Режалилик тамойили ташкилот ривожланишининг асосий
йўналишлари ва пропорцияларини белгилашдан иборат. Режа яқин ва
узоқ келажакда (истиқболда) иқтисодий ва ижтимоий вазифалар
комплексини ифодалайди.
Ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликни уйғунлаштириш
тамойилига кўра қўл остидаги ҳар бир ходим унинг зиммасига
юклатилган вазифаларни бажариши ва вақти-вақти билан ҳисобот
бериб бориши кўзда тутилади.
Мотивация тамойилининг моҳияти инсон хулқ-атвори
мотивларидан,
унинг
фаолиятини
бошқариш
амалиётидан
фойдаланишдан иборат. Мотивлар инсоннинг эҳтиёжлари билан
белгиланади. Бундан ташқари, ҳар бир кишига манфаатлар ҳам хос
бўлади. Манфаатларни амалга ошириш кишининг ҳар қандай
фаолиятига ҳамроҳлик қилади; рағбатлантириш – бошқарувнинг
асосий функцияларидан бири - айнан шунга асосланади.
Замонавий ишлаб чиқаришда менежментнинг энг муҳим
тамойилларидан бири бошқарувни демократизациялаш тамойили
ҳисобланади. Ушбу тамойилнинг моҳияти барча ходимларнинг
ташкилотни бошқаришда иштирок этиши, тадбиркор ва ходим
ўртасида ҳамкорлик муносабатларидан иборат. Иштирок этишнинг
намоён бўлиш шакллари ходимларнинг ташкилот мулки ва
фойдасида иштирок этишидан тортиб барча бошқарув даражаларида
иштирок этишгача - турлича бўлиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |