Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома.
Лойиҳа асосида ўқитиш жараёнида қуйидагилар қўлланилади:
ўқитиш усуллари: лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот манбалари билан ишлаш, тақдимот; ўқитиш шакллари: оммавий, алоҳида, гуруҳий; ўқитиш воситалари: лойиҳа топшириғи, услубий кўрсатмалар, компьютер технологиялари.
ЎҚУВ ЛОЙИҲАСИ: “ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ЕТАКЧИЛИК МОДЕЛИ “
I. ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ
Фермер хўжаликларини бошқаришда етакчилик муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодчи олимлар таърифига кўра: „Етакчилик алоҳида шахслар ва инсонлар гуруҳига мақсадга эришиш учун уларни меҳнат қилишга сафарбар эта олиш қобилиятидир.
Шарқда, хусусан Ўзбекистонда етакчилик, халқ етакчисига муносабат умумий маданият, анъаналар, қадриятлардан келиб чиқади. Энг аввало, етакчига катта ҳурмат билан муносабатда бўлинади, унинг жамият олдидаги ўрни, нуфузи, масъулиятига катта баҳо берилади. Ўзбек халқ мақолида “Ўн қўшчига бир бошчи” дейилиши ҳам шундан. Кўҳна ва бой тарихимиз миллатнинг ҳақиқий етакчиларининг мислсиз фидойиликлари, халқпарвар ва адолатпарварликлари, жасур ва мардликлари, қатъий иродаларидан гувоҳлик беради. Буюк Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Спитамен ва Тўмарис, Нажмиддин Кубро каби бу мўътабар номларни давом эттириш мумкин.
Бугунги кунда ҳам етакчидан шарқона вазминлик, юксак ахлоқ ва одоб, шижоат ва қатъият, одамлар бошини қовуштириш хис-латлари қатори ташаббускорлик ва тадбиркорлик, масъулиятни ўз зиммасига олиш талаб этилади.
Лойиҳа доирасида ечилиши керак бўлган муаммо корхонанинг бошқариш тизимидаги ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда етакчиликни амалга оширишдан иборат.
Муаммо остидаги муаммолар:
1. Хўжаликда мавжуд бошқарув усулларини ўрганиш.
2 Фермер хўжаликлариини бошқаришда етакчилик усулларини тадбиқ қилиш йўлларини излаб топиш.
3. Хўжалик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда етакчилик моделларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш.
4. Фермер хўжаликларини бошқариш тизими
5. Фермер хўжаликларини бошқаришда гуруҳлараро муносабатлар
6. Фермер хўжаликларини рағбатлантириш тизими
7. Фермер хўжаликлари керьерасини режалаштириш
8. Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш ва уларнинг таъминланиши
9. Фермер хўжаликларини бошқариш хизматида иш юритиш ва ахборот технологиялари
Достарыңызбен бөлісу: |