқларда, ақлсизлик билан кечадиган турида адаптация қилиш, яъни беморни муҳитга мослаштириш ҳақида гап кетса тўғри бўлади, мослашувчанлигини қайта тиклаш мақсадга мувофиқ эмасдир. Неврозли беморларнинг реабили­тация режаси шундай тузилиши лозимки, биринчи навбатда касалликни камситиш ёки ошиқча баҳолашдан сақланиш лозимдир (Б. Д. Карвасарский, 1980).

Алкоголизмга учраган беморларда реабилитацияда жамоат олдида бўлишига эътибор бериш керак.

Реабилитациянинг аниқ мақсадлари кўпгина омиллар билан боғлиқ бўлиб, турлича бўлиши мумкин. Мақсад соддароқ бўлганда, масалан, шифохонада ёки уй шароитларида касалга парваришни камайтиришга қаратилган бўлиши (ёш улғайиши билан боғлиқ бўлган эс пасайишда, шизофрениянинг охириги босқичларида) мум­кин. Бошқа ҳолатларда реабилитациянинг мақсади жиддий, бемор касбини ўзгартириш, унга мос иш топиш, хаётга мослаштириш ва ҳ.қ бўлиши мумкин. Ниҳоят, агар касалликни қайтариш қатъий бўлгани ҳолда мақсад ўзининг аввалги ишига қайтаришга ёки ўқишини давом эттиришга қаратилган бўлмоғи лозим.

Диспансерлар тарқибида ижтимоий ёрдам ва ҳуқуқий хоналар мавжуд бўлиб, у ерда юридик маълумотли мутахассислар ишлайдилар. Ҳуқуқий хона ходимлари касалларнинг ишлари бўйича судларда ҳимоя қиладилар. Юқорида кўрсатилган реабилитация ва реадаптация хизматларидан ташқари, диспансер уларни вақтинчалик ишга яроқсизлигини текшириб аниқлаб беради, ҳарбий ва суд руҳий экспертизасини ўтказади, хавфли руҳий беморларни жамоатга зарари тегишининг олдини олиш чораларини ишлаб чиқади, тумандаги барча умумтиббий муассасаларга маслаҳат ёрдамини беради.

Тез руҳий (амбулатор) ёрдамни ташкил этиш. Руҳий касалларда кўпинча паидо бўлувчи турлича шаклдаги руҳий-ҳаракат қўзғолишлар (онгнинг ўзгариши билан кузатиладиган руҳият ўзгаришлари, депрессиялар, айниқса ўз жонига касд қилиш билан кузатиладиган тутқаноқ ҳолати, руҳияти ўзгаришга мойилларда эффектив портлаш ва бошқалар) руҳий шифокорнинг тез ердамига муҳтож бўлади. Шундай ҳолатларда руҳий ёр­дамни диспансернинг навбатчи шифокори, йирик шаҳарларда мутахассислашган тез ёрдам бригадаларини чақириш билан амалга оширилади.

Касалликнинг ҳисоби ва қайта тиклашни руҳий асаб диспансерларининг ташкилий-услуб хоналари амалга оширади. Уларнинг вазифасига руҳий касалларни аниқлаш, кузатиш ва даволаш, руҳий касалларни ҳисобга олиб бориш ва қайта тиклаш, ҳозирги замон фан ютуқларини руҳият амалиётига татбиқ этиш, руҳий гигиена ва руҳий профилактика ишларини олиб бориш киради. Бундан ташқари, руҳий-асаб диспансерлари аҳолига асаб-неврологик ёрдам кўрсатишни муҳокама қилади, руҳий хизматни янада ривожлантириш режаларини тузади. Ташкилий илмий-амалий конференциялар ўтказади, руҳий хизмат тўғрисида умумий ҳисоботлар тўзади ва сўровномаларга жавоб беради.

Туман психиатри беморлар орасида руҳий профилак­тика ишларини олиб боради, руҳий касалларни аниқлайди, уларни доимо кузатиб боради, даволайди, руҳий беморларнинг жамоага хавфли ҳаракатларининг олдини олувчи чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Барча руҳий беморлар ҳисобга олинади ва тузалса ёки тумандан бошқа ёкка кўчиб кетса диспансер психиатр-шифокорлар томонндан ҳисобдан чиқарилади.

Шифохонадан ташқари ёрдам қишлоқ жойларда шаҳар туманларида бўлгани каби усулларда олиб борилади. Агар шифокор-психиатр булмаса беморларни қишлоқ участка шифокори кузатади. Беморларнинг услубий бошқарилиши ёки уларга маслаҳатлар вилоят руҳий-асаб диспансери томонидан олиб борилади.

Стационар руҳий ёрдам

Руҳий беморларни стационарда даволаш учун асосий муассаса руҳий шифохонадир. Бундан ташқари, руҳий беморларга стационар ёрдам руҳий-асаб диспансерларида кўрсатилади. У ерга беморларни ташхис қўйиш ва аниқлаш мақсадларида ҳамда руҳий беморликнинг бошланғич шакллари ва чегара ҳолатларидаги беморлар ёткизилади.



Руҳий шифохона

Руҳий шифохона руҳий беморларни стационар даволовчи асосий даволаш муассасасидир. Шифохона қўйидаги: беморларни қабул қилувчи қабул қилиш бўлими ва турли йўналишдаги даволаш бўлимларидан иборатдир. Беморларни бўлимларга тўғри тақсимлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Руҳий ёрдам беморларнинг турларига боғлиқ бўлади. Турли руҳий касалликлар бир хил шароит ва даволаш ҳолатларида сақланувчи аралаш бўлимлар билан биргаликда мўтахассислашган: соматик, юқумли, қариялар, болалар, чегара ҳолатлари, судпсихиатрия, реабилитацион (кундузга ва тунги стационарлар, даволовчи меҳнат устахоналари), шаҳардан ташқаридаги ва бошқа бўлимлар мавжуддир. Бундан ташқари, руҳий ёрдам сўнгги вақтларда ташкил этилган умумий соматик шифохоналарнинг руҳий неврологик бўлимларида . Бу бўлимларда асосан чегара ҳолатларидаги, енгил ёки бошланиш босқичидаги руҳий беморлар даволанадилар. Ҳар бир руҳий диспансерлардаги руҳий ста­ционарлар, умумий соматик шифохонадаги руҳий касаллар бўлимларининг ўзига бириктирилган хизмат қўрсатиш туманлари бўлади ва шу туманлардан беморлар шу стационарларга йўқланади. Бундай беморларнинг маълум бир ҳудудларга бўлиниши беморларни даволашда давомийликни таьминлайди. Бир қатор руҳий шифо­хоналарда ва бўлимларда иш олиб бориш очиқ эшиклар тизими каби, яьни руҳий беморларнинг аҳволи умум соматик шифохоналарнинг ҳолатлари билан тенглаштирилади.

Тиклаш давоси ўтказиш учун руҳий шифохоналарда даволаш-меҳнат устахоналари мавжуддир. Даволаш-меҳнат устахоналаридаги асосий вазифа, беморлиги туфайли йўқотган ёки сақланиб қолган ишлаш қобилияти ни тиклашдан иборатдир. Реабилитация жараёнида беморлар иш жараёнида соддароқ ишдан мураккаброгига ўтказиб борилади. Устахоналарда одатда қоғоз махсулотлари, дурадгорчилик, тикиш-бичиш, турл-и деталларни йиғиш, тугмачи "цехи, асбоб-ускуна цехи, болаларнинг арча уйинчоғини ясовчи цехлар мавжуддир.

Меҳнат билан даволаш руҳий беморларга меҳнат қилиш ва касб адаптациисини вужудга келтиради. Беморларнинг меҳнатига ҳақ тўланади. Беморлар бу уста-хоналардан ишни уйига ҳам олиб кетиши мумкин. Уста-хонанинг ўзида ишловчилар учун бепул овқат ва дори-дармонлар билан даволаш ташкил этилади. Даволаш меҳнат устахоналари вазифасига шифохона бўлимларининг ичида ҳам меҳнат билан даволанишни ташкил этиш киради. Меҳнатнинг тури ва ҳар бир бемор учун даволовчи шифокор ёки меҳнат билан даволовчи махсус шифокор томонидан белгиланади. Руҳий шифохоналарда беморларни ҳар томонлама тскшнриш учун барча шароитлар мавжуддир. Бу эса аниқ ташхис қўйиш учун ва унинг ҳолатини тўғри баҳолаш учун керақли шароитни вужудга келтиради. Бунинг учун турлича тажрибагоҳлар (клиник-биохимиявий, функционал диагностика, электро­энцефалография, рентген кабинети, терапевт, невропато­лог, кўз шифокори, жарроҳ гинеқолог, стоматолог, пси­холог, гипнотерапия) махсус кабинетлари мавжуддир. Бўлимларда даволаш тадбирларини ўтказиш хоналари, дориларни таксимлаш хоналари, махсус даволаш усул-ларини ўтказувчи хоналар (инсулин билан даволаш, ЭСТ, уйқу билан даволаш, руҳий даво, гипноз билан даволаш, сексопатологик) мавжуддир. Бундан ташқари, гипноте­рапия (ванна, душ) ва меҳнат билан даволаш устахона­лари бордир.

Бўлим ичидаги кабинетлардан ташқари, умумий шифохонанинг турли бўлимлари: физиотерапия, гидротера­пия бўлимлари, уқалаш хоналари мавжуддир.

Чегара ҳолатларидаги (неврозлар, психопатиялар, ре­актив ҳолат) беморлар даволанадиган бўлимларда кун тартиби ва режаси умум соматик шифохонасининг бўлимлариникидан фарқ қилмайди. Бўлимда дам олиш хоналари ва беморларнинг қариндошлари билан суҳбат қилиш имкони бор хоналар ҳамда маданий машғулотлар хонаси, кутубхона, зангори экран, радио эшитиш хонала­ри, ҳар бир бўлимда спорт майдончаси бор, сайр қилиш учун богғ бордир. Бўлимларда турли расмларнимг бўлиши, гилам ёки полослар ва жиҳозларнинг бўлиши катта аҳамиятга эга. Болалар бўлимларида уйинчоқлар, болалар майдончалари, ўқув ва нутқини тўғрилаш хона­лари бўлади.

Руҳий касалларни стационар даволаш учун руҳий-асаб диспансерлари ёки поликлиникаларнинг руҳий шифокори ёки махсус руҳий шифокорлар жамоаси томонидан олиб борилади.

Шифохонага йўқлаш беморни ёки уларнинг қарин­дошлари розилигига қараб бўлади. Агар бемор ижтимоий хавфли бўлса шифохонага бемор қариндош-уруғларининг розилигисиз — шифокорлар комиссияси тавсияси билан юбориш мумкин. Хукуқни бўзган руҳий беморларни, суд уларни ўзини билмайдиган ҳолатда деб ҳукм чиқарса, суд уларни мажбурий даволаш учун йўқлайди. Тез ётқизишга мажбур бўлган беморларни, жамоат учун хавфли бўлган касаллар биринчи кун давомида хайъат шифокори томоиидан қараб чиқилади, унга лозим бўлган даво ва тартиб касаллик тарихномасига ёзиб қўйилади.

Шифохонадан чиқариш бўлим бошлиғининг розилиги билан даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади. Кетувчи беморга касаллик тарихномасидан кўчирма эпикриз (хулоса) ёзилиши жоиздир. Унда касалликнинг кечиши, даволаниш даври, қандай даво утказилганлиги, кейинги даволаш тадбирлари, иш бўйича тавсиялар ёзилган бўлади. Бемор турадиган жойидаги руҳий асаб диспансерига бу тарихномадан кўчирма юборилади. Бу би­лан давомийлик (руҳий диспансерга бу тарихномадан кўчирма юборилади) ёрдам нуқтаи назари амалга оши­рилади.

Руҳий ёрдамнинг энг мухим қисмларидан бири ижти­моий таъминот вазирлиги қарамоғидаги руҳий-мажруҳ беморлар интернатидир. Бундай масканларга даволанишга муҳтож туғма руҳий беморлар ва ҳеч кими йўқ руҳий беморлар олинади.


НАРКОЛОГИК ЁРДАМ:

1975 йилдан бошлаб умумий руҳий ёрдам системасидан наркологик ёрдам ажратилди.

Шифохонадан ташқари наркологик ёрдам мўтахассислашган дисиансерда ўтказилади. Диспансер вазифасига алкоголизм, наркомания, токсикоманияга мубтало бўлаётгандарни аниқлаш ва алкоголик бўлиб қолган беморларни ҳисобга олиш, бу хасталикларни даволаш ва олдини олиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам бериш масалалари киради. Диспансер саноат корхоналарида, му-ассасаларда, ётоқхоналарда, мактабларда, МПТУЮ ва бошқа жойларда профилактика ишларини олиб боради. Наркологик диспансерлардаги нарқолог шифокор хизмат қилиш зонасида даволаш-профилактика ишларини олиб боради. Наркологик хизмат фаолиятининг ташкилий услубий фаолиятини таҳлил қилади, аҳолига наркологик ёрдам чора-тадбирларини ишлаб чиқади, янгича иш шакли ва усулларипи ўрганади. Йирик саноат корхоналари­да, қурилиш ташкилотларида наркологик кабинетлар ва фельдшерлик наркологик пунктлари мавжуддир. Улар психиатр-нарқолог раҳбарлиги остида иш юритадилар.

Стационар наркологик ёрдам, наркологик шифохоналарда (бу йирик шаҳарлардагина бўлади), наркологик диспансерларнинг ва руҳий шифохоналарнинг стационар бўлимларида олиб борилади. Баъзи бир наркологик диспансерларда кундузги стационарлар ва тунги профилак-торийлар ташкил этилгандир. Сурункали алкоголизм, наркоманларни, токсикоманларни шифохонага ёткизиб даволаш зарурдир. Наркодиспансерларда биринчи ва қайта тушувчилар учун алоҳида бўлимлар ва алкоголли психоз ҳолатлари учун алоҳида шароит ҳам мавжуддир. Алкоголизм дардига мубтало бўлганларни мажбурий равишда даволаш — меҳнат профилакторийсига ётқизиш мумкин. Даволаш фойда бермаса, алкоголизм қайталаниб турса, бўлар мажбурий даволашга кўрсатмалар ҳисобланади. Даволаш муддати 2 йилгача. Бемор муваффақиятли даволангач, ўзини намунали тутиб юрса ва ижтимоий меҳнатда ўзини кўрсатса, ўша шифокорлар комиссияси қарор қилиб муддатидан аввал мажбурий даволашдан озод қилиниши мумкин.

Наркологик диспансерларда ва шифохоналарда ёрдамчи бўлимлар, клиник ва биохимиявий тажрибагоҳлар, функционал ташхис хонаси, рентген хонаси, физиотерапия хоиаси, терапевт, невропатолог, окулист, психолог, гипнотерапия хоналари ва мастлик даражасини аниқлаш хоналари мавжуддир.

Шифохонадан ташқари, руҳий ёрдам умумий полик­линика ёрдами билан яқин алоқада ишлайди. Шу мақсадда умумий лоликлиникада психиатр-терапевт хо­наси очишга қарор қилинди. Бу эса умумий ва руҳий ёрдам касалларини мослаштиришга ёрдам беради.


12-БОБ

РУҲИЙ КАСАЛЛАР ЭКСПЕРТИЗАСИ

I. Адлия-руҳий касалликлар экспертизаси

Тиббий экспертизалар орасида энг керақли ва қийин тармоқ — бу руҳий касалликлар экспертизасидир. Жамики давлатлар қонунчилигида руҳий касалларнинг жамиятдаги ўрни, фукаролик ҳуқуқлари, жиноий жавобгарликлари ва гувоҳлик қоидалариминг меъёрлари берилган.

«Қадрсизлик» деган тушунча руҳий касалларнинг жамиятдаги ўрнини аниқлаб берадиган асосии юридик т-шунчадир.

Қонунда руҳий касалларга тааллуқли бўлган фуқаролар иши бўйича қатор махсус кўрсатмалар бор. Бу уларнинг қобилиятсизлигини, маълум кишиларнинг улар учун гувоҳлик томонидан жавобгарликларини ва ҳоказо томонларини кўрсатади. Руҳий касаллар томонидан жино­ят содир этилганда асосии ва муҳим масала уларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки тортмасликдир. Бун­да содир этилган жиноят ва таҳлил қилинаётган пайтдаги аҳволи ҳисобга олинади.

Демак, ақл қочганликнинг икки ўлчови бор. Биринчиси тиббий-сурункали руҳий касалликлар, вақтинчалик руҳий фаолиятининг бузилишлари борлар учун. Иккинчиси юридик-касаллик ҳолатида ўзи содир этган жиноят ҳақида ҳисоб бермаслик учун.

Бу моддага тўғри келадиган сурункали руҳий касал­ликлар қаторига маълум белгили касалликлар, масалан, шизофрения, кучайиб борувчи паралич, тутқаноқ ва ҳоказо киради. Руҳий фаолиятнинг вақтинчалик бузилишларига сумерик ҳолат, ҳар хил патодогик аффектларни киритиш мумкии. Бироқ санаб ўтилган бирор-бир бузилишлар уларнинг ақли қочганлигини аниқлаб бериш учун етарли эмас. Фақат бемор ҳолати шундай юқори даражада бўлиши керакки, бунда у содир этилган жиноят ҳақида ҳисоб бермаслиги керак. Қачонки суд олдида айбланувчининг ақли қочган пайтда жиноят қилганлиги ҳақида савол қўйилар экан ҳар қандай вазиятда ҳам суд адлия-руҳий касаллик экспертизасини олишга мажбур.

Адлия-руҳий касаллик экспертизасининг вазифалари қўйидагилар:


  1. Жиноий жавобгарликка тортилаётган қўлга олинган шахснинг ҳолатини аниқлаш ва қилиниши керак бўлган тиббий тадбирлар ҳақида хулоса.

  2. Топшириқни бажармаётган даврдаги руҳий бўзилишлар белгилари топилганда шахснинг руҳий ҳолатини аниқлаш ва ушбу шахс устидан ўтказилиши керак бўлган тиббий тадбирлар ҳақида хулоса.

3. Талаб қилинган пайтда жабрланувчи ва гувоҳларнинг руҳий ҳолатини аниқлаш.

4. Суд фуқаролик жараёнида, агар шахснинг руҳий саломатлигига шубҳа туғилса қобилиятсизлиги ҳақида хулоса.

Адлия-руҳий касаллик эксперти фақат олий тиббий маълумотга эга бўлган шифокор-психиатр мутахассиси бўлиши мумкин. Амалиётда ҳар қандай ҳолатда ҳам экспертиза қидирув органлари ёки суднинг тақлифи билан амалга оширилади. Текширилаётган шахснинг ҳолатига қараб экспертиза касалхона ёки амбулатория, судда, изқувар иштирокида ўтказилади. Руҳий саломатлиги, ақли қочганлиги ёки қобилиятсизлиги ҳақидаги адлия-руҳий касаллик хулосаси ҳал қилинаётган иш материаллари, гувоҳлик ҳужжатлари ва руҳий текширувлар ўрганилгандан кейин берилади. Адлия-руҳий касалликлар экспертизаси маълумотлари уч қисмдан иборат бўлган далолатнома (акт) кўринишида тўлдирилади. Биринчи — кириш: унда экспертиза ўтказилган жой ва вақт, эксперт ҳайъатининг таркиби, текширувчининг паспорт маълумотлари, ишнинг қисқа мазмуни ва ким томонидан экспертга (олингани) юборилганлиги курсатилади. Иккиичи — констатация — текширув: бунда текширувчининг экспертиза вақтидаги руҳий, неврологик, жисмоний ҳолатлари ва лаборатория маълумотлари кўрсатилади. Учинчи—хулоса: бунда унинг руҳий ҳолатига баҳо берилиб, касаллик аниқланса ташхис қўйилади. Бундан ташқари, бу қисмда экспертиза олдига қўйилган барча вазифаларга жавоб ҳам шу ерда берилиши керак. Далолатномага барча ҳайъат аъзолари қўл қўйишлари керак агар далолатноманинг бирор қисми билан келишилмаса ўз фикрини ёзма бериши мумкин. Бу хил тиббий тадбирларга қўйидагилар киради:


  1. умумий психоневрологик ва руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаш;

  2. умумий ҳолатларда психоневрологик касалхоналарда даволаш;

  3. махсус руҳий касалликлар муассасаларида маж­бурий даволаш;

  4. қариндош-уруғларига ёки ҳомийларига топшириш ва шифокор назоратига олиш.

Барча тадбирлар унинг жамиятга бўлган хавфига қараб белгиланади. Мажбурий даволанишга юборилган ҳар қандай бемор ҳар 6 ойда саломатлигини текширтириб туриши керак.

Мажбурий даво даволаш муассасасининг кўрсатмасига биноан суд томонидан тўхтатилади. Бунда албатта эксперт комиссияси хулосаси бўлиши керак. Юқоридаги суд олиб бораётган ишларни прокуратура ўз назоратига олади.



II. Меҳнат экспертизаси

Амалиётда меҳнатга яроқсизлик икки асосий кўриниши билан фарқланади: вақтинчалик ва турғун (узоқ вақтли). Бу хил бўлиниш амалиётда катта аҳамиятга эга бўлса-да, лекин улар нисбий ҳарактерда, яъни вақти-вақти билан бири иккинчисига айланиб туради. Ишга яроқсизлик вақтинчалик ёки қисман бўлиши мумкин.Бемор касаллиги туфайли ишдан у ёки бу муддатга озод этилса, бу тўлиқ ишга яроксизлик дейилади. Буни даволовчи шифокор белгилайди. Агар узоқ вақтга зарурат бўлса, ВКК белгилайди. Агар бемор белгиланган ишни тўлиқ бажаролмай бошқа ишга вақтинча ўтказилса, бу вақтинчалик ишга яроқсизлик дейилади. Меҳнат қобилиятининг турғун бузилиши эса саломатлигига путур етганда ёки касаллиги сурункали шаклга утса ва вақти-вақти билан хуружлаб турса юзага келади. Амалиётда меҳнат қобилиятининг турғун бузилишининг икки кўриниши фарқланади: 1) меҳнат қобилияти­нинг тўлиқ йўқолиши, 2) тўлиқсиз меҳнат қобилияти. Бўларнинг ҳар иккиси ҳам ногиронликка олиб боради.

Ногиронликнинг уч гуруҳи фарқланади: I гуруҳ меҳнат қобилиятини тўлиқ йўқотган ва доимий ёрдамга ва назоратга муҳтож. II гуруҳ бирор касб мехнатига нисбатан меҳнат қобилиятини тўлиқ йўқотган, оддий ишлаб чикариш шароитида иш бажаролмайдиган. III гуруҳ оддий ишлаб чиқариш шароитида ўз касбини тизимли бажаролмайдиган, лекин қолган меҳнат қобилия­тини енгил ишларга сарф эта оладиган.

Махсус мактаб ва курслар уларни меҳнат фаолиятига тайёрлаб беради. Ногиронлар уйи, кооперациялари, артеллари оддий ишлаб чиқариш шароитида ишлай олмайдиганларга ёрдамлашади.

Тўлиқсиз меҳнат қобилиятига эга бўлган шахсларнинг ҳам махсус гуруҳлари бўлади. Шу гуруҳларга меҳнат қобилияти пасайган сурункали касаллиги бўлган беморлар (ногирон эмас) киради. Бўлар ишлаб чиқариш шароити ўзгарган ёки бошқа ишга ўтказилган бўлишлари керак. Бироқ улар ногиронлик пенсиясига кирмайдилар ва уларнинг саломатлиги экспертизада кўрса-тилади. Уларга ишнинг турини шифокор маслаҳати комиссияси (ВКК) аниқлаб беради.

Юқорида санаб ўтилган барча меҳнатга яроқсиз турлари ва шакллари бирор руҳий касалликлар муассасаларида экспертиза орқали тасдикланади. Ногиронлик гуруҳлари эса тиббий-меҳнат экспертиза ҳайъати хулосасига биноан ижтимоий таъминот бўлимларида аниқланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронлар ҳамда меҳнатга яроқсизликнинг турғун шак-лидагилар (ақлсизлар, шол бўлиб қолганлар) учун ногиронлик гуруҳлари доимий муддатга белгиланади.

Руҳий касаллик тез ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун экспертиза беморнинг ногиронлигини, касаллигини, иш шароитини, яшаш муҳитини чуқур ўрганади.

Агар бемор бирор руҳий бузилиш билан доимий ёр­дамга муҳтож бўлса, I гуруҳ ногиронлиги белгиланади. Оғир шизофрения билан оғриётган I гуруҳ ногирони қайта текширувда аҳволи яхшилангани аниқланса, II ёки III гуруҳ ногиронлигига ўтказилади. Ўз вақтида даволанса кучайиб борувчи фалаж ташхиси қўйилган шахс ҳам ишга кайтиши ёки ногиронлик гуруҳи ўзгартирилиши мумкин. Бироқ мия атероеклерози бўлган бемор ҳеч қачон бошқа ишга ўтказилмайди, чунки уларнинг ўрганиши қийин.

Мия-суяк жароҳатидан кейин руҳий бузилиш билан асоратланганларга ҳам вақтинчалик ногиронлик белгиланади. Ногиронлик гуруҳларига ажратишда агар шубҳа туғилса албатта ижтимоии аҳволи ҳисобга олинади. Қолаверса, ҳамма руҳий бузилишларда ҳам меҳнат қобилияти тўлиқ йўқолмайди. Шунинг учун бўларда вақтин­чалик меҳнат қобилияти йўқолишини унутмаслик керак. Шундай бузилишларга неврозлар, ҳар хил реактив ҳолатлар ёки асаб сиетемаларининг жароҳатланиши ки-ради. Агар экспертиза бундай ҳолларда беморни меҳнат ва дам олишни ташкил этишга даъват қила олса, бу унинг катта ютуғи бўлади.

III Ҳарбий-руҳий касаллик экспертизаси

Бу экспертиза армияга юбориладиганларни текширадиган ҳарбий комиссариатдаги, ҳарбий билим юртларидаги ва шунингдек гарнизон ва госпиталлардаги ҳайъатларга кирадиган шифокор-психиатрлар томонидан тузилади.

Ҳарбий-руҳий касаллик экспертизаси мавжуд ҳужжатлар асосида тўғри ва аниқ олиб борилиши керак.

Ҳар бир шахснинг соғлиги баҳоланаётганда ундаги мавжуд касалликлар ёки етишмовчиликлар, унинг характери ва даражаси, армияга чақирилгунча бўлган меҳнат қобилияти ёки армиядаги даври ўрганилади.

Ўзини соғлом ёки носоғ ҳисоблашидан қатъий назар умумии тиббий кўрикдан ўтишга мажбурдир. Шундан кейин ундаги субъектив шикоятлар, лаборатория маълумотларига ҳам қаралиб, унинг соғлигига баҳо берилади.

Армияга чақирилаётган шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай сўровнома ва материаллар уни армиядан озод қилишга етарли эмас.

Агар текширув ўтказаетган шифокор соғлигини баҳолаётганда қийналиб қолса, у бирор даволаш муассасасига мурожаат этади. Бунда аниқ муддати кўрсатилади. Даволаш муассасаларининг ва мутахассис шифокорнинг билдирган фикрлари армияга чақирилувчилар комиссияси учун ҳал қилиш овозига эга эмас, балки йигитнинг ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлашда материал ҳисобланади, холос.

Касаллик тарихи варақаси тузилиши:

1. Умумий маълумотлар.



  1. Фамилияси, исми, отасининг исми.

  2. Туғилган йили.

  3. Оилавий аҳволи.

  4. Миллати.

  5. Касби

  6. Яшаш жойи.

  7. Даволаш муассасасига келган сони.

  1. Текшириш ўтказилган вақтдаги шикоятлари.

  2. Оилавий аҳволи.

Беморнинг ота-онаси, қариндошлари ҳақидаги маълумотлар: ота-онасинииг ёши, касби, улар орасидаги фарқ, турмуш қурган йиллари, болалари, ўлик туғилганлари, тушиб қолганлари.

Оилада ёки қариндошлари орасидаги асаб ва руҳий касалликлар, шунингдек шизофрения, тутқаноқ, ақли пастлик, сурункали ичувчи, гиёҳвандлик, ўз-ўзини ўлдириш, уларнинг таснифлари. Иложи бўлса шажара тузинг!



  1. Беморнинг ўзи ҳақида (шахсий анамнез). Оилада нечанчи фарзанд ҳисобланади. Онада ҳомиладорликнинг кечиши ва туғилиши, беморнинг шу кунгача бўлган ҳаёти:

1) гўдаклик (чақалоқлик) ва мактаб ёшигача бўлган давр.:

Ўтириш, туриш, юриш, югуришини ўз вақтида бажарганми? Ёшлигида бўлиб ўтган касалликлар (қизамиқ скарлатина, бўғма, уйқучанлик, тунги қўрқиш, тунда юриш, сийиб қўйиш, тутқаноқ, сиқилиш, бош оғриғи).

2) Мактаб ёши ва ўсмирлик ҳаёти.

Неча баҳога ўқиган, унинг ҳулқи, мактабга, бирор фанга муносабати, кўриш, эшитиш ва сезиш аъзоларига боғлиқ бўлган хотираси.

Қандай тарбияланган? (қаттиққўл, юмшоқ очиқ-кўнгил). Оилавий муҳит. Ўртоқлари ва қариндошлари билан бўлган муносабати. Уйдан кетиб қолган вақтлари. Мактаб ёшида бемор асаб системасига оғирроқ таъсир (жисмоний ҳаракат, органик касалликлар, қўрқиш) бўлганми?

3) Балоғат ёши.

Меҳнат фаолияти (меҳнат қобилияти, танлаган касби ва унга бўлган муносабати, мутахассислиги бўйича ишлаяптими, ўқияптими? Армия сафидаги хизмати (қачон, қаерда, қанча, касал бўлганми?)

Жамоат ишларига бўлган қизиқишлари, ҳаётдаги ўрни. Ташқи таъсирларга сезувчанлиги қандай? Одамларга бўлган муносабати. Ўз ташвишларини бошқалар билан ўртоқлашадими? Одамларга бўлган ишонувчанлиги. Қандай машғулотларга қизиқади, маъруза қилишни, чиқишлар уюштиришни ҳамда бадиий ҳаваскорлик тўгаракларига қатнашишни ёқтирадими? Қийин-чиликларни қандай енгади. Мақсадига бўлган интилишлари (юқори, ўртача, умумаи йўқ).

Муаммоларни қийинчиликларсиз енгади ёки иккиланиш аломатлари бўлади. Истаги ва интилишларини керак пайтида яшира олади. Уришиш, қичқириш, йиғлаш, гапга қулоқ солмаслик хуружлари бўладими?

Бир муҳитдан бошқасига қандай мослашади? Масалан, касалликдан сўнг иш бошлаши (тез, секин, қийинчилик билан). Кайфияти (доимий, ўзгарувчаи, тез ўрганувчан) ўзгаришларига таъсир қиладиган сабаб ва уларга қарши курашиши.

Балоғат ёшига ёки климактерик даврга ўтиш бемор ҳарактерини ўзгартирадими? Гиёҳвандлик ва спиртли ичимликларга бўлган муносабати. Чекадими ва қанча?

Оилавий ва жинсий ҳаёти.

Жинсий ҳаётининг ўзига хослиги (эрта ёки кеч бошланиши, интенсивлиги, жинсий совуқлик, гиперсексуаллик, қоникмаслик, онанизм, жинсий жиноят)? Менстру­ация, аборт, туғишлар, бола тушиб қолишлар.

Менструация даври руҳий ҳолатига таъсир қиладими?

Эри (хотини), ота-онаси, болалари билан ўзаро муно­сабати. Асаб системасини сусайтирадиган омиллар (кон­тузия, мия чайқалиши, жароҳат, умумий касалликлар, руҳий касалликлар), булар ўсмирлигида кузатилган (ёки йўқ).

4) Бемор касаллиги тарихи.

Касаллик бошланган кун, руҳий касалликнинг дастлабки белгилари. Касалликнинг қўққисдан ёки секинлик билан бошланиши, сабаблари (инфекция, заҳарланиш, чарчаш, руҳий ёки жисмоний жароҳатлар).

Шифохонага келгунга қадар юзага келган асаб-руҳий симптомлари. Касаллик кечиши (оғриқ симптомларининг кучайиши, вақтинчалик яхшиланиши). Илгари даволанганми (қачон, қаерда, нимага?).

5) Беморнинг ҳозирги аҳволи.


  1. Соматик аҳволи (клиниканинг терапия бўлимларида қабул қилинган текшириш усулида).

  2. Асаб системаси (неврологиядан амалий машғулотларда қабул қилинган услубда). Кўриш, эшитиш, мувозанат сезгилари. Кўз симптомлари: қорачиқнинг ёруғликни сезиши, конвергенция, аккомодация. Бош мия асаб толалари, ҳаракати, ҳаракатчан, кам ҳаракатчан, мувозанати.

Рефлекслар: пай, тери, бўғим. Дермографизм, сезувчанлиги, оғриқ, тактил, чуқур, мускул. Нутқ бузилишлари, фонация, артикуляция, дудуқланиш, афазия.

3. Руҳий ҳолати. Беморнинг умумий табиати ва хатти-ҳаракатлари. Ташқи кўриниши: самимий, фарқсиз, қўпол, ўзини катта олиш.

6) Онги.

Вақтни, турган жойни, ўзини, атрофдагиларни ва воқеа-ҳодисаларни сезиш қобилияти. Онг бузилиши синдромлари (сопор, кома, делирий ҳолати, аменция).

1) Идрок (ҳис этиш).

Ихтиёрсиз идрок (иллюзия, галлюцинация, псевдогал­люцинация, сенестопатия), психосенсор бузилишлар, де­персонализация ва дереализация. Идрок бузилишларига беморнинг муносабати.

2) Фикрлаш.

Фикрлашнинг ўзига хослиги (ассоциация бузилишлари, кечиши), тезлашган, мутлоқ тўхтаган фикрлаш, аутизм, ўта қимматли ғоялар, стереотипия. Уй босишидан қўрқиш, ишонмаслик, ҳаракатсизлик, назоратсиз, охири йўк хаёллар, тасаввурлар. Васваса ҳолати. Васваса турлари, уларни системалаштириш, турғунлаштириш. Ихтиёрсиз идрок билан васвасага ўхшаш хаёл ўртасидаги боғлиқлик.

3) Хотира ва интеллект.

Ўтиб кетган ва яқин вақтлардаги воқеа-ходисаларнинг хотирада сақланиши. Мактабда, касбга оид ҳамда ижтимоий-сиёсий воқеаларнинг хотираларда сақланиши. Эслаб қолишнинг бузилиши. Гипомнезия, амнезия, ретроград ва антеград амнезия, конфабуляция. Сўз бойлиги ва тасаввури. Билимнинг маълумот даражасига ва фикрлаш қобилиятига боғлиқлиги. Туғма ва ҳаёт давомида орттирилган ақлпастлик.

4) Ҳиссиёт олами.

Кайфияти: тўғри, тетик, хафа, ачинарли, айёр, тез ўзгарувчан, фарқсиз, хурсанд, кўтаринки, эйфорик, маниакал. Кайфият турғунлиги: кучсиз ҳиссиёт, турғун бўлмаган хиссиёт, ҳиссий қўполлик, парадоксал ҳис­сиёт.

5) Эркинлик ва ҳаракатчанлиги.

Қизиқишлари (ўйинга, бошқаришга, меҳнатга, ўқишга ва суҳбатлашишга). Қизиқишларнинг турғунлиги ва ҳажми, жинсий ҳаётга бўлган қизиқишлари, овқатга муносабати, ўз-ўзини ўлдириш, гиёҳвандлик. Тутуруқсиз жинсий алоқалар. Болаларга хос одатлар, девоналик, жимиб қолиш, ступор, негативизм, гапга чечанлик, ҳаракатчанлик.

6) Тажрибагоҳ маълумотлари.

Сийдиқ, қон, орқа мия суюқлиги ва бошқа текширишлар хулосаси. Биохимиявий, серологик, электрофизиоло­гки ва бошқа кузатишлар маълумотлари.

7) Клиник ташхисини асослаш.

Анамнез маълумотлари, тиббий кузатишлар ва асбоблар билан текшириш хулосалари умумлаштирилади. Асосий психопатологи к синдром аниқланади.

8) Қиёсий ташхис.

Ушбу касаллик этиологияси ва патогенези. Касаллик тарихи маълумотларига асосланиб мумкин бўлган этиологияни ва патогенез факторларини кўрсатинг. Патофизиологик механизмини тулалигича ёзинг. Агар касаллик аниқ патологоанатомик кўринишга эга булса, уни таснифлаб беринг.

9) Давоси.

Бу ерда касаллик этиологияси ва патогенезиии ҳисобга олган ҳолда даволаш услубини кўрсатинг.



  1. Кундалик.

  2. Меҳнат, ҳарбий ва суд экспертизалари.

  3. Прогноз (келажакдаги ҳолати ҳақидаги фикр).

  4. Эпикриз (хулоса).

Анамнез ва клиник кўринишлари умумлаштирилади. Психопатологик ҳолати динамикаси кўрсатилади хэмда бемор олган муолажа, унга берилган меҳнат ҳақидаги тақлифлар қисқа баён этилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет