Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет16/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28

230. Уран. U даврий системанинг VI группа элементи, атом номери - 92, А – 238,07, 1789 йилда топилган, оқ металл, d 18,685, tc 11330, tқайн 35000, радиоактив элементлар оиласининг биринчи аъзоси, ярим емирилиш даври 4500000000 йил, барча минераллари ҳам радиоактив.

231. Фаза. Термодинамик мувозанатда бўлган гомоген система, гомоген система – бир фазали система, гетероген система эса бир неча фазали системадир, гетероген системанинг гомоген қисмлари фазалардир. Агар сув ўз буғи билан мувозанатда бўлса, бу – икки фазадар иборат система бўлади. Тузнинг тўйинган эритмаси, туз кристаллари ва сув буғидан иборат система уч фазали системадир.

232. Фарада. Электролит эритмасидан бир грамм эквивалент модда ажратиб чиқариш учун лозим бўлган электр миқдори бўлиб, 96500 кулонга тенг. Кулон ва кулонга ўлчов томон олинади.

233. Ферромагнетизм. Кучли парамагнетизм ферромагнетизм деб аталади.

234. Физик химия. Химиянинг бу муҳим қисми сўнгги вақтда иккига бўлинади:

1- физик химия, бу химиявий проблемаларга физиканинг назарий ва амалий методларини татбиқ этади. Бу фанни буюк рус олими Ломоносов яратган.



2 – химиявий физика XX асрда пайдо бўлади, бу фан химиявий реакцияларга асосланиб, атом ва молекуланинг ички тузилишини текширади.

235. Фольга. Метал қоғоз (зар), масалан: олтин қоғоз, қалинлиги – 0,0002 мм бўлган олтин зардир. Алюминий зарлари чой ва конфетларни ўрашда ишлатилади.

236. Хемилюминисценция. Химиявий таъсир натижасида модданингг ярқираб шулаланиши, масалан: фосфор секин оксидланиш натижасида шулаланади, бу – хемилюминисценциядир.

237. Химия. Моддаларни ва уларни ўзгариб, бошқа моддаларга айланишини текширадиган фан. Химия янги эрадан кўп асрлар илгари Хитой, Миср, Ҳиндистонда яратилган.

238. Зар суви. Бир ҳажм концентрланган HNO3 ва уч ҳажм концентрланган HCI дан иборат аралашма. Бу аралашма нитрат кислоталарда эримайдиган бир неча металларни, жумладан олтинни ҳам эрита олади, шунинг учун зар суви дейилади.

239. Цемент. Калцийнинг силикати ва алюминатидиир; охактошни соз тупроққа қўшиб куйдириш йўли билан олинади. Цемент яшилроқ – кулранг кукундир; сувга қорилганда қотиб қолади, қурилиш ишларида ишлатилади, унга сув таъсир этмайди.

240. Заррача, масалан, молекула, атом, протон, нейтрон, дейтронлар кичик заррачалардир.

241. Авогадро сони. 6,024 1023, бир грамм молекуладаги молекулалар сони ёки бир грамм атомдаги атомлар сони.

242. Ядро заряди. Атомнинг ядро заряди мусбат заряд бўлиб, унинг сони элементнинг даврий системадаги тартиб номерига тенгдир. Бу сон Менделеев сони деб аталади.

243. Кўчиш сони. Электролит эритмасидаги ионларнинг вақт бирлигида электр миқдори бирлиги ёрдами билан бир электроддан иккинчи электродга кўчирилган миқдоридир, кўчиш сони ион электр ўтказувчанлигининг катион ва анион электр ўтказувчанликлари йиғиндисига бўлган нисбатига тенг.

244. Эбонит. Кўп миқдорда олтингугурт қўшилган, вулканлардан каучук унда 25 – 40% олтингугурт бўлади, шунинг учун у қаттиқ.

245. Химиявий эквивалент. элементнинг 1 оғ.қ. водород ёки 8 оғ. қ. Кислород билан бирикувчи ёки улар ўрнини олувчи миқдори; элементнинг атом оғирлигини валентлигига бўлиб, эквивалентни топиш мумкин. Э – эквивалент, А – валентлик, В – атом оғирлик.

246. Электрохимиявий эквивалент. Электролитлар орқали бир кулон электр миқдори ўтганда электродларда ажралиб чиққан модданингг миллиграмлар ҳисобидаги миқдори.

247. Электр токи. Электронлардан иборат оқим бўлиб, ток манбаининг катодидан анодига томон боради.

248. Электродлар. Галваник занжирдаги қутблар; одатда, бўлар, металл, графит, ёмон эрийдиган тузлар ёки кўмир пластинкалардан ясалган бўлади.

249. Электролитлар. Эриган ёки суюқланган ҳолда электр токи ўтказилганда ажраладиган моддалар; тузлар, кислоталар, асослар – электролитдир .

250. Электрон. Катод нурлари ихтиро этилгандан сўнг уларнинг хоссалари текширилиб, манфий зарядли кичик зарралардан иборатлиги аниқланди ва бу зарралар электронлар деб аталди. Моддалар қиздирилганда, ёруғланганда, радиоактив элементларнинг емирилишида электронлар чиқади.

251. Электр ўтказувчанлик. Моддаларнинг электр ўтказиш қобилиятига айтилади.

252. Энергия. Моддаларнинг иш бажариш қобилияти, иш ва энергия, эрг, километр, метр – атмосфера, калория, джоль, ватт ҳисобида ўлчанади.

253. Эрг. Энергия ёки иш бирлиги, бу 1 дина кучнинг 1см йўлда бажарган иши.

254. Ядро энергияси. Ядро емирилиши билан борадиган реакцияларда ниҳоятда кўп энергия чиқади: масалан, 1 г водороднинг гелийга айланишида 50 тонна тошкўмир ёқилганда олинадиган энергияга тенг энергия чиқади. Академик Фредрик. Жалио Кюри шоғирдлари билан биргаликда 1939 йилда биринчи бўлиб атом ядро энергиясидан ҳалқларнинг тенг ҳаётда фойдаланиш мақсадида атом бомбасини ихтиро қилди.

256. Қаҳрабо. Игнабаргли дарахтларнинг учламчи геологик даврида минераллашган смоласи d 1,05 – 1,10 тоза қаҳрабонинг tc 2800, бундан юқори температурада ёнади, спирт, эфир, скипидарда эрийди.

ФИЗИКА ВА ГЕОГРАФИЯ ФАНЛАРИНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ.
Физика билан боғлиқ бўлган географиянинг кўп мисоллари аввало география фанида (материкларнинг сузиши, шамолнинг ҳосил бўлиши ва бошқа) кейин эса физика фанларида ўрганилади. Буни энг муҳими география фанида кўрилаётган мисолларни тўғри тушунмоқ керак. Масалан, шамол ҳосил бўлишини жуда аниқ бўлмаган тушунтириш асосида берилади, иссиқ, ҳаво (масалан, кундуз куни қуруқликда) юқорига кўтарилади, унинг ўрнига эса денгиздан совуқроқ ҳаво келади. Шу нарса аниқки, ҳеч қандай жисм ўз ўзида бирор куч таъсирсиз (бу ҳол учун ўз оғирлигидан катта куч) кўтара олмайди. Шамол ҳосил бўлишининг сабаби зинчлиги ва босими кам, температураси юқори бўлган ер сатҳидаги босим билан сув сиртидаги босимлар фарқи ҳисобланади. Шунинг натижасида, ўзига ҳос туташ идишларда бўлганидек, ҳамма суюқликлардан қуруқликка тамон силжийди.

Физика фани билан география фани табиатда сувнинг айланиши сингари масалаларни тушунтириш билан боғланган.




  1. Дунё океанининг энг чуқур жойи неча метр ва у қаерда?

Тинч океанинг Филиппин ороллари яқинидаги Мариана ботиғи 11034 метр = 11,034 киломитр

  1. Нима учун океанларда сув суткасига 2 марта кўтарилиб, 2 марта пасаяди?

Ойнинг тортиш кучи таъсирида планетамизнинг ойга қараган тамонидаги сувнинг сатҳи кўтарилади. Айни вақтда унинг қарама-қарши тамонидаги океан ёки денгиз суви пасаяди. Бу жарайон суткада 2 марта такрорланади. Кўтарилишнинг баландлиги турлича бўлади.

Оролларнинг қирғоқларида сув 0.5 – 1 м кўтарилади. Материк қирғоқларида эса 2 м ва ҳатто 3 м гача кўтарилади. Тор бўғозларда ва узунчоқ кўрфазларда кўтарилган сувнинг баландлиги 5 м гача етади, айрим ҳолларда эса ҳатто 10 -12 м гача чиқиши мумкин.




  1. Собиқ Совет Иттифоқидаги қайси кўлнинг бир қисмида сув шўр, иккинчи қисмида чучук? Бунинг сабаби нимада?

Балхаш кўли сувининг бир қисми шўр, иккинчи қисми чучук. Бунинг биринчи сабаби шуки унинг чучук томонига Или дарёси қуйилади шўр томонига эса дарё қуйилмайди; Иккинчи сабаби кўлнинг ўртаси тор бўғоз билан бир-биридан ажралганидир. Бўғоз саёз, қамишзорлар билан қопланган, бу эса чучук ва шўр сувларнинг аралашишини чеклайди.

  1. Ёмғир сувида туз бўлиши мумкинми?

Одатда сув буғланганда сувнинг таркибидаги туз ажралиб чиқади. Шунга кўра ёғин-сочин сувларида туз бўлмайди. Бироқ, баъзан шамол ва кучли тўпалонлар пайтида бўладиган денгиз сувининг заррачалари атмосфера қатламига ўтади. Шу туфайли ёмғир сувида жуда оз миқдорда туз бўлиши мумкин.

  1. Қайси материкда дарё йўқ ва нима учун?

Антарктидада ҳарорат йил давомида совуқ бўлишидан муз эримайди, ёмғир ёғмайди. Бинобарин, дарё ҳам ҳосил бўлмайди.

  1. Дунёда суви энг илиқ ва шўр, бироқ биронта ҳам дарё қуйилмайдиган денгиз қайси?

Қизил денгиз.

  1. Ер шаридаги энг катта кўл қайси?

Касбий кўли ер шаридаги энг катта кўл бўлиб, майдони 371000 квадрат киломитрга тенг.

  1. Энг катта орол ва энг катта яриморол:

Энг катта орол Гренландия, майдони 2 млн 176 минг квадрат киломитр. Энг катта яриморол Арабистон яриморолидир.

Агар денгиз сувининг 1 литрида 25 грамм туз бўлса унинг шўрлиги неча промилли (%0) бўлади?

Бир литир (1000 грамм) денгиз сувида ўрта ҳисобда 35 граммгача туз бор, яъни денгиз сувининг 35/1000 бўлган (%0) туздан иборат. Промилль (%0) бирон миқдорнинг мингдан бир қисми. Демак сувнинг шўрлиги 25%0.



  1. Ўрта Осиёдаги энг узун канал:

Туркманистондаги Қорақум каналнинг узунлиги 1000 киломитр дан ортиқ. У Ўрта Осиёдаги энг узун канал ҳисобланади.

  1. Собиқ Совет Иттифоқидаги энг катта ГЭС:

Кроснаярск ГЭСи Собиқ Совет Иттифоқидаги энг йирик электор станция ҳисобланади. Саян-Шушенск ГЭСи ундан ҳам каттадир.

  1. Ўрта Осиёдаги энг катта тоғ музлиги:

Помирдаги Фидченко музлигининг майдони 75 квадрат киломитр бўлиб, Ўрта Осиёдаги энг катта тоғ музлиги ҳисобланади.

  1. Дунёдаги энг катта дара ҳосил қилган дарё:

Шимолий Амирикадаги Колорадо дарёси 1800 м пастдан оқади.

  1. Ой юзаси кундуз кунлари 100-1200 гача исийди. Кечалари -1000 совийди.

Айтингчи нима учун бундай ҳолат ерда бўлмайди?

Ер атмосфера қатлами билан ўралганлиги учун ерда бундай ҳолат бўлмайди.



  1. Ҳаво ҳароратининг эрталаб, тушда ва кечқурун турлича бўлишини қандай изохлайсиз?

Ҳаво ҳароратининг кун давомида турлича бўлиши қуёш нурининг бир хил тушмослигидадир.

  1. Ҳаво ҳароратининг нима сабабдан ёзда юқори, қишда паст бўлади?

Ер ўқининг ўз орбитасига қиялиги ва Ерниг шарсимонлигидан ҳаво температураси бир хил бўлмайди.

  1. Нима сабабдан ҳар 1000 м юқорига кўтарилганда ҳаво ҳарорати 60 га пасайиб боради?

Баландликка кўтарилган сари атмосфера сийраклашади. Натижада ер юзасида тарқаладиган ҳароратнинг таъсири камайиб боради.

  1. Гўшт тоғ тепасида тез пишадими ёки тоғ этагидами? Бунинг сабаби нимада?

Гўшт тоғ этагида тез пишади. Чунки юқорида ҳаво босими паст.

  1. Нима сабабдан кечаси қуруқлик устидаги ҳаво салқин, сув устидаги ҳаво эса илиқ бўлади?

Кечқурун қуруқлик тез совийди, сув эса секин. Шу туфайли кечаси сув устидаги ҳаво илиқ бўлади.

  1. Балиқчилар балиқ овига елканли кемаларда кучқурун жўнаб кетиб, эрталаб қайтиб келадилар. Нима сабабдан шундай қиладилар?

Бунга сабаб кечқурунги ва кундузги бризлардир. Шамол кечқурун қуруқликдан денгизга, кундузи денгиздан қуруқликка эсади.

  1. Нима сабабдан осмон зангори бўлиб кўринади?

Ер атмосфера билан ўралганлигидан Ердан осмонга қаралса осмон зангори кўринишда, ойда атмосфера бўлмаганлиги учун ундан осмон қоп-қора кўринишда бўлади. Космонафтлар бунинг гувоҳи бўлишган.

  1. Планетамизни ўраб турган атмосфера қобиғи қисмларини биласизми?

Тропосфера Стратосфера Ионосфера.

  1. Қуёш билан ой баъзан қизғиш кўринишига сабаб нима?

Одатда Қуёш ва Ойдан таралаётган нурлар ҳаво қатламидан ўтаётганда унинг кўк, ҳаворанг, яшил каби қисқа тўлқинли нурларини ҳаводаги чанглар тўсиб қолиб, фақат узун тўлқинли нурларигина бизгача етиб келади. Шу туфайли Қуёш ва Ой горизонтда қизғиш кўринади.

  1. 22-июнда қуёшнинг горизонтдан баландлиги Ашхабод, Душанбе, Тошкент, Фрунзе шаҳарларидан қай бирида юқори бўлади?

22-июнда қуёш Ашхабодда, Душанбеда 740, Фрунзеда , Тошкентда баландда кўринади. Демак, 22-июнда қуёшнинг горизонтдан баландлиги Ашхабодда энг юқори экан.

  1. 23-сентябр туш пайтида қуёш нурларининг тушиш бурчаги экваторда неча градусга тенг?

23-сентябрда экваторда қуёш нурларининг тушуш бурчаги 900 га тенг.

  1. Тошкентда қутб юлдузи горизонтдан неча градус юқорида кўринади?

Қутб юлдузи турли жойда турлича, яъни шу жой қайси географик кенгликда жойлашган бўлса, шу бурчак остида кўринади. Шимолий қутбда турган одам қутб юлдузини ўзининг худди тепасида кўради. Тошкентда қутб юлдузини 410 бурчак остида кўриш мумкин.

  1. Метеорологик ва астраномик ёз қачон бошланади?

Метеорологик ёз 1-июндан, астраномик ёз 22-июндан бошланади.

  1. Баъзилар туғилган кунларини фақат 4 йилда 1 марта нишонлайдилар. Нима сабабдан шундай?

Ҳар 4 йилда февраль ойи 29 кунлик келади, бу Кабиса йили деб аталади, масалан, 1964, 1968, 1972, 1976, 1980, 1984, 1988, 1992, 1996, 2000, 2004, 2008 йиллар Кабиса йилларидир. Бинобарин, туғилган кунларини ҳар 4 йилда бир марта нишонлайдиган кишилар 29-февралда дунёга келган бўлишади.

  1. Қутбларда маҳаллий вақтни қандай билиш мумкин?

Маълумки, ҳар бир мередианнинг ўз маҳаллий вақти бор. Барча мередианлар қутбда туташган. Шунинг учун у ернинг маҳаллий вақти исталган жойнинг маҳаллий вақтига тўғри келади.

  1. Нима сабабдан қор ёғгандан кейин одатда ҳаво тоза бўлади?

Қор ҳавонинг чанг заррачаларини ўзига шимиб олади.

  1. Планетамизнинг қаерида кеча билан кундуз доимо тенг бўлади?

Экваторда.


  1. Планетамизнинг қайси нуқтасида бир сутка бутунлай кундуз, бир сутка буткул тун бўлади?

Шимолий ва Жанубий қутбларда бир сутка бутунлай кундуз, бир сутка буткул тун бўлади.

  1. Шимолий қутб иссиқроқми ёки Жанубий қутб?

Шимолий қутб иссиқроқ. Жанубий қутб анча баландда жойлашган ва доимий музлар билан қопланганлиги учун совуқроқдир.

  1. 1988-йилда дунё аҳолисининг сони қанча эди?

5 млрд. дан ортиқ.

  1. Аҳолининг ўртача зичлиги қандай аниқланади?

Аҳоли сони майдон катталигига бўлинади.

  1. Планетамиз аҳолисининг сони йилига қанчадан кўпаймоқда?

80-85 млн дан қўпаймоқда.

  1. Дунёда энг кўп тарқалган тиллардан 10 тасини санаб беринг?

Хитой, инглиз, ҳинд, рус, араб, испан, француз, итальян, немис, вьетнам.

  1. Аҳоли сони жиҳатдан дунёда 1-2-3 ўринларда турган давлатларни биласизми?

Хитой – 1 Ҳиндистон – 2 Россия – 3.

  1. Қуруқликда чегараси бўлмаган 5 та давлатни айтинг?

Қуруқликда чегараси бўлмаган давлатлар: Исландия, Япония, Куба, янги Зеландия, Филиппин.

  1. Пойтахти дельтада жойлашган давлатларни биласизми?

Туркия, Собиқ Совет Иттифоқи, Миср ва бошқалар.

  1. Океанлардан бирида М.В.Ломоносов шарафига қўйилган тоғ тизмаси бор. Бу тизма қаерда жойлашган?

Океан сатхидан 1 мирт ҳам баландликка кўтарилмаган бу тизма Шимолий Муз океанида жойлашган бўлиб, узунлиги 2500 киломитрга тенг, баландлиги тахминан 2500-3000 митр.

  1. Планетамиздаги энг баланд чўққи билан энг паст ботиқни эшитганмисиз?

Энг баланд чўққи Ҳимолай тоғларидаги Жомолунгма чўққиси 8848 митр. Энг паст потиқ Ўлик денгизи сатхи бўлиб у 392 митрги тенг.

  1. Вулқон отилиши туфайли кўмилиб қолган шаҳар ҳақида биласизми?

Аппенини яриморолидаги Везувий вулқони отилиши туфайли Помпей шаҳри кўмилиб қолган. Ҳозирда бу шаҳар қазилиб тикланди. Шаҳарда одам яшамайди. Аммо туристларни ўзига жалб этувчи муҳим жой саналади.

  1. Планетамизда кучли зилзила рўй берган 5 та жойни айтинг?

1960 йил Чили зилзиласи, 1975 йил Гватемала зилзиласи, 1972 йил Перу зилзиласи, 1966 йил Тошкент ва 1976 йил Газли зилзиласи, 1988 йил Армонистон, 1989 йил Тожикистон зилзилалари вва хокозо.

  1. Мамлакатимизда қишда ҳам чўмилса бўладиган дарёлар қаерда?

Узоқ Шарқдаги иссиқ бўлоқларда (гейзерларда) қишда ҳам чўмилиш мумкин. Улар атрофида иссиқ сувли дарёлар ҳам бор.

  1. Маълумки, Ер марказига томон 33 митр тушганда температура 10 га исийди. Вулкон кратерида, лаванинг температураси 13000 бўлса, у қанча чуқурликдан отилиб чиқаёлган бўлади?

1300 х 33митр қ 40 киломитр. Демак, лава 40 киломитр ва ундан ҳам чуқурдан отилиб чиқади.

  1. Дунёдаги энг катта пасттекисликни айтинг?

Амазонка пасттекислиги 5 млн квадрат километр. Бунга Бирлашган Араб Амирликларидан 5 тасини жойлаштириш мумкин.

  1. Планетамиздаги энг узун тоғ тизмаси қайси?

Планетамиздаги энг узун тоғ тизмаси Кордильерадир. У 16 минг киломитргача чўзилган.

  1. Планетамиздаги энг баланд тоғ тизмасини биласизми?

Ҳимолай тизмасининг ўртача баландлиги 7000-8000 митр.

  1. Жомолунгма чўққиси қачон ва кимлар томонидан забт этилган?

Жомолунгма чўққисини 1953 йилда Янги Зеландиялик Э.Хиллари забт этган.

  1. Шер оғзидан омон қолган сайёҳ ким?

Машхўр инглиз сайёҳи Давид Ливингстон Марказий Африкага қилган саёхатларидан бирида тасодифан шерга рўбарў бўлиб қолади. Шунда йиртқич сайёхни даст тишлаб чангалзорга судраб кетади.бу ҳодиса ҳақида сайёхниг ўзи шундай хикоя қилади: “Шернинг ириллаган мудхиш товуши нақ қулоғм остида эшитиларди. У мени дам у ёққа, дам бу ёққа силталарди. Мен эса бўри оҳзидаги қўзичоқдек қотиб қолгандим. Ақли хушим жойида бўлишига қарамай на оғриқ, на қўрқув сезилмасди. Ўзимни худди операқия столида хушсиз ётган бемордек ҳис қилардим”. Киши танасида хаётдан асар йўқлигини сезган шер ҳафсаласи пир бўлиб, сайёхни ташлаб кетган. Бу пайтдан фойдаланган Ливингстон хушини тўплаб қочиб қолган.

  1. Нима сабабдан Африканинг жанбида ёз январь ойига тўғри келади?

Шимолий яримшарда ёз июнь ойига тўғри келса, жанубий яримшарда қишга тўғри келади. Демак, жанубий яримшарда ёз январ ойига тўғри келади.

  1. Қайси сайёх Австралия материгини кемада айланиб ўтган-у, лекин уни кўрмаган?

1642-1643 йилларида голландиялик денгизчи Абель Тасман Австралия материгини айланиб чиқади, лекин уни кўрмайди. 1644-йили ўзининг иккинчи экспедеқиясида материкнинг шимолий ва шимоли-ғарбий қирғоқларини текширди. Унинг жанубидаги оролни кашф қилади. Шунинг учун Тасмания ороли ва Тасмания денгизи унинг номи билан аталади.

  1. Қайси сайёх Австралияга биринчи бўлиб қадам қўйган?

1970 йилда инглиз саёҳатчиси Жеймс Кук Европаликлардан биринчи бўлиб Австралия тупроғига қадам қўйди.

  1. Қайси материкда нима сабабдан вулқон йўқ?

Австралияда вулқонлар учрамайди. Чунки Австралиядаги тоғлар кекса тоғлар қаторига киради. Улар жуда емирилган.

  1. Австралиядаги ҳалтали ҳайвон номи билан аталадиган оролнинг номини айтинг?

Австралия жанубидаги Кенгру ороли.

  1. Австралияда яшовчи, мутлоқо сув ичмайдиган сут эмизувчи ҳалтали ҳайвонни биласизми?

Коала ҳалтали айиғи. Эвкалипт бариги билан озиқланади. Унинг танасида сув миқдори кўп. У дарахт устида яшайди ва кам ҳаракат қилади.

  1. Тухум қўйиб, ундан чиққан боласини сут билан боқувчи Австралиянинг энг типик ҳайвон ҳақида биласизми?

Ўрдакбурун ва ехедна. Бўлар тухумдан чиққан боласини сут билан боқади.

  1. Дунёдаги энг кичик ҳайвонни айтинг?

Австралиянинг Санто-Этруску деган ҳайвони дунёдаги энг кичик ҳисобланади. Унинг узунлиги 3,5 см, оғирлиги 2 грамм келади.

  1. Ер шарида йиртқич ҳайвонлар учламайдиган жой кайси?

Янги Зеландия.

  1. Мен жанубий яримшар океанини юқори географик кенгликлардан айланиб чиқдим бу айланишлардан сўнг, бу ерларда материк йўқ эканлигига ҳеч қандай шак-кубҳа қолмади, борди-ю, агар шундай материк бор бўлса, у ҳам сузиб бориб бўлмайдиган қутбга яқин жойлардагина бўлиши эҳтимол... Хуллас, бундан кейин жанубий материкни ахтариб топишнинг кераги йўқ”. Бу сўзлар қачон ва ким томонидан айтилган?

1772-йил машҳур денгиз сайёҳи Ж. Кук бошчилигида инглиз экспеддеқияси жанубий материкни ахтариб йўлга чиқди. У Антарктедага икки марта яқинлашади (300 киломитр масофада). Лекин музликлардан ўтиб материк қирғоқларига етиб бора олмайди.

  1. Антарктеда қайси йили ва қайси санада кашф этилган?

1820-йил 28-январ Антарктедада кашф этилган сана ҳисобланади.

  1. Жанубий қутбни биринчи бўлиб қачон ва ким забт этди?

1911-йил 14 декабирда норвег сайёхи Раул Амудсент Жанубий қутбни биринчи бўлиб забд этди.

  1. Жанубий қутбга иккинчи бўлиб қайси саёҳатчи борди?

1912 йил 17-январда инглиз саёхатчиси Роберт Скотт Жанубий қутбда бўлди. У Жанубий қутбда бўлган иккинчи сайёх эди. Бироқ Скотт ва унинг шерикларини кайтиши фожияли тугади.

  1. Агар Антарктика материгидаги музлар эритилса, Дунё океанинг сув сатҳи неча метр кўтарилар эди?

Антракдида материгидаги музлар эритилса Дуне океанининг сув сатхи 60 м га кутарилиши мумкун.

  1. Антарктидадаги энг баланд чуққини айтинг?

Энг баланд чўққи ғарбий Антарктедада бўлиб баландлиги 5140 метр ёки 5,140 киломитр.

  1. Ер шарининг қаерида энг паст ҳарорат кузатилган?

1960 йил рус қутбчилари восток станқиясида – совук бўлганлигини кайд этган.

  1. Шимолий қутб жанубий қутбга қараганда бир мунча илиқроқ, нима учун?

Шимолий қутб океан сатхига тугри келади. Жанубий қутб эса шимолий қутбга қараганда 3000 м баланда жойлашган, шу сабабли жанубий қутбда совуқроқ бўлади. Бундан ташқари шимолий қутбга қуёш бир ҳафта кўпрок тушади.


  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет