Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Бозор иқтисодиёти тизимида менежмент



Pdf көрінісі
бет13/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   124
Menejment

 
5-савол. Бозор иқтисодиёти тизимида менежмент  
 
1. Бозор иқтисодиёти тизими 
2. Бозор шароитида менежмент 
 
1.Бозор  тизими  бу  –  ишлаб  чиқарувчи  ва  истеъмолчининг 
мураккаб ўзаро алоқа тизими бўлиб, бозорлар ва нарх тизими орқали, 
миллионлаб  индивидуумлар  ҳаракатларини  бирлаштириш  учун 
хизмат қилувчи алоқа механизми орқали эркин ҳаракат қилади. Бироқ 



 
бу ўта тартибсизлик ва анархия олами эмас. Бозор тизими маълум бир 
ички тартибга эга бўлиб, белгиланган қонуниятларга бўйсунади. 
Ишлаб чиқариш учун товар ва хизматларни танлаш «сўм билан 
овоз бериш» орқали рўй беради. Ресурслар уларнинг маҳсулотларига 
талаб  катта  бўлган  тармоқлар  ва  ташкилотларга  етказиб  берилади. 
Ишлаб  чиқариш  маҳсулотига  келадиган  бўлсак,  ҳар  қандай  бозор 
маҳсулоти  истеъмолчилар  ўртасида  уларнинг  маҳсулот  учун  бозор 
нархини  тўлаш  истаги  ва  қобилиятига  қараб  тақсимланади 
(истеъмолчилар харажатлари тузилмасида асосий ролни маҳсулотлар 
нархи ўйнайди). 
Бозор тизими истеъмолчилар таъбининг ўзгариши ҳақида белги 
бериш ҳамда ташкилот ва ресурслар таъминотчилари томонидан нарх 
функциялари орқали керакли реакцияни чақиришга қодир. 
Бозор  тизими  техник  тараққиёт  учун  стимуллардан  иборат. 
Рақобатчилар илғор ташкилотнинг ортидан бориши лозим, акс ҳолда 
уларни катта зарар ёки ҳатто банкротлик ҳам кутиб туради. 
Бозор  иқтисодиётида  ишлаб  чиқариш  ва  истеъмол  устидан 
маъмурий назорат йўқ. Бундай иқтисодиётда назорат функцияларини 
рақобат  механизми  бажаради.  Рақобат  бозор  шароитларида  умумий 
характерга эга бўлади. 
Шундай  қилиб,  бозор  хўжалиги  ўз  фаолиятида  бозорга 
йўналтирилган,  иқтисодий  жиҳатдан  алоҳида  бўлиб  олган, 
рақобатлашувчи  ишлаб  чиқарувчилар  тизимини  ифодалайди.  қандай 
ва  қанча  товар  ишлаб  чиқариш,  уларни  қайси  нархларда  сотиш, 
капитални қаерга киритиш — буларнинг барчаси юқоридан белгилаб 
берилмасдан,  талаб  ва  таклиф  механизми,  фойда,  акциялар  курси, 
ссуда фоизи ва валюталар курсига асосланади. 
Бозор  иқтисодиёти  амалиётда  бир  қатор  камчиликлардан  азият 
чекади. Бу камчиликлардан биринчиси шундаки, бозор шароитларида 
жамиятнинг  пул  билан  ўлчанмайдиган  эҳтиёжлари  (мамлакат 
мудофааси,  таълим,  маданият,  давлат  бошқаруви,  экология 
масалалари ва ҳ.к.) қондирилмайди. Ва ниҳоят, бозор тизими жиддий 
ижтимоий  муаммолар  –  ишсизлик,  даромадларнинг  ҳаддан  ортиқ 
табақалашуви,  коррупция  ва  инфляцияни  вужудга  келтиради.  Бозор 
иқтисодиётининг  салбий  томонларини  минимал  ҳолатга  келтириш 
давлатнинг  энг  муҳим  вазифалари  қаторига  киради.  Ижтимоий 
йўналтирилган  бозор  иқтисодиётини  қуриш  юқорида  санаб  ўтилган 
муаммоларнинг кўпчилигини ҳал қилишга имкон беради. 


10 
 
2.Менежмент  бозор  шароитларида  иқтисодиётни,  аввало, 
ташкилот  (фирма,  корхона)  миқёсидаги  иқтисодиётни  оқилона 
бошқариш воситасини ифодалайди. 
Менежмент  ташкилотни  жамиятдаги  ишлаб  чиқаришнинг 
технологик  бўғини  эмас,  балки  бозор  иқтисодиётининг  ижтимоий 
қуйи  тизими  сифатида  кўриб  чиқади.  Менежментнинг  асосий 
йўналишлари шу билан изоҳланади: 
 ташкилотнинг  (ходимлар  гуруҳлари  ва  улар  ўртасидаги 
муносабатлар)  микроижтимоий  тузилмасини,  жумладан, 
ижтимоий-профессионал,  маданий-таълим,  малакавий  ва 
демографик тузилмани шакллантириш
 жамоа  ҳаракатларини  мобилизациялаш  учун  асосий  шарт 
сифатида кичик гуруҳларни шакллантириш («мустақил ишчи 
гуруҳлар»,  «мақсадли  гуруҳлар»,  жумладан,  мутахассислар 
ўртасида); 
 социологик тадқиқотларнинг натижалари бўйича «ноформал» 
гуруҳларни танлаш. 
Менежмент  қуйидаги  микроижтимоий  бошқарув  тамойиллари 
тизимини амлага оширади: 
 ҳар  бир  ходимнинг  индивидуал  салоҳиятини  максимал 
даражада  ҳисобга  олишни  талаб  қилувчи  «ишлаб  чиқариш 
муносабатларини гуманитарлаштириш» тамойили; 
 фирманинг  гуллаб-яшнаши  учун  турли  гуруҳларнинг 
бирлашувини 
назарда 
тутадиган 
«ишбилармонлик 
ҳамкорлиги» тамойили; 
 ташкилотнинг 
ҳар 
бир 
бўғини 
маъмурий-хўжалик 
қарорларини  мустақил  қабул  қилишга  кўпроқ  эътибор 
қаратувчи «иқтисодий номарказлашув» тамойили. 
Ҳозирги  пайтда  менежмент  бозор  шароитларида  ишлаб 
чиқаришни  ижтимоий  ташкил  қилишнинг  махсус  иқтисодий-
социологик  тадқиқот  материаллари  ва  менежерлар  тажрибасига 
таянувчи самарали назариясига айланган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет