Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


йил Мейрид Корриган. (Ирландия)



бет8/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28

1976 йил Мейрид Корриган. (Ирландия) Ирландиялик Мейрид Корриган тинчлик ва барқарорлик йўлида қурқмас ҳаракатлари учун мукофотга сазовор бўлди. Корриган тинчлик севар ҳалклар ҳамжамиятини таъсис этди ва турли секталарга оид фаолиятларни дин орқали тинчлик йўли билан ечилишини жорий этди.
1977 йил Ҳалқаро амнистия. Ҳалқаро амнистия инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилот. Бу ташкилот мукофотга инсониятни зўравонликдан қийнаш жазосидан сақлашда кўрсатган ҳиссаси учун сазовор бўлди. Бу ташкилот ҳалқаро кампанияларни ўлим жазосини бекор қилишга чорлаб, қамоқ жазосини ўтаётганларга катта эътибор қаратади.
1978 йил Анвар Садат. (Миср) Миср давлат ва сиёсий арбоби Анвар Садат, Исроил ва Миср ўртасида келишув имзолашдаги кўрсатган фаолияти учун мукофотланди. Садатнинг ҳаракатлари шахсий ва сиёсий жасорат сифатида баҳоланди.
1978 йил Менахем Бегин. (Исроил) Яқин Шарқда тинчликни ўрнатиш бўйича қилган меҳнатлари учун Менахем Бегин ва Саадат бу мукофотга сазовор бўлишди. Бегин Исроилнинг олтинчи премьер-министри бўлиб, коалицион ҳукуматни бошқарди. Бегиннинг сайи ҳаракатлари билан Миср ва Исроил ўртасида тинчлик шартномаси ўрнатилди. У тарихга “Исроил чегараларини умрбодга тасдиқловчи одам” сифатида кирмоқчи бўлди.
1979 йил Она Тереза. (Ҳиндистон) роҳиба Она Тереза инсон қадр-қиммати доим ҳимояда бўлиши энг асосий жабҳа деб ҳисоблаган. У мукофотни оч-ялонғоч, уйсиз одамлар учун қабўл этиб, Барча маблағни Камбағаллар учун бошпана қуришга сарфлади.
1980 йил Адольфо Перес Эскивель. (Аргентина) Аргентиналик ҳайкалтарош ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Эсквиль, ижтимоий-сиёсий озодлик учун тинимсиз кўраш олиб борди. Аргентинадаги давлат терроризми минглаб аргентиналикларнинг ғойиб бўлишига сабаб бўлди. Эсквиль инсон ҳуқуқлари ҳаракатини ташкил этиб бу жиноятларни очиш билан шуғулланувчи кампания тузди.
1981 йил қочоқлар бўйича БМТ юқори комисарлик бошқармаси “қочоқларга доимий равишда ёрдам берганлари ва уларнинг муаммоларига сиёсатчиларни диққатини қаратганлари учун”

1982 йил Альва Мюрдаль. (Швеция) Швед социологи ва жамоат арбоби Альва Мюрдаль, қуролсизлантириш ишларидаги хизматлари учун мукофотга сазовор бўлди. Мюрдаль швед аёлларини сиёсий ва иқтисодий тенглиги учун бўлган кўрашда етакчилик қилди. БМТ нинг Женева конференциясининг қуролсизлантириш бўйича ўтказган тадбириджа швед делигациясини бошқарди.
1982 йил Альфонсо Гарсия Роблес. (Мексика) Мексикалик дипломат Альфонсо Гарсия Роблес, мукофотга қуролсизлантириш ишига қўшган катта ҳиссаси учун сазовор бўлди. Роблес Лотин Америкасида ядро қуролини маън этиш ҳақида тузилган шартноманинг ҳам муаллифи эди. Ҳалқаро муносабатлар ҳақида 300 дан зиёд мақола ва 20 та китоб муаллифи.
1983 йил Лех Валенса. (Польша) Польша профсоюз сардори Лех Валенса мукофотга сиёсий фаолияти учун сазовор бўлди. Валенсанинг мукофоти нафақат поляк ҳалқлари, балки, бутун дунё тинчликсевар ҳалқларни илхомлантирувчи кучи эди.
1984 йил Десмонд Мпило Туту. (ЖАР) Апартеидга қарши кўрашда кўрсатган жасорати учун мукофотланди. У Жан, Африк черков кенгашини бошқариб, ҳалқларни биродарликка ва демократ бўлишга давъат этди.
1985 йил Бернард Лаун. (АҚШ) “Дунё врачлари ядро урушини бартараф этиш тарафдорлариҳалқаро соғлиқни сақлаш федерацияси тиббий ходимларнинг умумий мақсадларини жорий этиш асосида ташкил этилди. Бу федерация жамоатчиликни, инсон тафаккурини тинчлик тарафдори бўлишга қарата олганлиги учун мукофотга тақдим этилган.
1986 йил Эли Визел. (АҚШ) Америкалик ёзувчи ва педагог Элиезер Визел ўзининг китобларини европа ҳалқларини қийинчиликларига, миллатчилик қурбонларига бағишлади. Визел мукофотга шу мавзуни кўтариб чиққанлиги учун сазовор бўлди. Визел инсониятга тинчлик билан, инсоний қадр-қимматларни асраш чақириғи билан мурожаат қилди. Унинг диққат-эътибори жугут ҳалқига қаратилган бўлиб, ҳозирги кунда хуқуқи камайтирилган барча миллат ва ирқларга тарқатилди.
1987 йил Оскар Ариас Санчес. (Коста Рика) “Марказий Америкада тинчлик музоқораларини ташаббускори” сифатида олган.

1988 йил БМТ нинг тинчликни сақловчи қўшинлари “Тинчликни сақлаб турганлари учун”
1989 йил 14-й Далай-лама (Тензин Гьяцо) “Инсонлар, миллатлар, бир бировига бўладиган муносабатларни яхшилашни” даъвад этиб келгани учун.
1990 йил Михаил Сергеевич Горбачёв (Россия) “Унинг дунёда тинчликни мустаҳкамлаш жараёнида” катта рол ўйнагани учун.

1991 йил Аун Сан Су Чжи (Мьянма) “Инсон хуқуқларини мухофазачиси” сифатида олган
1992 йил Ригоберта Менчу (Гватемала) “Американинг туб аҳолиси инсон хуқуқлари учун кўрашган”

1993 йил Нельсон Мандела (ЖАР) Фредерик Виллем де Клерк Жанубий Африкада апартеида режимини тинчлик билан тугатилиши ва янги демократияга асос солганлари учун”
1994 йил Ясир Арафат (Фаластин) Шимон Перес, Ицхак Рабин (Исроил) “Яқин шарқда тинчликга эришиш учун ҳисса қўшганлари учун”

1995 йил Джозеф Ротблат (Буюк Британия) “Дунё сиёсатида ядро қуролини аҳамиятини пасайтириш ва шу соҳада кўп йиллик ҳизматлари учун”
1996 йил Карлуш Фелипе Шименеш Белу, Жозе Рамуш-Орта (Шарқий Тимор) “Шарқий Тимордаги можаронинг тинч йўли билан ечилишига ҳисса қўшганлари учун”
1997 йил Джоди Уильямс ва пехота миналарга қарши Ҳалқаро ҳаракат гуруҳи “Пехота миналарини бекорва йўқ қилиш бўйича иш олиб борганлари учун”
1998 йил Джон Хьюм, Дэвид Тримбл (АҚШ) “Шимолий Ирландиядаги муаражони тинчлик йўли билан ечишга ҳисса қўшганлари учун”
1999 йил «Чегара билмас Шифокорлар» “Можаро бўлган жойлар ва техноген катастрофа жойларида жабр қилган инсонларга узларининг қилган ёрдамлари учун”
2000 йил Ким Дэ Чжун (Корея) “Шимолий ва Жанубий Корея тикланишида, демократия ва инсон хуқуқлари бўйича қилган ишллари учун”
2001 йил БМТ ва Кофи Аннан “Дунё тинчлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссалари учун”

2002 йил Джимми Картер (АҚШ) “Бутун дунёда тинчликни сақлаш бўйича қилган ҳиссаси учун”
2003 йил Ширин Эбади (Эрон) “Демократияни ва Эронда аёлларнинг ҳуқуқларини ривожланишига ҳисса қўшгани учун”
2004 йил Вангари Маатаи. (Кеия) Вагари Маатаи мукофотга дунёда демократияни ўрнатиш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун сазовор бўлди. У Кенияда демократия ўрнатиш учун астойдил кўрашди. Унинг ҳаракатлари туфайли Африка ўрмонларини чўлга айлантиришдан сақлаб қолинди. “Маатаининг яшил ҳаракати” иштирокчилари томонидан 25 йил давомида бутун африка континентида 20 миллиондан ортиқ дарахт эқилди.
2005 йил МАГАТЭ и Моҳаммед аль-Барадеи (Миср) “Атом энергиясини фақат тинчлик йўлида фойдаланиши учун қилган ишларига берилган”
2006 йил Муҳаммад Юнус и Гремин–Банк (Бангладеш) “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишга асос солишга ҳаракат қилганлари учун”
2007 йил Альберт Гор (АҚШ) ва климатнинг ўзгариши бўйича ташкил қилинган экспертлар гуруҳи (IPCC) “Инсонлар фаолиятида бўлган климат ўзгаришини ўрганганлари ва олдини олиш бўйича қилган ишлари учун”
2008 йил Мартти Ахтисаари (Финляндия) “Дунёда можароларнинг олдини олиш бўйича қилган ишлари учун”
2009 йил Барак Обама (АҚШ) “Миллатлараро дипломатиясига қўшган ҳиссалари учун”

АДАБИЁТ БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОҲИБЛАРИ
1901. Рене Сюлли-Прюдом. (Франция) – асарларининг адабиё аҳамияти, юксак бадиийлиги, ҳиссиёт ва интеллектнинг уйғунлиги, шунингдек, уларда илгари сурилган ғоялар учун.
1902 йил Теодор Моммзен (Германия) – тарихий мавзуда ижод қилган замонавий ёзувчилар ичида энг улуғи, “Рим тарихи” йирик монументал тадқиқотнинг муаллифи.
1903 йил Бьёрнстьерне Мартини Бьёрсон (Норвегия) – чин илҳом маҳсули бўлган рўх софлиги билан ажралиб турувчи олийжаноб ва кенг қамровли шеърияти ҳамда эпик ва драматик истеъдоди учун.
1904 йил Фредерик Мистрал (Франция) (1,2 мукофотлар) – ҳалқ рўҳини ҳаққоний акс эттирувчи бетакрор ва ўзига хос шеърияти учун.

Хосе Мария Валдо ИЧИГАРАЙ – И – ЭЙСАГИРРЕ (1,2 мукофотлар) (Испания) – испан драмаси анъаналарини ўзига хос оригинал услубда тиклаган кўплаб ёрқин асарлари учун.


1905 йил Генрик Сенкевич (Польша) – эпос соҳасидаги буюк хизматлари учун.
1906 йил Жозуэ Кардуччи (Италия) – фақатгина шеърий асарларигина хос бўлган чуқур билимдонлик ва танқидий рўх учунгина эмас, аввало уларнинг ижодий шиддати, услубининг янгилиги ва лирик таъсирчанлиги учун.
1907 йил Жозеф Редьярд Киплинг (Буюк Британия) – кузатувчанлиги, бой ҳаёлот дунёси, ғояларининг буюклиги ва юксак ҳикоятчилик маҳорати учун.
1908 йил Рудольф Кристоф Эйкен (Германия) – ҳаётининг идеалистик фалсафани ҳимоя қилиш ва ривожлантириш йўлидаги жиддий изланишлари, асарларига ҳос бўлган ўткир тафаккур кучи, кенг фикрлаш доираси, образларининг жонлилиги ва ишончлилиги учун.
1909 йил Сельма Отилиана Ловиза Лагерлёф (Швеция) – барча асарларини бошқаларникидан ажратиб турувчи юксак идеализм, бой ҳаёлот дунёси ва таъсирчанлиги учун.
1910 йил Паул Юханн Людвиг фон Хейзе (Германия) – лирик шоир, драматург, романнавис ва дунёга машҳур хикоялар муаллифи сифатида ўзининг узоқ ва сермаҳсул ижод йўли давомида яратган асарларида намойиш этган юксак бадиий маҳорати, идеализми учун.
1911 йил Морис Метирлинк (Бельгия) – серқирра адабий фаолияти, айниқса тасаввур бойлиги ва поэтик ҳаёл парвози билан машҳур бўлган драматик асарлари учун.
1912 йил Герҳардт Гаутман (1862-1946, Германия) – энг аввало драматик санъат соҳасидаги сермаҳсул, рангбаранг ва буюк хизматлари учун.
1913 йил Рабиндрант Тагор (Ҳиндистон) – шоирнинг ўз сўзлари билан айтганда, ғарб адабиётнинг ажралмас қисмига айланган шеърий тафаккур акс этган чуқур ҳиссиёт билан йўғрилган бетакрор ва ажойиб шеърлари учун.
1914 йил Мукофот берилмаган.
1915. Ромен Роллан (Швеция) – асарларининг юксак даражадаги идеализми, турли инсон типларини тасвирлашда одамзодга ҳамдардлиги, ҳақиқатга содиқлиги учун.
1916 йил Карл Густав Вернер фон Хейденстам (Швеция) – жаҳон адабиётидаги янги босқичнинг энг ёрқин намоёндаси сифатида.
1917 йил Карл Адолф Геллеруп (Дания) – (1,2 мукофотлар) – поэтик ижодининг ранг-баранглиги ва юксак идеаллари учун. Хенрик ПОНТОППИДАН (1857-1943, Дания) (1,2 мукофотлар) – замонавий Дания воқеълигини ҳаққоний акс эттирган асарлари учун.
1918 йил Мукофот берилмаган.
1919 йил Карл Фридрих Георг Шпиттлер (Швейцария) – “Олимпия баҳори” бебаҳо асари учун.
1920 йил Кнут Гамсун (Ғамсун) (Норвегия) – “Ер шарбати” монументал романи учун.
1921 йил Анатол Франс (Франция) – услубининг нафислиги, чуқур ҳамдардлик ҳисси билан ҳисси йўғрилган гуманизм ва ҳақиқий галликларга хос шавқи билан ажралиб турувчи ажойиб ижод маҳсуллари учун.
1922 йил Хассинто Бенавенти, И. Мартинес (Испания) – шарафли испан драмаси анаъаналарини давом эттиришдаги ажойиб маҳорати учун.
1923 йил Вилям Батлер Юитс (Ирландия) – ирлан миллий руҳини юксак бадиий маҳорати билан ифодаловчи илҳомбахш шеърий ижоди учун.
1924 йил Владислав Станислов Реймонт (Польша) – буюк миллий эпос – “Эркаклар” романи учун.
1925 йил Жорж Бернард Шоу - (Ирландия) – идеализм ва инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ижоди учун, ажойиб поэтик гўзаллик билан уйғун ўткир ҳажвиёт учун.
1926 йил Грасия Деледда (Италия) – қадрдон Сардиния ороли ҳаёти ёрқин акс этувчи идеализм руҳи билан суғорилган асарлари, шунингдек, умуман, инсоният муаммоларига чуқур ёндашуви учун.
1927. Анри Бaергсон (Франция) – ғояларинг ёрқинлиги ва ҳаётбахшлиги учун, шунингдек, ушбу ғояларни акс эттиришдаги маҳорати учун.
1928 йил Сигрид Унсет (Норвегия) - урта асрлар Скандивиясининг ёдда муҳрланиб колувчи тасвир учун.
1929 йил Томас Манн - (Германия) - аввало замонавий адабиётнинг мумтози бўлиб қолган ва шуҳрати ўсишдан тўхтамаган буюк "Буден - броклар" романи учун.
1930 йил Кинклер Люис (АҚШ) - кучли ва таъсирчан носирлик маҳорати, шунингдек янги тип ва ҳарактерлар яратишдаги ноёб ҳажв ва юмор кобилияти учун.
1931 йил Эрик Карелдт (1864-1931, Швеция) - шеърияти учун (мукофот ўлимидан сўнг берилган).
1932 йил Жон Голсуорси (Буюк Британия) - чўққиси "Форсиятлар хақида сага" бўлган юксак даражадаги носирлик махорати учун.
1933 йил Иван Алексейвич Бунин (Россия-Франция) - рус анъанавий насри анъаналарини катъият билан давом эттиришдаги маҳорати учун.
1934 йил Луиджи Пиранделло (Италия) - драматик ва сахна санъатини қайта тиклашдаги ижодий маҳорати учун ва ихтиролари учун.
1935 йил Мукофот берилмаган.
1936 йил Южин Онил (АҚШ) - трагедия жанрини янгича талкин килувчи драматик асарларининг таъсир кучи, хакқонийлиги ва чуқурлиги учун.
1937 йил Роже Мартен Дю Гар (Франция) - "Тибо оиласи" романида инсон тасвирининг бадиий кучи ва хакқорнийлиги, шунингдек, бугунги кун ҳаётининг муҳим жиҳатлари акс этгани учун.
1938 йил Перл Бак (АКДГ) - хитой деҳқонлари ҳаётини серқирра, том маънодаги эпик тасвири ҳамда биографик, асарлари учун.
1939 йил Франс Эмил Силланпя (Франция) - фин деҳқонлари хаётига чуқур кириб борганлиги ва деҳқонларнинг урф-одатлари ва табиат билан боғликлигини ажойиб санъат даражасида кўрсатгани учун.
1940 - 1943 йиллар мукофот берилмаган.
1944 йил Юханнес Йенсен (Дания) - поэтик хаёлот дунёси билан интеллектуал зеҳн ва ижодий ўзига хослик уйғун бўлган ноёб қудратга эга ижодий услуби учун.
1945 йил Габриэлла Мистрал (Чили) - унинг номини бутун Лотин Америкаси адабиётининг идеалистик орзу-интилишлари тимсоли даражасига кўтарган ҳақиқий ҳиссиётларга бой шеърияти учун.
1946. Герман Хессе (Германия) - мумтоз адабиёт учун хос бўлган хусусиятлар, инсонпарварлик гоялари яқкол акс этиб турувчи илҳомбахш ижоди ҳамда ажойиб услуби учун.
1947 йил Андре Жид (Франция) - инсоний муаммолар ҳақиқатга мардона мухаббат ва садоқат рухи билан йўғрилган ҳолда тақдим этилган теран мазмунли ва бадиий жиҳатдан қимматли асарлар учун.
1948 йил Томас Стернз Элиот (Буюк Британия) - замонавий шеъриятга қўшган буюк новаторона ҳиссаси учун.
1949 йил Уилям Фолкнер (АҚШ) - замонавий Америка романи тараққиётига бадиият нуқтаи назаридан қўшган улкан ҳиссаси учун.
1950 йил Бертанн Рассел (Буюк Британия) - инсонпарварлик идеаллари ва фикр эркинлиги ғоялларини илгари сурувчи ранг-баранг ва сермазмун асарлари учун.
1951. Пер Фабиан Лагерквист (Швеция) - ижоди билан инсоният олдида турган азалий саволларга жавоб ахтарган ёзувчи мулохазаларининг бадиий кучи ва мутлоқ, эркинлиги учун.
1952 йил Франқуа Мориак (Франция) - романларида ҳаётий драмаларни инсон руҳиятини чуқур акс эттирган ҳолда кўрсатгани ва уларнинг бадиий қудрати учун.
1953 йил Уинстон Леонард Спенсер Черчилл (Буюк Британия) - тарихий ва биографик ҳарактердаги асарларидаги юксак махорати учун ҳамда олий инсоний кадриятларни илгари сурган тенгсиз нотиклик санъати учун.
1954 йил Эрнест Миллер Хемингуэй (АҚШ) - яна бир маротаба "Чол ва денгиз" асарида намойиш этган - носирлик маҳорати, шунингдек, замонавий насрга кўрсатган таъсири учун.
1955 йил Ҳалдоур Киляи Лакшенес (Исландия) - асарларининг Исландия буюк хикоячилик санъатини такрор намойиш этган ёрқин эпик кучи учун.
1956 йил Хуан Рамон Хименес (Испания) - испан шеъриятидаги руҳ юксаклиги ва бадиий софлик намунаси бўлган шеърлари учун.
1957 йил Албер Камю (Франция) - инсон виждони аҳамиятини акс эттирган асарлари билан адабиётга қўшган улкан ҳиссаси учун.
1958 йил Борис Леонидович Пастернак (Россия) -замонавий лирикада эришилган сезиларли ютуқлари, шунингдек, буюк рус эпик романи анъаналарини давом эттиргани учун.
1959 йил Шарвоторе Квазимодо (Италия) - бугунги кунимизнинг фожиий тажрибасини мумтозлик даражасида жонли тасвирлагани учун.
1960 йил Сен-Жон Перс (Франция) - бугунги кунимизни акс эттирувчи юксак ва образли шеърияти учун.
1961 йил Иво Андрич (Сербия) - инсоний такдирларни ҳамда ўз мамлакати тарихи билан боғлиқ, муаммоларни тўлақонли очиб кўрсатишга имкон берган эпик кобилияти учун.
1962 йил Жон Стейнбек (АҚШ) - нозиқ юмор ва ўткир ижтимоий нигоҳи билан уйғун реалистик ҳамда шоирона қобилияти учун.
1963 йил Георгос Сеферис (Греция) - кадимги элинлар даври маданиятини чуқур ҳис қилишдан далолат берувчи лирик шеърлари учун.
1964 йил Жан Пол Сартр (Франция) - давримизга улкан таъсир курсатган ғояларга бой, озодлик ва ҳақиқатни излаш рухи билан йўғрилган ижоди учун (Мукофотни олишдан бош тортган).
1965 йил Михаил Александрович Шолохонов (Россия) - Россия учун туб бурилиш давридаги дон казаклари ҳақидаги эпоснинг бадиий куввати ва тўлақонлиги учун.
1966 йил Нелли Закс (Германия) (1,2 мукофотлар) - яхудий ҳалқи тақдирини таъсирчан тадқиқ этувчи буюк лирик ва драматик асарлари учун.
1967 йил Мегил Астуриас (Гватемала) - замирида Лотин Америкаси ҳиндулари ҳаётига қизиқиш ҳисси ётувчи ёрқин ижод маҳсуллари учун.
1968 йил Ясунари Кавабата (Япония) - япон онги моҳиятини очиб берувчи ёзувчилик маҳорати учун.
1969 йил Семуэл Беккет (Ирландия) - наср ва драматургия соҳасидаги замонавий инсон фожиаси мавзуси чунки даражасига кўтарилган новаторона асарлари учун.
1970 йил Александр Исаевич Солженицин (Россия - АҚШ) -буюк рус адабиётининг ўлмас анъаналарини давом эттиришдаги маънавий қудрати учун.
1971 йил Пабло Неруда (Чили) - бутун бир китъа такдири ва орзу-интилишларини ўзида мужассам этувчи шиддатли шеърияти учун.
1972 йил Генрих Белл (Германия) - немис адабиётининг қайта тикланишига улкан ҳисса бўлиб қўшилган, воқеликнинг кенг камровли манзарасини яратиш билан ҳарактер кашф этиш санъатининг уйғунлигини юксак даражада намоён этувчи ижоди учун.
1973 йил Патрик Виктор Мантиндейл Уайт (Австралия) - янги адабий китъани кашф этишдаги эпик ва псиҳологик маҳорати учун.
1974 йил Эйвинд Ёнсон (Швейцария) (1,2 мукофотлар) -озодликка хизмат килувчи замон ва макон билмас носирлик санъати учун.
1974 йил Мартинсон Ҳарри (Швейцария) (1,2 мукофотлар) - шудринг томчисидан коинотгача - барчани камраб олган ижоди учун.
1975. Эудженио Монтале (Италия) - хаётга чуқур ва теран нигоҳи билан ажралиб турувчи буюк шеърияти учун.
1976 йил Сол Беллоу (АҚШ) - ижодига хос бўлган инсонпарварлик билан замонавий маданият нозиқ тахлилининг уйғунлиги учун.
1977 йил Висенте Алейксандре (Испания) - инсоннинг коинотдаги ва замонавий жамиятдаги ҳолатини акс эттирувчи, айни пайтда жахон урушлари оралигида испан шеърияти анъаналари қайта тикланаётганинг далили бўлган буюк шеърий ижоди учун.
1978 йил Исаак Башевис Зингер (АҚШ) - ўз илдизлари билан поляк-яхудий маданий анъаналарига бориб такалувчи, шу билан бирга азалий муаммоларни илгари сурувчи таъсирчан носирлик маҳорати учун.
1979 йил Одесеас Элитис (Греқия) - юнон анъаналари йулида кучли ҳиссиёт ва ақлий тафаккур билан замонавий инсоннинг ижод эркинлиги ҳамда ҳуқуқи учун кўрашини тасвирловчи шеърияти учун.
1980 йил Чеслав Милош (Польша) - муаммолар билан тўлиб-тошган дунёда инсоннинг химоясизлигини тиниқ нигоҳ билан мардона кўрсатганлиги учун.
1981 йил Элиас Каннетти (Австрия) - дунёқарашининг кенглиги, гояларга бойлиги ва бадиий кучи билан эътибор қозонган асарлари учун.
1982 йил Габриэл Гарсиа Маркес (Колумбия) - хаёлот ва реаллик кушилиб, бутун бир к,итъа ҳаёти ва зидқиятларини акс эттирувчи хикоя ва романлари учун.
1983 йил Уилям Голдинг (буюк Британия) - реалистик наср санъати аниқлиги асотир ранг-баранглиги ва хилма-хиллиги билан уйғунлашиб, инсоннинг бугунги кундаги ҳаёти мох,иятини англашга кумак берувчи романлари учун.
1984 йил Яраслав Сейферт (Чехия) - ўзига хослиги, ҳиссиёт ва тасаввурга бой дунёси билан ажралиб турувчи ҳамда руҳ - эркинлиги, инсон кобилиятлари кенглигидан далолат берувчи шеърияти учун.
1985 йил Клод Эжен Анри Симон (Франция) - ижодида инсон ҳаёти маъносини очиб беришда даврни чуқур ҳис этиш туйгусини шеърий ва тасвирий асос билан уйғунлантиришга эришгани учун.
1986 йил Воле Шоинка (Негерия) - улкан истиқболга эга бўлган маданият театри ва шеърият яратгани учун
1987 йил Исосиф Бродский (Россия-АҚШ) - тиниқ фикр ва шеърий эхтирос билан йўғрилган кенг камровли ижоди учун.
1988 йил Нажиб Махруз (Миср) - бутун инсониятнинг мулки бўлиб қолган баъзан реалистик, баъзан ўта реалистик баъзан шартли-рамзий тасвир алмашиниб турувчи асарларида араб насри санъатини намойиш этгани учун.
1989 йил Камилло Хосе Села (Мексика) - инсон ожизлигини босҳ ҳамдардлик билан курсатувчи сермазмун насри учун.
1990 йил Октавио Пас (Мексика) - серхиссиёт интеллект ва инсонпарварлик туйгулари билан тулиқ. эҳтиросли асарлари учун.
1991 йил Надин Гордимер (ЖАР) - Алфред Нобелнинг таъбири билан айтганда, ўзининг ажойиб эпослари билан инсониятга улкан фойда келтирган.
1992 йил Дерек Ёлкотт (Тринидад) - санъатга садоқатини намойиш этувчи ёрқин шеърий ижоди учун.
1993 йил Тони Моррисон (АҚШ) - Америка воқелигининг кенг кўламли манзарасини ўзининг орзуларга ва шоирона руҳга тўла романларида акс эттиргани учун.
1994 йил Кензабуро Оэ (Япония) - реаллик ва асотирлар қўшиб бугунги кун вокелиги манзараларини шеърий қудрат билан акс эттирувчи хаёлий дунё яратган асарлари учун.
1995 йил Шеймас Хини (Ирландия) - ўтмишни кундалик мўъжизалари билан қайта тирилтирувчи шеърий жозиба ва чуқур эпик мазмун билан йўғрилган шеърлари учун.
1996 йил Вислава Зимборква (Польша) - инсон ҳаёти манзараларида тарихий ва биологик контексни ўткир киноя билан акс эттирувчи шеърияти учун.
1997 йил Дарио Фо (1926, Италия) - ҳукумат танкиди ва хурланганлар шаънини химоя қилишда урта аср масҳарабозларидан қолишмайди.
1998 йил Жозе Самарого (Португалия) - хаёл, ҳамдардлик ва киноя билан йўғрилган ривоятлар ёрдамида тасаввур махсули бўлган вокеликни англаш имкониятини берувчи асарлар.
1999 йил Грасс Гюнтер (Германия) - ўтмишининг унутилиб кетган киёфасини қувноқ ва ғамгин тасвирлаган асарлари учун.
2000 йил Синжуан Гао (Хитой) - жамият ҳаётини синчковлик ва зукколик билан тасвирлаб Хитой романи ва драматургиясига йул очиб берган асарлари учун.
2001 йил Видяҳар Сураджпрасат Найпол (Тринидад) - нафис хикоячилик санъати, шунингдек, ўқувчини камситилган маданиятлар ҳам мавжудлиги тўғрисида ўйлашга мажбур кила билиш маҳорати учун.
2002 йил Имре Кертес (Венгрия) - инсоннинг нозиқ калби тарихининг вахшиёна шафкатсизлигига карши куйилган ижоди учун.
2003 йил Жон Масквелл Кезее (Жанубий Африка) - ажойиб композицияси, кўп маъноли диалог ва тахлилнинг чуқурлиги билан ҳаракатланувчи, Дефо ва Кафка анъаналари изидан бориб инсон ёлғизлиги моҳиятини очиб берувчи асарлари учун.
2004 йил Эльфрида Елинек (Австрия) - "Пианиночи" романи учун.
2005 йил Гарольд Пинтер (Буюк Британия). “Ўзининг ёзган асарларида автор кундалик ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни кўрсатиб бергани учун”

2006 йил Орхан Памук (Туркия). “Бегуноҳлик музейи” асари учун
2007 йил Дорис Лессинг (Буюк Британия). “Африканинг оқ умиди” асари учун
2008 йил Жан-Мари Гюстав Леклезио (Франция) “Асарларида автор урушнинг даҳшатли томонларини ёзгани учун”
2009 йил Герта Мюллер (Германия) “Ўзининг шеърларида автор бечора инсонларнинг ҳаётини тасвирлаб бергани учун”

ФИЗИКА БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОҲИБЛАРИ

Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет