Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари



бет33/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Молиявий ресурслар. Маълум корхоналарда жисмоний ва инсон ресурслари етарли бўлган ҳолда капитал чекловчи омил бўлиши мумкин. Молиявий ресурслар бир қатор молиявий ҳисоботлар, кредиторлар ва ташқи инвесторлардан қўшимча капитал олиш имкониятларини тадқиқ этиш орқали баҳолаши мумкин. Бу инструмент стратегияларни кейинги бобларда батафсил кўриб ўтамиз.
Фермер хўжалигининг жисмоний, инсон ва молиявий имкониятларини ва нозик жойларини оқилона ва тўлиқ баҳолаш унинг реал стратегиясини тартибга солишга имкон беради. Ресурсларни аниқлаш алоҳида эътибор бериш фермер хўжалиги ёки ранчога бошқа фирмаларга нисбатан рақобат афзаллигини беради. Агар баъзи асосий ресурслар етишмовчилиги бўлса стратегиядаги бу оралиқ қандай тўлдирилиши изоҳланиши мумкин.
Ишбилармонлик муҳитини ўрганиш11. Фермер хўжалиги ёки ранчо фаолиятида ишбилармонлик муҳитини чуқур таҳлил қилиш ташқи кузатиш (просмотр) деб аталади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида етиштириладиган уй ҳайвонлари ва дон ўсимликларининг асосий турлари ўзгармаган бўлсада, уларнинг кўрлаб ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Истеъмолчи диди ва жаҳон бозоридаги ўзгаришлар, баъзи мижозларнинг, масалан ориқ (постное) гўшт ва оқсилга бой дон учун мукофот тўлашига олиб келди.
Бошқа анъаналар янги ресурларга эга бўлиш имконияти ва технологияларни танлашга таалуқли. Ҳукумат қарорларидаги ўзгаришлар янги чекловларни келтириб чиқариши ёки баъзиларини йўқотиши ҳам мумкин. Ақлли менежер атрофдаги барча ўзгаришларни билиши ва уларга жавоб учун тайёр бўлиши керак. Агар кўпчилик ишлаб чиқарувчилар томонидан бирлик маҳсулотга нисбатан паст нархлар қабул қилиниши каби янги ишлаб чиқариш усуллари қшлланилаган бўлса, у ҳолда ўзгармай қолган операциялар рақобатда кўнгилсиз ҳолатни келтириб чиқариши мумкин.
Ёқилғи ва ўғит каби асосий ресурслар нархи бошқаларига нисбатан тезроқ ўсиши мумкин. Бу нарса ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари ишлаб чиқариш усулларига, маҳсулотларни ва маркетингдан фойдаланиш каналларини танлашга таъсир кўрсатиши мумкин.
Баъзи бир анъаналар, агар оқибатларини бартараф этиш бўйича бирор-бир чоралар кўрилмаса фермер хўжалиги ёки ранчонинг даромади камайиши каби хавф туғдириши мумкин. Масалан, тамаки ҳосилига нисбатан истеъмолнинг камайиши муқобил дон ўсимликларига бўлган талабни кўриб чиқишга олиб келиши мумкин. Бошқа анъаналар, ёғи кам диетага ҳоҳиш ҳам бу мақсадга тезроқ эришишда фермер хўжаликлари учун имконият тақдим этиши мумкин.
Анъанавий имконият ёки хавфлар баъзида фермер хўжалигининг ўзига хос характери ва жойлашиш ўрнига боғлиқ бўладими. Агар улар олдин бундан ҳимояланган бўлса, у ҳолда халқаро савдо барьерларининг пасайиши фермер хўжаликларига халқаро рақобатга киришига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга нисбатан эркин савдо маҳсулотлари учун янги бозорларни очиши мумкин, бу эса ишлаб чиқарувчиларда нисбий устунлик туғдириши мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет