2.3. Фермер хўжалиги ёки ранчо менежерларининг умумий мақсадларини аниқлаш ва уларнинг қарор қабул қилишдаги ёндошуви9.
Бизнес миссиясини аниқлаш. Миссияни баён қилиш – нима учун бизнес мавжудлиги қисқача баён қилиш. Баъзи фермер хўжаликлари ва ранчолар учун миссияни баён қилиш қаътий иш фаолиятини ўз ичига олиши мумкин. Оила учун –уларга қарашли ва бошқариладиган бизнесда фермер миссияси бутун оила миссиясининг бирор-бир компоненти бўлиши мумкин бўлиб, унда ижтимоий, диний, маънавий қадрият ва иқтисодий мулоҳазалари бўлиши мумкин. Миссияни баён қилиш ҳар бир бизнес корхонаси ва уларнинг менежерлари учун уларнинг махсус қобилиятлари ва муаммоларини таҳлил қилиш учун зарур.
Бизнес мақсадлари эмуляцияси (ўхшатиш). Эмуляция қилиниши лозим бўлган ишлар ва ривожланиш даражасини аниқлаш учун мўлжал олишни таъминлайди. Оила учун – бу уй хўжалиги ёки бошқариладиган ферма мақсадларининг бир қисми ҳисобланади. Йирик фермер хўжаликлари учун, қачонки менежер ёлланган бўлса, мулк эгаси мақсадни аниқлайди, менежер иэса унга эришишга ҳаракат қилади.
Барча фермер хўжаликлари бошқарувчиларида ҳам бир хил мақсадлар бўлавермайди, ҳаттоки уларнинг ресурслари бир хил бўлса ҳам. Чунки ҳар бир одамда турли хил қадириятлар бор. Қадириятларни одамларнинг қадирияти ўрнатади, устиворликни улар ўрнатадилар.
Мақсад ўрнатилгандан кейин қуйидаги муҳим ҳолатларни эътиборда тутиш керак:
мақсадлар ёзиб қўйилиши керак. Бу барча жалб қилинганларга кўриш ва улар тўғрисида шартлашиш ҳамда кейинчалик ҳолат тўғрисида ҳисобот қилиш имконини беради;
мақсадлар аниқ бўлиши керак. “Вашингтон округида 1-синфли 240 акр қишлоқ хўжалик ерларига эгалик қилиш” нисбатан фойдали мақсад, “ерга эгалик қилиш” мақсадидан кўра;
мақсадлар ўлчанадиган бўлиши лозим. 240 акрга эгалик қилиш мақсади ўлчамли, менежер ҳар йили мақсадга ҳаракатни ўлчаб туриши мумкин;
мақсадларда жадвал бўлиши лозим. “240 акрга 5 йил давомида эгалик қилиш” очиқ ёки тугаш муддати номаълум мақсадга нисбатан фойдалироқдир. Муддат аниқлиги менежерга диққаини жамлаш ва мақсадга эришишга ёрдам беради.
Достарыңызбен бөлісу: |