Баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари
Гуруҳли лойиҳада қуйидагилар баҳоланади:
ҳар бир талабалар томонидан бажарилган лойиҳанинг алоҳида (мавзулар бўйича) қисмлари (энг юқори 1,5 балл);
ҳисобот (энг юқори 0,5 балл);
МS Power Point лойиҳа тақдимоти (энг юқори 0,5 балл);
оғзаки тақдимот ва лойиҳа ҳимояси (энг юқори 0,5 балл).
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълим тегишли ўқув модули бўйича ишлаб чиқилган топшириқлар асосида ташкил этилади ва унинг натижасида тингловчилар битирув иши (лойиҳа иши) ни тайёрлайди.
Битирув иши(лойиҳа иши)талаблари доирасида ҳар бир тингловчи ўзи дарс бераётган фани бўйича электрон ўқув модулларининг тақдимотини тайёрлайди.
Электрон ўқув модулларининг тақдимоти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади:
Кейслар банки;
Мавзулар бўйича тақдимотлар;
Бошқа материаллар (фанни ўзлаштиришга ёрдам берувчи қўшимча материаллар: электрон таълим ресурслари, маъруза матни, глоссарий, тест, кроссворд ва бошқ.)
Электрон ўқув модулларини тайёрлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
тавсия қилинган адабиётларни ўрганиш ва таҳлил этиш;
соҳа тараққиётининг устивор йўналишлари ва вазифаларини ёритиш;
мутахассислик фанларидаги инновациялардан ҳамда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш.
Шунингдек, мустақил таълим жараёнида тингловчи касбий фаолияти натижаларини ва талабалар учун яратилган ўқув-методик ресурсларини “Электрон портфолио” тизимига киритиб бориши лозим.
Мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми
Достарыңызбен бөлісу: |