116
эҳтиёжларни базис (овқатланиш, хавфсизлик, ўзини баҳолаш) ва
ҳосила ёки метаэҳтиёжларга (адолатлилик, фаровонлик, ижтимоий
ҳаёт тартиби) ажратган ҳолда таснифлаган. Маслоуга кўра,
инсоннинг базис эҳтиёжлари доимий бўлиб, ҳосила эҳтиёжлар
ўзгариб туради. Метаэҳтиёжлар қиммати бир-бирига тенг ва шу
сабабли иерархияга эга эмас. Аксинча, базис эҳтиёжлар иерархия
тамойилига кўра, «қуйи» моддий эҳтиёжлардан «юқори» маънавий
эҳтиёжлар томон жойлашади:
1) физиологик эҳтиёжлар — бола туғиш, овқатланиш, нафас
олиш, ҳаракатланиш, кийим-кечак, турар-жой, дам олиш ва ҳ.к.;
2)экзистенциал эҳтиёжлар — хавфсизлик эҳтиёжи, эртанги
кунга ишонч, ҳаёт фаолияти шароитларининг барқарорлиги, инсон
атрофидаги социумнинг доимийлиги ва тартибга солинишига эҳтиёж,
меҳнат соҳасида эса — кафолатланган бандлик, бахтсиз ҳодисалардан
суғурталаш ва ҳ.к.;
3)ижтимоий эҳтиёжлар — жамоага мансублик, боғлиқлик,
мулоқот, бошқалар ҳақида ғамхўрлик, ўзига эътибор, биргаликдаги
меҳнат фаолиятида
иштирок этиш;
4)нуфузли эҳтиёжлар — обрўли кишилар томонидан ҳурмат,
хизмат бўйича ўсиш, мақом, нуфуз, тан олиниш ва юқори баҳоланиш;
5)маънавий эҳтиёжлар — шахсий камол топиш,
Дастлабки икки турдаги эҳтиёжларни Маслоу ўз иерархиясида
бирламчи (туғма), қолган уч турдаги эҳтиёжларни иккиламчи
(олинадиган) эҳтиёжлар деб атаган. Бунда эҳтиёжларни кўтариш
жараёни бирламчи (қуйи) эҳтиёжларни иккиламчи (юқори) эҳтиёжлар
билан алмаштириш сифатида намоён бўлади. Иерархия тамойилига
кўра, ҳар бир янги поғонадаги эҳтиёжлар индивид учун бундан
олдинги сўровлар қондирилган ҳолдагина долзарб аҳамият касб
этади. Гарчи Маслоунинг эҳтиёжлар назарияси эмпирик жиҳатдан
тасдиқланган бўлмасада, универсал изоҳлаш имкониятлари туфайли у
меҳнатни мотивациясининг кўплаб замонавий моделлари учун асос
бўлиб хизмат қилди.
Достарыңызбен бөлісу: