4. Оғзаки тақдимотга тайёрланишда риоя этиладиган қоида
Оғзаки тақдимот қоидалари
Тақдимот нимадан иборат бўлиши лозим?
- лойиҳа муаммоси, мақсади ва вазифалари тушунчасини намойиш этиш; ишни режалаштириш ва амалга ошира олишни билиш;
- ечимларни излаш жараёни таҳлили;
- топилган ечим;
- муаммони муваффақиятли ва фойдали ҳал этишни мустақил таҳлил қилиш натижалари.
Шу жумладан:
Тартибга риоя қилиш: гуруҳ чиқишининг умумий давомийлиги – 7-10 дақиқадан кам ва 15 дақиқадан кўп бўлмаслиги лозим.
Гуруҳ аъзолари чиқишларининг навбатма-навбатлигига риоя қилиш ва уларнинг ҳаракатини келиштириш
Барча жадвалли ахборотларга шарҳлар.
Тақдимотда нима бўлмаслиги лозим?
Лойиҳа ишининг тўлиқ ёритилиши ва лойиҳа маҳсулотининг мазмунини гапириб бериш.
Иштирокчиларнинг чиқишларидаги қарама-қаршиликлар.
Нотўғри, тушунарсиз, ноаниқ ифодалар.
Муваффақиятли тақдимот сирлари:
Доимо ишонч билан сўзланг.
Аниқ ва ўз ўрнида гапиринг.
Интонация (ифода) нинг муҳим лаҳзаларини ажратиб кўрсатган ҳолда фикрингизни тугалланган иборалар билан баён этинг.
Бир хил ва секин гапирманг, лекин ҳаддан ташқарии баланд гапириш нотўғри.
Мулойим ва эътиборли бўлинг, кескинликни намоён этманг, бағрикенг (толерант) бўлинг.
Доимо табассум билан бошланг ва якунланг, лекин меъёрни сақланг.
«Бўлиши мумкин», «Ким билади?», «…эҳтимол» ва ҳ.к. каби ифодаларни қўлламанг. Бундай ифодалар сизнинг нутқингизни ноаниқ қилиб қўяди, Сиз қатъийликни йўқотишингиз мумкин.
Юзма-юз алоқани сақланг − тингловчиларга қарашга ҳаракат қилинг (ҳар бир иштирокчига 3 сониядан).
Оёқларингизни чалиштирманг, қўлларингизни орқангизда ушламанг, столга, минбарга таянманг, имо-ишорани камайтиринг, ручкани, маркерни ўйнаманг, елпиғич ва варақ билан елпинманг ва ҳ.к.
Жавоб ва таклифларга ҳар гал миннатдорчилик билдиринг!
Достарыңызбен бөлісу: |