11
ҳуқуқи, эркинлик, дахлсизлик каби тушунчаларга эга бўлдик. Умуман
олганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддасининг
мазмуни, инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тушуниб етдик. Мустақиллик
йилларида жуда кўп ҳуқуқшунос олимлар (Х. Б. Бобоев, А. Азизходжаев, М.
Ҳ. Рустамбоев ва бошқалар) ҳуқуқнинг турли соҳаларига оид илмий ишлар ва
тадқиқотлар олиб борган. Келгусида уларнинг тадқиқотлари билан танишиб
борамиз.
Конституциямизда берилган ҳар бир модда, шунингдек, шарҳланаётган
24-модда ҳам амалиёт билан боғланган. Конституциядан ташқари шахсий
ҳуқуқ қатор бошқа қонунларда кафолотланган. Инсонларнинг яшаш ҳуқуқини
таъминлаш ва муҳофаза қилишда жиноят ҳуқуқи қонунчилиги муҳим ўрин
эгаллайди. Ҳар бир инсоннинг у гўдак ёки кекса, жисмонан соғлом ёки
ногирон, ақли расо ё норасо бўлишидан қатъий назар ҳаёти ва соғлиги энг
олий қадрият эканлиги конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган.
Инсон ўлимига сабаб бўладиган ҳар қандай қилмиш қонунда ижтимоий
хавфли жиноятлар қаторига киритилган. Бундай жиноятлар Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг махсус қисм I-II бўлим 97, 98, 99, 100, 104,
105 ва бошқа моддалар билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Жиноят
кодексининг
олтинчи
бўлими
“Вояга
етмаганлар
жавобгарлигининг хусусиятлари” деб аталган XV бобида жазо тизими
берилган. Унга кўра, жарима 82 м, ахлоқ тузатиш ишлари 83 м, қамоқ 84 м,
озодликдан маҳрум этиш 85м. Масалан, вояга етмаганларга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 ойдан 10 йилгача муддатга тайинланади
бироқ, ҳукум чиқариш пайтида 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ
тайинланади.
Конституция ва қонунлар шахс манфаатларини устивор даражага
кўтариш мақсадида яратилган. Фуқароларнинг хуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш давлат
сиёсатининг муҳим қисмидир. Шахснинг яшаш ҳуқуқи олий қадрият бўлиб,
уни Конституцияда юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Юқорида
айтилганидек, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Инсон
шаъни, қадр-қиммати ҳам қонуний ҳимоя қилинади. Масалан, туҳмат, ҳақорат
учун МЖТКнинг 40, 41-моддалари ва ЖКнинг 139, 140-моддалари билан жазо
белгиланган.
Достарыңызбен бөлісу: