Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Қарор қабул қилиш жараёнида босқичларни тушунтириш



бет34/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

2.4. Қарор қабул қилиш жараёнида босқичларни тушунтириш.


Бошқарув қарорлари – бу : 1. Ҳужжат (қарор, буйруқ, тадбирлар режаси ва ҳ.к. ), 2. Қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишни ўз ичига олувчи жараёндир.
Қарорлар хўжалик раҳбари томонидан қабул қилингандан сўнги амалга оширилади. Умумий шаклда қарор қабул қилишда руҳий сабабларини муҳокама қилиш, мақсад ва ҳаракат воситаларини дастлабки босқичини таклиф этиш қарорни амалга оширишда иродали ҳаракат ҳисобланади.
Америка олим Г. Симон томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, муқобил танлаш тушуниш бошқарув қарори остида вазиятни ҳал этишга қаратилган ҳаракат ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг мутахассислари раҳбарлари ва уларнинг амалда қарорлар қабул қилиш зарурати билан турли масалаларга дуч келади. Бошқариш ва ишлаб чиқариш натижалари ва корхоналарнинг молиявий фаолиятини қарорлар сифати катта умумий даражасига боғлиқ. Сифат бошқаруви ечимлар кўп омилларга боғлиқ ҳамда кадрлар малакаси, ахборот технологиялари, техник ва ривожлантириш ечимлари, иқтисодий имкониятлар, бошқарув методларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади, булар ташкилотни очиқ-ойдин ва асосли мақсадга эриштиради,.
Бошқарув органи· юқори, ўрта ва пастки даражадаги қарорларга ажратилади.
Вазифалари. ахборот ва оператсион қарорлар жорий вазифаларнинг ташкилий асоси сифатида намоён бўлади.
Шакллантириш асослари. Алгоритмлаш ишлаб чиқаришни бошқариш ечимларининг асосий тамойилидур · Усуллари асослаб. Бошқаришусулларига таҳлилий, статистик, математик дастурлаш ва ўйин уссуллари бор.
Дастлабки ахборот ечимлари табиатан икки турдаги· маълумотларга бўлинади: биринчи - бошқарув қарорлар тўлиқ маълумот бўлса; иккинчи – қарорлари тўлиқ бўлмаган маълумот.
Муайян шароитларга энг мос бўлган ечимларни аниқ турини танлаб бу таснифлаш амалий аҳамияти самарали ва оқилона бир мақсад учун баъзи қарорларни қабул қилиш учун қатъий илмий ёндашувни талаб этади.
Юқоридаги талабларини қондириш учун бошқарув қарорлари ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда объектив иқтисодий қонунларнинг ишлашини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Қарорларни амалга оширишда бошқа талаблар ҳам мавжуд булар долзарблиги, холислиги, ўз вақтида бажарилиши, илмий ҳақиқийлиги ҳамда қарорларнинг ечимлари кенг қамровли бўлиши керак. Ҳар бир қарор муайян аниқ белгиланган ҳар томонлама келишилган бўлиши керак.
Қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш – бу “марказ” бўлиб, ташкилотнинг фаолияти уни атрофида айланади. Қарорни бошқарув меҳнатини натижаси, уни қабул қилиниши ва амалга оширилишини эса – ушбу натижага олиб борувчи жараён сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Қарорларни қабул қилиниши ташкилотнинг бугуни ва келажаги ўртасидаги узилишни қисқартиради. Ушбу жараён ташкилот фаолиятини режалаштиришнинг асосида ётади, чунки режа- мақсадларга эришиш учун ресурсларни жойлаштириш бўйича қарорлар мажмуасидир.
Тўғри қарорлар қабул қилиш учун билимлар ва тажриба талаб қилинади. Бунда яна фаҳм-фаросат ҳам катта роль ўйнайди. У ўз ичига олдиндан сезиш, тасаввур этиш, фаросатликни олади. Фаросатни ривожланиши бу муаммо билан боғлиқ барча нарсани бутун жараён давомида мияда сақлаб қолишни билишдир. Муаммо ва унинг ечимини умумий ва бир вақтда қамраб олиш фаросати ривожланган менежерга босқичдан бочқичга тез ўтишга имкон бе- ради. Жуда кўп ҳолларда тажрибали раҳбарлар, тўғри қарор қабул қилиб, буни қандай қилганларини тушунтиришга қийналадилар.
Қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш бир неча паллалар ва босқичлардан иборат бўлган мураккаб жараёндир.
Хўжаликда муаммонинг мавжудлигини тан олиш ёки тан олмаслик учун вазиятни ўрганиш даркор. Муаммони тан олиниши уни ҳал қилиш учун муҳим шарт бўлади, чунки агар муаммо мавжуд бўлмаса, уни ҳал қилиш ҳам талаб қилинмайди.
Жараён туркумлаштирилган ва туркумлаштирилмаган муаммолар учун ҳар хил ўтади. Биринчи ҳолда муаммони тан олиш етарлича тўғри ўтади, иккинчисида- ташкилотни ривожланиши тенденциялари ва унинг атроф муҳити ҳақидаги аниқ ахборотлари мавжуд бўлади.
Муаммони шакллантиришда у эҳтимолли, инқирозли ёки такрорланувчи сифатида белгиланиши мумкин. Такрорланувчи муаммолар туркумлаштирилганларга, эҳтимол бўлган ва инқирозлилар эса туркумлаштирилмаганларга киритиладилар. Демак, туркумлаштирилган муаммолар учун дастурлаштирилган ечимлар, туркумлаштирилмаганларга эса- дастурлаштирилмаган ечимлар зарур.
Муаммони белгилаш ва шакллантириш менежерга уни бошқа муаммолар билан бир қаторда ранжировка қилишга имкон беради, унда муаммолар энг муҳимдан камроқ аҳамиятлигига келтирилади.
Муваффақиятли қарорнинг мезонларини белгилашда икки турдаги мезонлар – “биз қилишимиз керак” ва “биз истаймиз” танлаб олинади. Иккинчи ҳолда исталган мақсадлар кўриб чиқилади. Иккинчи мезон эҳтимол бўлган вариантлар ҳақида ўйлашга мажбур қилади, бунда идеал бўлганлари истесно қилинмайди.
Қарорлар қабул қилиш палласи қуйидаги босқичлардан ташкил топади:

  1. муқобилларни ишлаб чиқиш;

  2. муқобилларни баҳолаш;

  3. муқобилларни танлаб олиш.

Кўпгина муқобил қарорлар олдинги тажрибадан маълумлар. Аммо кўпинча ноёб муаммолар вужудга келадилар. Бу ҳолда ижодий ёндашув зарур. Муқобилларни қидириб топишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: “ақлий ҳужум”, таклифларни илгари суриш, вазиятнинг гуруҳли таҳлили, сабаб-натижавий диаграмма, фикрлар картаси.
Барча аниқланган муқобиллар солиштирилишлари ва баҳола-нишлари керак. Уларни баҳолаш миқдорий ва сифат ўлчовчилари ёрдамида салбий ва ижодий томонларни аниқлашни кўзда тутади. Бунда қуйидаги усуллар кўлланилади: Копнер-Трегоенинг мезонли солиштириши, мақсадлар ёки қарорлар дарахтининг тўлов матрицаси, кейингининг ёрдамида қарорларнинг умумий кўрини-ши: танловлар, хатарлар ва эҳтимол бўлган натижаларни олиш мумкин.
Қарорларнинг муқобил вариантларини солиштиришни амалга ошириш учун улар у ёки бу мезонлар бўйича солиштириладиган кўринишга олиб келинишлари керак. Шунга қарамасдан муқобил вариантлар у ёки бу мезонлар бўйича фарқланадилар. Вазифа уларни мезонларнинг каттароқ миқдори бўйича солиштиришини таъминлашдан иборатдир.
Биринчи усул бошқаларга қараганда кўпроқ қўлланилади. Аммо шуни назарда тутиш керакки, режалаштиришда ҳамма вақт ҳам олдинги тажрибани ҳисобга олиш мумкин эмас, чунки у вазиятли характерга эга бўлади. Агар у синчиклаб таҳлил қилинса ва бунинг натижасида муваффақиятлар ёки мувофақиятсизлик-ларнинг сабаблари аниқланса, у фойдали бўлади.
Тажриба ўтказишда битта ёки бир нечта муқобиллар амалиётда текширилади, Масалан, янги вазифага белгилаш кўпинча стажировкани боришида текширилади. Бу усул кенг қўлланилади, аммо уни ўтказиш, қоидага кўра, катта харажатларни талаб қилади. Бундан ташқари, менежерда тажрибадан кейин ҳам бўлғувси вазият ҳозиргисини тақрорлашига шубҳа бўлади, шунинг учун унинг натижалари ҳар томонлама кўриб чиқилиши ва таҳлил қилиниши керак.
Тадқиқотлар ва таҳлилни ўтказиш муқобилларни йиғишнинг ғоятда самарали усули ҳисобланади. У муаммони унинг энг муҳим ўзгарувчанлиги, чеклашлари ва асослари ўртасидаги ўзаро алоқаларини қидириб топиш асосида ҳал қилиш, ҳамда муаммони ташкилий қисмларга ажратиш ва ўрганишни кўзда тутади. Карорларнинг ҳар хил моделларини ишлаб чиқишда компьютерлардан фойдаланилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет