ФАЙОЛЬ Анри (1841—1925) — француз тадқиқотчиси ва
бошқарувнинг «классик маъмурият» мактаби асосчиси, менежмент
соҳасидаги машҳур мутахассис.
Лицей ва тоғ мактабини якунлагач, Файоль йирик тоғ ва
металлургия компаниясига ишга кирди. 1888 йил Файоль банкрот
ёқасига келиб қолган компания бошқарувини ўз қўлига олиб, ўттиз
йил ичида уни Франциядаги энг гуллаб-яшнаган корхоналаридан
бирига айлантирди.
1918 йили истеъфога чиққач, Файоль ўзи ташкил қилган
Маъмурий тадқиқотлар Марказини (кейинчалик унинг розилиги
билан Тейлор издошларининг француз ташкилоти билан бирлашган)
бошқара бошлади. У очиб берган бошқарув тамойилларининг
нафақат иқтисодиётда, балки ҳукумат хизматлари, армия ва флотда
ҳам қўллаш мумкинлигини, яъни уларнинг универсаллигини
исботлаб берди.
120
Файоль ХХ асрнинг биринчи ярмидаги энг машҳур европалик
олим ҳисобланади, у ўзининг «Умумий ва саноат бошқаруви»
китобида (1916) илмий менежмент назариясига бебаҳо ҳисса қўшди.
Ташкилотларда учрайдиган барча операцияларни Файоль олти
гуруҳга ажратади: техник (ишлаб чиқариш, қайта ишлаш); тижорат
(харид қилиш, сотиш ва айирбошлаш); молиявий (маблағларни жалб
қилиш ва уларни тасарруф қилиш); суғурта (мулк ва шахсларни
суғурталаш ва ҳимоя қилиш); ҳисоб (бухгалтерия, калькуляция,
ҳисоб, статистика ва ҳ.к.) ва маъмурий операциялар. Корхона қандай
бўлмасин: оддийми ёки мураккабми, кичикми ёки каттами — бу
операциялар олти гуруҳини унда доимо учратиш мумкин деб
ҳисоблайди Файоль. Ҳамма операциялар ичида Файоль маъмурий
операцияларни алоҳида ажратиб кўрсатади.
Файоль
ташкилотларда
бошқарувчилар
ишининг
формаллаштирилган тавсифини таклиф қилиб, унда улар учун
характерли бўлган фаолият турлари ёки функцияларни ажратиб
кўрсатади: режалаштириш, ташкил қилиш, раҳбарлик қилиш,
мувофиқлаштириш ва назорат.
Файоль 14 қоидадан иборат бўлган «маъмурий назария»ни
ишлаб чиққан бўлиб, унинг фикрича маъмурий фаолиятнинг барча
соҳалари: меҳнат тақсимоти, ҳокимлик қилиш, интизом, умумий
раҳбарлик қилиш, индивидуал манфаатларнинг умумий манфаатларга
бўйсуниши, мукофотлаш, марказлашув, скаляр занжир, тартиб,
тенглик,
шахсий
таркиб
лавозимларининг
барқарорлиги,
ташаббускорлик ва корпоратив руҳга нисбатан қўллаш мумкин. Бу
қоидаларни Файоль менежмент тамойиллари деб ҳам атайди ва
улардан бошқарув вазифаларини ҳал қилиш ва менежерларнинг ўз
функцияларини бажаришда фойдаланишни таклиф қилади.
Интизомни мустаҳкамлаш учун қўл остидаги ходимларга таъсир
этиш воситалари ўртасида энг кучлиси деб Файоль менежернинг
шахсий намуна кўрсатишини ҳисоблайди. Файоль менежер уучун
зарур хислатлар сифатида билимдонликни кўрсатган.
Технократлардан
фарқли
равишда,
Файоль
техник
билимларнинг ролини ошириб кўрсатмаган. Биз, - дейди Файоль, -
ишонч билан айтишимиз мумкинки, фақат техник маълумотнинг
ўзигина корхонанинг умумий талабларига жавоб бера олмайди.
Бошқарув олий муҳандислик мактаблари дастурларида умуман кўзда
тутилмаган ҳам.
121
Агар ишчи учун асосий «кўрсатма» техник «кўрсатма» бўлса, -
дейди Файоль, менежер учун асосий «кўрсатма» маъмурий
«кўрсатма» ҳисобланади. «Иерархик поғоналар бўйлаб кўтарилар
эканмиз, - деб ёзади Файоль, маъмурий «кўрсатма»нинг нисбий
аҳамияти ўсиб боради, техник «кўрсатма»нинг нисбий аҳамияти эса
пасаяди».
Достарыңызбен бөлісу: |