Тошкент давлат иқтисодиёт университети


    Менежмент соҳасининг машҳур вакиллари



Pdf көрінісі
бет106/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   124
Menejment

 


114 
 
Менежмент соҳасининг машҳур вакиллари 
 
ДРАКЕР  Питер  Ф.  (1909й.)  —  америкалик  иқтисодчи, 
социолог, 
муаммоларни 
бошқариш 
соҳасидаги 
мутахассис, 
замонавий менежментнинг «чўқинтирган ота»си. 
Дракер  ўзи  ҳақида  классик  бошқарув  (менежмент)  мактабини 
«инсон муносабатлари» доктринаси билан синтезлашга даъво  қилган 
саноат  социологиясида  эмпирик  мактабнинг  етакчи  назариячиси 
сифатида таассурот қолдирди. 
Дракер 
учун 
«менежериал 
редукционизм»: 
замонавий 
ривожланиш муаммоларини жамиятни бошқариш муаммолари билан 
боғлаш 
характерли. 
Дракерга 
кўра, 
бошқарув 
бу 
— 
ташкиллаштирилмаган 
оломонни 
самарали 
ва 
мақсадли 
йўналтирилган  гуруҳга  айлантирадиган  ўзига  хос  фаолият  туридир. 
Замонавий  жамият,  ҳисоблайди  Дракер,  бу  —  плюралистик 
«ташкилотлар  жамияти,  унинг  кўп  сонли  аъзолари  менежер  ёки 
билим  профессионалларига  айланади».  Бундан  келиб  чиқадики, 
технократиянинг акси ўлароқ, замонавий менежментга ҳаётда етакчи 
роль  ажратилади  —  ўз  фаолияти  билан  барча  ижтимоий 
институтларни  боғлар  экан,  менежмент  бевосита  фойда  олишдан 
узоқроқ бориши, инсон ҳаётини янада маҳсулдор қилиши, иқтисодиёт 
ва жамият ҳаётининг янгича сифатини шакллантириши лозим. 
Дракер  менежерлар  ва  ишлаб  чиқариш  ташкилотчиларининг 
асосий саъй-ҳаракатлари манфаатдорлик тизимини яратиш, самарали 
меҳнат  мотивациясини  шакллантириш  ва  такомиллаштиришга 
йўналтирилиши  лозим  деб  ҳисоблаган.  Корхоналар  миқёсида  бу 
меҳнатга ҳақ тўлаш ва ҳар бир ходимнинг ўз меҳнатидан қониқишида 
намоён  бўлади.  Дракернинг  фикрига  кўра,  менежер  ҳаракат 
қиладиган  муайян  вазиятлар,  муайян  шарт-шароитлар  шунчалик 
хилма-хилки,  замонавий  менежмент  назарияси  амалий  раҳбарликни 
изловчи  амалиётчилар  нуқтаи  назаридан  қониқарсиз  бўлиб  чиқди. 
Шу  сабабли  у  бошқарувга  вазиятли  ёндашувнинг  асосларини 
ифодалайди:  тўғри  бошқарув  қарорлари  қабул  қилиш  учун  муайян 
вазиятни  таҳлил  қилиш  зарур.  Дракер  вазиятли  назарияни 
бирлаштирувчи  концепция  сифатида  кўриб  чиқади,  уни  бошқарув 
фикрининг  асосий  тамойилига  айлантириш,  шунингдек,  бошқарув 
кадрлари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ҳаракат қилади. 
Дракер  фақат  шахсий  компьютерларгина  бошқарувни  илмий 
ташкил  қилишда  ҳал  қилувчи  роль  ўйнайди  деган  тасаввурга  қарши 


115 
 
чиққан.  У  бошқарувни  профессионаллаштиришга  нисбатан  ҳам 
эҳтиёткор  позицияни  эгаллаб,  доимо  маълум  маънода  санъат  бўлиб 
қолаверадиган  менежер  фаолиятининг  «ижодий  моҳияти»  ўзига  хос 
вазифаларни соф илмий ҳал қилиш имкониятини инкор қилади. 
Дракернинг  асосий  асарлари:  «Бошқарув  амалиёти»,  «Янги 
жамият», «Бозор: қандай қилиб етакчиликка чиқиш мумкин. Амалиёт 
ва  тамойиллар»,  «Ҳукумат  ва  сиёсатда,  иқтисодиёт  ва  бизнесда, 
жамият ва дунёқарашларда янгича воқеликлар». 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет