Ферма ва ранчо этикаси (ёки ўзаро алоқаларнинг маънавий жихатлари) бизнесменнинг виждони ёрдамида тадбиркорлик фаолияти жараёнида фирма ходимлари хатти-ҳаракатларига (ҳулқига) бўлган энг юқори талабларга амал қилишга имкон яратади. Ферма ва ранчонинг бозордаги ҳамкорларига нисбатан амал қилиши лозим бўлган маънавий қадриятлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: алдашдан воз кечиш, ҳалоллик, ҳамкорликдаги ишда ишонч, инновацион ғоялар соҳибининг тадбиркорлик манфатига ҳурмат.
Миссияни белглашда Ферма ва ранчо танлаб олган қадриятлар йўналиши ҳам аҳамиятга эга бўлиб, улар раҳбарлар ва барча ходимларнинг стратегик хатти-ҳаракатларига жиддий таъсир ўтказади. Назария ва амалиётда қадриятлар йўналишининг олтита турини ажратиб кўрсатиш мумкин
Ферма ва ранчо миссияси унинг маданияти - Ферма ва ранчо обрўсини (марка, имидж) шакллантирувчи Ферма ва ранчо қадриятлари, меъёр ва ғоялари мажмуаси билан чамбарчас боғлиқдир. У ҳаётда қуйидагиларда ўз аксини топади:
Ферма ва ранчонинг хатти-ҳаракатларида - барча ходимлар учун ягона бўлган тамойилларда;
фирма коммуникацияларида - ахборотни узатиш усулларида;
Ферма ва ранчони кўргазмали тақдим этиш воситаларида - фирма белгиси, маҳсулотни безалиши, маросимлар, ташқи кўриниши ва х.к.
Ферма ва ранчо имиджи фирманинг истеъмолчилар, ҳамкорлар, жамият олдидаги масъулиятини билдиради. Бундай ҳолатда миссия Ферма ва ранчонинг ташқи мухитда керакли таассурот уйғотишга интилишини акс эттиради.
Иккинчи босқич – Ферма ва ранчо режаси мақсадларини ишлаб чиқиш. Мақсад- бу Ферма ва ранчонинг келгусидаги кўзда тутилган, исталган холати.
Бизнес тизимида мақсад бешта функцияни бажаради.
ташаббус - Ферма ва ранчонинг ҳозирги ва кўзда тутилган, исталган ҳолатини, ҳаракатлар мотивларини таққослаш, солиштириш.
қарорлар қабул қилиш мезонлари - ахборотлар ва муқобиллардан мақбулини танлаш, бизнесдаги устивор йўналишларни баҳолаш;
бошқариш воситалари - ҳаракатларни бошқарувчи талаблар, бизнес йўналишларини аниқлаш;
мувофиқлаштириш - қарорлар қабул қилувчи шахслар ўртасида низосиз муносабатларни таъминлаш, махсуслаштирилган бўлинмалар ишларини мослаштириш, мувофиқлаштириш.
Назорат - бу хўжалик фаолиятининг жорий ҳолати кўрсаткичларини мақсадлар билан таққослаш, солиштириш.
Миссиядан фарқли равишда мақсадлар Ферма ва ранчо фаолиятининг бир мунча аниқ йўналишларини акс эттиради.
Ҳар қандай Ферма ва ранчо мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида кўп мақсадли характерга эга.
Ферма ва ранчони фаолияти давомида стратегик мақсадларни амалга ошириш билан бир вақтда кўплаб тактик ва тезкор мақсадларни ҳам ҳал этади. Соф иқтисодий мақсадлар билан ижтимоий, техникавий ва ташкилий вазифалар чамбарчас боғлиқдир. Мақсадларни тузилмаларга ажратиш турли хил жихатлар бўйича амалга ошириш мумкин.
Мақсадлар аниқ тушунарли бир маънода тушуниладиган бўлиши ва Ферма ва ранчонинг келажакдаги холатини акс эттирувчи атамалар орқали таърифланиши керак. Шунинг учун мақсадларни ишлаб чиқаришда унинг мазмуни ва шаклига қўйиладиган талабларни эътиборга олиш лозим
Маълумки мақсадлар доимо маълум бир чекланишлар асосида амалга оширилади. Улар Ферма ва ранчо ичидаги ва ташқаридан қўйиладиган чекланишлар (чегараланишлар) бўлиши мумкин. Ташқи чекланишлар қаторига қонун меъёрлари, инфляция, рақобатчилар, иқтисодий устуворликни ўзгариши, аҳоли даромадларини ўзгариши, қарздорларнинг молиявий ҳолати ва бошқалар киритилиши мумкин. Ички чекланишларга эса фирма тамойиллари, харажатлар даражаси, ишлаб чиқариш қувватлари, маркетинг ва бошқарувнинг ҳолати, турли даражадаги номувофиқликлар ва бошқалар киради. Шунинг учун Ферма ва ранчо миссияси, мақсади ва вазифаларини ишлаб чиқиш жараёнида унинг фаолиятига таъсир қилувчи кўп сонли омилларни баҳолаш зарурияти туғилади.
Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқишнинг учинчи босқичида Ферма ва ранчо режасининг тузилмаси белгилаб олинади.
Достарыңызбен бөлісу: |