ЖКда бундай моддалар сони 13 тага, 1998 йилда 8 тага, 2001 йилда эса 4
тагача камайтирилди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек,
“...ўтган 12 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўлим жазосини қўлланилиши
мумкин бўлган жиноятлар таркиби 33 тадан 2 тага қисқартирилди.” 2005 йил 1
августда инсоннинг яшаш ҳуқуқини эълон қилувчи ва мустаҳкамловчи
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларидан,
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда,
шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштириш борасида аниқ чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш
тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу фармонда 2008 йил 1 январдан
бошлаб жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниши ва унинг
ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий
этилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг махсус қисмининг
1-бўлимида шахсга қарши жиноятлар кўрсатилган бўлиб, 97-моддасига кўра,
Достарыңызбен бөлісу: |