119
«Меҳнатни илмий ташкил қилиш» (1911) асарида Тейлор
«тейлоризм» номини олган қатор постулатларни ифодалаб берди.
Мужмал ва қарама-қарши бошарув тамойиллари ўрнига Тейлор
таннархни математик усулда ҳисоблаб чиқиш, меҳнатга ҳақ
тўлашнинг дифференциал тизими, вақт ва ҳаракатни ўлчаш усули
(хронометраж), меҳнат усулларини ажратиш ва рационаллаштириш
усули, йўриқнома карточкалари ва ҳоказолардан иборат бўлган
меҳнатни оқилона ташкил қилиш қонунлари ҳақидаги илмий
билимлар тизимини илгари сурди. Ўз тизимидан хулоса чиқарар эакн,
Тейлор: «Фан анъанавий кўникмалар ўрнига; уйғунлик қарама-
қаршиликлар ўнига; ҳамкорлик якка тартибда ишлаш ўрнига;
максимал маҳсулдорлик чекланган маҳсулдорлик ўрнига; ҳар бир
ходимни унинг максимал маҳсулдорлик билан ишлаши ва максимал
фаровонлигигача ривожлантириш» деб ёзиб қолдирди.
Тейлоризм асосида тўртта тамойил (бошқарув қоидаси) ётади:
1)эски, фақат амалий иш усулларини алмаштирувчи илмий
фундамент яратиш, меҳнат фаолиятининг ҳар бир турини илмий
тадқиқ этиш;
2) ишчилар ва менежерларни илмий мезонлар асосида танлаш;
3) маъмуриятнинг ишчилар билан меҳнатни илмий ташкил
қилишни амалий татбиқ этиш жараёнида ҳамкорлик қилиши;
4) мажбуриятларни (жавобгарликни) ишчилар ва менежерлар
ўртасида бир хил ва адолатли равишда тақсимлаш.
Достарыңызбен бөлісу: