КАРНЕГИ Дейл (1888—1955) — бошқарув, нотиқлик санъати
ва инсонлар ўртасидаги муносабатлар соҳасидаги машҳур
америкалик мутахассис. 1906 йилда, педагогика коллежининг
якунловчи курси талабаси бўлгани ҳолда, Карнеги нотиқлик санъати
ва «инсоний муносабатлар» тизими бўйича коллеж талабаларига
оммавий маърузалар ўқий бошлади. Тез орада у ўз маърузалари учун
коллежнинг олий мукофотларини олди. Коллежни якунлагач, у ўз
оммавий чиқишларини турли аудиториялар олдида давом эттирди.
1936 йилда Карнеги «қандай қилиб дўстларга эга бўлиш ва
одамларга таъсир кўрсатиш мумкин?» номли китобини чиқарди. Бу
китоб дарҳол оммавийлашиб кетди, муаллифнинг номи эса –
Америкадаги деярли ҳар бир уйда маълум бўлди. Бир йилдан кам
вақт ичида китобнинг миллиондан ортиқ нусхаси сотилди, чет эл
мамлакатларида китоб 14 тилда нашр этилди. Китоб бестселлерга
айланди. 30 йилдан сўнг, 1966 йили АқШ ва Канаданинг 863 шаҳрида
ва бошқа мамлакатларнинг 51 та шаҳрида Карнеги китоблари бўйича
маърузалар курси ўқилган.
Карнеги кишиларнинг ўзаро мулоқот қилиши борасида қатор
тамойиллар (қоидалар) ишлаб чиқди. Бу тамойиллар менежер учун
ҳам муҳим бўлиб, уларнинг айримларини келтириб ўтамиз. қуйидаги
олти тамойилга риоя қилиш «одамларга ёқиш»га имкон беради:
«Бошқа одамлар ҳақида чин дилдан қизиқинг; табассум қилинг;
ёдингизда тутингки, кишининг исми — унинг учун исталган тилдаги
энг ёқимли ва энг муҳим товушдир; яхши тингловчи бўлинг,
бошқалари
ўзи
ҳақида
гапиришга
рағбатлантиринг;
ҳамсуҳбатингизни
қизиқтираётган
нарса
ҳақида
гапиринг;
суҳбатдошингизга унинг аҳамиятини кўрсатинг ва буни чин дилдан
бажаринг».
Достарыңызбен бөлісу: |