14-БОБ
АЛКОГОЛИЗМ ВА АЛКОГОЛ ПСИХОЗЛАРИ
Алкоголизмга ижтимоий маънода— спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш ҳамда бунинг оқибатида шахснинг юриш-туриши, меҳнат фаолияти, турмуши бузилишига олиб келадиган ҳолат деб қараш мумкин.
Алкоголизмга тиббиёт нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, бу — спиртли ичимликларни суиистъемол қилиш натижасида алкоголга руҳий ва жисмоний қарамлик ҳолатига тушиш билан, алкогол ичишга енгиб бўлмас даражада истак бўлиши билан кечадиган касалликдир.
Алкоголизм ривожланиш ва кечиш даврида маълум динамикага эга ва бир қатор босқичларга бўлинади:
1-босқич— бошланғич босқич ёки неврастеник босқич.
2-босқич — барқ уриш ёки наркоманиқ босқич.
3-босқич — сўнгги ёки энцефалопатик босқич.
Биринчи босқич
1- босқичнинг асосий аломати алкоголга толерантликнинг, яъни чидамлиликнинг аста-секин, ўзлуксиз ошиб бориши ҳисобланади. Алкоголни узоқ вақт давомида тез-тез ичиб туриш одамда заҳарланишнинг белгиларисиз алкоголнинг каттагина дозаларини ичиш қобилиятини пайдо қилади. Маиший манфаатпарастликдаги алкоголдан заҳарланишга хос бўлган ҳимоя кучи рефлексининг йўқолиши алкоголизмнинг биринчи босқичи бошланганлигидан далолат беради. Организмнинг алкоголга аста-секин ўрганиши натижасида спиртли ичимлик аввалги ичганида беморга керақлича мастлик ҳолатини, эйфорияни бермайди, шунинг учун бемор аквалгита қараганда кўпроқ алкогол истеъмол қилишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, беморда ичкилик ичиш маросимларидан аввал жонланиш, ҳаяжонга тушиш, кайфиятнинг кўтарилиши ва бу маросимларга бўлган ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш каби хатти-ҳаракатлар кузатилади. Олдинда тўрган ичкилик ичиш ҳақидаги хаёллар беморни хизмат мажбуриятларидан ва кундалик ишларидан чалғитади. Бу аломат алкогол истеъмол қилишдан олдин ҳосил бўлгани учун бирламчи ёки руҳий қарамлик (ружу қўйиш) аломати деб юритилиши мумкин. Алкоголнинг бошланғич босқичида бемор аста-секин ички сабаблар ҳукми остида бўлиб қолади. Натижада алкоголга интилиш миядан кетмайдиган истак сифатидаги майлга айланиб қолади.
Бу истакни ҳамиша ҳам енгиб бўлмай қолади, унда ўз-ўзини идора қилиш қобилияти йўқолади. У ичилаётган алкоголнинг миқдорини назорат қила олмай қолади, бунинг натижасида жуда қаттиқ маст бўлиб қолгунича ичаверади. Мастлик ҳолатидаги бундай ичқиликка инти-лишнинг кучайиши, ёки ружу қўйилиши иккиламчи интилиш, ёки мает ҳолдаги ружу қўйиш деб юритилади.
Ичқиликбозликнинг эртаси куни бемор мастлик ҳолатидаги хатти-ҳаракатларининг баъзи қисмларини хотирлай олмайди, яъни перфорацион амнезия белгилари ёки алкогол полимисести деб юритиладиган аломат пайдо бўлади.
Алкоголизмнинг биринчи босқичи I йилдан тортиб бир неча йилларгача (4—6 йилгача) чўзилиши мумкин ва ҳар бир алоҳида ҳолда беморнинг ёшига, шахс хусусиятларига, феъл-атворига, маиший ичқиликбозлик даврининг давомийлигига боғлиқ бўлади.
Иккинчи - ўрта босқич
Бу босқич учун алкогол токсикоманияси аломатларининг тўлиқ ривожланиши тавсифлидир. Иккинчи босқич 50 фоиздан ортиқ беморларда 26—36 ёшлар орасида ривожланади. Алкоголизмнинг иккинчи босқичига утиш алкогол абстинент синдромининг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Биринчи босқич аломатлари йўқолиб кетмайди, улар кучайиши ёки кўриниши ўзгариши мумкин. Биринчи босқичдан иккичисига ўтиш аста-секин бўлади. Бу босқичда алкоголга толерантликнинг янада ошиши кузатилади, у энт баланд даражага етади. Алкогол истеъмол қилиши бутунлай ички сабабларга боғлиқ бўлиб қолади, бемор ичкилиндан ўзини тия олмай қолади. Психологик енгиб бўлмайдиган истак билан бир қаторда алкоголга жисмоний ружу қўйиш пайдо бўлади. Алкогол метаболизмнинг муҳим таркибий қисми бўлиб қолади, бу ичкилик ичишни тўхтатиб қўйилганда юзага чиқади. Бунда абстинент синдром ёки алкогол очлиги синдроми ҳосил бўлади. Бу соматовегетатив, неврологик ва психик аломатлардан ташкил топган аломатлар мажмуи деб ҳам юритилади. Бу синдромни беморлар газак қилиш — бош оғриғига ичиш йўқи билан кайтаришлари мумкин. Бу синдром қўйидаги аломатлар билан намоён бўлади. Умумий тремор, айниқса қўлларни олға ўзатилганда бармоқлар, тил, қовоқларнинг титраши, беҳоллиқ терлаш, кўнгил айниши, ич қотиши, иштаҳа йўқлиги, бош оғриши, гипнологик галлюцинациялар, ваҳимали тушлар кўриш, уйқусизлик кузатилади. Умумий эмоционал ваҳима, маъюслик, тушкунлик, ўз айбини ҳис этиш ташкил этади. Муносабат, васваса ғоялари бўлиши мумкин. Абстинент синдромининг оғир ҳолларида бемор кечаси деярли ухламайди, кўзини юмиб ётганда ҳам шаклсиз майда нарсаларни, баъзан кўрқинчли башараларни, фантастик маҳлуқларни кўради. Психосенсор бузилишлар — чуқурликка тушиб кетаётгандай бўлиши мумкин. Баъзи оғир ҳолларда патологик рефлекслар, галлюцинозлар ва ҳатто тутқаноқлар кузатилиши мумкин.
Баён этилган абстинент синдроми бевосита оқ алаҳлаш ҳолатига ўтиши мумкин, делирий гуё абстиненциядан келиб чиқади. Оғир абстинент синдроми бор беморни касалхонага ётқизиш ва катъий назорат қилиш зарур, чунки ваҳима, ўз айбини ҳис қилиш, муносабат ғоялари беморнинг ўз-ўзини ўлдиришгача олиб бориши мумкин. Бемор энди алкоголни психологик интилишдан кўра кўпроқ унга жисмоний ружу қилиши туфайли ичишга мажбур бўлади. Бемор кайф қилиши ёки мастлик ҳолатида бўлиши учун эмас, абстинент ҳолати бошланиб қолишидан қўрққан ҳолда ва аҳволини енгиллаштириш учун ҳар соатда такрор-такрор ва оз-оздан ичкилик қабул қилиши зарур бўлиб қолади. Бемор тўхтовсиз, кунлаб маст ҳолатида бўлади, мастлик эса тез-тез амнестик шаклга айланади. Беморларда руҳий тубанлашиш руй беради, ижтимоий ўсиш тўхтайди, жумладан хизмат поғонасида орқага кайтиш кузатилади, қизиқишлари йўқолади, ижодий фаоллик сусаяди ва бутунлаи йўқолади. Таъсирчан бўлиб қолади, салга ёмон таъсирга берилади. Аста-секин оилага, меҳнатга қизиқиш сусаяди. Яқин одамларнинг панд-насиҳатлари, ишда интизомий танбеҳ берилиши, врачларнинг кўрсатмалари узоққа бормайди. Беморлар ўзларига нисбатан танқидий фикр юритмайдилар, ичкиликка берилганликларини қандайдир ташқи сабабларга: дўстлар билан учрашишга, дўстларни кузатишга, ҳавонинг совуқлигига, чарчоқликка, хотин билан уришишга, ишдаги кўнгилсизликка, қувончли воқеалар, ичкилик билан ўтадиган маросимлар ва бошқаларга боғлаб ўзларини оқлашга ўринадилар. Ҳарактерда одатда мақтанчоклик, ўринсиз қўпол ҳазил қилиш каби ўзгаришлар пайдо бўлади. Интеллектнинг пасайиши ўз ҳулқига танқидий муносабатнинг пасайиши билан намоён бўлади. Бу беҳаёлик, беандишалик, ўринсиз қилиқлар қилиш билан юзага чиқади. Бу алкогол юмори деб аталади. Хотиранинг яққол сусайганлигини кузатиш мумкин. Юқорида баён этилган руҳии ўзгаришларни алкогол деградацияси деб аталади.
Учинчи — сўнгги босқич
Алкоголизмнинг учинчи босқичга ўтиши ривожланиб бораётган токсик энцефалопатия билан боғлиқ бўлган янги аломатларнинг ҳосил бўлиши билан руй беради. Бу босқичнинг энг тавсифли аломати алкоголга бўлган толерантликнинг пасайишидир. Бу аломат наркоманияларда учрамайди. Алкоголга тоқат қила олмаслик (интолерантлик) айниқса узлуксиз ичиш жараёнида яққол би-линади. Узлуксиз ичишнинг кундан-кунга оша бориши шунга олиб борадики, 5—7-куни бемор деярли бутунлаи спиртли ичимликларни ичмай қўяди ва шу билан узлуксиз ичиш тўхтайди. Қатор ҳолларда илгариги дозани кўтара олмаслик узлуксиз ичишнинг биринчи кунларидаёқ сезилиши мумкин. Ўзлуксиз ичиш даврий табиат кашф этади. Ўзлуксиз ичишнинг охирги кунларида бемор фақат абстинент синдромини енгиллаштиришни кўзда тутади, лекин интолерантлик сабабли, ўзини оғир наркотик масталиккача олиб боради. Даврий ёки узлуксиз ичиш бемор жисмоний аҳволининг оғирлашиши, юрак уришининг сусайиши, диспептик бузилишлар билан тугайди.
Шахс даражасининг сусайиши яна ҳам қуйи даражаларга, ҳатто органик эси пастликкача етади.
Соматик бузилишлар жуда ҳам турли-туман бўлиб, сурункали гастритлар, меъда яраси касалликлари, панкреатитлар, жигар циррозлари, миокардиодистрофиялар, нафас йўллари касалликлари ва бошқалар учрайди.
Оддий мастлик. Оддий мастлик организмга алкогол кирганда юзага келадиган, этил спиртидан ўткир заҳарланишдир. Алкогол — умум ҳужайравий заҳар сифатида сўрилиб, марказий нерв тизимига таъсир этади. Шунинг натижасида олий нерв фаолияти ишдан чиқади. Дастлаб тўхташ жараёни зарарлангани учун қўзғалиш жараёни устиворлик қилса, бора-бора унинг ўзи ҳам фаолият кўрсатмай қўяди.
Клиник кўриниши. Маст одам сергап, хушчақчақ, танқидсиз ва бўлар-бўлмасга ҳам куладиган, ўз мувозанатини йўқотган ҳолатда бўлади. Спиртли ичимликдан оз миқдорда ичганда, гуё куч-қуввати кўпайгандек туюлади, лекин уларнинг руҳи, меҳнат қобилияти тушиб кетади. Биринчи ўринда кузатиладиган бузилишларга моторика — тўғри ва аниқ мувозанатнинг бузилишлари, жинсий майлнинг сусайиши, сезгининг тез ишдан чиқиши киради. Бу ҳолатда улар тез ўзгариб (бир кулса, бир йиғлайди) туради. Бу ўзгаришлар: тахикардия, гипергидроз, вазомотор реакциялар (қизариш, оқариш), баъзан кўнгил айниши ва қусиш каби қатор соматик бузилишлар билан боради. Агар яна устига-устак алкогол ичса мастликнинг оғир шакли, ҳатто юрак фаолиятини издан чиқарадиган наркотик ҳолат келиб чиқиши мумкин. Мастликнинг оғирлик даражаси ёки давомийлиги нафақат ичиладиган алкогол миқдорига, балки организм чидамлигига ҳам боғлиқ. Марказий нерв тузилмаси етишмовчилиги бор кимсаларда мастликнинг оғир шакли ўтади. Мастлик беморнинг клиник кўринишлари, нафас чиқараётган ҳаводаги ва қон таркибидаги алкоголга қараб таҳлил қилинади. Мастлик ҳолатида конунни бузган шахс қандай оғир ҳолатда бўлсин айбдор саналади.
Патологик мастлик Ичқиликдан кейин юзага келадиган эси кирарли-чиқарли ҳолат кўринишидаги қисқа муддатли ўткир психозга патологик мастлик дейилади. Бундай номланишнинг нотўғри томони шундаки, бу мастликда ҳам оддий мастлик каби клиник манзара кузатилади. Бироқ фарқли томонлари ҳам йўқ эмас. Онгнинг бўзилиши қўққисдан юза га келади. Бундан ташқари, унинг пайдо бўлиши ичилган алкогол миқдорига боғлиқ эмас. Мастнинг ҳаракатларида ҳам қўполлик, ваҳшийлик ва қўзғалувчанликни кузатиш мумкин. Бўларда ҳам бошқа эс-хушнинг пасайиш ҳолатларидаги сингари ҳар хил васваса турлари, эшитув ва кўрув галлюцинациялари ва ташқи оламдан ўзилиш рўй беради. Баъзиларда мастликнинг умумий белгилари қатори тутқаноққа ўхшаш қўзғолиш, бошқаларда эса уйлаб хавотирланадиган васвасалар кузатилади. Бундай ҳолатлар шахсни нафақат оғир жароҳат, балки ўлимга ҳам олиб бориши мумкин. Патологик мастлик бор-йўғи бир неча соат давом этиб, шахсда уйқуга кетиш билан тугалланади. Бўлиб ўтганларни шахс умуман эслай олмаслиги ёки маълум қисмларини эслаши мумкин. Патологик мастлик кўпроқ чарчаганда, мажбурий уйқусизликда, очликда, илгари бош суяги жароҳатланганларда ва соматик касали бор беморларда учрайди.
Алкогол галлюцинози
Алкогол психозининг бу тури ҳам узоқ давом этаётган сурункали алкоголизмдан келиб чиқади. Бу оқ алаҳлашга қараганда камроқ учрайди. Клиник манзарасида галлюцинатор ваевасага ўхшаш эшитув галлюцинацияси кузатилади. Онгини, мувозанатини йўқотмаган соматик бузилишлар ҳам учрайди. Бемор уни жарималаш учун режалашаётган ҳаракатларида айб топаётган, устидан кулаётган жуда кўп «овозлар»ни эшитади. Уларнинг аҳволи оқ алаҳлашга қараганда анча енгил.
Касаллик давомийлиги I—3 ҳафта, бирок бир неча йиллаб эшитув галлюцинацияси билан азоблайдиган сурункали шаклига ҳам ўтиши мумкин. Бундай ҳолларда бемор «овозларга» ўрганиб қолади ва шифокорга ҳазил тариқасида гапириб беради.
Давоси. Даволашда хусусан антиалкогол даводан ташқари, галюцинацияга қарши эфекти бўлган психотроп дорилар (риспаксол,нопрения).
Корсаков психози. Бу касаллик 1887 йили С. С. Корсаков томонидан алкоголнинг полиневритик психози сифатида ёзилган. Касаллик полиневрит кўринишлари билан борадиган Корсаков амнестик синдроми шаклидаги руҳий бузилишлар билан тавсифланади. Клиник манзарасида хотиранинг бузилиши биринчи ўринга чиқади. Эслаб қолиш ва эслаш қобилияти бутунлай ишдан чиқади. Бемор атрофидаги воқеаларни тушуниб етса-да, тез унутиб қўяди. Бунинг асосий сабаби мувозанатнинг бузилишидир. Бемор қандай қилиб, қачон, қайси куни касалхонага келганини, ҳатто нима еганини ҳам эслай олмайди.
Касаллик бошида беморнииг кайфияти талабчан, қўрқувчан, кейинроқ эса апатия, бўшашган ва интеллекти пасайган бўлади. Корсаков психозига яна полиневрит тавсифлидир, лекин ифодаланиш даражаси ҳар хил бўлади.
Корсаков психози кўп йиллардан бери спиртли ичимлик ичадиган 50—60 ёшли кишилар орасида кўпроқ учрайди. Кўпинча касаллик секин-аста ривожланиб боради, баъзан эса оқ алаҳлашдан кейин келиб чиқиши ҳам мумкин. Касаллик кечиши сурункали, кўп йилликдир. Агар бемор ичкиликни ташласа, аста-секин аҳволи яхшиланиши мумкин, бироқ хотиранинг пастлиги, бўшашганлиги ва фаолиятнинг йўқлиги сақланиб қолади. Агар яна ичишда давом этса, аҳволи ёмонлашиб бораверади. Шуни унутмаслик керакки, Корсаков психози билан Корсаков синдроми (инфекция, заҳарланиш, жароҳат, мия ўсмаси касалликларида учрайди) бир-биридан кескин фарқ қилади.
Энцефалопатик психозларнинг патогенези оғир делирий патогенези билан ухшаш бўлади. В гурух витаминлари танкислигига алохида эътибор берилади.
Даволаш. Косаков психозини даволашда шу витаминлар ва ноотроп воситалар қўлланилади. Мушак орасига В гурух витаминларнинг катта дозаларини юбориш тавсия килинади. Улардан витамин В1 ва никотин кислотаси бўлиши шарт. Ноотроплардан церебролизин, фенотропил, ноофен, луцетам, яхши самара беради. 10-50 мл Церебролизин 100 –200 мл физиологик эритмада эритилиб вена ичига томчилаб кунига бир махалдан 20-30 кун мобайнида юборилади.
Экспертиза
Корсаков психозида, сурункали алкогол галюцинозида, сурункали параноидда, иш қобилияти йўқолади ва ногиронлигини аниқлаш керак бўлади. Барча психозларда иштимоий хавфли харакатлар килинганда беморлар (невменяемый) ва мажбурий давога мухтож деб топилади. Илгари делирий ҳолатини экспертиза қилганда атайлаб илгари бошидан утказган симптомларини такрорлаши мумкинлигини (метасимляция) эътиборга олиш лозим.
Алкогол псевдопараличи (сохта фалажлиги)
Бу гуруҳ кам учрайди. Бу хил беморларда интеллект пасайган, хотира йўқолган ва васваса ҳамда кайфи-чоғлик билан псевдопаралич синдромлари юзага чиқади.
Руҳий бузилишлар билан бир қаторда нутқнинг ва пай рефлексларининг бузилиши кузатилади.
Қатор муаллифларнинг ёзишича, алкогол псевдопараличи Корсаков фалажлигининг фаол кўринишидир. Бунда ошиб борувчи фалажликдан фарқли ўлароқ серологик реакция манфийдир.
Гайне-вернике псевдоэнцефалити
Касаллик оқ алаҳлашдан кейин уйқучанлиқ толиққанлик, эшитишиинг пасайиши каби белгилар билан юзага чиқади. Руҳий бузилишлар билан бир қаторда атаксия ва кўз соққасини ҳаракатлантирувчи нерв фалажини кўриш мумкин. Касаллик кўпинча ўлим билан тугайди. Кейинги вақтларда Корсаков психози, псевдопаралич ва Гайне-Вернике псевдоэнцефалити алкогол энцефалопатияси деган бир гурухга киритилади. Бўларнинг патогенезида ўхшаш томонлари бўлиб, барчаси учун сурункали алкогол заҳарланишини келтириб чиқарадиган В ва РР витаминларнинг етишмовчилиги хос.
Энцефалопатик психозларнинг патогенези оғир делирий патогенези билан ухшаш бўлади. Гайе-Вернике энцефалопатияси учун мия узагида, айникса сургичсимон усимталарда кўплаб нуктали кон куйилишлар хос.
Даволаш. Ўткир энцефалопатияда даволаш дезинтоксикация, гомеостасни ушлаб туриш чораларига, юрак ва нафас фаолиятини ушлаб туришга каратилади. Мушак орасига В гурух витаминларнинг катта дозаларини юбориш тавсия килинади. Шунингдек ноотроплар бурилади, шу жумладан Церебролизин 10-30 мл в/и 20 кун мобайнида берилади.
Алкоголдан (паранояси) рашк васвасаси
Бу касалликда сурункали алкоголнинг ўрнини аста-секин рашк васвасаси эгаллайди. Дастлаб рашк ҳақидаги ғоялар мастлик ҳолида яхшилик асосида бўлса, кейинроқ доимий ва ёмонлик асосида бўлади. Бемор умр йўқдошини кузата бошлайди ва ундаги арзимас ўзгаришларга ҳам ёмон кўз билан қарайди. Айбини буйнига қўйиш учун уради. Беморни гўё хотини заҳарлаб, бошқа биров билан қочиб кетадигандек туюлаверади.
Агар бемор ичқиликни ташласа, аҳволи яхшилана бошлайди. Бундай беморлар нейролептик (аминазин, стелазин) дорилар билан даволанади. Алкогол психози билан оғриётгаи беморлар айбдор саналмайди ва даволанишга юборилади.
Даволаш. Антиалкогол даводан ташқари васвасани антипсихотик дорилар билан камайтиришга каратилган (риспаксол, трифтазин, этаперазин, галоперидол, мажептил).
Алкогол параноиди (таъқиб васвасаси)
Таъқиб васвасаси И В Стрельчук томонидан 1949 й таърифлаб берилган. Беморга уйқусизлик, хавотир ва қўрқув фонида уни кимлардир улдиришмокчи- отиб, уй подездида суйиб кетимокчидек, кучада мошинада босиб кетмокчидек туюла бошлайди. Улар барча кам таниш ва нотаниш одамлардан, ва илгари зиддиятли муносабатларда бўлган таниш одамларидан қўрқишади. Васваса туфайли иллюзиялар келиб чиқади, масалан рупарадан келаётган одамнинг шишиб турган чўнтагини кўриб тўппончанинг шаклини топади, кимнингдир кулида ярақлаган метал буюмни пичоқ каби куради. Ўзгаларнинг ўзаро гапирган гаплари ўзига йўяди ва нотўғри талқин қилади. Баъзида уларга тахдидлар эшитилади. Васвасага мос ўзини тутади.
Уйда улар хамма эшик ва деразаларни қулфлаб олади. Нотаниш жойларга қочишда нажот кутади (“васваса дрейфи”), яширинади ёки химоя истабмелиция ходимларига мурожат қилади. Бироқ “тақиб қилаётганлар”га нисбатан агрессия намоён қилиши кам кузатилади.
Психоз бир неча кундан 2-3 хафтагача давом этади. Агар васваса ойлаб чўзилса, унда васваса шубхалари танланувчан бўлади. Шубхалар кўпроқ илгари ёмон муносабатда бўлган одамларга қаратилган бўлади, ва уларнинг ёвуз ниятларида маълум сабаб борлигини кўрсатади.
Алкогол параноидини алкогол қўзғатиб юборган шизофрениянинг параноид хуружидан фарқлашда алкогол таъқиб васвасаси бошқа васваса турлари (таъсир қилиш, инсценировка ва ш.к.) билан қўшилиб кечмайди.
Даволаш. Қўрқув ва хавотир бўлганда нейролептиклардан риспаксол нопрения оланзапин қўлланилади. Депрессия кушилганда -антидепрессантлардан венлаксор 75 мг /сут - эрталаб 37,5 мг кечаси 37,5 мг берилади.
Оқ алаҳлаш (алкогол делирийси) Delirium tremens
Оқ алаҳлаш касаллиги сурункали алкоголизм оқибатида вужудга келадиган оғир касаллик бўлиб, клиник кўриниши руҳий, неврологик ва соматик ўзгаришлар билан кечади. Оқ алаҳлаш бир неча йил давомида ривожланиб дастлабки белгилари алкоголизмнинг ўрта босқичида моддалар алмашинувининг бузилиши ва унга таъсири натижасида вужудга келади. Алкогол истеъмол қилишни кескин тўхтатишга сабабчи омиллар (ўпка яллиғланиши, юқумли касалликлар) қўшилиши оқ алаҳлаш касаллиги вужудга келишида муҳим омил ҳисобланади. Организмда алкогол миқдорининг камайиши абстинент синдромини вужудга келтириб, аста-секин соматик ва неврологик белгилар қўшилиши касалликнинг дастлабки белгилари ҳисобланади. Уйқусизлик ва аста-секин кўрув ва эшитув иллюзиялари (алаҳлаш), саҳна галлюцинациялари қўшилади ва беморда қўрқув кучаяди. Касалликнинг бошланиш чоғида Липпман аломати муҳим аҳамият касб этади. Беморнинг кўз соққаси босилганда қандайдир образлар (қиёфалар) ифодаланса, масалан, беморга ташланаётган ит образи кўринса, бунда қўрқув, саросима ҳолати кузатилади. Галлюцинациялар пайдо бўлиши билан беморда ҳиссиёт ўзгаришлари кучли намоён бўла бошлайди. Беморнинг юзида жонланиш пайдо бўлиб, бу ҳолат галлюцинацияга мос ҳолатни намоён қилади. Васваса ғоялари вужудга келади.
Онгининг бузилиши сабабли бемор макон ва замонни тўғри идрок қила олмайди, бемор вокзал ёки иш жойидаман деб ўйлайди, атрофидагиларни ҳам касбдоши деб ҳисоблайди, ўзини ўтган кун, ҳафта, ой, йилларда юргандай ҳис қилади. Ўз шахси ҳақидаги тасаввурлари бузилмайди, лекин ўзига нисбатан танқидий қараши йўқолади. Галлюцинацияларга мос равишда турли ҳаракатлар қилади (қаёққадир югуришга, ўзини нималардандир ҳимоя қилишга интилади). Бу вақтда бемор атрофдагиларга хавфли бўлиб, турли жиноятлар содир қилиши мумкин. Психоз ҳолати ўртача 3—4 кун давом этади. Психопатологик симптомларнинг сусайиши ва беморнинг соғайишидан дарак берувчи ҳолат уйқу ҳисобланади (табиий ва препаратлар ёрдамида). Узоқ вақт давом этган уйқудан сўнг беморда психоз ҳолати сусаяди ва ўз шахсига нисбатан таиқидий муносабат пайдо бўла бошлайди. Алаҳлашнинг кучайиши натижасида бемордаги ҳаракат қўзғалишлари тўшакда чегараланиб, тактил галлюцинациялар пайдо бўлади. Баданидан турли ҳашаротларни олиб ташлаш, оғзидан соч толаларини олиб ташлаш каби ҳаракатлар пайдо бўлади. Касаллик давом этиши натижасида аста-секии сопор ва кома ҳолатига ўтиши кузатилиб, ўлим билан тугаши мумкип.
Агар соғайиш кузатилса, бир неча кундан сўнг алаҳлаш абортив (сусайган) ҳолатда такрорланиши мумкин. Беморда руҳий ўзгаришлардан ташқари, неврологик аломатлар, соматик аломатлар (асосан қон томир тизими патологияси, терида айниқса юзда гиперемия, тахикардия, тана ҳарорати 39ў га кўтарилади) кузатилади. Паренхиматоз аъзолар — жигар, буйрак фаолиятининг бузилишлари руй беради. Асоратлари гепатит, зотилжам, панкреатит ва ҳоказолар.
Этиологияси ва патогенези. Этиологияси ва патогенези тўлиқ ўрганилмаган. Алкогол маҳсулотлари таъсиридаги заҳарланиш устивор омил ҳисобланади. Натижада мия тўқималари органик ўзгаришларга учрайди ва қўшимча омиллар таъсирида (жароҳат, юқумли касалликлар) алкогол делирийсини вужудга келтиради. Айниқса жигар фаолиятининг бузилиши (дезинтоксикацион, оқсил, ёғ ва пигмент алмашинуви) касаллик ривожланиши учун асос ҳисобланади. Жигар ферменти алкогол дегидроксидаза фаоллигининг сусайиши ацетальдегид йиғилишига сабаб бўлади. Бу ҳолат умумий моддалар алмашинувининг бузилиши, тўсиқ фаолиятининг бузилиши, гипо- ва авитаминоз вужудга келиши оқибатида алкогол психози ри-вожланади. Бош миядаги патоморфологик ўзгаришлар сурункали энцефалит ва ўткир қон томир ўзгаришлари (қон томирлар утказувчанлигининг ошиши ёки қон томир некрози) натижасида нейронларнинг иккиламчи дистрофиясига ва некротик ўзгаришларга олиб келади.
Таққослаш ташхиси ўтказиш асосан алкогол галлюцинози ва бошқа интоксикациялар, ўткир жароҳат психозлари, ўткир ва сурункали панкреатит, психозлар билан олиб борилади.
Ўткир алкогол токсикозидан асосий фарқли томони макон ва замондаги мўлжални нотўғри таҳлил қилиши, тасаввур галлюцинацияларининг бўлишидир. Ўткир алкогол токсикозида онг равшан бўлиб, вербал галлюцинациялар кузатилиб, соматовегетатив белгилар йўқлиги билан тавсифланади.
Даволаш..
1. Дезинтоксикацион.
-
Витаминотерапия.
-
Антипсихотик.
-
Дегидратацион.
-
Десенсибилизацион.
-
Симптоматик юрак-қон томирлар тизими фаолиятини кучайтириш.
-
Гемодиализ, гемосорбция.
Алкогол делирийсини даволаш: психотроп дорилар, дезинтоксикацион, метаболизмни ва сув-туз мувозанатини нормаллаштирувчи, юрак ва нафас фаолияти бузилишини тикловчи, юқори гипертермияни йўқотувчи дорилар билан амалга оширилади. Психотроп воситалардан : риспаксол, нопрения психомотор қўзғалиш ва галюцинацияларни йўқотади. Аминазин ва тизерцин қоллапс юзага келтириши мумкинлиги учун хавфли.
Дезинтоксикация мақсадида гемосорбция, вена ичига томчилаб, реополиглюкинни, глюкозанинг 5%ли эритмасини 5-10 мл аскорбин кислотаси билан бирга юборилади. Тиол препаратларини (унитиол, тиосульфат натрия) изотоник эритмани куллаш мумкин. Юрак фаолияти панангин ва коргликон билан қўллаб турилади. В гурух витаминларининг катта дозалари тавсия этилади. Даволаш одатда махсуслаштирилган интенсив даволаш палаталарида утказилади. Мияда метаболик жараёнларни тиклаш мақсадида церебролизин 10-30 мл суткасига 10-20 кунга буюрилади.
15-БОБ
ГИЁҲВАНДЛИК ВА ТОКСИКОМАНИЯ
Гиёҳвандлик ва токсикомания руҳий фаол моддаларни, шу жумладан наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш натижасида юзага келадиган сурункали заҳарланишдир. Беморлар шундай моддаларни истеъмол қилишга ҳуруж қўйганлиги, шу моддаларга руҳий ва жисмоний қарам бўлиб қолганлиги, нейротропик моддаларга толерантлиги кучайиб бориши натижасида улар миқдорини аста-секин кўпайтириб бориши, шу билан бирга руҳий касалланиш туфайли шахснинг инқирозга учрашига олиб борувчи хусусиятлари билан тавсифланади.
Гиёҳвандлик ва токсикомания асосида руҳий фаол моддаларнинг нейрокимёвий жараёнига таъсир қилиши натижасида руҳий ва жисмоний қарамликни юзага келтирадиган патогенетик механизм ётади. Шу билан бирга бу касалликлар орасида клиник ва юридик-ҳуқуқий нуқтаи назардан маълум тафовутлар бор.
Гиёҳвандликка наркотик моддалар жумласига кирувчи дорилар ёки бошқа моддаларни суиистеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касалликлар киради. Токсикомания — наркотик моддалар руйхатига кирмайдиган захарли доривор моддаларни, ва бошқа рухиятни ўзгартирувчи моддаларни суиистеъмол қилишдан юзага келадиган касалликдир.
Лекин шундай моддаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, унда бу моддалар ҳам наркотик дорилар ва касалликлар рўйҳатига киритилади, уларни суиистеъмол қилинса, гиёҳвандлик деб аталади.
Гиёхвандликнинг клиник кўринишлари
Гиёхванд моддаларни истеъмол қилиш кўп йиллардан маълум. Опий Хиндистондан Шаркий Жанубий Осиёга кириб келди.Европа давлатларида хам аста секин опий пайдо була бошлади.
Наркотик модда сифатида опий Ирок,Покистон,Хиндистон,Миср ва Осиё мамлакатларида айникса кенг таркалди. Олдинига опий ва унинг препаратлари тинчлантирувчи таъсири борлигидан жуда кам миқдорда факат тиббиётда ишлатилиб келинди. Сўнгра уни суистеъмол қилиш натижасида аста-секин наркомания пайдо була бошлади. Гиёхвандлик эпидемияси Европа мамлакатларида 50-нчи йилларнинг охири 60-нчи йилларнинг бошларида, Осиё мамлакатларидан анча йиллар олдин бошланган. 80 йилларга келиб захарли токсик моддаларни суистеъмол қилиш кенг таркалган. Хар бир Минтакага хос гиёхванд модда истеъмол килинган.
Ўрта Осиёда,Козогистонда,Кавказда,Жанубий Украинада,Узоқ Шаркда-ёввойи кукнор ва каноп усимликлари кўп усган.Шу сабабли бу жойларда гашиш ва сунъий опий (героин), препаратларини истеъмол қилиш ривожланган.Айрим мамлакатлар ахолиси хар кунги истеъмоли кофе, кокаин бўлганлиги учун бу минтака ахолиси, ёшлари кофеин,какоин суистеъмол қилган. Охирги йиллардан бошлаб Марказий Осиё мамлакатларида гиёхванд моддалардан асосан героин таркалиши кўпайиб борди. Бунинг оқибатида гиёхванд моддаларни инъекция йули билан қабул қилиш кўпайди.
Бу хавфли касаллик СПИД(ВИЧ) инфекциясини таркалишига сабаб булди. Гиёхвандлик ва токсикоманияни таркалганлиги унча аниқ булмаса хам дунёда наркотик моддаларни қабул килувчиларнинг сони ошиб бораяпти. Россияда наркоманларнинг сони 269 мингдан ортиқ булса Узбекистон Республикасида 20 мингдан кўп шахслар наркотик моддалар қабул қиладилар.(Даракчи14.03.2002й).
Гиёхвандлик, яъни наркомания дейилганда наркотик моддаларни сурункасига истеъмол қилиш, унга мойил бўлиб қолиш, наркотик модда бўлмаганда эса оғир руҳий, жисмоний, маънавий ўзгаришлар, ижтимоий тушкунлик билан кузатиладиган касаллик.
Гиёхвандлик ва токсикоманиянинг келиб чикишида ижтимоий (нотўғри тарбия, теварак-атрофнинг таъсири, оиладаги салбий келишмовчиликлар), шахснинг конституционал омиллари, психологик ҳолатлар (кизикувчанликдажрибага, кайф-сафога интилиш, кийинчиликдан кочиш), наркотик талаб килувчи соматик касалликлар, мухим ахамият касб этади.
Хозирги текширувчилар шуни тасдиклайдики, организмда бирорта хужайра тукимаси йўқки гиёхванд модда унга токсик таъсир курсатмаса. У оксил,углевод,ёг синтезига катнашади,фермент метаболизмини бузади,тукима ядросининг митохондриясига таъсир қилади, мембраналар утказувчанлигини бузади, нерв импульсларини утказувчанлигини ўзгартиради ва бузади.
Гиёҳвандликнинг айрим турларининг клиник кўринишлари, уларнинг ривожланиши аввало шу моддалар ва уларни суиистеъмол қилишдан келиб чиқадиган касалликлар билан боғлиқ. Аммо уларнинг умумий ало-матлари борки, гиёҳвандликнинг барча турлари ана шу асосда бирлашади.
Наркотикларни истеъмол қилгандан сўнг, қоидага кура, гиёҳвандликнинг барча турларида кузатиладиган умумий аломатлар билан тавсифланадиган наркотик сархушлик ҳолати юзага келади.
Наркотик сархушликнинг клиник кўриниши юқори кайфият (баъзида беғамлик, хаёлпарастлик), кўп кўлиш, телбалик, диққат чалғиши, фикрлаш қобилиятининг тезлашуви, ҳаракатнинг тезлашуви ёки унга қарама-қарши ланжлик, ҳаракат мувофиқлигининг бузилиши, қадам ташлашнинг ўзгарувчанлиги билан намоён бўлади. Баъзида баджахллик, жиззакилик тажовузкорлик кузатилади. Тери қопламининг қизариши ёки рангпарлиги, кўзнинг хиралашуви ва уларнинг кенгайиши кузатилиши мумкин. Гиёҳвандлик ва тосикоманияга хос тана реак-тивлигининг ўзгаришидан юзага келадиган, доривор ва бошқа моддаларга бўлган руҳий ва жисмоний қарамлик, толерантликнинг ўзгариши умумий аломатлар асосида ётади.
Руҳий қарамлик — наркотик таъсир ёки руҳий келишмовчилик ҳолатини йўқотиш мақсадида моддаларни истеъмол қилишга интилишдир. Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишга интилишнинг ривожланиш тезлигига кўп омиллар сабаб бўлади. Бу омилларнинг асосийси моддаларнинг наркогенлик хоссаси ҳисобланади. Энг кучли наркотик хусусиятга — кокаин, ундан камроқ — наша ва МНС ишини кучайтирувчи моддалар эга бўлади.
Жисмоний қарамлик — жисмоний ва руҳий ўзгаришлар кўринишида юзага келадиган наркотик моддаларни сурункали истеъмол қилиш натижасидаги дардчил ҳолатдир. Бу ҳолат моддаларни истеъмол қилмагандан ёки уларни антагонистларини истеъмол қилишдан юзага келади. Бу ҳолат наркотик моддаларнинг навбатдаги миқдорини бериш билан бартараф этилади.
Телерантликнинг ўзгариши — олдинги психофармакологик таъсирни юзага келтириш учун наркотик моддаларни янада қўпроқ миқдори талаб қилиниши натижасида наркотик моддаларга кўникишдир.
Гиёҳвандлар тиббиёт соҳасида қўлланиладиган наркотик моддалар миқдоридан 5—10 марта ортиқ миқдорда истеъмол қиладилар.
Гиёхванд моддаларни истеъмол қилгандан сўнг, коидага кура, гиёхвандликнинг барча турларида кузатиладиган умумий аломатлар билан тавсифланадиган наркотик сархушлик ҳолати юзага келади.
Наркотик сархушликнинг клиник куриниши юқори кайфият (баъзида бегамлик, хаёлпарастлик), кўп кўлиш, телбалик, диққат чалгиши, фикрлаш қобилиятининг тезлашуви ёки унга қарама қарши ланжлик, харакат мувофиклигининг бузилиши, кадам ташлашнинг ўзгарувчанлиги билан намоён бўлади. Баъзида баджахллик , жиззакилик, тажовузкорлик кузатилади. Тери копламининг кизариши ёки рангпарлиги, кузнинг хиралашуви ва уларнинг кенгайиши кузатилиши мумкин, Гиёхвандлик ва токсикоманияга хос тана реактивлигининг ўзгаришидан юзага келадиган, доривор ва бошқа моддаларга бўлган руҳий ва жисмоний қарамлик, толирантликнинг ўзгариши умумий аломатлар асосида ётади,
1)-босқич - наркотик моддага руҳий мойиллик (обсессия) пайдо бўлиши химоя жараёнларининг йўқолиши, наркотик моддаларга чидамлиликнинг ошиши, уларнинг физиологик таъсири сақланган холда мунтазам қабул килиниши билан ифодаланади. (1-бошлангич босқич, адаптация босқичи хам дейиш мумкин). 2)-босқич - бу босқич абстиненция (хумор синдроми), наркотик моддага енгиб булмас даражадаги хирс куйиш, унга бўлган чидамлиликнинг юқори даражага етиши, наркотик моддалар таъсирининг ўзгариши (кўпинча кузгапувчанликка олиб келувчи таъсири), шахс ўзгаришларининг пайдо бўлиши билан кузатилади. (2-босқич сурункали босқич. жисмоний қарамлик юзага келишини тугалланиши хам дейилади).
3)-босқич - бунга наркотик моддаларга чидамлилик пасаяди, уларнинг таъсири факат «тетиклаштириш» даражасига етиши, шунинг учун беморларда наркотик моддаларсиз «яшай олмаслик», хусусиятларининг пайдо бўлиши кузатилади. Бундан ташқари хумор синдроми оғирлашиб, чузилиб бориши , руҳий, соматик, оғир ижтимоий окибатлар келиб чикиши билан ифодаланади. (3-босқич охирги босқич хам дейилади).
Гиёхвандликдаги абстиненциянинг хар бир турида узига хос хусусиятларига эга бўлади. Бу хусусиятлар асосида улар дифференциал ташхис килинади. Одатда бу жуда оғир азоб берувчи руҳий ва жисмоний ўзгаришлардир. Гиёхвандликнинг бошлангич босқичларида шахснинг ўзгаришлари кузатилади. Гиёхвандлик ва токсикоманияни қуйидаги турлари маълум:
-
Наша истеъмол килувчи бангилар (нашавандлар)
-
Кукнор (опий группаси) истеъмол килувчи бангилар (героин, кукнор, морфин,): опий , промедол, кодеин.
-
Кокаин қабул килувчи бангилик (кокаиномания)
-
Уйқу келтирувчи наркотик моддалар истеъмол килувчи бангилик (барбитуромания). Буларга фенобарбитал (амитал), нембутал,хлоралгидрат, барбитал натрий кабилар киради:
-
Амфетамин истеъмол килувчи наркомания: (фенамин,фенатин,эфедрин).
-
Галлюцинацияга сабаб бўладиган моддалар истеъмол наркоманияси: (лизергин кислотаси ва бошқалар).
-
Эфедрон наркоманияси.
-
Икки ёки ундан ортиқ наркотик модда истеъмол қиладиган бангилик полинаркомания.
-
Психофармақология моддаларни истеъмол этиш билан утадиган токсикомания (транквилизаторлар, антидепрессантлар,),
-
Руҳий ҳолатни тетиклаштирувчи модддалар истеъмоли билан. утадиган токсикомания (центедрин,кофеин).
-
Цикладолни суистеъмол қилиш натижасида токсикомания (цикладол, паркопан,артан,ромпаркин).
-
Корхоналарда кимёвий моддаларни хидлаш туфайли келиб чиқадиган токсикоманиялар (бензин, буёк ва лак эритувчилар).
-
Никотиномания (тамаки, нос)
Опий (афюн) гиёҳвандлиги
Афъюнмандлик-афъюн ва унинг бирикмалари ( морфин, промедол, героин, опий, кодеин, кодтерпин ва бошқалар) тери остига, томирга, ичиш ёки чекиш пайтида хаво орқали организмга юборилади.
Афъюнни бир марта қабул қилган кишида кутаринки кайфият, рохатбахш «тинчлик» сезгиси, ижобий мазмунга эга бўлган ўзгарувчан тасаввур ва тушсимон хом хаёлларнинг пайдо бўлиши кузатилади.Фикрлаш сузлаш ва баъзида харакатлар тезлашади. Ташқи таъсиротнинг кучи сусаяди ёки йўқолади. Наркотик моддаларнинг доимий қабул қилиш , юқорида курсатилган кутаринки кайфият ҳолати афъюнга хирс куйишга, тез орада руҳий ва жисмоний қарамликка олиб келади.Опийнинг кимиёвий хосиласи-героин бўлиб,героинли гиёхвандликка кишилар 1-2 маротаба инъекция қилганларидаёк урганиб,унга тобе бўлиб қоладилар.Инъекциядан сўнг танага ёқимли иссиқлик югуради, кул ва оёқлар оғирлашади, бушанглик пайдо бўлиб 2-3 минутлик тинчлик пайдо бўлади.Кайфият кутарилиб,жуда ёкимли уйқуга сабаб бўлади.Бу ҳолат 8 соат давом этади. Гиехванд героинни тез-тез қабул кила бошлайди.Организмни сурункали захарлай бошлайди. Гиёхванд терисининг ранги корамтир ерсимон бўлади.1-ой давомида руҳий қарамлик шаклланади. Эйфория ҳолати 4 соатга қисқаради,толерантлик ортиб боради ва 1,5-2 ой мобайнида жисмоний қарамлик ривожланади.
Афъюнмандлик касаллигининг кечишида афъюнга чидамлиликнинг ошиши, уни стеъмол қилиш бирданига тухтатиб куйишганда хуморнинг пайдо бўлиши асосий уринни эгаллайди. Хумор ҳолати 15-20 соатдан сўнг беморнинг тез-тез эснаши, йутал пайдо бўлиши, кузи ёшланиши, юрак уриши ва нафас олишнинг тезлашиб кетиши, титрокнинг пайдо бўлиши, бадан- увишиши, куз корачигини кенгайиб кетиши, оёқ-кул мушакларининг тортишиши, ич суриши билан тавсифланади. Бемор хумор тўтган пайтда жуда тажанг, қўзғалувчан, жахлдор бўлиб афъюнга чексиз мойиллик сезади ва бу борада конун бузарликка хам кул уриши мумкин.
Касаллик оқибатида 2-4 кундан кейин беморларнинг ахволи аста-секин оғирлашади, унинг умумий кўполлашуви, дунёкарашининг торайиши кузатилади. Бундан ташқари, бемор ички аъзоларининг фаолияти хам бузилади. Афъюнманд кишининг ташқи куриниши хам узиги хос бўлиб тери каватининг нихоятда куриб кетиши ва корайиб, ерсимон рангга кириши. Юзларида пайдо бўлиши.Бадан терисининг корайиб кетиши, куз корачигининг торайиб кетиши, вегетатив бузилишларнинг мавжудлиги билан тавсифланади.
Опийнинг ҳосиласи морфин ҳисобланиб, у оғриқсизлантиришда ишлатилади. Морфин, промедол ёки героин тери остига ва томирга юборилади, опий ичилади ва томирга юборилади ёки чекиш пайтида ҳаво орқали киради. Беморларда фикрлаш, сўзлаш тезлашади. Хаёл суриш, роҳатланиш, вақтихушлик кўринишидаги кайфиятнинг кўтарилиши юз беради. Баъзида ҳаракатлари тезлашуви мумкин. Лекин бу ҳолатнинг маълум мақсади бўлмайди. Наркотик моддаларнинг керақли миқдорини олиш учун қилинган йўналиш бундан истисно. Моддаларни доимий истеъмол қилиш тез орада руҳий ва жисмоний қарамликка олиб келади. Наркотик истеъмол қилиш барча истақлардан устун туради.
Морфинга бўлган толерантлик жуда тез ҳосил бўлади, бир неча ҳафтадаёқ биринчи миқдордан анча кўпроқ модда истеъмол қилишга ўрганиб қолинади.
Беморларда морфин каби опий хосилаларини сурункали истеъмол қилиш натижасида ўз ишига, атрофдагиларга қизиқиш йўқолади, қизиқиш доираси кескин тораяди. Беморлар кўпол, ҳудбин бўлиб қоладилар. Уларнинг ҳулқи асоциал бўлиб қолади. Беморлар барча ишга қодир бўлиб қоладилар, ҳатто наркотик моддалар топиш ҳаракатида хеч нарсадан кайтмайдилар.
Абстинент синдром — аввалига кучсизланиш, кўз ёшланиши, корачиқнинг торайиши ва титраш билан тавсифланади. Маълум вақтдан сўнг(15—20 соат) титраш, қорачиқнинг кенгайиши кузатилади. Беморда тумов, аксириш, йўталиш, кўз ёшланиши ва терлаш кузатилади. Ичак ҳаракати тезлашади. Опий гиёхвандлигидаги абстиненциянинг руҳий қўриниши безовгаланиш, кучли тарқоқ оғриқ юрак уриши ва нафас олиш тезлашуви, артериал босим кўтарилиши билан тавсифланади.
Кейинрок (2—3 кундан кейин) кўрсатилган аломатлар кучайиб, уларга мушак оғриқлари, кучли уйқусизлик қўшилади. Бемор танасида, асосан (бўғимларида), белда, қориннинг пастки қисмида кучли оғриқ сезади. Бу симптомлар 3—4 кундан сўнг жуда кучаяди. Беморнинг аҳволи оғирлашади, иштаҳаси йўқолади, қайт қилиши, ич кетиши кузатилади. 4—5 кунлардан сўнг бу аломатлар йўқолади. Лекин 1—2 ой ичида баъзи-баъзида бўғимлардаги оғриқлар, уйқусизлик безовта қилиб туради.
Наша моддаларини истеъмол қилишдан келиб чиқадиган гиёҳвандлик
Наркотик моддаларнинг ушбу гурухига нашанинг турли навларидан олинадиган сакичсимон моддалар- марихуанна, анаша, банг, хусус, харас киритилади. Наша таркибидаги ароматик альдегид каннабинол бошлангич таъсир кучига эгадир. Наша чайнаб, чекиб, ичимлик шаклида қабул килинади. Наша чеқилганда эйфория, борликни ранго ранг қабул қилиш, фикрлашнинг тезлашиши, хирсий хусусиятларнинг кучайиши пайдо бўлади. Бундан ташқари, психосенсор ўзгаришлар, иллюзиялар (кичик арик худди катта дарёга ухшаб, секин овозлар гумбирлашдек, шовкиндек туюлиши), деперсонализациялар (уз тана аъзолари инкор этиш), учрайди. Мастликнинг кечки даврларида фикрлашнинг богланмаганлиги, бачканалик, кулгили ҳолатлар, ташналик, локайдлик билан тугайди. Нашага урганиб қолиш секин ривожланади. Хуморлик ҳолати юмшоқрок бўлиб, соматовегетатив ўзгаришлар ва бехоллик, депрессия,дисфория истерия ҳолатлари билан намоён бўлади. Наша хаддан ташқари кўп қабул қилинганда психозлар (хушнинг намошшомсимон, делириоз бузилиши, эпилепсияга ухшаган тутқаноқлар, бехушлик) пайдо бўлади.
Беморларда ўткир хумор психозлари - делирий, намошшомсимон хуш ўзгариши, куркинч, безовталик билан кечадиган ва чузилган эндоформ психозлар учрайди.
Нашавандликдаги шахс ўзгариши психопатсимон ҳолатлар, маиший бузиклик ва ақл идрокнинг камайиши шаклида кузатилади.
Наша — канопнинг турли навларидан олинган модда. Уни чекиш ёки ичиш йўқи билан истеъмол қилинади. Канопнинг руҳий фаол хоссага эга бўлиши ундаги каннобиноидларга боғлиқ Наша билан угкир заҳарланишнинг клиник кўриниши — ҳушдан кетиш кўринишидаги онгнинг ўзгариши, телбанома ҳулқли, бесабаб кулувчи, ассоциациянинг тезлашуви ва шу каби белгилардир.
Каноп моддаларини доимий истеъмол қилишдан камгаплик камкувватлик ва шахснинг инқирозга учраши кучаяди, шахс ўз хусусиятларини йўқотади.
Бемор терисининг кизариши ёки рангпарлиқ шох парданинг конга тўлиши, терлаш, сулак окиш кузатилади, сурункали заҳарланишнинг сўнгги босқичи шизофренияга ухшаш бўлади. .
Кокаин наркоманияси.
Кокаин-Жанубий Америкада усадиган кока номли усимлик баргидан тайёрланиб, алқолоидлар туркумидаги модда хисобланади. Бангилар кокаинни истеъмол қилганларида, уларда фикрлаш қобилиятининг кучайиши, сергаплик, харакатчанлик билан утадиган эйфория ҳолати кузатилади. Окибат натижада уларда дармонсизлик, жахлдорлик, мушаклар бушаш уви ва титрок ҳолатлари аниқланади.Касалликнинг биринчи йилларидаёк беморларда курслик,узбилармонлик,майдагаплик,жахлдорлик, узига қарамаслик ҳолатлари билан кечадиган чукур шахс ўзгаришлари ривожланади.Агар кокаин суринкасига истеъмол килинса психозлар келиб чиқади.
БАРБИТУРОМАНИЯ.
Барбитуромания (уйқу келтирувчи моддалар истеъмоли наркоманияси). Кўпинча алкоголизм, афъюн наркоманиясига учраган беморларда ёки кўп вақт уйқусизликдан кийналаётган кишиларда учрайди.
Касалликнинг ривожланиши бошқа наркоманиялардаги каби, хумор ҳолатлари оғир кечиб, кучли астения, уйқусизлик, хавотирланиш мушаклар учиши, ич кетиш ҳолатлари билан ифодаланади. Хуморнинг 4-5 кунларида беморларда тутқаноқлар, хумор психозлари (делирий,галлюциноз) кузатилиши мумкин.
Касалликнинг ривожланиши бошқа наркоманиялардаги каби барбитуратлар узоқ вақт истеъмол этилганда беморларда сурункали эйфория, жахлдорлик, дисфория, паришонхотирлик, 4-5 йилдан сўнг органик деменция, хотира ва ақл-идрокнинг сусайиши билан неврологик ўзгаришлар кузатилади.
Руҳий ҳолатни кузгатувчанлик моддалар истеъмоли наркоманияси.
(Амфетаминлар-фенамин,фенатин, эфедрин). Бу моддалар қабул қилганда кучга тўлиш, жушкинланиш, харакатлар кучайиши билан утадиган эйфория пайдо бўлади.
Хумор узоқ уйқусизлик, уз-ўзини айблаш билан утадиган депрессия ҳолати, суикасд қилиш каби ўзгаришлар билан ифодаланади.Кўпинча хушнинг бузилиши, қўзғалувчанлик билан утадиган психозлар, баъзан эса таъқиб ва муносабат васвасалари, эшитиш, куриш ва сезиш галлюцинациялари каби ўзгаришлар кузатилади.
Галлюциногенлар келтириб чикарувчи моддалар истеъмоли наркоманиялари.
Лизергин кислотаси ва бошқалар. Бу моддаларга тез урганиб қолади. Беморларда депрессия маниакал ҳолат, делирий, галлюцинатор-васвасали ва деперсонализация ҳолатлари кузатилади.
Токсикоманияни клиник куриниши. Токсикомания-наркотик моддалар руйхатига кирмаган табиий ва сунъий захарловчи моддаларни истеъмол қилиш натижасида юз берадиган вақтинчалик ёки сурункали захарланиш ҳолати. Токсикоманияни келтириб чикарувчи моддаларнинг асосийси психотроп моддалардир. Транквилизаторлар, паркинсонизмда қўлланиладиган моддалар, антидепрессантлар, руҳий ҳолатни тетиклаштирувчи дорилар (центедрин, кофеин), корхоналарда ва саноатда ишлатиладиган кимевий моддаларни хидлаш натижасида токсикоманияни ўткир ва сурункали захарланиш белгилари намоён бўлади. Токсикоманияни ўткир захарланишда 4 та босқич фарқланади:
-
эйфория
-
онгнинг ўзгариши
-
галлюцинация
-
ҳолатдан чикиш босқичлари.
Сурункали захарланишда психоорганик синдром белгилари намоён бўлади.
Токсикоманияларда хам худди наркоманиялардаги сингари шу моддаларга мойиллик ва чидамлиликнинг ошиши, хумор ҳолатининг пайдо бўлиши кузатилади.
Психофармакологик моддаларни истеъмол этиш билан утадиган токсикоманиялар.
Беморлар уз ҳолатларини яхшиловчи хар қандай психофармакологик моддаларга урганиб қолишлари мумкин. Бу ҳолат кўпинча психотроп (транквилизаторлар, антидепрессантлар-депрессияга қарши дорилар) моддалар билан узоқ даволашда ёки психопатик шахсларда, неврозларда руҳий касалликлардаги ипохондрик ҳолатдаги беморларда кузатилади. Хозирги вақтгача психофармакологик моддаларга мойиллик белгилари хакида умумий фикрлар йўқ. Лекин кўпгина тажрибалар шуни курсатадики, «юмшоқ» нейролептикларга жисмоний мойиллик ривожланганда бош огриши, бехушлик ҳолатлари, юрак уриши тезлашиши, титрок босиши, эпилепсиясимон тутқаноқлар, психоз ҳолатлари кузатилади.
Кўпинча бензодиазепам туркумидаги психотроп моддаларга (хлордиазепоксид, диазепам, нозепам, нитрозепам, лоразепам, тазепам) хам мойиллик бўлиши мумкин. Шу моддалар узоқ вақт истеъмол этилганда уларга чидамлилик ошади, хумор (қўрқув, уйқусизлик, безовталик, кўп терлаш, титрок) ҳолатлари пайдо бўлади, бу эса жисмоний мойиллик, вегетатив ўзгаришлар холида антидепрессантлар суистеъмол қилган пайтда хам кузатилади.
Психофармакологик моддаларни сурункали истеъмол этишда токсикоманияларга хос шахс ўзгаришлари аста-секин ривожланиб боради. Бу шахс ўзгаришлари бефарқлик, мужмаллик, ўзини гута билмаслик, жахлдорлик кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, кизикишлари факат даволашга каратилганлиги билан кузатилади.
Руҳий ҳолатни тетиклаштирувчи моддалар истеъмоли билан утадиган токсикоманиялар
Бу холдаги токсикоманиялар наркотик моддалар руйхатига киритилмаган мия фаолиятини тетиклаштирувчи моддалар (центидрин, кофеин, ацифин, сиднокарб, синднофен ва бошқалар). суистеъмол қилганда вужудга келади. Бу моддалар қабул қилганда тетиклашиш, кучга тўлиш, енгилланиш каби ҳолатлар пайдо бўлади. Бу ҳолат оз вақтдан сўнг бушашишлик, тушкунлик, бош огриги, бадан какшаши билан тугалланади. Беморлар ана шу моддаларни такрор қабул қилишга мажбур бўладилар, бу эса токсикоманияга олиб келади. Тетиклаштирувчи моддаларга урганиб қолиш, кўпинча психопатик (уз-узига ишонмаган, иккиланувчи, кўпинча уйқучанликка, тез чарчашга берилган) шахсларда учрайди. Беморлар бу моддаларни истеъмол қилишни бирдан тухтатганда хуш бузилиши (делирий) ва қўзғалиш ҳолатлари пайдо бўлиши, бундан ташқари, васвасавий, галлюцинатор-васвасавий психозлар, куриш, эшитиш, сезиш галлюцинациялар бўлиб, онда-сонда гипомания, экстаз ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Бу токсикомания жуда аччик чой анчадан бери ичиб юрилганда вужудга келади Касалликка олиб келадиган модда чойдаги кофеин алкалоидларидир.
Циклодолни суистеъмол қилиш натижасидаги токсикомания
Паркинсонизмга қарши ишлатиладиган дори-дармонлар (циклодол, артан, ромпаркин, паркопан) оз-оздан эмас, 2-4 марта кўпрок дозада қабул қилинганда эйфория мастлик ёки галлюцинацияларга сабаб бўлиши каби ҳолатлар юзага келади. Бу моддалар истеъмоли миқдори ошиб кетганда куркинчли аниқ куриш галлюцинациялари (ургимчақлар,майда хайвонлар,кунгизлар) билан кечадиган делирийлар ёки овоз эшитиш галлюцинациялари кузатилади. Бундан ташқари, ўткир сезиш, таъқиб, муносабат, таъсир этиш васвасалари қўзғалувчанлик билан утадиган психозлар келиб чикиши мумкин.
Орадан 1-1,5 йил утгач касалликнинг сурункали даври бошланади. Чидамлилик 30-40 таблеткага етади. Хумор ҳолати кул ва тана титраши, мушакларда оғриқ, тортишиш, бугимларда ва умуртка погонасида оғриқ пайдо бўлиши, юрак уришининг бузилиши, хавфсираш, қўрқиш тарикасида кузатилади.
Касалликнинг кечки даврида руҳий ва жисмоний мойиллик оғирлашиб, органик турдаги ақл камайиши кузатилади.
Корхоналарда ва кимёвий моддаларни хидлаш туфайли келиб чиқадиган токсикомания.
Бу туркумдаги моддалар бензин, буёк ва лак эритувчилари, дог кеткизувчи моддалар, кимёвий елимлар хисобланади. Улар асосан огиздан, бурун орқали хидлаш йули билан нафасга олинади. Ўткир захарланишда (мастликда) эйфория ҳолати пайдо бўлиб, у ранг баранг, сахнасимон, фантастик мазмунли галлюцинациялар билан ифодаланади. Беморларда шахс хусусиятларининг ўзгариши, нотўғри хатти-харакатлар пайдо була бошлайди.
Улар бу моддаларни 2-3 кун истеъмол этмасалар, юрак уриши, кон босими бузилади, кул титраши, ковок учиши, тана шишуви пайдо бўлади, безовталик, ташвишланиш, 5-7 кунга бориб депрессия, апатия, бушашиш, астения учрайди.
Касаллик ривожланганда беморларда шахс ўзгаришлари курина бошлайди. Улар аффектив ўзгарувчанлик, дисфориялар, газабланиш, багритошлик, хужумкорлик, ақл-идрокнинг чукур ўзгаришлари кузатилади. Беморлар тез орада ишга яроксиз бўлиб қоладилар, саёк юрадилар, конунбузар ишлар қиладилар.
Гиёхвандликнинг диагностикаси.
Гиёхвандликнинг диагностикаси бир оз кийин бўлиб бунга беморларнинг гиёхванд моддаларни қабул қилишини яшириши сабаб бўлади.Гиёхвандлик диагностикасида қуйидаги аниқ критерийларга алохида эътибор бериш зарур: қариндошларнинг маълумотлари,яъни беморнинг у ёки бу турдаги гиёхванд моддасини истеъмол килаётганини улардан аниқлаб олиш,бемор танасида инъекциядан кейинги доглар,чандиклар ёки абцесслар борлиги,беморни ёпик жойда сақлаганда гиёхванд модда қабул қилишга имконият бўлмаганда хуморлик синдромининг пайдо бўлиши, гиёхванд моддаларни сурункасига истеъмол қилиш натижасида ички аъзолардаги ва асаб тизимидаги ўзгаришлар. Сулак, кон ва сийдикда гиёхванд модцалар ва уларнинг метаболитларининг топилиши.
Опийли гиёхвандликда кондаги АЛТ ва липидлар миқдори ошади, фосфолипидлар миқдори камаяди. Барбитуроманияда ГГТ(глутамилтрансфераза),АЛТ миқдори ошади. Учувчи органик моддалар токсикоманиясида конда креатинфосфокиназа пайдо бўлади.
Гиёхванд моддалар кабўлини аниқлашнинг экспресс-тест усули хам бўлиб,уни уй шароитида хам гиёхванд деб гумонсираётган одамда куллаб аниқласа бўлади.Бунга асосан махсус тайёрланган когозни гиёхванд сийдигига 5 сония туширамиз.5 дакикадан сўнг когозга эътибор каратамиз,агар 2-та кизил-кунгир чизик пайдо булса хаммаси жойида гиёхванд мода йўқ,агар 1-та чизик пайдо булса сийдикда гиёхванд модда бор. Когозда чизик пайдо булмаса тест нотўғри утказилган бўлади
Гиёхвандлик диагностикасида бемордаги баъзи белгилар, ҳолатлар ва хатти-харакатлар хам катта ахамият касб этади. Буларга қуйидагилар киради: хаво иссишига қарамай узун енгли кийим кийиш, кул панжасининг шиши, тишларининг корайиши ва саргайиши, синиши, сузлашувининг галатилиги, алкогол хиди келмай туриб сархушлик ҳолати бўлиши, харакат секинлашуви, таъсирчанлик, тажанглик, уйдан нарсалар ва пулларнинг йўқолиши.
Гиёхвандликнинг асоратлари
ГИктисодий асоратлар: катта пул сарфланиши, барча даромадларнинг йўқолиши, уйдаги буюмларни сотиб йўқотиши,ишдан хайдалиши,одамлардан карз олиши, оиласидан ажралиши.
2. Ижтимоий-сиёсий асоратлар: давлатга қарши окимларга, диний экстремизмга,
террористик окимларга кушилиб кетиши.
3. Юридик асоратлари: жиноий ишлар содир қилади,угрилик,боскинчилик,котиллик,терроризм ва бошқа жиноятлар.
4.Тиббий асоратлар: гиёхванд моддалар бутун организмга ва марказий нерв системасига,рухиятга таъсир курсатиб, чукур даражадаги шахс ўзгаришларига олиб келади. Гиёхванд моддаларни инъекция йули ва бошқа йуллар билан қабул килиниши гиёхвандларда жинсий майлнинг бузилишига сабаб бўлади, ОИТС билан касалланиш даражаси ортади. Маълумотларга кура ОИТС касаллигига чалинганларнинг 80 % дан кўпини гиёхвандлар ташкил қилади. Шу сабабли хам гиёхвандлик ва ОИТС 21-аср вабоси хисобланади
Кашандалик
Тарихий маълумотлар. Христофор Қолумб ва унинг ҳамроҳлари Овруполиклардан биринчи бўлиб тамаки барги билан танишдилар. Ҳиндулар баргини найчасимон қилиб ўраб чекадиган бу ўсимлик Тобако деган провинцияда ўсарди, шунинг учун унга «табак» деб ном беришган. XV аср охирида тамаки Қолумб томонидан Оврупога олиб келииди. XVI асрнинг охирига келиб тамаки чекиш Рарбий Оврупонинг жуда кўп мамлакатларига тарқалди. Лекин кўп ўтмай тамакига бўлган ҳавас унга қарши ҳаракат билан алмашинади, чунки жуда кўп заҳарланиш ва ҳатто ўлим ҳоллари кузатилди. Шунга қарамай, никотин XX асрнинг энг кўп тарқалган наркотигидир.
Тарқалиши. Умуман олганда 60% эркаклар, 20% аёллар, яъни ер юзи аҳолисининг 40% кашандалардир. Сигарета Хитойда энг кўп чеқилади, кейин, АҚШ, собиқ СССР таркибига кирувчи мамлакатлар, Япония, Бразилия, Германия, Буюк Британия, Италия, Франция туради.
Этиологияси ва патогенези. Тамаки тутуни таркибига 7000 га яқин моддалар киради. Шулар ичида энг зарарли ва заҳарлиси никотиндир. Қушлар учун никотинда ҳўлланган таёқчани унинг тумшуғига яқинлаштириш, қуёнлар учун 1/4 томчи, одам учун 2—3 томчи ўлим дозаси бўлиб ҳисобланади. Тамаки тутуни таркибида шунингдек яна 40 дан ортиқ типик канцерогенлар ва 12 хил рак ривожланишига шароит яратувчи моддалар мавжуд. Тамаки тутунида радиоактив қўрғошин, висмут, калий, ярим емирилиш даври 138 кунга тенг бўлган радиоактив полоний сақланади. Аниқланишича, кашандаларда чекмайдиганларга нисбатан 45 ёшдан 64 ёшгача сийдик пуфаги раки 3 марта, ҳиқилдоқ раки 6 марта, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати раки 10 марта, қизилўнгач раки 11 марта, ўпка раки 12—14 марта кўп учраркан. Сурункали тамаки интоксикацияси таъсирида эндокрин безлар фаолияти бузилади, бу эса импотенция, бепуштлик, қандли диабет ва бошқа эндокрин касалликларга олиб келади. Кислород танқис бўлган, никотин ва бошқа тамаки заҳарлари билан туйинган қон томирлар сиқилишига, бу эса ўз навбатида атеросклероз, ЮИК (ИБС), миокард инфарқти, облитсрацияловчи эндартериитларга олиб келиши мумкин. Тамаки тутунининг токсик компонентлари мия пўстлоғи цитоархитектоникасига ўта зарарли таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида хотира ва тафаккур пасайиши юзага келади.
Никотин эмбрионнинг ҳали етарлича ривожланмаган гематоэнцефалик тўсиғи орқали бемалол ўта олади. Она-ҳомила тизими орқали юз берган тамаки интоксикацияси ташқи кўздан кечиришда кўзга яққол ташланади: бош миянинг шиши, қон кўплиги ва кўкимтирлиги. Микроскопик текширувда эса нерв ва глиал ҳужайраларнинг кўплаб нобуд бўлганини куриш мумкин. Шунинг учун ҳам чекунчи оналарнинг фарзандлари ёш жиҳатидан жисмоний ва ақлий ривожланишдан орқада қолишади. Чекишга ўрганиш имконияти 14, 17, 19 ёшларга келиб ошади ва 25 ёшларда камаяди.
Чекишга ўрганиш сабаблари қўйидагича: ўртоқларининг таъсири — 16,8%, қизиқувчанлик — 13,2%, катталарга ухшаш қилиш — 16,7%. Шундан фақат 20% киши чекишнинг зарари тўғрисида хабардор. Шундай қилиб, чекиш кўпгина одамларнинг кундалик ҳаётига кириб келади ва уларнинг мустаҳкам ҳаёт талабига айланади. Бу далилга оддий шартли рефлекс деб қараш мумкин эмас. Бу жуда мураккаб хулқ-атвор ва руҳий-ижтимоий ҳодисадир.
Клиник манзараси. Дастлаб чеқилганда тамаки нохуш сезгиларни чақиради, бу томоқ қичишиши, кўнгил айниши, кайт қилиш ва бошқалар, лекин чекиш давом эттирилаверса, бу нохуш ҳислар ўтиб кетади. Кашандаларда бора-бора никотин синдроми вужудга келади. Никотин синдромининг бошланиши деб, чекишдан келиб чиқадиган нохуш ҳисларнинг йўқолишини ҳисоблаш керак.
Никотин синдроми шартли равишда 3 та босқичга бўлинади:
-
бошланғич босқичи: мунтазам тавсифга эга, кишини чекишга тортаверади ва борган сари кўп миқдорда тамаки чеқилади. Чекиш иш қобилиятини ошираётгандек, яхшилаётгандеқ ўзини яхши ҳис қилаётгандек туйғулар пайдо қилади. Шундай қилиб, руҳий қарамлик ривожланади. Жисмоний қарамлик юз бермайди. Никотинга толерантлик ошиб боради. Соматиқ неврологик ва руҳий ўзгаришлар йўқ. Босқичнинг давомийлиги 3—5 йил.
-
сурункали босқичи: толерантлик жуда баланд бўлиб, чеқиладиган сигарета миқдори кунига 20—40 тани ташкил қилади. Чекиш шилқим фикр тавсифига эга бўлиб қолади. Жисмоний майл элементлари эрталабки йўтал, дискомфортлик ҳисси доимий чекиш истагида намоён бўлади. Соматик ўзгаришлар — бу бронхит, гастрит, юрак соҳасида нохуш ҳислар, қон босимининг ўзгарувчанлигидир. Неврозсимон аломатлар—енгил, тезда ўтиб кетадиган бўлиб, нохуш сезгилар, «бошда оғирлик», уйқу бузилиши, тез жахл чиқиши, иш қобилиятининг пасайиши билан намоён бўлади.
Босқичининг давомийлиги 5 йилдан 15—20 йилгача.
— сўнгги босқич: никотинга нисбатан толерантлик тушиб кетади, никотиннинг юқори дозалари дискомфорт ҳолат юзага келтиради. Руҳий майл деярли йўқ. Чекиш автоматик равишда содир бўлади. Жисмоний майл унчалик чуқур бўлмаган абстиненция кўринишида: бошда оғирлиқ ҳиссий, кучли бош оғриғи, иштаҳа пасайиши, вегетатив дискомфорт ҳолати бўлади. Оч қоринга чекиш ҳоҳиши пайдо бўлади ва кашанда тунлари уйғонади. Мунтазам равишда юрак ва қон томир фаолиятининг ўзгаришлари, рак ва рак олди ҳодатлари кузатилади. Шунингек ривожланган неврастения кўзга ташланади.
Даволаш. Чемасликка ўргатиш амбулатор шароитда, қатъйй чекишни ташлаш ҳоҳиши бўлганда олиб борилади. Кашандалик босқичидан келиб чиққан ҳолда ҳар томонлама чоралар ўтказилади. Бу чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат: психотерапия, нафрат уйғотиш билан даволаш (опоморфин инъекциялари ва бошқалар), ўрин босувчи терапия (лобелин эритмаси ва таблетка ҳолидаги табекс). Жуда ривожланган вегетатив ўзгаришларда транквилизаторлар, симптоматик терапия қўлланилади.
Чекишга қарши кураш мунтазам равишдаги, тамакининг соғлиққа зарарли таъсирини тушунтиришни талаб қилади.
Гиёҳвандлик ва токсикоманияни даволаш ва олдини олиш
Гиёхвандликни даволаш принциплари..
-
Аноним (яширинча)
-
Ихтиерий
-
Мажбурий
Касаллик 3 босқичда даволанади:
-
Дастлабки босқич -дезинтоксикация, умумий мустахкамлаш ва тетиклаштириш
усуллари Наркотик модда қабули тухтатилиши билан олиб борилади.
2)Асосий босқич-наркотик моддаларга қарши каратилган самарали усулларни куллаш.
3) Тутиб турувчи даво.
Транквилизаторлар (тазепам,нозепам), хавотирли депрессияга қарши седатив антидепрессантлар (феварин, золофт, пароксетин, стимулатон, флуоксетин) .
Наркотик хумор ҳолатида пироген таъсирига эга бўлган– пирогенал. Безовталик, уйқусизлик, қўзғалувчанлик кузатилганда атипик нейролептиклар риспаксол, нопрения, риспедон, ва классик нейролептик аминазин, тизерцин, галоперидол қўлланилади. Детоксикация мақсадида физиологик эритмада В ва С гурухдаги . витаминлар, тиосульфат натрий,баральгин, панангин, лазикс юборамиз.
Уйқуни яхшилаш мақсадида сомнол,реланиум,атаракс,санвал берилади. Гиёхванд моддага нисбатан патологик мойилликни йўқотиш учун атипик нейролептиклар риспаксол, нопрения, риспедон куллаймиз. Опиатлар билан ўткир захарланганда уларнинг антогонистлари налорфин ёки налтрексон 0,5%-3-5 мл вена ичига юборамиз.
Қўшимча ёрдамчи даволаш воситалари: электро уйқу, психотерапия, оёқларини иссик сувда ушлаб туриш, массаж кабилар куллаш мумкин.
Гиёхвандлик билан касалланган беморлар даволанаётган вақтда ишга лаёкатсизлик варакаси берилади, бошқа пайтда иш қобилияти сақланган бўлади. Харбий хизматга лаёкатсиз хисобланади.
13 16-БОБ
Достарыңызбен бөлісу: |