Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет11/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28

1965 йил Жак Моно (Франция) ферментлар ва вируслар синтезининг генетик бошқарувига доир кашфиёти учун бу мукофотни олган. Илмий ишида ОНК генлар йиғиндиси г – аперонга жамлангани кўрсатилган. Моно ҳужайрага янги ташқи муҳитга мослашишга ёрдам берадиган биохимик генетика системасини тушунтириб берди. Шунингдек бундай системалар бактерия хужайраларини зарарлайдиган вируслар – бактериофогларда ҳам борлиги кўрсатиб ўтилган.
1966 йил Фрэнсис Пейтон Роус (АҚШ) Анкоген вирусларини кашф этгани учун. Чарлз Брентон Хаггинс (АҚШ) Саратон касаллигини гормонал даволаш бўйича қилган тадқиқотлари учун

1967 йил Рагнар Гранит (Швеция) Ҳолден Ҳартлайн (АҚШ) Джордж Уолд (АҚШ) Кўздаги бирламчи физиологик, кимёвий жараёнлари бўйича қилган тадқиқотлари учун

1968 йил Роберт Ҳолли, Ҳар Гобинд Корана, Маршалл Ниренберг(АҚШ) Генетик кодларнинг очиб бергани, унинг оқсил синтезидаги роли бўйича қилган тадқиқотлари учун

1969 йил Макс Дельбрюк (АҚШ) Вирусларнинг генетик структураси ва репликация механизмларини кашф қилганлари учун мукофотга сазовор бўлган. Бактериофагларнинг кашф этилиши вируслар табиатига чуқуррок кириб боришга ёрдам берди. Бу ўз навбатида юксак ҳайвонларнинг вирусли касалликларининг келиб чиқишини тушунишда ва уларга карши кўрашишда ёрдам беради. Альфред Херши вируснинг репликация ва генетик стурктурасини очиб, альфред нобель мукофотига сазовор бўлган. У бактериофаг штаммларини текшириб, генетик информациясини борлигини аниқлаб олди. Бу эксперимент генетик вируслар материаллар орасида борлигини биринчи бўлиб аниқлаган.
1970 йил Бернард Кац (Буюк Британия) Ульф фон Ойлер (Швеция) Джулиус Аксельрод (АҚШ) Нерв толаларининг гуморал ўтказгичлари, механизми, уларнинг сақланиши, ажралиши ва пассивлиги бўйича қилган тадқиқотлари учун
1971 йил Эрл Сазерленд (АҚШ) Гормонларнинг ҳаракатланиш механизмларига тегишли кашфиётлари учун.
1972 йил Джералд Эдельман (АҚШ) Родни Портер (Буюк Британия) антителаларнинг кимёвий структураси соҳасида нобель мукофотига сазовор бўлди.
1973 йил Карл фон Фриш (Германия) Конрад Лоренц (Австрия) Николаас Тинберген (Буюк Британия) Ҳайвонларнинг индивидуал ва жамоавий хатти-ҳаракатларининг моделини яратгани ва ўргангани учун бу мукофотга сазовор бўлган. Лоренц кузатган моделларда ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати генетик жиҳатдан программалаштирилган ва ўргатилмаган бўлиши лозим эди. Конрад Лоренц яратган инстинкт концепцияси замонавий этология фанининг асосларига қўшилди.
1974 йил Альбер Клод (Бельгия) Кристиан де Дюв (Бельгия) Джордж Паладе (АҚШ) ҳужайранинг структурали ва функционал тузилишига тегишли кашфиёт қилгани учун.

1975 йил Дейвид Балтимор, Ренато Дульбекко, Хоуард Темин (АҚШ) Онкоген вируслари ва ҳужайранинг генетик материали ўртасидаги алмашинуви бўйича қилган тадқиқотлари учун

1976 йил Барух Бламберг, Карлтон Гайдузек (АҚШ) Инфекцион касалликларнинг келиб чиқиши, тарқалиши механизмига оид кашфиётлари учун.
1977 йил Роже Гиймен, Эндрю Шалли, Розалин Сасмен Ялоу (АҚШ) Миянинг пептид гормонлари секрециясига оид қилган кашфиётлари учун.
1978 йил Вернер Арбер (Швейцария) Даниел Натанс (АҚШ) Ҳамилтон Смит (АҚШ) Рестрикцион ферментларни аниқлаганлари ва уларнинг молекуляр генетикасида қўлланиши бўйича қилган тадқиқотлари учун

1979 йил Аллан Кормак (АҚШ), Годфри Хаунсфилд (Буюк Британия) компьютер томографияси ривожланишида мукофотга сазовор бўлган. алан кормак методига асосланиб, хаунсфилд янги математик моделни кашф этди ва томографик методини практикада амалга оширган. кейинги хаунсфилднинг иши аксиал компьтер томографияни (кат) технологиясини ривожлантириб ва унга яқин диагностик методларини, шундан ядер магнит резонансини қўллаб келган (рентген нурларсиз).
1980 йил Барух Бенасерраф (АҚШ) Жан Доссе (Франция) Джордж Снелл (АҚШ) Иммун реакцияларини бошқарувчи тизимларни кашф қилганлари учун.
1981 йил Роджер Сперри (АҚШ) Мия ярим шари функционал махсуслаштирилиши бўйича қилган тадқиқотлари учун . Дэвид Хьюбел (АҚШ) Торстен Визел (Швеция) Нейрон тизимларида информацияларни қайта ишлаш принциплари бўйича қилган тадқиқотлари учун

1982 йил Суне Бергстрём (Швеция) Бенгт Самуэльсон (Швеция) Джон Вейн (Буюк Британия) Простагандин ва унга яқин биологик моддаларга тегишли кашфиётлари учун.
1983 йил Барбара Мак Клинток Хужайрада транспозан генетик системаларни кашф қилганидан 30 йилдан кейин бу мукофотга сазовор бўлган.

Бу кашфиёт бактериялар генетикаси ютуқларини янада оширди ва жуда узоқ аҳамиятли эди. Масалан бу кашфиёт нима учун бактерияларнинг антибиотикларга чидамлигини наслдан-наслга берилиши аниқланди.


1984 йил Нильс Ерне (Дания), Георг Кёлер (Германия), Сезар Мильштейн (Аргентина) Гибридом технология ёрдамида мьноклонал антителалар олиш принципларини ишлаб чиқиб ва кашф қилгани учун бу мукофотга сазовор бўлди. Натижада диагностик мақсадларда мьнокльнал антителалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Усмага карши терапевтик препаратлар ва бошқарилувчи вакциналар ишлаб чиқиш бошланди.
1985 йил Майкл Браун (АҚШ) Джозеф Голдштейн (АҚШ) Ҳолестерин алмашуви ва қондаги ҳолестерин даражаси кўтарилишини даволаш бўйича қилган тадқиқотлари учун

1986 йил Стэнли Коэн, Рита Леви-Монтальчини (АҚШ) Асаб тўқимасининг ўсиш факторини кашф қилгани учун бу мукофотга сазовор бўлган. Бу фактор жароҳатланган асабларнинг тикланишида қўлланилади. Тадқиқотларнинг кўрсатилишича ракнинг келиб чиқиши ўсиш факторидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
1987 йил Судзуми Тонегава (Япония) Турли антителалар генерацияси учун генетик принципларни ўрганганлари учун.
1988 йил Джеймс Блэк (Англия) Гертруда Элайон (АҚШ) Джордж Хитчингс (АҚШ) Гиёх терапиясининг зарур принципларини очиб берганлари учун.

1989 йил Джон Майкл Бишоп, Ҳаролд Вармус (АҚШ) Ретровирус онкогенлар табий хужайралари бўйича қилган тадқиқотлари учун

1990 йил Джозеф Марри, Эдуард Донналл Томас (АҚШ) Касалликларни даволашда хужайра ва орган трансплантацияси бўйича қилган тадқиқотлари учун
1991 йил Эрвин Неэр, Берт Закман (Германия) Ҳужайралардаги ягона ион каналларини функцияларига оид кашфиёти учун.
1992 йил Эдмонд Фишер (АҚШ) Эдвин Кребс (АҚШ) Оқсил фосфорилланиши биологик регуляция механизми бўйича қилган тадқиқотлари учун

1993 йил Ричард Робертс, Филлип Шарп (АҚШ) Геннинг бир-бировига мустасно структураси бўйича қилган тадқиқотлари учун
1994 йил Альфред Гилман, Мартин Родбелл (АҚШ) “G” оқсиллари, уларнинг хужайраларга ўтказадиган сигналлар роли кашфиёт қилганлари учун.
1995 йил Эдвард Льюис (АҚШ) Кристиана Нюсляйн-Фольҳард (Германия) Эрик Вишаус (АҚШ) Эмбрионал рифожланишнинг дастлабки босқичларида генетик контроли бўйича қилган тадқиқотлари учун
1996 йил Питер Доэрти (Австралия) Рольф Цинкернагель (Швейцария) Инсон иммун системаси, жумладан вирус билан зарарланган хужайраларни аниқлашда қилган кашфиётлари учун.
1997 йил Стенли Прузинер (АҚШ) Прион – янги инфекциянинг биологик принциплари бўйича қилган тадқиқотлари учун

1998 йил Роберт Ферчготт, Луис Игнарро, Ферид Мурад (АҚШ) Юрак қон томир системасидаги регуляциясида оксид азотнинг роли бўйича қилган тадқиқотлари учун
1999 йил Гюнтер Блобель Хужайрадаги оқсиллар ва аминокислоталар алмашинуви бўйича қилган тадқиқотлари учун

2000 йил Арвид Карлссон (Швеция) Пол Грингард (АҚШ) Эрик Кандел (АҚШ) Нерв системасидаги сигналлар узатилиши бўйича қилган тадқиқотлари учун

2001 йил Леланд Ҳартвелл (АҚШ) Тимоти Хант (Буюк Британия) Пол Нерс (Буюк Британия) Хужайралар циклидаги асосий регуляторлар бўйича қилган тадқиқотлари учун

2002 йил Сидней Бреннер (Буюк Британия) Роберт Хорвиц (АҚШ) Джон Салстон (Буюк Британия) Инсон аъзоларининг ривожланиш давридаги генетик регуляцияси бўйича қилган тадқиқотлари учун
2003 йил Пол Лотербур (АҚШ) Питер Мэнсфилд (Буюк Британия) Магнит-резонанс томографияси методини кашф этгани учун.
2004 йил Ричард Эксел, Линда Бак (АҚШ) Сезиш рецепторлари ва хид сезиш органларининг тизимини ташкил топиши бўйича қилган тадқиқотлари учун

2005 йил Барри Маршалл, Робин Уоррен (Австралия) Гастритни, ошқозон, ўн икки бармоқ ичаклари касаллиги келиб чиқишига Helicobacter pylori бактериясининг таъсири.
2006 йил Эндрю Файер, Крейг Мелло (АҚШ) РНК-интерференциясини кашф этгани учун.
2007 йил Марио Капеччи (АҚШ) Мартин Эванс (Буюк Британия) Оливер Смитис (Буюк Британия) Махсус ген модификацияси принципларини кашф этгани учун.
2008 йил Ҳаральд цур Хаузен (Германия) Франсуаза Барре-Синусси (Франция) Люк Монтанье (Франция) Бачадон саратонини келтирувчи ннсон папиллома вирусини ва ОИТС бўйича қилган кашфиётлари учун.
2009 йил Элизабет Блэкбёрн, Кэрол Грейдер, Джек Шостак (АҚШ) Хромосома теломераси ва теломера ферментлари механизмлари бўйича қилган тадқиқотлари учун

ИҚТИСОД БЎЙИЧА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОҲИБЛАРИ

1969 йил Рагнар Фриш (Норвегия) Ян Тинберген (Нидерландия) Иқтисодий жараёнларга тегишли анализга динамик моделларни қўллаш бўйича қилган тадқиқотлари учун

1970 йил Пол Энтони Самуэльсон (АҚШ) Америкалик иқтисодчи пол энтони семюэлсон статистик ва динамика иқтисодиёт теориясини ишлаб чиққан ва нобель мукофотига сазовор бўлди. Унинг китоби «иқтисодий анализининг тахлили» бизнинг давримизнинг энг долзарб эканлигини англади. У ҳаётининг охиригача бир мақсадни давом эттирган – аналитик иқтисодиётини максимизациялаш.
1971 йил Саймон Кузнец (АҚШ) Америкалик олим саймон смит кузнеқ иқтисодий ривожланишни эмпирик томонларин иишлаб чиққан ва нобель мукофотига сазовор бўлди. у иқтисодий ривожланиш эмпирик даврларини ишлаб чиқиб «циклў кузнеца» - деган теорияни кашф этиб, ҳар 20 йилда прогресснинг тезлашувини ва камайиб боришини миллий даромадни ўсиш ва ўсмослигини ишлаб чиққан.
1972 йил Джон Ричард Хикс (Буюк Британия) Кеннет Эрроу (АҚШ) Мувозанат ва умумий иқтисодий барқаролик назарияси бўйича қилган тадқиқотлари учун

1973 йил Василий Леонтьев (АҚШ) Ҳаражатлар – чиқариш методини ва уларни муҳим иқтисодий муаммоларда қўлланиши бўйича қилган тадқиқотлари учун
1974 йил Гуннар Мюрдаль (Швеция) Фридрих фон Хайек (Буюк Британия) Маблағ ва иқтисодий ўзгаришлар, уларнинг ижтимоий институцион иқтисодий анализ чамбарчаслиги феномени бўйича қилган тадқиқотлари учун
1975 йил Тьялинг Чарлз Кўпманс (АҚШ) Америкалик иқтисодчи тьялинг чарлз кўпманс ресурсларни оптимал тақсимланишини ишлаб чиқиб нобель мукофотига сазовор бўлди. у ресурсларни тақсимлашида, ривожланиш программалаштиришни ўрганиб чиққан ва тақсимлаш фоизини чиқариб, иқтисодий ўсиш микросистемаларни ишлаб чиққан. Леонид Кантрович (Россия) рус иқтисодчиси леонид кантрович, ресурсларни оптимал тежаш теориясини ишлаб чиққани учун нобель мукофотига сазовор бўлган. унинг иши фанерани ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлиб, ҳозирги кунда мения программалаштируви методи, иқтисодиётдаги бутун дунё бўйлаб кенг қўлланилмоқда.
1976 йил Милтон Фридман (АҚШ) Америкалик иқтисодчи милтон фридман истеъмол анализи, пул айланиш тарихини ва монетар теориясини ўрганиб бориб нобель мукофотига сазовор бўлди. у иқтисодий сиёсатнинг стабиллашув жараёнини мураккаблигини кўрсатиб ўз гипотезига эга бўлди.

1977 йил Бертиль Улин (Швеция) Джеймс Мид (Буюк Британия) Швед иқтисодчиси бертиль тодҳард улин ҳалклараро савдо теорияси ва ҳалқаро капитал ҳаракатини ўрганиб нобель мукофотига сазовор бўлди. у туфайли Швеция классик либерализм ва ижтимоий демократия даъватини кўрган.
1978 йил Саймон Герберт (АҚШ) Иқтисодий ташкиллаштиришда қарор қилиш жараёни бўйича қилган тадқиқотлари учун

1979 йил Теодор Шульц (АҚШ) Артур Льюис (Буюк Британия) Ривожланиб бораётган давлатларда иқтисодий муаммолар бўйича қилган тадқиқотлари учун

1980 йил Лоуренс Клейн (АҚШ) Америкалик иқтисодчи лоуренс роберт клейн, иқтисодий сиёсатида қўлланаётган иқтисод моделларни анализини ишлаб чиқиб, иқтисодиётда ҳар хил ўзгаришлар келиб чиқишини анализ қилганлиги учун нобель мукофотига сазовор бўлди. унинг «линк» проекти ҳар хил мамлакатларда статистик моделларини бирлаштириб дунёдаги иқтисодий алоқаларни яхшилашга ёрдам беради.
1981 йил Джеймс Тобин (АҚШ) Америкалик иқтисодчи джеймс тобин, молия бозорининг сиёсатга таъсири, ишсизликнинг келиб чиқиши, ишлаб чиқариш ва нарх навони ўрганиб бориб нобель мукофотига сазовор бўлди. у инвестициялар моделини ишлаб чикди.
1982йил Джорж Стиглер (АҚШ) Америкалик иқтисодчи дж. стиглер ишлаб чиқариш структураларини новаторли ўрганиб бориб нобель мукофотига сазовор бўлди. у иқтисодий фикр тарихида кўп ишлаган ва иқтисод тафаккурлар ишларини ўрганиб борган.
1983 йил Джерард Дебре (АҚШ) Франко – америкалик иқтисодчи. джерард дебре умумий тенглик теорияси ва уни абстракт иқтисод билан боғлайдиган шароитини тушунчасини ишлаб чиққанлиги учун нобель мукофотига сазовор бўлди. унинг «нархланиш теория»си математик жиҳатдан тўғрилиги xx асрда, классик ишлардан бири бўлиб, иқтисод теориясининг энг чўққисига чиқиб адам смит билан тенгдир.
1984 йил Ричард Стоун (Буюк Британия) Англиялик иқтисодчи джон ричард стоун иқтисодий фан ривожига ҳисса қўшганлиги учун нобель мукофотига сазовор бўлди. у ҳалқаро коидаларни ишлаб чиқиб миллий даромад ўсиш йўлларини ўрганиб борган. у демографик ҳисоботлар системасини ишлаб чиқиб истеъмолчининг ҳаракатини ўрганиб борган.
1985 йил Франко Модильяни (Италия) Инсонларнинг омонатига бўлган муносабати анализи бўйича қилган тадқиқотлари учун
1986 йил Джеймс Бьюкенен (АҚШ) Америкалик иқтисодчи джеймс макджилл бьюкенен, сиёсат ва экология соҳасида конституцион ва договор асосларини ўрганиб чиқиш соҳасидаги нобель мукофотига сазовор бўлди. бьюкенен политологияга доир иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган функцияларини ўрганишда ҳалқаро мукофотга сазовор бўлди. унинг анализ категориясига оддий шахслар
1987 йил Роберт Солоу (АҚШ) Иқтисодий ривожланиш назариясига қўшган ҳиссаси учун.

1988 йил Морис Алле (Франция) Ресурслардан эффектив фойдаланиш назариясига қўшган ҳиссаси учун.
1989 йил Трюгве Хаавельмо (Норвегия) Нисбийлик назарияси асосидаги иқтисодий структура анализи бўйича қилган тадқиқотлари учун
1990 йил Гарри Марковиц, Мертон Миллер, Уильям Шарп (АҚШ) Нархнинг шаклланиши ва молиявий активлар назарияси бўйича қилган тадқиқотлари учун
1991 йил Рональд Коуз (Буюк Британия) «Инетитутционал тузулмалар ва иқтисодиётнинг амал қилишда Трансакция ҳаракатлари ва Мулкий ҳуқуқнинг аҳамиятини очганлиги ва иловаси учун».

1992 йил Гэри Беккер (АҚШ) Инсонларнинг муаммоларга бўлган муносабати ва уларнинг бозор муносабатига бўлган реакцияси бўйича қилган тадқиқотлари учун.
1993 йил Роберт Фогель, Дуглас Норт (АҚШ) Иқтисодиёт тарихини ва ундаги ўзгаришларни махсус методлар билан ўрганиш ва тушунтириб бериш ҳиссаси қўшгани учун.
1994 йил Джон Ҳарсаньи (АҚШ), Джон Нэш (АҚШ), Райнҳард Зелтен (Германия) Ўйинларнинг нокоалицион назариясида мувозанат анализи бўйича қилган тадқиқотлари учун
1995 йил Роберт Лукас (АҚШ) Макро иқтисодий анализ трансформацияси ва иқтисодий сиёсатни чуқур ўрганиб тушинтириш бўйича қилган тадқиқотлари учун

1996 йил Джеймс Миррлис (Буюк Британия), Уильям Викри (АҚШ) Ассиметрик информация ва иқтисодий назарияга қўшган ҳиссаси учун.
1997 йил Роберт К. Мертон (АҚШ), Майрон Шоулз (Канада) Молиявий ишлаб чиқариш инструментларини баҳолаш методлари учун.
1998 йил Амартия Сен (Ҳиндистон) Иқтисодий барқарорликка қўшган ҳиссаси учун.
1999 йил Роберт Манделл (Канада) Пул ва фискал сиёсат, оптимал валюта зоналарини анализи бўйича қилган тадқиқотлари учун
2000 йил Джеймс Хекман, Дэниел Макфадден (АҚШ) Анализнинг методлари ва назарияси ривожига қўшган ҳиссаси учун.
2001 йил Джордж Акерлоф, Майкл Спенс, (АҚШ) Бозорларнинг ассеметрик информация орқали қилган анализи учун.
2002 йил Джозеф Стиглиц Дэниэл Канеман, Вернон Смит (АҚШ) Бозорларнинг ассеметрик информация орқали қилган анализи учун.
2003 йил Роберт Ингл (АҚШ) Иқтисодиётда вақтинча муаммолар анализ методи ва уларни математик модел орқали ечиш учун.
2004 йил Клайв Грэнджер (Буюк Британия) Иқтисодиётда вақтинча муаммолар анализ методи учун. Финн Кидланд (Норвегия) Эдвард Прескотт (АҚШ) Вақт омили ва унинг иқтисодий сиёсатга таъсири бўйича Бозорларнинг ассеметрик информация орқали қилган анализи учун.

2005 йил Роберт Ауманн (Исроил), Томас Шеллинг (АҚШ) Ўйин назарияси орқали конфликт хусусиятини чуқур ўрганиш бўйича Бозорларнинг ассеметрик информация орқали қилган анализи учун.
2006 йил Эдмунд Фелпс Макро иқтисодиёт сиёсатида вақтинча алмашув анализи учун.
2007 йил Леонид Гурвиц, Эрик Мэскин, Роджер Майерсон (АҚШ) Оптимал механизм асослари назариясини кашф этгани учун.
2008 йил Пол Кругман (АҚШ) Савдо структураси анализи ва иқтисодий активликда урнатилиши.
2009 йил Элинор Остром, Оливер Уильямсон (АҚШ) Иқтисодий ташкиллаштиришда қилган ҳиссалари учун.
МАТЕМАТИКЛАРНИ ЁМОН КЎРГАН НОБЕЛЬ
Бутун дунёни ўз ихтироси билан лол қолдирган Нобель номини эшитмаган одам бўлмаса керак. Уни ҳанузгача “ўлим қироли” деб аташади. Унинг номи билан боғлиқ мукофотни олишни қанчадан-қанча илм аҳли орзу қилиши сир эмас.
Ана шундай инсоннинг ўзига ҳос ҳаёт йўли, юракларни ларзага келтирувчи соф мухаббати бўлган. Ҳаттоки Нобелнинг севган қизи билан боғлиқ турли миш-мишлар ҳам етарлича. Айтишларича, Нобельнинг севган қизи математикани яхши билган йигитга турмушга чиққани учун математикларга Нобель мукофоти берилмасмиш. Қуйидаги муҳаббат тарихини ўқигансиз, бу ҳақиқатдан йироқ эмослигига амин бўласиз.

Альфред Нобель мовий кўзли ёқимтой йигит бўлган. У соқолини сира олдирмаган. Ғалати феълғатворга эга инсон бўлган. Кўпроқ мана шу ғалати хаттиғҳаракатлари кўпчиликнинг ёнида қолган. Шунинг учунми уни аёллар севмаган.

Нобель бой хонадон фарзанди бўлиб, тақдир тақозаси билан оиласи иш юзасидан Россияга кўчиб келган. Унинг муҳаббат тарихи Петербург шаҳрида бошланди. Бу пайтда Нобеллар оиласи Санкт бетербургда итиқомат қилишарди.

Анна Дезрини учратган пайтида Альфред эндигина ун еттида эди. Қизнинг гўзаллиги Альфредни бутунлай асир қилиб қўйганди. Бутун борлиғи билан уни севиб қолган. Аннани кўришга дойим ошиқар. Улар ҳар пайшанба учрашишар, чунки шу куни дўстлар йиғини бўларди. Альфред қизга Америка бўйлаб қилган саёҳатлари ҳақида тўлиб тошиб сўзлаб берар, қиз эса унинг саргузаштларини завқ ила тингларди. Отаси Нобелни икки марта дунё бўйлаб саёҳатга юборган. Нобель жуда кўп шеърни ёддан билгани учун Аннага шеърлар ҳам ўқиб берарди. Шундай кунларнинг кечки пайт иккаласи боғда суҳбатлашиб ўтиришганида Альфред қизга севги изҳор қилади. Лекин қиз унга жавоб бермайди. Гарчи муҳаббатга жавоб ололмаган бўлса-да, у оила қуриш тўғрисида режалаштириб олган эди. Аннани муҳаббатини қозонишга ишонарди.

Кутилмаганда унинг орзулари саробга айланди. Улар дўстиниқида зиёфатда учрашиб қолишади. Шунда Альфред севгилиси бошқа йигит билан суҳбатлашиб турганини кўради. Улар бир-бирига термилганича нималарнидир қизғин суҳбатлашар. Анна ғамга чўмган Альфредга бир бор бўлса-да, назар ташламади. Бундан ошиқ йигитнинг юраги тилка-пора бўлади. Кейинги зиёфатда ҳам шу ҳол такрорланади. Орадан бир ҳафта ўтгач, зиёфатда Альфред билан суҳбатлашиб турган Анна янги дустини кўриб ўша ёққа югуриб кетади. Нобелнинг мулзам бўлганини билган рақиб йигит ундан математикадан билими қандайлигини сўрайди. Рақибининг ўзини бундай тутиши Нобелга ғалати туюлади. У рақиб йигитга Европадаги энг зўр ўқитувчилар қўлида ўқиганини айтади. Шунда йигит сочиққа мисол ёзиб узатади-да, ечиб беришни сўрайди. Альфред ўзини ҳақоратлангандек ҳис этади. Рақамлар унинг кўз ўнгида сузаётгандай эди гўё. У мисолни еча олмайди. Рақиб йигит “адабиётчи бўла олишингиз мумкин экан”, деа ҳаммага эшиттириб кулади. Ҳамманинг олдида изза бўлган Нобель югурганича хонадан чиқиб кетади.

Бир неча ойдан сўнг Аннани ўша йигитга турмушга чиқаётганини эшитган Нобель хонасига қамалиб олади. Тўй бутун Петербург бўйлаб шов-шув бўлади. Нобеллар оиласи ҳам тўйга таклиф қилинади. Таклифномани кўрган Нобель янада азобланади. Дош беролмай, иситмалаб ётиб қолади. Бошида бир неча кун алахсирашларидан хавотирланиб отаси бошида ўтиради. Ўзига келган Нобель ғамгин отасига секингина “мен кашфиётчи бўламан ота, энг буюк кашфиётчи. Мени бутун дунё тан оладиган кашфиётчи. У ҳали афсусланади, лекин унда кеч бўлади”, дейди. Бу Аннага қаратилган хитоб ва аламли изтироб эди.

Альфред ўз сўзида туради. Бутунлай илмга шўнғиб кетади. Кашфиётлари орқали жуда тез бойиди ҳам. Аксарият аёллар у билан бойлиги учунгина дўстлашишарди. Буни билса-да, Нобель пулларини аямасдан ишлатар эди. Орадан йиллар ўтади. У оламшумул ишларни амалга оширади. Аммо оилавий баҳт унга насиб этмаган. Аннага бўлган муҳаббати юрагида армон бўлиб қолади.

Шундай қилиб, Нобель ёлғизликда ҳасталаниб, юрагида армон билан вафот этади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет