3.1.Ранчо ва ферма фаолиятини режалаштириш тушунчаси ва тартиби, режа турлари12.
Ранчо ёки фермани бошқаришучун дастлаб стратегик режа ишлаб чиқилгандан сўнг, кейинги мантиқий қадам уни амалга ошириш учун бир тактик режа ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ферманинг мукаммал режаси қоғозда тузилмаган бўлсада, нима ишлаб чиқариш керак, қандай ишлаб чиқариш керак ва қанча ишлаб чиқариш керак каби саволлар бўйича ҳар бир менежернинг жорий режаси бўлиши лозим. Шу билан бирга, шунингдек қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш ёки бошқа мақсадларгаэ ришиш учун ранчо ёки фермани бошқариш режаси бир сабабб ўлиши мумкин, бутун хўжаликлараро режасини ишлаб чиқиш учун тизимли тартиб зарурдир..
Ранчо ёки ферма режаси НИМА?
Номидан ҳам кўриниб турибдики, бир бутун хўжали крежаси– бу Ранчо ёки ферма ва ресурслар даражасида ижро этилиши лозим бўлган ишлаб чиқаришнинг қисқача схемаси ёки мазмунидир.
Букутилган натижага эришиш учунўғит, уруғ ва пестицидларни қўллаш суръатлари, зарур ҳолларда чорвачиликни ҳақиқий озуқа билан таъминлаш каби масалаларниўзичигаолади. Режанинг ҳар бир қисми бўйича кутиладиган харажатлар ва фойда фарқи йиғиндиси - бутун хўжалик бюджети ҳисобланади.
Ранчо ёки ферма режаси жорий ёки бўлажак йил учун мўлжалланган бўлиши мумкин, ёки узоқ вақтга мўлжалланган бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда, маълум бир ўтиш режаси тўлиқ ишга катта ўзгаришларни амалга ошириш учун талаб қилинадиган давр учун зарур бўлиши мумкин. Бизнеснинг молиявий ҳолати ва таваккалчилик билан боғлиқлигини ҳисобга олиб муқобил режалар самарасини ҳам кўриб чиқиш лозим.
Ферма ва ранчо режаси Ферма ва ранчонинг ривожланиш стратегияси ва тактик ечимларни белгилаб берадиган асосий ҳужжатлардан бири бўлиб, у:
-Ферма ва ранчо раҳбарларига стратегик мақсадни аниқлаболишга ёрдам бериб фирмани самарали бошқаришга олиб келади;
-бозор иқтисодиёти шароитида бизнесни қандай режалаштириш ва амалга оширишни ўргатади;
-ҳақиқий фаолиятни режалаштирилган кўрсаткичлар билан таққослашга ҳамда ўз вақтида уларга тактик жиҳатдан ўзгартиришлар киритишга ёрдам беради;
-Ферма ва ранчо фаолияти бўйича керакли ахборотларни банкларга инвесторларга ва кредиторларга таклиф этади.
Бизнес режа доимий ҳужжат бўлиб, мунтазам равишда янгилаб борилади, унга ҳам фирмани ичида, ҳам иқтисодиётдаги шароитларга қараб ўзгартиришлар киритиб турилади. Одатда ҳар бир Ферма ва ранчо бизнес режатузади, лекин уни тайёрлаш имкониятлари ҳамма фирмаларда ҳам мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун бизнес режани ишлаб чиқиш учун кичик фирмалар ахборот маслаҳат (консалтинг) ташкилотлари мутахассисларини жалб этишлари мумкин.
Ферма ва ранчо режаси Ферма ва ранчонинг муайян бозордаги фаолиятининг аниқ йўналишини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлар ва ташкилий ишнинг натижаси бўлганлиги учун у қуйидагиларга асосланади:
-муайян товарлар (хизматлар) бозорини янги турдаги буюмлар ёки янги хил хизматлар билан тўлдириш;
- Ферма ва ранчонинг заиф ва кучли томонларини аниқлаб, ўзига хос хусусиятларни ва ўзига ўхшаш бошқа Ферма ва ранчолардан фарқларини билиб олиш мақсадида ҳар томонлама ўтказиладиган ишлаб чиқариш-хўжалик ва тижорат таҳлили;
-аниқ вазифаларни амалга ошириш учун қўлланиладиган молиявий, техник-иқтисодий ва ташкилий механизмлар.
Ферма ва ранчо режаси бир қанча вазифаларни ҳал қилишга имкон беради. Буларнинг асосийлари қуйидагилардир:
Ферма ва ранчо тараққиёти (стратегияси, концепциялари, лойиҳалари) йўналишларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш;
фаолиятдан кутилаётган молиявий натижалар, биринчи навбатда сотув хажмлари, сармоядан олинадиган даромад ва фойданинг миқдорини аниқлаш;
танлаб олинган стратегияни амалга ошириш учун керакли маблағлар манбаини, яъни молиявий ресурсларини жамлаш усулларини белгилаш;
мазкур режани амалга оширадиган ходимлар малакаси, сони ва уларга тўланадиган иш ҳақи фондини аниқлаш.
Достарыңызбен бөлісу: |