Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта


-топшириқ бўйича жавоблар қуйидагича бўлиши мумкин



Pdf көрінісі
бет11/130
Дата02.01.2022
өлшемі0.76 Mb.
#452552
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   130
Davlat-va-huquq-asoslari-fanidan-oquvchilarni-olimpiadaga-tayyorlash

1-топшириқ бўйича жавоблар қуйидагича бўлиши мумкин. 

        1-савол.  Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  24-моддаси 

Яшаш  ҳуқуқи  ҳар  бир  инсоннинг  узвий  ҳуқуқидир.  Инсон  ҳаётига 

суиқасд энг оғир жиноятдир. 

        Берилган  қоидани  тарихий  шарҳлар  эканмиз,  яқин  ўтмишимиздаги 

воқеаларни  эсга  олиш  мумкин.  Собиқ  Совет  даврида  яратилган  Ўз  ССР 

Конституциялари  моддаларида  “Ўзбекистон  ССР  гражданлари  ор-

номусларига  ва  қадр-қимматларига,  ўз  ҳаётларига  ва  соғлиқларига,  шахсий 

эркинликлари  ва  мол-мулкларига  тажовузлардан  суд  орқали  ҳимоя  қилиниш 

ҳуқуқига  эгадирлар”  деб  кўрсатиб  ўтилган.  Лекин,  ўша  пайтларда  жуда  кўп 

одамларнинг  ҳуқуқлари  поймол  қилинган.  Ҳеч  бир  қонунга  асосланмаган 

ҳолда  инсон,  унинг  шаъни,  қадр-қиммати  бузиб  келинган.  Масалан, 

қатағонлик  сиёсати  (1917-1918  йиллар,  1924-1925  йиллар,  1930-1937  йиллар) 

авж олган.     

       Ўзбекистон  Республикаси  Биринчи  Президенти  Ислом  Каримовнинг 

“Юксак  маънавият  –  енгилмас  куч”  асарида  бу  тўғрида  шундай  далиллар 

келтирилган:  “1937  йилдан  1953  йилгача  биргина  Ўзбекистондан  100  минг 

одам қамалган бўлиб, ундан 13 мингги қатл этилган. Ҳеч қандай асоссиз “халқ 

душманлари”га  айланган  мулкдорлар,  диндорлар,  зиёлилар  беомон  қатағон 

қилинган. Улар Украина, Қозоғистон чўллари ва Сибирнинг совуқ ўлкаларида 

қолиб  кетишган.  Мисол  тариқасида,  Абдулла  Қодирий,  Чўлпон,  Фитрат, 

Усмон Носир, Мунаввар Қори каби буюк шоир ва уламоларни келтиришимиз 

мумкин.  1984-1989  йиллар  эса  “Ўзбеклар  иши”,  “Пахта  иши”  номи  билан 

тарихда қонунсизлик ва зўравонлик йиллари сифатида муҳрланиб қолган”. 



 

       Ушбу  қоида  Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  “Шахсий 



ҳуқуқ ва эркинликлари” деб аталган VII бобига тегишлидир.  Бу бобда инсон 

ҳаётига  оид  бўлган  энг  асосий  ҳуқуқлар  берилган  бўлиб,  яъни  яшаш  ҳуқуқи 

(24 м), эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқи (25 м), айбсизлик  презумцияси (26 м), 

турар-жой  дахлсизлиги  ҳуқуқи  (27  м),  шунингдек,  фикирлаш,  сўз  ва  эътиқод 

эркинлиги (29 м), виждон эркинлиги (31 м)га оид бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар 

берилган.   Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар деганда шахсларни фақат ўзигагина 

тегишли  бўлган  ва  ҳаёти  давомида  ажралмас  бўлиб  ҳисобланган  ҳуқуқ  ва 

эркинликлар тушунилади.   

             Бу  модданинг  аҳамияти  шундан  иборатки,  инсон  ҳуқуқлари  олий 

қадрият ҳисобланади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан инсонни яшаш ҳуқуқидан 

маҳрум қила олмайди. Конституцияга киритилган ушбу қоида асосида МЖТК 

ва  ЖК  қабул  қилинган  бўлиб,  унда  инсоннинг  шахсий  ҳаётини  ҳимоя 

қиладиган моддалар мавжуд. Инсоннинг шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини 

қатъий  ҳимоя  қилмасдан  ва  амалда  таъминламасдан  туриб,  ҳуқуқий 

демократик  давлат  қуриш  мумкин  эмас.  Шахснинг  яшаш  ҳуқуқи  –  бу 

инсоннинг  туғилиши  билан  вужудга  келувчи,  унинг  биологик  мавжудлигини 

таъминловчи  ҳамда  давлат  томонидан  муҳофаза  этувчи  ҳуқуқдир.  

Шарҳланаётган ҳуқуқ нормаси мавжуд бўлмаганда, инсонлар арзимаган сабаб 

ва баҳоналар билан бир-бирларининг ҳаётларига қасд қилган бўлур эдилар ва 

оммавий қатағонлар юзага келиши мумкин эди.   

          Фикримизга 

мисол  тариқасида  Инсон  ҳуқуқлари  умумжаҳон 

декларациясининг  3-моддасида  ҳар  бир  инсон  яшаш,  эркинлик    ва  шахсий  

дахлсизлик  ҳуқуқига  эга  эканлиги  белгилаб  қўйилган.  “Фуқаролик  ва  сиёсий 

ҳуқуқлар  тўғрисида”ги  пактнинг  6-моддоси  1-бандида  бунга  кенг  таъриф 

берилади.  Унга  кўра,  “Ҳар  бир  инсоннинг  яшаш  ҳуқуқи  унинг  ажралмас 

ҳуқуқидир, бу ҳуқуқ қонун билан муҳофаза этилади. Ҳеч ким ўзбошимчалик 

билан  инсонни  яшаш  ҳуқуқидан  маҳрум  қила  олмайди.”  Ўзбекистон 

Республикаси Конституциясининг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида 

демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон ҳаёти, 

эркинлиги,  шаъни,  қадр-қиммати  ва  бошқа  дахлсиз  ҳуқуқлари  олий  қадрият 

ҳисобланади.  Демократик  ҳуқуқ  ва  эркинликлар  Конституция  ва  қонунлар 

билан ҳимоя қилинади” дейилган. Мазмунига кўра бу таъриф шарҳланаётган 

модда  қоидаларига  яқин  бўлиб,  бу  давлатимиз  томонидан  инсон  ва  фуқаро 

ҳуқуқлари  барча  турларининг  тан  олиниши  ва  кафолатланишининг  далили 

бўлиб хизмат қилади.  

1994  йил  22  сентябрда  қабул  қилинган  Жиноят  кодексида  шахснинг 

ҳаётини муҳофаза қилишига устиворлик берилган. 

         Конституцияда  берилган  ушбу  модда  жиноят  ҳуқуқи  соҳасида 

қўлланилади. Шунингдек, конституциявий ҳуқуқ ва маъмурий ҳуқуқ соҳалари 

учун  фундаментал  асос  бўлиб  хизмат  қилади.  Маъмурий  жазо,  маъмурий 

ҳуқуқбузарлик  содир  этган  шахсга  нисбатан  қўлланилади.  Масалан,  Майда 

безорилик-183 модда. 

        Шахсни ҳимоя қилиш, унинг ҳаётини ижтимоий тажовузлардан муҳофаза 

қилиш  ҳар  бир  демократик  давлатнинг  асосий  вазифаларидан  биридир.  Ҳар 



10 

 

бир инсон ва унинг ҳаёти жамиятнинг ажралмас элементи сифатида ижтимоий 



қадриятдир.  Шунинг  учун  инсон  ўлимига  сабаб  бўладиган  ҳар  қандай 

қилмиши  қонунда  ижтимоий  хавфли  жиноятлар  қаторига  киритилган. 

Жиноятлар  ичида  энг  хавфлиси  инсонни  яшаш  ҳуқуқидан  маҳрум  этадиган 

одам  ўлдириш  жиноят  ҳисобланиб,  бу  қилмиш  ғайриқонуний  тарзда  бир  

кишини  иккинчи  киши  томонидан  қасддан  ҳаётдан  маҳрум  қилиш  деб 

тушунилади. 

Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  25-моддасида  “Ҳар  ким 

эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган 

ҳолда  ҳибсга  олиниши  ёки  қамоқда  сақланиши  мумкин  эмас”.  Ўзбекистон 

Республикаси  Олий  Мажлисининг  2-чақириқ  VI-сессиясида  қабул  қилинган 

“Жиноий  жазоларни  либераллаштириш  муносабати  билан  Ўзбекистон 

Республикасининг  ЖК,  ЖПК,  МЖТКга  ўзгартириш  ва  қўшимчалар  киритиш 

тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси  Қонуни  инсон  ва  фуқароларнинг 

шахсий  ҳуқуқ  ва  эркинликларини  ривожлантириш  соҳасидаги  муҳим 

қадамлардан  бири  бўлди.  Мамлакатимиз  мустақилликка  эришган  пайтларда 

жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўлим жазосини назарда тутувчи 30 

дан  ортиқ  моддалар  мавжуд  эди.  Ўзбекистон  Республикасининг  1994  йилги 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   130




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет