Биринчи давр — қадимги давр (эрамиздан аввалги 9-минг
йилликдан тахминан XVIII асргача). Бу билимларни тўплаш даври:
ўзлаштирувчи хўжаликдан (ов қилиш, ўсимликларнинг мева ва
илдизларини тўплаш) ишлаб чиқаришга ўтиш; бошқарув соҳасида
илк тажриба (Яқин Шарқ); ривожланган давлат аппарати (қадимги
Миср); Суқрот (эрамиздан аввалги 470—399 йиллар) универсал
бошқарув аппаратини ифодалаб берди; Афлотун (эрамиздан аввалги
428—348 йиллар) бошқарув функцияларини чеклашга ҳаракат қилиб
кўрди; Александр Македонский (эрамиздан аввалги 356—323 йиллар)
қўшинларни бошқариш назариясини яратди.
Достарыңызбен бөлісу: |